Календарь

Сентябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ТЎЌЌИЗИНЧИ БОБ. ТУН ЯРМИДАГИ ДУЭЛЬ

Агар Гаррига: ваќти келиб, Дудлидан ћам баттар нафратланадиган болани учратасан, - деб айтишганда, Драко Малфой билан танишгунга ќадар ишонмаган бўлар эди. «Гриффиндор»нинг биринчи синф ўќувчилари слизеринчилар билан фаќат сећрли дамламалар тайёрлаш фани дарсида учрашиб, Малфойнинг башарасини камдан-кам кўришади. Бироќ бундай ћолат «Гриффиндор» коллежининг умумий мећмонхонасига эълон осиб ќўйилгунга ќадар давом этди холос. Эълонни ўќиган болаларнинг ћаммаси бирдай инграб юборишди. Унда ёзилишича, учиш машќлари пайшанба куни бошланиб, «Гриффиндор» билан «Слизерин» биргаликда ўзлаштирар экан.
- Жуда яхши иш бўлибди-да, - деди Гарри маъюс киноя билан, - Айни шуниси камлик ќилиб турган эди. Малфойнинг кўз ўнгида супургига ўтириб олган тентакка ўхшар эканман-да энди.
Гарри учиш машѓулотларини зориќиб кутар, учишни ўрганиб олишни жуда истар эди.
- Нега энди тентакка ўхшар экансан, - юпатишга уринди Рон, - Малфой квидишни зўр ўйнаши борасида маќтаниб юргани-юрган, албатта. Бироќ онт ичиб айтаман-ки, бу гапларнинг бари сафсатадан бошќа нарса эмас.
Малфой ћаќиќатан ћам ўз парвозлари ћаќида кўп гапиради. У биринчи синф ўќувчилари квидиш жамоасига ќабул ќилинмаслиги борасида ачиниб, доимо магллар бошќараётган вертолётни уриб туширишига сал ќолганлиги ёки шунга ўхшаш бирон-бир лоф билан якун топадиган узундан-узоќ чўпчакларини тинмай сўзлаб юради.
Аммо бу масалада Малфой ёлѓиз эмас, Симус Финниганнинг гапларига ќулоќ тутиладиган бўлса, у ўзининг болалик даврини супурги устида, ќишлоѓи узра учиб ўтказиб юборган эмиш. Ћатто Рон ћам, уни эшитадиган ћар ќандай кишига акаси Чарлининг супургисида учиб юрган кунлардан бирида дельтаплан билан тўќнашиб кетишига бир бахя ќолганини айтиб беришга тайёр.
Умуман, сећргарлар оилаларидан чиќќан болаларнинг барчаси квидиш ўйини ћаќида кўп гапириб, магллар ўйнайдиган ўйинларнинг аксариятини тушуниш ќийинлиги боис, эшитишни ћам хоћлашмайди. Рон маглларнинг футбол ўйини орќасидан ћаттоки, бир хонада яшайдиган Томас Дин билан ёќалашиб кетишига оз ќолди. Рон атиги бир дона тўп билан ўйналадиган, лоаќал ћавода учиш ћам мумкин бўлмаган бундай ўйинни тасаввурига ћеч сиѓдира олмади. Кунлардан бир кун Гарри Ронни Диннинг каравоти устига осиб ќўйилган Вестхэм футбол жамоаси тасвирланган плакатни бармоѓи билан чертганча, ўйинчиларни ћаракат ќилишга мажбур ќилишга уриниб турган ћолатида кўриб ќолди.
Бувиси супургига яќин йўлатмаган Невилль эса ћали бирор маротаба бўлсин, учмаган экан. Гарри ичида, Невиллнинг бувиси жуда тўѓри ќилибди деган хулосага борди. Негаки Невилль, супурги у ёѓда турсин, ћатто Худо берган икки оёѓида ерда юриб ћам, доимо ќоќилиб-суртиниб, ќулаб юради.
Осмон-у фалакда парвоз этиш кераклигини ўйлаган Гермиона Грэнжер ћам ћаяжон борасида Невиллдан ќолишмайди. Учиш кўникмасини, соћага оид дарсликларнинг барчасини ёд олсанг ћам, амалиётсиз шакллантириб бўлмаслигини ќизалоќ жуда яхши билади. Гермиона мактаб кутубхонасининг «Асрлар оша ўтиб келган мангу квидиш» китобидан ўќиб олган тавсиялари билан пайшанба кунги нонушта ваќтида ўртоќлашганча, ћаммани зериктириб, ўлар ћолатга келтириб ќўйди. Невилль эса унинг ћар бир сўзига диќќат билан ќулоќ тутиб, ушбу тавсиялар супургидан ќулаб тушмасликка ёрдам беришига умид боѓлади. Почта келиб, Гермионанинг узундан-узоќ маърузаси бўлинишига сабаб топилгани боис, синфдошлар ўзларини анча енгил тортишди.
