Календарь

Ноябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 4

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

САККИЗИНЧИ БОБ. СЕЋРЛИ ДАМЛАМАЛАР ТАЙЁРЛАШ ФАНИ ПРОФЕССОРИ

Зиёфатнинг эртасига эрталаб, ётоќхонадан чиќќан фурсатдан эътиборан Гаррини куни бўйи ўќувчиларнинг пичир-пичири таъќиб ќилиб борди.
- Ана, ќара, келяпти!
- Ќани?
- Анави баланд бўйли малла соч боланинг ёнида.
- Кўзойнак таќиб олган болами?
- Пешонасидаги чандиѓини кўрдинглар-ми?
Синф хоналарига киришдан олдин эшик ќаршисига саф тортган болалар Гаррини кўриш иштиёѓида оёќ учига кўтарилиб ёки ёнидан яна бир бор ўтиш учун навбат охирига югурганча, ўтиб олишди. Керакли синфга йўл топиш учун хаёлини жамлаб юришга уринаётган Гаррини атрофдаги одамларнинг ћаддан ортиќ эътибори жуда ноќулай ћолатга солиб ќўйди.
Гап шундаки, «Хогварц»да жами бир юз ќирќ иккита зинапоя бўлиб, уларнинг айримлари кенг, нишаб, айримлари тор, ѓижирлайдиган, баъзилари ћар жума куни керак бўлмаган томонга олиб чиќиб кетса, баъзиларининг ўртасидаги поѓоналари ўзидан ўзи йўќолиб ќоладиган бўлиб, бундай жойлардан сакраб ўтишни унутмаслик керак экан. Бундан ташќари, шундай эшиклар ћам бор эканки, фаќат боадаб илтимос ќилинсагина ёки керакли жойи ќитиќлаб ќўйилсагина очилади. Эшикларнинг яна бир тури аслида эшик эмас, балки ўзини эшикка ўхшатиб олган сећрли деворлардир. Атрофдаги ћамма нарса ўзидан ўзи мунтазам кўчиб турганлиги боис ќаерда нима жойлашганлигини эслаб ќолиш жуда ќийин. Портретларда тасвирланган одамлар-чи, бир-бириникига мећмонга боришади! Рицарларнинг яроѓ-аслаћалари эса мустаќил равишда ћаракатланишига Гарри шубћа ќилмай ќўйди.
Арвоћлар ћам ўќувчиларнинг бамайлихотир яшашига халал беради. Киши бирон-бир эшикни эндигина очиб кирмоќчи бўлиб турса-ю, ундан аллаќандай арвоћ чиќиб келса! Одамнинг ўтакаси ёрилиб кетмаган таќдирда ћам, ѓайриихтиёрий равишда сесканмай ќолмайди. Деярли Бошсиз Ник гриффиндорчи болалар билан хушмуомала бўлиб, йўл топишга ёрдам берса, полтергейст Дрюзг аксинча, айниќса дарсга кечикаётган болага иккита сећрли эшик билан бирон-бир хуфия зинапоядан ћам баттар халал беради. Киши огоћ бўлмаса, бошига чиќинди ташлаш саватини кийдириб ќўйиши, оёѓи остидаги гиламни тортиб юбориши, бўр улоќтириши ёки кутилмаганда рўбару чиќиб, «Мана бу тумшуќни ќаранглар!» деганча, бурнини ќаттиќ чимчилаб тортиб ќолиши мумкин.
Бироќ Дрюзгдан ћам ўтиб тушадиган яна бир хавф борки, у ћам бўлса, назоратчи Аргус Филч. Гарри билан Рон бароридан келмаган тасодифга кўра учинчи ќаватнинг бориш ман этилган йўлагига олиб кирадиган эшикка киришга уринишган биринчи куннинг ўзида Филчнинг ќўлига тушиб ќолишди. У, болаларнинг адашиб ќолганига ишонмай, ман этилган йўлакни атайин кириб кўришмоќчи бўлишганлигига амин бўлганча, ертўлага ќамаб ќўйишга аћд ќилди. Хайриятки, йўлакдан профессор Белка ўтиб ќолиб, болаларни ќутќариб ќолди.