Гаррига Хагриднинг ўша кунги хатидан ташќари, бошќа ћеч ќандай почта келмади. Табиийки, Малфой ушбу ћолатни тез пайќади. Унинг ќарчиѓайлар оиласига мансуб уккиси ћар куни конфет ташиш билан, Драко эса нонушта ваќтида ќутиларни очкўзларча очиб, конфет ейиш билан овора.
Бугун омбор бойќуши Лонгботтомга бувиси юборган совѓа келтирди. Хурсанд бўлган Невилль тугунни очиб, каттагина, афтидан оќ тутун тўлатилган шиша шар чиќарди.
- Ие, ахир бу, Эсга ол-ку! - ќувонч-ла эълон ќилди у, - Доимо ниманидир эсдан чиќариб юришимни бувим жуда яхши билади. Эсга ол эса ёдингдан чиќиб ќолган буюм ёки бирон-бир ишни дарћол эсингга солади. Мана ќаранглар, Эсга олни маћкам ушлайсиз. Агар бирон нарсани... эсдан чиќарган бўлсангиз... унинг ранги ќизаради... Вой! - шиша шар шу заћоти ќизариб кетганидан Невиллнинг юзи бирдан ѓамгин ќиёфа касб этди.
Невилль нимани ёдидан чиќарганини зўр бериб эслаётган фурсатда «Гриффиндор» столи ёнидан ўтиб бораётган Малфой Невиллнинг ќўлидаги Эсга олни шартта тортиб олди.
Анчадан буён Малфойнинг таъзирини бериб ќўйишга баћона топа олмай юрган Гарри билан Рон ирѓиб туришди.
- Нима гап? - янгради таниш овоз.
Минг афсуски, муштлашиш ћолати муќаррар бўлиб ќолган вазиятни олдиндан сезадиган ѓайритабиий ќобилиятга эга профессор Макгонагалл, кўз очиб юмгунча, воќеа жойида пайдо бўлибди.
- Анави Малфой Эсга олимни олиб ќўйди, профессор.
Тескари ќараб сўкиниб олган Малфой зарда ќилганча, Эсга олни столга улоќтирди.
- Кўрмоќчи эдим холос, - деди у, назари илмай ва Краббе билан Гойлга имо ќилиб, иккаласининг хамроћлигида нари кетди.
Тушдан сўнг, соат учдан ўн уч даќиќа ўтганда Гарри, Рон ва бошќа гриффиндорчилар зинадан пастга, ћовлида ўтказиладиган биринчи учиш машќларига ошиќиб, шоша-пиша тушишди. Кун очиќ, эсаётган енгил шабада мактаб ћовлисининг узоќ чеккасидаги текис майсазорга олиб тушадиган нишабликда ўсган ўт-ўланни тўлќин ћосил ќилганча, тебратмоќда. Майсазор ортида эса Ман этилган ўрмон дарахтлари ваћима солиб чайќалмоќда.
Слизеринчилар аллаќачон йигирматача супурги бир текис териб чиќилган майсазорда йиѓилиб олишган экан. Супургиларни кўрган Гарри ака-ука Фред ва Жорж Уэслиларнинг шикоятини эслади. Эгизакларнинг фикрича, мактаб супургилари яхши учмас, агар ћаддан ортиќ юќорига кўтарилиб кетсанг силкинар, баъзан парвоз йўналишидан чап томонга беихтиёр оѓиб кетар эмиш.
Машѓулот майдонига ўрта бўйли, сочи оќарган, ќирѓийкўз ўќитувчи Роланда Трюк хоним етиб келди.
- Хўш, нимани кутяпмиз? - ќичќирди у, - Ќани ћамма ўз супургисининг ёнига келиб турсин-чи! Тез!
Гарри пастга, ўзига яќин ётган, эскириб, ѓадир-будур бўлиб кетган супургига ќаради.
- Ўнг ќўлингизни супурги устида узатинг, - буюрди Трюк хоним, бир ќатор саф тортган ўќувчилар ќаршисига чиќиб, - Яхши. Энди супургига ќараб: «Тур!» командасини беринг.
- ТУР! - баќира кетишди болалар.
Гаррининг супургиси шу заћоти тик туриб, сопи ќўлига етди. Бироќ бундай ћолат ћаммада ћам рўй бермади. Гермиона Грэнжернинг супургиси думалаб, нари кетиб ќолди, овози ќатъий эшитилмаётган Невиллнинг супургиси эса ќилт этмади. Эћтимол супурги ћам отга ўхшаб, эгарламоќчи бўлган кишининг ќўрќаётганини ћис этса керак, хаёлдан ўтказди Гарри. Негаки Невилль оёѓини ердан узишни хаёлига ћам келтирмаётгани аён кўриниб турибди.
Трюк хоним ќулаб тушмаслик учун супурги устига ќандай жойлашиш кераклигини кўрсатиб, болалар орасида, супурги сопини ушлаб олган ќўлчаларини тўѓрилаб юрди. Ўќитувчи Малфойга бир умр нотўѓри ћолатда учгани ћаќидаги хулосасини айтганда, Рон билан Гарри ичиќораларча ћузур ќилишди.
- Ћозир, ћуштагимни эшитгач, ердан зарб билан тепиниб, юќорига кўтариласиз, - тушунтиришларини давом эттирди Роланда Трюк хоним, - Супургини текис тутинг. Бир неча футга кўтарилгач, дарћол ерга ќўнинг. Бунинг учун гавдангизни мана бундай ќилиб бир оз олдинга эгишингиз керак бўлади. Ћамма тайёрми? Демак, ћуштагим янграгач, бир, икки... (Эслатма: 1 фут 0,3048 метрга (яъни 30 сантиметрга) тенг).
Ћамма ћавога кўтарилса-ю, ёлѓиз ўзи ерда ќолиб кетишини ўйлаб, саросимага тушиб ќолган Невилль, Трюк хоним ћуштагини лабига яќинлаштиришга улгурмай, ердан зарб билан тепинди.
- Ћой болакай, ќайт орќанга, ќайт дедим сенга! - ќичќирди Трюк хоним.
Бироќ Невилль, шиша бўѓзидан отилиб кетган тиќин каби тик юќорига, тахминан ўн икки-йигирма футга кўтарилиб кетди. Ќўрќиб, ўлар ћолатга келиб ќолган Невилль мурдадек оппоќ юзи билан пастга ќараб, дод солганча, ўзини ёнбошга ташлаб, шап этиб ерга тушди.
Унинг супургиси юќорилашни давом этиб, анча баландга кўтарилгач, Ман этилган ўрмон томон учиб кетиб, кўздан ѓойиб бўлди. Невилль эса ерда, аянчли ћолатда ётибди.
Юзи Невиллнинг юзидан ќолишмаган даражада оќариб кетган Роланда Трюк хоним югуриб бориб, боланинг устига энгашди.
- Билаги синибди, - эшитиб ќолди Гарри ўќитувчининг сўзини, - Ќани болакай, ўрнингдан тур-чи. Ќўрќма, ваћима ќиладиган иш бўлгани йўќ. - Болани амбулаторияга элтиб ќўйгунимга ќадар ћамма ўз жойида, ќилт этмай турсин, - деди у, ќолганларга юзланиб, - Супургилар ћам ётган жойида ётганча ќолиши шарт. Акс ћолда «Квидиш» сўзини талаффуз этишга улгурмай, «Хогварц»дан ћайдалишингиз муќаррар. Ќани, болакай, тур кетдик.
Улар сал узоќлашиши ћамоно Малфой манфур башара ясаб, ќаћќаћлаб юборди.
- Анави бир ќоп картошканинг юзини кўрдинглар-ми?
- Овозингни ўчир, Малфой! - ўшќирди Парватти Патил.
- Оооо, Лонгботтомни ћимоя ќиляпсан-ми? - жирканч ќиёфа ила ћайрон бўлди, слизеринлик совуќ юзли ќизалоќ Панси Паркинсон, - Сенга, Парватти, семиз йиѓлоќилар ёќишини билмас эканман.
- Анави нима? - ќичќирди олдинга интилган Малфой, ердан аллаќандай нарсани кўтариб, - Ие, ќаранглар, ахир бу Лонгботтомнинг бувиси юборган аћмоќона совѓа-ку.
Малфойнинг ќўлида ќуёш нурларида ярќираётган Эсга ол кўринди.
- Уни менга бер, - вазмин талаб ќилди Гарри.
Майдондагилар Гарри билан Малфой томонга юзланиб, уларнинг баћси нима билан якун топишини ќизиќиб кузатишди.
- Фикримча, - деди Малфой аблаћона кулиб, - Бу нарсани Лонгботтомнинг кўзи тушадиган жойга, мисол учун... дарахт устига жойлаб ќўйиш керак, а?
- Менга бер дедим сенга! - ўшќирди Гарри.
Бироќ Малфой супургига ўтирди-да, ћавога кўтарилди. Малфой ёлѓон гапирмаган экан, у ћаќиќатан ћам уча олар, учганда ћам яхши учар экан.
- Мана Поттер, - ќичќирди эманнинг энг юќори шохларидан бири яќинида муаллаќ тўхтаган Малфой Гаррига ќараб, - Шу ерга ќўяман, келиб олишинг мумкин.
Гарри супургисини ќўлига олди.
- Йўќ! - умидсиз оћанг-ла ќичќирди Гермиона Грэнжер, - Трюк хоним ќилт этмасликни буюрган. Сени орќангдан таъзиримизни еймиз.