Филчнинг миссис Норрис лаќабли мушуги бор. Жониворнинг юнги чанг рангини эслатади. Ўзи ўлгудай озѓин. Кўзи эса бир жуфт фонусга ўхшайди. Мол эгасига ўхшамаса ћаром ўлади, деган наќл айни муддао. Негаки, мушукнинг эгаси Филчнинг ћам катта-катта кўзлари бўртиб чиќќан. Миссис Норрис мактаб биносининг йўлакларида мустаќил равишда патруллик хизматини ўтаб, ћаммани кузатиб юради. Бирон-бир бола ќоидани оз бўлса ћам бузса, яъни ман этилган чизиќни бир миллиметрга бўлсин ошиб ўтса бас, у шу заћоти сирли равишда кўздан ѓойиб бўлиб, эгасини чаќириш учун гум бўлади. Хаёл ўтиб-ўтмай воќеа жойига ћарсиллаб пишиллаган Филч етиб келади. Филч мактабнинг сирли йўлларини ћар ќандай бошќа кишидан ћам яхшироќ билиб (эгизак Уэслилардан ташќари, албатта), оёќ остида кутилмаганда пайдо бўлиб ќолиш борасида арвоћдан ќолишмайди. Мактаб ўќувчиларининг ћаммаси Филчни жуда ёмон кўради, миссис Норриснинг думидан ушлаб тортиш эса аксарият болаларнинг армонидир.
Ќани энди энг мушкул иш синф хонасини топиб олиш бўлса! Минг афсуски, ундай эмас! Машѓулотлар нићоятда мураккаб. Ќисќаси, афсунгарлик, сећр-жоду – тушунарсиз сўзларни валдираганча, сећрли таёќчани шунчаки силтаб ќўйишдан иборат эмаслигини Гарри тез орада тушуниб етди.
Ћар чоршанба куни ярим тунда, болалар телескоп орќали ќоп-ќора осмонни ўзлаштиришлари, юлдуз номлари ва сайёралар ћаракатининг траекторияларини ёд олишлари керак. Ћафтада уч маротаба эса мактабнинг орќа ћовлисидаги иссиќхонага, пакана бўйли, чайиргина афсунгар аёл профессор Сарсабил хоним раћбарлигида гербология фанидан сабоќ олгани йўл олишлари лозим. Профессор Сарсабил хоним бегона ќўзиќорин ва ўт-ўланлар билан ќандай муомала ќилиш кераклиги, улардан нима маќсадда ва ќандай фойдаланиш мумкинлигини ўргатади.
Болалар учун энг зерикарли дарс, арвоћ ўќитувчи ўќитадиган сећргарлик тарихидир. Юќори синф ўќувчиларининг сўзларига ќараганда, нићоятда кексайиб ќолган тарих фани ўќитувчиси профессор Биннз кунлардан бир кун ўќитувчилар хонасидаги камин ќаршисида мудраб ќолиб, эртасига дарсга танасиз, арвоћ кўринишида кириб келган экан. Биннз алланарсаларни тинмай тўнѓиллайди. Болалар эса ѓайриихтиёрий равишда тарихий сана ва исмларни ёзиб бориб, Жоћил Эмерик билан Ичкиликбоз Умерикни адаштириб ќўйишади.
Афсун ўќиш ўќитувчиси профессор Флитвикнинг бўйи шу ќадар пастки, кафедра ортида, ўќувчиларга кўриниши учун китоблар дастаси устига чиќиб олишига тўѓри келади. Биринчи дарс бошида йўќлама ўтказар экан, Гаррининг фамилиясини ўќигач, завќќа тўлиб ќичќирганча, стол остига ќулаб тушди.
Профессор Минерва Макгонагалл, мактабнинг бошќа ўќитувчилари каби, шахсиятининг ўзига хос хусусияти билан яќќол ажраб туради. Ушбу аёлни илк бор кўрганида, унга гап ќайтармаган маъќул деган ўйга борган Гарри мутлаќо ћаќ экан. Ќаттиќќўл ва оќила профессор Макгонагалл илк машѓулотда, болаларга ўтириш учун изн берилиши билан ўзаро муносабатлар ќай йўсинда боришини яќќол тушунтирди-ќўйди.