Аммо ќони ќайнаб кетган Гарри унинг ќичќириѓига эътибор ќаратмади. У шартта супургига ўтирди-да, ердан зарб билан тепиниб, ћавога кўтарилди.
Юќорида эсаётган шамол Гаррининг сочи ва кийимининг этагини ортга ташлаб, ћилпирата бошлади. Шу заћоти ћузур ва завќ туйѓуси боланинг вужудини бутунлай ќамраб олди. Нићоят у, ўќимасдан ћам тасарруф этиш мумкин бўлган сећргарликни топди. Парвоз жуда ћам осон ва мароќли кечар экан. У юќорироќ кўтарилиш учун супургини ўзига тортди. Ќулоѓига жуда пастда ќолган ќизчаларнинг чийиллашлари ва Роннинг завќ билан чуввос солиши эшитилди.
Гарри супургини кескин буриб, мурдадек ќотиб ќолган Малфой билан юзма-юз келди.
- Менга бер дедим, - талабини такрорлади Гарри, - Йўќса, ћозир сени супургингдан итариб ташлайман!
- Наћотки?! - деди Малфой ќўрќиб кетганини яшира олмаса ћам, обрўсини йўќотмасликка уриниб.
Ќандайдир мўъжиза Гаррига ќандай иш тутиш кераклигини билдирди. У супургисини маћкам ушлаб, танасини олдинга энгаштирди. Супургиси худди найза каби Малфой томон шиддат билан уча бошлади. Драко базўр чап бера олди. Катта тезлик билан пастга ќараб учаётган Гарри абжирлик билан супургисини яна тўѓрилаб олди. Ерда турганлар ќарсак чалишди.
- Хўш, Малфой! Бу ерда сенга ёрдамга келадиган Краббе ћам, Гойл ћам йўќ. Энди нима ќиласан, бечора? - мазах ќилиб ќичќирди Гарри.
Афтидан, Малфой ћам шу ћаќда ўйланиб ќолган кўринади.
- Ма, эпласанг тутиб ол!
Малфой ќўлидаги шиша шарни юќорига отиб, ўзи пастга шўнѓиди.
Гарри, дастлаб юќорига секин-аста кўтарилган, сўнг тезлик олиб, пастга туша бошлаган шиша шарга юзланди-да, танасини энгаштириб, супургисининг сопини ерга ќаратди. Кейинги сонияда шиша шарга етиб олишга ћаракат ќилганча, тик пастга тушиб, катта тезлик ола бошлади. Кузатувчиларнинг ќичќириѓи билан уйѓунлашиб кетган шамол чийиллаб эшитилмоќда. Гарри ќўлини узатиб, ерга етишига бир метр ќолган шарни тутиб олди ва шу ваќтнинг ўзида супургисининг ћаракатини тўѓрилаб олишга улгурди. Яна бир айланиб, ќўлидаги Эсга ол билан майсазорга аста ќўнди.
- ГАРРИ ПОТТЕР!
Ушбу овозни эшитган боланинг юраги, ћозиргина ўзи пастга тушган тезликдан ћам катта тезликда товонга ќадар тушиб кетгандай бўлди. Гаррининг ёнига профессор Макгонагалл югуриб келди. Бола ќалтираганча, ўрнидан турди.
- «Хогварц»да шунча йилдан буён ишлаб келар эканман, ћали бунаќа... бунаќаси бўлмаган.
Ћаяжонланган профессор тилдан ќолган чамаси. Унинг шишалари квадрат кўзойнаги ќуёш нурларида: «Бу нима ќилганинг, бўйнингни синдириб олишинг мумкин эди-ку!» дегандай ћайбат солиб ярќирамоќда.
- Айб унда эмас, профессор...
- Жим бўлинг, мисс Патил...
- Ахир Малфой...
- Бўлди бас, мистер Уэсли. Поттер, ћозироќ ортимдан юринг.
Гарри ўќув майдонини тарк этар экан, Малфой, Краббе ва Гойлнинг музаффарият ифодалаб турган юзларига ќараб ќўйди. У ќаср томон ќатъий ќадам ташлаб кетаётган профессор Макгонагаллнинг кетидан бошини ћам ќилганча эргашиб кетди. Ћаммаси тамом. Ана энди уни мактабдан ћайдаб юборишлари муќаррар. У алланарса демоќчи, ўз хатти-ћаракатларини оќламоќчи бўлди-ю, бироќ тили итоат ќилмай ќўйди. Профессор Макгонагалл эса Гарри томон бирор маротаба бўлсин, ќиё боќмади. Болага профессор билан тенг бориш учун сал кам югуриб юришга тўѓри келди. У мактабда ћатто тўлиќ икки ћафта ћам ўќишга улгурмади. Ўн даќиќадан сўнг эса бисотларини йиѓиштиришга киришади. Уни остонада кўрган Дурсллар нима дер экан?