- «Хогварц» даргоћида сиз ўзлаштирадиган сећргарликнинг энг мураккаб ва нићоятда хавфли тури – айланиш ва айлантириш саналади, - деди у, - Чап ќулоѓингиз билан ћам, ўнг ќулоѓингиз билан ћам эшитиб ќўйинг, ким-ки менинг дарсимда майнабозчилик ќилар экан, синфни абадий тарк этади. Бу менинг биринчи ва сўнгги огоћлантиришимдир.
Шу сўзларни айтар экан у, синфда турган столлардан бирини чўчќага сўнг, яна столга айлантириб ќўйди. Буни кўрган болалар ќойил ќолиб, ўхшаш каромат кўрсатишга ижозат берилишини сабрсизлик билан кутишди. Бироќ улар, бирон-бир мебель турини ћайвонга айлантириш даражасига етишларига ћали етти ќовун пишиѓи борлигини хаёл ўтмай идрок этишди. Ўз дафтарига бир талай мураккаб формулалар ёзган ћар бир ўќувчига нићоят биттадан, игнага айлантириш талаб этилган гугурт донаси тарќатилди. Дарс хотимасида фаќат Гермиона Грэнжергина гугурт донасининг кўринишини оз бўлса ћам, ўзгартиришга муваффаќ бўлди. Профессор Макгонагалл, ушбу гугурт донаси кумуш ранг касб этганлиги, бир учи эса бироз учли бўлиб ќолганлигини жамики синфга намойиш этиб, камдан-кам табассум ќилишига ќарамай, Гермионага кулги ћадя этди.
Ёвузлик кучидан ћимоя фани бўйича биринчи дарсни болалар интизор бўлиб кутди. Бироќ профессор Белканинг афсунлари жуда жўн, афсунга таќлид ќилинган шунчаки сўзлардек туюлди. У дарс ўтадиган синф хонасига саримсоќ ћиди уриб кетган. Айтишлари-ча, доимо ћадиксираб юрган профессор Белка саримсоќни, Руминия сафарида бўлган кезларда ћамла ќилган ва уни ќидириб шу хонага ћам келиб ќолиши мумкин бўлган ќонхўр махлуќни ћуркитиш учун ќўллар эмиш. Профессорнинг ўќувчиларга тушунтириб беришига ќараганда, бошидаги саллани бешафќат манќуртлардан халос этгани учун африкалик миннатдор шаћзодалардан бири тортиќ ќилган эмиш. Бироќ болалар, ушбу чўпчакка кўп ћам ишонишмади. Негаки, биринчидан, ћар нарсани билишга ћаддан ортиќ ќизиќувчан Симус Финниган манќуртлар билан кечган олишув ћаќида батафсилроќ сўзлаб беришни сўраганида, профессор Белканинг ранги ќизариб, гапни об-ћаво ћаќидаги мавзуга буриб юборди. Иккинчидан эса салладан жуда кучли ва ѓалати ћид гупиллаб туради. Эгизак Уэслиларнинг фикрича, салланинг ичи ћам профессор ќаерда юрмасин ўша махлуќдан ћимояланган бўлиши учун саримсоќќа тўлдирилган эмиш.
Фанларни ўзлаштириш борасида ўз синфдошларидан кўп ортда ќолмаётганлигини билган Гарри ўзини бир оз енгил ћис этди. Аксарият болалар магллар оиласидан чиќќан бўлиб, пайти етгунга ќадар, худди Гаррига ўхшаб, сећргар ёки афсунгар эканлигини билмаган. Биринчи синфдаги ўќиш давомида ўзлаштириш керак бўлган материаллар шу ќадар кўпки, сећргарлар оиласидан чиќќан Ронга ўхшаш болаларнинг ћам уќуви етмай ќолди.
Жума Гарри билан Рон учун ўзгача кун бўлди. Нићоят икковлон нонушта ќилинадиган Катта Зални йўлдан бирор маротаба ћам адашмай топиб кела олди.
- Бугун ќанаќанги дарслар бўлади? - сўради сули ёрмасидан тайёрланган бўтќага шакар сепаётган Гарри Рондан.
- Биринчи икки соат давомида сећрли дамламалар тайёрлаш фанидан слизеринчи болалар билан биргаликда ўтказиладиган дарс бўлади. Профессор Снегг «Слизерин» факультетининг мудири эканлигини биласан. Эшитганим рост бўлса, у, барча масалаларда слизеринчиларни афзал кўрар эмиш. Бу гапнинг рост-ёлѓонлигини бугун кўрамиз.
- Ундай бўлса, профессор Макгонагалл ћам, биз гриффиндорчиларни афзал кўрса яхши бўлар эди, - деди Гарри.
Профессор Минерва Макгонагалл «Гриффиндор» факультетининг мудири бўлса-да, ўз ўќувчиларига «ѓамхўрлик» ќилганча, ћар сафар бир дунё уй вазифасини «ќизѓанмай» топширади.
Айни шу фурсатда почта келди. Почтанинг келиши бу тариќа ўтишига Гарри анча кўникиб ќолди. Аммо ушбу ћодисани биринчи бор кўрганида, яъни Катта Залда ўтаётган нонушта ваќтида дафъатан юзлаб бойќушлар учиб киргани, столлар узра парвоз ќилиб, ўз соћибларини ќидиришгани, топиб олишгач эса тиззаларига хат ва совѓалар ташлаб, учиб кетишганини кузатганида Гаррининг оѓзи очилиб, ћанг-манг бўлиб ќолган эди.
Бугунги кунга ќадар Хедвиг Гаррига ћеч нарса олиб келмади. У баъзан, бошќа ќушларга ќўшилиб бойќушхонага кетишдан олдин Гаррининг ќулоѓини чўќиб тортиш, столидаги ушоќлардан еб, тамадди ќилиб олиш учун учиб келади. Бу гал эса у шинни солинган кўрача билан ќанддон ўртасига ќўниб, Гаррининг тарелкасига хат ташлади. Гарри шу ћаћоти бетартиб ёзилган хунук дастхат-ла битилган хатни очиб ўќиди.

Ќадрдоним Гарри,
Жума кунининг иккинчи ярмида ўќувчиларга бўш ваќт ћавола этилади. Соат тахминан учларда мен билан чой ичишни истамайсан-ми? Мактабда ўтган биринчи ћафта ћаќидаги тасаввурларингни эшитмоќчиман. Жавобни Хедвиг орќали йўлла.
Хагрид

Гарри Роннинг пат-ќаламини олиб, хатнинг орќасига:
«Албатта хоћлайман, учрашгунча», - деб ёзди-да, Хедвигга узатди.
Хагрид билан кутиладиган чойхўрлик айни муддао. Акс ћолда сећрли дамламалар тайёрлаш фани унга нићоятда оѓир синовдек туюлган бўлар эди. Ћар ќалай олдинда, битта бўлса ћам, ёќимли тадбир ўтиши кутилади-ку.
Айни шу дарсга ќадар Гарри бунчалик нохуш, аћмоќона ћолатга тушмаган эди.
Ўќув йили бошланиши шарофатига уюштирилган зиёфатда профессор Снегг ёќтирмай ќараб ќўйганини Гарри сезди, лекин профессор ўз фани бўйича ўтган биринчи дарс сўнггида Гарри янглишганини тушуниб етди. Негаки у, профессорга нафаќат ёќмагани, балки Снегг ундан очиќдан-очиќ нафратланаётгани яќќол маълум бўлди.
Сећрли дамламалар тайёрлаш дарси ќаср остидаги хоналардан бирида ўтказилади. У ер юќорига нисбатан анча совуќ бўлиб, токчалари спиртланган жониворлар солинган банкаларга тўлиб-тошмаган бўлганда ћам, киши эти жунжикади.
Снегг ћам профессор Флитвик сингари дарсни йўќламадан бошлаб, навбат Гаррининг фамилиясига келганда Флитвик сингари тўхтаб ќолди.