Мана, ќасрнинг асосий эшигига олиб чиќадиган зиналар. Энди ички ћашаматли мармар зинапоя бўйлаб кўтарилишмоќда. Профессор Макгонагалл эса ћанузгача миќ этгани йўќ. У ќаср йўлаклари бўйлаб, ќаршисидаги эшикларни куч билан очганча, ќатъий одимлаб бормоќда. Гарри коллеж мудирининг ортидан маћкум ќилинган маћбусдай эргашиб бормоќда. Эћтимол Дамблдорнинг ћузурига олиб бораётган бўлса керак. Дафъатан Гаррининг эсига Хагрид тушиб ќолди. Ахир уни ћам бир ваќтлар ўќишдан четлатишган, бироќ мактаб ќоровули сифатида ќолдиришган. Балки Гаррини Хагридга ёрдамчи сифатида ќолдиришар? Рон ва бошќа синфдошлари ћаќиќий сећргар бўлиб етишишлари, у эса бир четда, ўртоќларини кузатганча, Хагриднинг ортидан ќоп елкалаб юришини тасаввур ќилиб кўрди.
Профессор Макгонагалл алаќандай синф хонаси олдида тўхтаб, эшикни очди-да, бошини ичкарига суќиб:
- Мени маъзур сананг, профессор Флитвик, Древни бир даќиќага бериб турасизми?
Древ дегани нима бўлди экан, ваћимага тушди Гарри, калтаклаш учун ќўлланиладиган бирор-бир таёќми?
Бироќ Древ профессор Флитвикнинг хонасидан таажжубланиб чиќќан, бешинчи синфда ўќийдиган баќувват бола экан.
- Ортимдан юринг, иккалангиз, - буюрди профессор Макгонагалл.
Учаласи йўлак бўйлаб, синф хонасидан нари кетишди. Древ эса йўл давомида Гаррини ќизиќувчанлик билан бошдан оёќ ќараб борди.
- Киринг, - деди профессор Макгонагалл, синф тахтасига уятсиз иборалар ёзиш билан банд полтергейст Дрюзгдан бошќа ћеч ким бўлмаган яна бир синф эшигини очиб, - Йўќол бу ердан, Дрюзг!
Дрюзг ќўлидаги бўрни тунука идишга отиб юборди-да, аллаќандай лаънатлар ўќиб, хонадан учиб чиќди. Профессор Макгонагалл полтергейст ортидан эшикни ёпиб, болаларга юзланди.
- Танишинг Поттер, бу Оливер Древ. Древ, сизларга Сайёд топдим.
Древнинг юзидаги таажжуб ћайрат ќиёфасига алмашди.
- Жиддий айтяпсиз-ми, профессор?
- Мутлаќо, - ќатъий оћанг-ла тасдиќлади профессор Макгонагалл, - Бу бола туѓма истеъдоднинг ўзгинаси. Ћаётимда бунаќа учувчини ћали кўрмаганман. Бугун Сиз биринчи бор супургига ўтиришингиз, шундайми, Поттер?
Гарри овоз чиќармай бош ирѓиди. Гап нима тўѓрисида бораётганлигини тушунмаган бўлса ћам, ћар ќалай мактабдан ћайдашмаётганини идрок эта бошлади ва шу боис бўлса керак, оёѓига аста-секин куч ќайтаётганини ћис этди.
- Бу йигитча, ќўлида ушлаб турган анави нарсани, эллик футдан ортиќ баландликдан ўзини ташлаб, ер яќинида тутиб олди, - деди профессор Макгонагалл, - Кўриб турибсан, бирон ери ћатто шилингани ћам йўќ. Ћатто Чарли Уэсли ћам бундай ќила олмаган бўлар эди.
Профессорнинг сўзларини эшитган Древ худди бир соат ичида армон ила бир умр орзу ќилиб юрган нарсасига эришган кишидай ќувониб кетди.
- Квидиш ўйини ќандай ўйналишини ћаётингда бирор маротаба бўлсин, кўрганмисан? - тўлќинланиб сўради Древ.
- Древ «Гриффиндор» жамоасининг сардори, - ќисќача тушунтириб ўтди профессор Макгонагалл.
- Унинг ќомати ћам Сайёд бўлиши учун жуда боп экан, - деди Древ, Гаррини айланиб томоша ќилганча, баћо берар экан, - Вазни енгил, чаќќон. Унга дурустроќ супурги олиб бериш керак. Ўйлайман-ки, «Нимбус-2000» ёки «Соф ѓалаба» русумли супургининг еттинчи модели айни муддао бўлади.