- Ћа-я, Гарри Поттер. Мактабимизнинг... янги донгдори...
Драко Малфой ва унинг дўстлари Краббе билан Гойл оѓзиларини кафтлари билан ёпиб, ћиринглаб ќўйишди. Профессорнинг Хагрид кўзи каби ќоп-ќора кўзларида, мактаб ќоровулининг кўзларидан фарќли ўлароќ, эзгуликдан асар ћам кўринмайди. Аксинча, унинг нигоћи ќоп-ќоронѓи туннелни эсга солиб, муздай бўшлиќни акс этади.
- Сизлар бу хонага сећрли дамламалар тайёрлашга оид аниќ фан ва бундай дамламалар тайёрлашнинг нафис санъатини ўзлаштиргани келдингиз, - бошлади профессор.
У деярли шивирлаб гапирмоќда. Ўќувчилар эса диќќат билан ќулоќ тутиб, унинг ћар бир сўзини уќиб олишга уринмоќда. Снегг ћам, профессор Макгонагалл сингари, ўќувчилар эътиборини ўзига жалб этиш маћоратига эга бўлиб, бу борада сал бўлса ћам зўриќиши сезилмайди.
- Бу фаннинг, сећрли таёќчани аћмоќона силтаб юриш билан ћеч ќандай умумийлиги йўќлиги боис, уни афсунгарлик деб аталишига ишониш кўпчилигингиз учун ќийин кечиши муќаррар. Шовќинсиз, милтиллаб ќайнаётган ќозонча ва унинг устида ялтираётган буѓнинг сећрли манзараси, инсоннинг ќон томирларига сингиб кириб, аќлини сећрлаб ќўядиган, ћис-туйѓуларини эса батамом асоратга соладиган суюќликларнинг ќалтис кучига муносиб баћо бера билишингизни сизлардан кутмайман ћам. Мен сизларга шон-шућратни шиша идишчаларга ќуйиб чиќиш, чойнакка мардлик ва жасоратни дамлаш, ўликка жон баѓишлайдиган сув тайёрлашни ўргатишим мумкин. Агар сиз, аксарият битирувчилар сингари, менга дуч келаётган, навбатдаги бедаво аћмоќ ва нодон бўлмасангиз, албатта.
Ушбу ќисќа нутќидан сўнг, профессор, бир оз сукут саќлади. Гарри билан Рон бир-бирига таажжуб-ла ќараб ќўйди. Гермиона Грэнжер эса ћар ќандай сонияда ўзининг нодон эмаслигини исботламоќчи бўлгандай, курси четига ўтириб олиб, типирчиламоќда.
- Поттер! - кутилмаганда овоз берди профессор, - Тилла гулнинг туйилган илдизи шувоќ дамламасига солинса нима бўлади?
Ниманинг туйилган илдизини ниманинг дамламасига? Гарри Рон томон юзланди. Роннинг ћанг-манг бўлиб ќолган турќи Гаррининг башарасидан ќолишмади. Гермионанинг ќўли эса ћавога отилди.
- Билмадим, сэр, - жавоб ќайтарди Гарри.
- Ћа-а... Бу масалада машћурликнинг ўзи камлик ќилади, - оѓзини заћарханда буриштирди Снегг, Гермионанинг кўтарилган ќўлига эътибор ћам ќаратмай, - Яна бир бор уриниб кўринг Поттер. Безоар тошини олиб келинг десам, уни ќаерда ќидирган бўлар эдингиз?
Гермиона ўтирган курсисидан туриб кетмасликка уриниб, ќўлини имкон ќадар баланд кўтарди. Гарри эса безоар тоши ћаќида ћеч ќандай тасаввурга эга эмас. У овоз чиќармай ќаћќаћламоќдан елкалари силтаниб ўтирган Малфой, Краббе ва Гойл томонга ќарамасликка уринди.
- Билмадим, сэр.
- Фаћмлашим-ча, Поттер, мактабга келгунга ќадар китоб вараќламаганга ўхшайсиз, шундайми?
Гарри нигоћини профессорнинг совуќ кўзларидан олиб ќочмасликка зўр берди. Албатта у дарсликлар билан танишиб чиќќан. Бироќ Филлида Споранинг «Мингта сећрли алаф ва ќўзиќоринлар» китобини ёддан билишга мажбур эмас-ку?!
- Поттер, кўк гунафша билан кўк айиќтовон ўртасида нима фарќ бор? - сўради Снегг Гермионанинг кўтарилган ќўлига ћамон эътибор ќаратмай.
Ќўли билан шифтга етмоќчи бўлган Гермиона нићоят ўрнидан туриб кетди.
- Билмадим, сэр, - жавоб ќайтарди Гарри, вазминлик билан, - Назаримда саволларингизга Гермиона жавоб бера олади, ундан сўраб кўрмайсиз-ми?
Синфда ћингир-ћингир кулги эшитилди. Гаррининг нигоћи кўзини ќисиб ќўйган Симусга тушди.
- Жойингизга ўтиринг, - ўшќириб берди домангир Снегг, Гермионага ќараб, - Маълумотингиз учун, Поттер, тилла гулнинг туйилган илдизи билан шувоќ дамламаси аралаштирилса шундай уйќудори ћосил бўладики, унга «Тирик ќолдирадиган ажал ќултуми», деган ном берилган. Аксарият заћар турларининг одам ўлдириш таъсиридан саќлаб ќоладиган безоар тоши эса тоѓ такасининг ошќозонидан чиќариб олинади. Кўк гунафша билан кўк айиќтовонга келсак, бу айни бир ўсимлик бўлиб, парпи деб номланади. Хўш, нима гап? Нега ћеч ким ёзиб олмаяпти?
Шу заћоти синф хонасини пергаментнинг шитир-шитири ва пат-ќаламларнинг ѓичирлаши ќамраб олди.
- Сизнинг шарофатингиз билан, Поттер, «Гриффиндор» коллежидан бир балл айрилади.
Дарс давом этган сари «Гриффиндор»нинг ћолати ёмонлашишга баттар ёмонлашди-ки, мутлаќо тикланмади. Снегг синф ўќувчиларини жуфтларга бўлиб чиќиб, инсоннинг тери ќопламасидаги куйган жойни даволаш учун ќўлланиладиган, унча мураккаб бўлмаган дори тайёрлашга киришишни буюрди. У, ўзининг узун ќора кийими билан синф бўйлаб гоћ у томон, гоћ бу томон шиддат билан юрар, болалар ќуритилган газанда ўт билан илоннинг туйилган тишини тарозида тортаётганини кузатар, бир ќарашда ёќтириб ќолган Малфойдан ташќари, ћамманинг хатти-ћаракатини танќид ќилар эди.
Снегг шохли шиллиќќуртни обдон ќайнатган Малфойни ћаммага ибрат ќилиб кўрсатаётган фурсатда, ќаердандир яшил тусли аччиќ тутун паѓа-паѓа чиќиб, бутун ертўлага пишиллаган товуш эшитилди. Симус билан биргаликда дори тайёрлаётган Невилль, тушуниб бўлмайдиган тарзда шеригининг ќозонини ќиздириб, эритиб юборибди. Оќибатда, ушбу суюќлик, ќозонга яќин турган болаларнинг пойафзалларини тешганча, тош полга тинимсиз оќди. Болаларнинг ћаммаси саноќли сониялар ичида курсиларга сакраб чиќиди. Эгнига эритма пуркалиб, ќўл-оёѓи мудћиш тарзда ќизара бошлаган Невилль оѓриќдан инграмоќда.
- Жин урган овсарлар! - ќичќириб юборди Снегг, сећрли таёќчасини силтаганча, суюќликни гум ќилар экан, - Ќозонни оловдан олмай туриб жайра игнасини солдингиз-ми?
Бурнига ќадар куйган Невилль ћиќиллаб йиѓлай бошлади.
- Шифохонага элтинг, - буюрди Снегг Симусга.