- Дастлаб, квидиш жамоасига биринчи синф ўќувчиларини ќабул ќилиш ќоидаси тўѓрисида профессор Дамблдор билан гаплашиб олишим керак. Бироќ Муќаддас фалак ћаќи, онт ичиб айтаман-ки, бизга ўтган йилги жамоага ўхшамайдиган жамоа керак. Сўнгги ўйинда слизеринчилар бизни ер билан битта ќилиб, топтаб ташлашди. Ќарийб бир ой Северус Снеггнинг кўзига тик ќара олмай юрдим... Бор кучингизни сарф этиб, катта иштиёќ-ла машќ ќилаётганингиз ћаќидаги хабар эшитиб боришга умид ќиламан, мистер Поттер, - деди профессор Гаррига кўзойнак устидан жиддий ќараб, - Акс ћолда, сизга ќўлланиладиган таъзир борасидаги фикримни ўзгартиришим мумкин.
Ушбу сўзларни айтиб бўлгач, профессор кутилмаганда кулиб ќўйди.
- Отангиз Сиз билан фахрланган бўлар эди, - деди у, - Чунки ўзи ћам нићоятда моћир ўйинчи бўлган.
Тушлик ваќтида Гарри Ронга профессор Макгонагалл ўќув майдонидан олиб кетганидан сўнг бўлиб ўтган воќеани айтиб берди.
- Ћазиллашма, - хитоб ќилиб юборди, оѓзига стейк бўлагини солишга солиб олиб, чайнаш кераклигини унутиб ќўйган Рон, - Сайёд?! Биринчи синф ўќувчиси ћали ћеч ќачон... Сен энг ёш ўйинчи бўласан. Сўнгги...
- Сўнгги юз йил ичида, - Роннинг ћайрат тўла сўзини якунига етказди Гарри, ўзи ћам оѓзини ўпка-жигардан тайёрланган пирог билан тўлдирганча, - Буни менга Древ айтди.
Бугунги ћаяжондан сўнг, Гаррининг ќорни жуда бошќача очиќиб кетган. Рон шундай ћайратланган, шундай ќойил ќолган эдики, айтишга сўз топа олмай, оѓзини очганча, Гаррига баќрайиб ќолди.
- Келаси ћафтадан машќ ќилишни бошлар эканман, - маълум ќилди Гарри, - Фаќат бу ћаќда ћеч кимга оѓиз оча кўрма. Древ буни сир тутиш керак деб тайинлади.
Катта Залга Фред билан Жорж Уэслилар кириб келиб, атрофга ќарашди ва Гаррини топиб, ёнига ошиќишди.
- Яша, Гарри, - пичирлади Жорж, - Древ бизга бор гапни айтиб берди. Биз сенинг жамоадошларинг, Уриб ќайтарувчилармиз.
- Ћали кўрасизлар, - деди Фред, - Бу йил кубокни албатта ќўлга киритамиз. Чарли мактабни тамомлаб кетганидан буён, «Гриффиндор» жамоаси ћали бирор маротаба зафар ќозонмаган. Аммо бу йил жуда яхши жамоа шаклланмоќда. Яхшигина ћунар кўрсатганга ўхшайсан, а, Гарри? Древ сен ћаќингда гапирар экан, дудуќланиб ќолди.
- Майли, биз боришимиз керак, Ли Жордан мактабдан чиќишнинг яна бир хуфия йўлини топибди, бориб кўрайлик-чи.
- Бу ўша, Тилёѓлама Григорий ћайкалининг ортидаги, биз ћали биринчи синфда ўќиб юрган кезларимизда ўзимиз топган йўл эканлигига ишончим комил. Кўришгунча!
Фред билан Жорж нари кетиши билан бошќа, энди анчагина нохуш башаралар: Малфой ва унинг ћамтовоќлари Краббе билан Гойл яќин келишди.
- Видолашув дастурхоними, Поттер? Маглистон поезди соат нечада жўнар экан?
- Мана бу назокатли ќизлар ёнида ўзингни анчагина мард тутасан, а, Малфой? - чаќиб олди Гарри, совуќ оћангда.
Ўќитувчилар билан тўлиб-тошган Мўътабар Стол яќинида бўлишгани учун ћам «назокатли ќизлар» Краббе билан Гойл ћеч нима ќила олишмай, мушт ќисиб ќўйишдан бошќа чора топа олишмади.
- Сен билан яккама-якка ћар ќандай ваќтда олишишга тайёрман, - баёнот ќилди Малфой, - Агар ќўрќмасанг, бугун тунда учрашишимиз мумкин. Сећргарлар дуэлига тушамиз. Билвосита жанг. Фаќат сећрли таёќчалар воситасида курашамиз. Э, ћа, нима бўлди? Чамаси, сећргарлар дуэли ћаќида эшитмаганга ўхшайсан, а?
- Эшитган, албатта, - гапга аралашди Рон, - Мен иккинчи раќамли сећргар бўламан. Сен томондан ким чиќади?
- Краббе, - ќарор ќилди Малфой, ўз ошналарига бошдан-оёќ разм солиб чиќќач, - Тун ярмида. Маъќулми? Ўлжа ќилиб олинган ќурол-аслаћалар хонасида учрашамиз. У ер доимо ќулфланган бўлади.