Шундан сўнг, Снегг ўз ќаћрини Невиллнинг ёнида ишлаган Гарри билан Ронга тўкиб солди:
- Сиз Поттер, нега уни тўхтатиб ќолмадингиз? Уни хунук кўрсатиб, ўзингиз яхши кўринмоќчи бўлдингиз-ми? «Гриффиндор» сиздан миннатдор бўлишига шубћа ќиламан, негаки факультет яна бир балл йўќотди.
Наќадар адолатсизлик! Гарри ўз ћаќ-ћуќуќини ћимоя ќилишга уриниб, энди оѓиз жуфтлаган эди ћам-ки, ќозон ортида турган Рон уни бир тепиб, тўхтатиб ќолди.
- Баслашма, - пичирлади Рон, - Айтишлари-ча, мудћиш Снеггнинг табиати шу эмиш.
Бир соат ўтгач, Гарри нићоятда эзилган ћолатда, бўлиб ўтган ишлар ћаќида ўйланиб синфдошлар билан биргаликда ер ости йўлагидан юќорига кўтарилди. Биринчи ћафтанинг ўзида «Гриффиндор» Гаррининг айби билан икки балл йўќотди. Ќайси гуноћи учун Снегг уни бу ќадар ёмон кўрар экан, а?
- Хафа бўлма, - юпатишга уринди уни Рон, - Снегг Фред билан Жоржни ћам мунтазам жазолаб, балл айириб боради. Хагриднинг ћузурига сен билан борсам майлими?
Болалар соат ўн тўртдан эллик беш даќиќа ўтганида ќасрдан чиќиб, ћовли орќали Хагриднинг Ман этилган ўрмон четидаги кулбаси томон йўл олди. Кириш эшиги устида арбалет билан бир жуфт калиш илиб ќўйилган экан (Арбалет – камонга ўхшаш ќадимги ќурол).
Гарри эшик таќиллатди. Ичкаридан дастлаб тимдалаш ва янгроќ инграш товуши, фурсат ўтиб, Хагриднинг «Ќайт, Сўйлоќтиш, жим бўл» деган овози эшитилиб, ќия очилган эшикда юнг босган йирик юзи кўринди.
- Шошмай туринг, ћозир, - деди у, - Орќага, Сўйлоќтиш.
Хагрид каттакон немис догини бўйинбоѓидан базўр тутиб турганча, болаларни ичкарига киритди.
Шифтига сон гўшти билан ќирѓовуллар осиб ќўйилган кулба атиги иккита хонадан иборат. Бурчакда ќуроќ кўрпа ташланган катта каравот ўрнатилган бўлиб, ўчоќда ёнаётган очиќ олов устида каттакон мис чойнак ќайнаб турибди.
- Ўзингизни ўз уйингизда деб билинг, - ичкарига таклиф ќилди Хагрид Сўйлоќтишни бўшатар экан.
Ит шу заћоти Роннинг олдига келиб, ќулоѓини ялай кетди. Сўйлоќтиш ћам, Хагрид ћам жаћлдор эмаслигини Рон жуда яхши тушуниб етди.
- Танишинг, бу Рон, - деди Гарри катта чойнакка чой дамлаб, ликопга тошдай ќотган булочкаларни солаётган Хагридга.
- Навбатдаги Уэсли, шундайми? - сўради Хагрид, сепкил босган Ронга ќараб, - Акаларингни ўрмондан ќувиб чиќаришга умримнинг ярми зое кетди.
Яќинроќ ќараганда узумли булочкалар бирор-бир шаклга эга бўлмай, эћтиёт бўлмаса киши тишини синдириб олиши ћеч гап эмас. Бироќ Гарри билан Рон бундай мећмондорчиликдан хурсанд эканлигини сохта бўлса ћам намоён этиб, ўзларининг биринчи тасаввурлари билан ўртоќлаша кетди. Сўйлоќтиш Гаррининг тиззасига бошини ќўйиб, сўлак оќизганча ридони расво ќилди.
Хагриднинг Филчни «ќари тентак» деганини эшитиб, Рон билан Гарри хурсанд бўлди.
- Анави миссис Норрис лаќабли мушугини мана бу Сўйлоќтиш билан таништириб ќўйса зўр иш бўлар эди. Ќасрга киришим билан, орќамдан ќолмай эргашиб юради, лаънати. Ундан ќутулиш ќийин, жонивор Филчнинг амрини бажаради-да.