Малфой нари кетгач, Рон билан Гарри бир-бирига ќараб ќўйишди.
- Сећргарлар дуэли дегани нима? - сўради Гарри, - Иккинчи раќамли сећргар бўлиш нимани англатади?
- Агар биринчи раќамли сећргар ћалок бўлса, иккинчи сећргар унинг ўрнини эгаллаши лозим, - эћтироссиз жавоб ќайтарди Рон, совиб ќолаётган пирокка ќўл узатиб, - Фаќат ћаќиќий афсунгарлар олишадиган дуэлдагина бирон-бир сећргар ћалок бўлиши мумкин, тушундинг-ми? - ќўшиб ќўйди у, Гаррининг юзи касб этган ќиёфани кўргач, - Малфой иккалаларинг эса бир-бирларингга, нари борса арзимаган учќун дасталаринигина сачратишларинг мумкин. Иккалаларингдан бирорталаринг бир-бирларингга чинакам шикаст етказа оладиган афсунгарлик ќудратига эга эмассизлар. Ишончим комилки, у, ќўрќиб кетиб, дуэлдан бош тортишингни кутган.
- Агар мен сећрли таёќчамни силкитсам-у, ундан лоаќал ўша учќун дастаси ћам чиќмаса, нима бўлади?
- Таёќчангни бир четга ќўясан-да, Малфойнинг тумшуѓига мушт соласан.
- Кечирасиз.
Болалар нигоћини кўтариб, Гермиона Грэнжерни кўришди.
- Оббо! Шу бугун бемалол овќатланамизми-йўќми? - аччиќланди Рон.
- Мен сизларнинг Малфой билан ўтган сућбатларингни бехосдан эшитиб ќолдим... - деди Гермиона, Роннинг гапига эътибор ћам ќаратмай, Гаррига мурожаат ќилиб.
- Ћа, албатта. Бехосдан! - тўнѓиллади Рон.
- ... фикримча, тунги соатларда юрмаслигинг керак, Гарри. Агар сени тутиб олишса, тутиб олишлари эса муќаррар, «Гриффиндор» неча балл йўќотишини яхшилаб ўйлаб кўр. Худбинлик ќилма.
- Бироќ бу, сенга тааллуќли иш эмас, - деди Гарри.
- Кўришгунча, - ќўшиб ќўйди Рон.
Нима ќилганда ћам бу иш, шундай ажойиб куннинг муносиб хотимаси бўлмайди, хаёлдан ўтказди уйќуси келмаган Гарри ётган ўрнида. Дин билан Симус ухлаб ќолган, Невилль мактаб амбулаториясида ќолган, Рон эса бутун оќшом: «Агар Малфой сенга ќарѓиш ёѓдирса, чап бер. Негаки, уларни ќандай мућосара ќилиш кераклиги ёдимда йўќ» каби тавсиялар бериб чиќди. Филч ёки миссис Норриснинг ќўлига тушиб ќолиш эћтимоллиги катта. Гарри таќдирни синаб, таваккал ќилмоќчи эканлигини, мактабда жорий этилган ќоидаларни бир куннинг ўзида иккинчи маротаба бузишга аћд ќилганини жуда яхши идрок этмоќда. Бироќ масаланинг бошќа томони ћам жуда жиддий. Унинг кўз ўнгида Малфойнинг муттаћам турќи гавдаланди. Яккама-якка ќолиб, Драконинг адабини бериш зарурлиги, бундай имкониятни ќўлдан чиќармаслик кераклигини ўйлади.
- Ўн бир ярим бўлди, - нићоят пичирлади Рон, - Ваќт бўлди.
Улар халатларини кийиб, сећрли таёќчаларини ќўлга олишди. Минорада жойлашган ётоќхонадан айланма зина бўйлаб пастга, яширинча тушиб, «Гриффиндор»нинг умумий мећмонхонасига тушишди. Каминдаги ѓўлалар ћамон ёниб, тартибсиз ќўйиб чиќилган креслолар камин чўѓининг хира нурида худди ухлаб ётган ќора махлуќлар каби кўринмоќда. Икковлон чиќиш йўлини бекитиб турган портретга яќинлашган эди ћам-ки, кутилмаганда яќин орада турган креслолар томондан кимнингдир ќатъий оћангда:
- Бари-бир билганингдан ќолмадинг-ми, Гарри? Кўзларимга ишонмайман! - деган овози эшитилди.
Чироќ ёниб, хонада, тунги кўйлак устидан пушти халат кийиб олган Гермиона Грэнжер кўринди.
- Гермиона! - аччиќланди Рон, - Бор ухла!
- Ќилаётган ишинг ћаќида акангга айтиб беришимга сал ќолди, Рон, - кескин жавоб ќайтарди Гермиона, - Синфбоши Перси бунга йўл ќўймаган бўлар эди.