Гарри Хагридга Снеггнинг дарсида бўлган воќеани айтиб берди. Хагрид худди Рон каби ташвиш тортмаслик кераклиги, Снегг бирон-бир ўќувчини ёќтирмаслигини айтди.
- Лекин у мендан очиќдан-очиќ нафратланади!
- Бўлмаган гап, - ишонмади Хагрид, - Нега энди нафратланар экан?
Аммо, ушбу гапни айтаётган Хагрид кўзини яшираётгани Гаррининг эътиборидан четда ќолмади.
- Сенинг аканг Чарли, нималар билан машѓул бўлиб юрибди? - сўраб ќолди Хагрид Рондан, - Зўр бола, ћайвонларни яхши кўради.
Хагрид мавзуни атайин ўзгартириб юборди, хаёлдан ўтказди Гарри.
Рон Хагридга Чарлининг иши аждарлар билан боѓлиќ эканлигини айтиб бераётган пайтда Гарри стол устида ётган газета бўлагини ќўлига олди. Бу «Башорат-у, каромат газетаси»нинг парчаси экан:

«ГРИНГОТТС» БАНКИДАГИ ЌУЛФНИ БУЗИШГА УРИНИШ ЋОЛАТИ

Тахминларга кўра, номаълум ёвуз сећргар ёки афсунгарлар томонидан жорий йилнинг 31 июль куни «Гринготтс» банкидаги бўлма ќулфини бузишга уриниш ћолати юзасидан олиб борилаётган тергов тадбирлари давом этмоќда.
Банк ходимлари бўлмиш гоблинларнинг таъкидлашларича, банкдан ћеч нарса ўѓирланмаган. Ќулфбузар ўѓрилар айни шу куни, улардан олдин, белгиланган тартибда бўшатилган бўлма эшигини очиб киришга уринишган.
«Бироќ ушбу бўлмада нима саќланганлигини кенг оммага етказиш ниятимиз йўќ. Шу боис, нохуш ишга аралашиб ќолишни истамаганларга, бу мавзудан нари юришни тавсия этамиз!» - баёнот ќилди жамоатчилик билан алоќалар гоблини.

Рон поездда «Гринготтс»да содир этилган ўѓирлик ћолатини тилга олган эди-ю, ќачон юз берганлигини айтмаган эди, эсга олди Гарри.
- Хагрид, - хитоб ќилиб юборди Гарри, - «Гринготтс»даги воќеа туѓилган кунимда содир этилган экан! Эћтимол, айни биз ташриф буюрган пайтда рўй бергандир!
Шубћага ўрин йўќ, Хагрид яна кўзини олиб ќочди. У шайтон сўзи билан сўкиниб, булочка таклиф ќилди. Гарри газета маќоласини ќайтадан ўќиб чиќди: «Ќулфбузар ўѓрилар айни шу куни, улардан олдин, белгиланган тартибда бўшатилган бўлма эшигини очиб киришга уринишган». Хагрид етти юз ўн учинчи бўлмани бўшатган эди. Агар ўша бўлмадаги эзилиб кетган кичкинагина халтани олиб чиќќанлиги инобатга олинса, Хагрид «бўлмани бўшатди» деса бўлади. Ўѓрилар ўѓирламоќчи бўлган нарса ћаќиќатан шу халтамикан?
Болалар, ўзлари билан олиб кетиш таклифини рад этишга журъат эта олмай, чўнтакларини тош булочкалар билан тўлдирганча, ќасрга, кечки овќатга ќайтишди. Ўтган бирон-бир дарс, Гаррини Хагриднинг кулбасидаги чойхўрлик каби ўйга толдирмаган. Демак Хагрид халтани мавридида олиб чиќќан эканда? Хўш, ўша халта ћозир ќаерда? Хагрид Снегг ћаќидаги гапни бошќа мавзуга буриб юборди. Демак у бирон-бир гапдан бохабар-у, менга айтишни истамади.
Admin · Просмотров: 1447 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:50:32

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p10.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)