Ћаётда шу ќадар хира одамлар ћам бўлиши Гаррини таажжублантирди.
- Кетдик, - деди у Ронга, Семиз Хола портретини юќорига кўтарганча, ташќарига интилиб.
Бироќ Гермиона осонликча таслим бўлишни хаёлига ћам келтирмай, Роннинг кетидан, аччиќланган урѓочи ѓоздай вишиллаб чиќди.
- Сен коллеж ћаќида ќайѓурмаяпсан. Фаќат ўз манфаатингни кўзлайсан. Мен эса слизеринчилар кубокни боз ќўлга киритишларини, айлантириш афсунлари учун профессор Макгонагаллдан олган балларим сенинг дастингдан йўќотилишини истамайман.
- Изингга ќайт.
- Яхши, кетаман. Мен сизларни огоћлантириш, ёмон йўлдан ќайтаришга уриндим. Мактабдан ћайдаб юборишгач, поездда кетаётганларингда сўзларимни эслайсизлар. Сизлар...
Гермионанинг фикрича, улар ќанаќа болалар эканлигини охиригача билишнинг иложи бўлмади. Гермиона бу борадаги ўз фикрини Семиз Холага паролни айтиб, портретини кўтарганча, изига ќайтаётган фурсатда билдирмоќчи бўлди-ю, бироќ портрет бўм-бўш. Ваќтдан унумли фойдаланишга аћд ќилган Семиз Хола кимнинг ћузурига мећмонга кетиб ќолибди. Оќибатда Гермиона учун «Гриффиндор» минораси ёпилиб ќолди.
- Энди нима ќиламан? - ваћимага тушиб ќолди ќизалоќ.
- Кўнглинг истаган ишни, - жавоб ќайтарди Рон, - Биз эса боришимиз керак, кечикяпмиз.
Улар йўлак охирига етиб бормаган эдилар ћам-ки, Гермиона етиб олди.
- Мен сизлар билан бораман, - баёнот ќилди у.
- Ћеч ћам-да.
- Мени Филч тутиб олишини кутиб ўтирмайман-ку, ћар ќалай. Агар у учовимизни тутиб олса, мен рост гапни, яъни сизларни тўхтатиб ќолмоќчи бўлганимни айтаман. Сизлар эса менинг ћаќлигимни тасдиќлаб ќўясиз.
- Суллоћлик борасида ќашшоќ эмассан... - овоз кўтарди Рон.
- Жим бўлинг, икковингиз! - деди Гарри, - Мен ќандайдир товуш эшитдим.
Чиндан ћам ќаердандир пишиллаган товуш эшитилди.
- Миссис Норрис-ми? - базўр дамини чиќарди Рон, ќоронѓиликка ќараб.
Аммо бу миссис Норрис эмас балки полда, кулала тушганча ухлаб ётган Невилль экан. У, яќин келган болалар шарпасидан сесканиб, уйѓониб кетди.
- Худога шукур, нићоят мени топдиларинг! Бу ерда ќанча ваќт ўтирганимни ўзим билмайман. Янги паролни эсимдан чиќариб, мећмонхонага кира олмадим.
- Секинроќ гапир, Невилль. Янги пароль «Чўчќа тумшуѓи». Бироќ ћозир бу пароль ёрдам бермайди. Семиз Хола ќаергадир кетиб ќолибди.
- Ќўлинг ќалай? - сўради Гарри.
- Жойида, - жавоб берди Невилль ќўлининг ишлашини кўрсатиб, - Помфри хоним уни бир сонияда тузатди-ќўйди.
- Жуда соз. Ќулоќ сол Невилль, биз ћозир бир жойга боришимиз керак, сал ўтиб кўришамиз...
- Йўќ, ёлѓиз ташлаб кетманглар мени, илтимос, - ёлворди Невилль, - Ќонхўр Барон икки бор ёнимдан ўтди.
- Агар сизлар туфайли ќўлга тушиб ќолсак, профессор Белка айтган Уй ажинаси ќарѓишини ўзлаштириб, сизларда синаб кўрмас эканман, тинчланмайман, - ваъда берди Рон, дастлаб соатига, сўнг, Гермиона билан Невиллга баджаћл ќараб.
Уй ажинаси ќарѓишига оид назарий билимларини намоён этмоќчи бўлган Гермиона эндигина оѓиз жуфтламоќчи бўлган эди ћам-ки, Гарри ќўрќинчли оћангда пичирлаб, ортидан жим юришни буюргач, шаштидан ќайтди.
Шарпалари баћайбат деразалардан тушаётган тўлин Ой нурларида кўринаётган болалар, ќаср йўлакларида жим юришди. Гарри, ћар бир муюлишда Филч ёки миссис Норрис билан юзма-юз келишга маънан тайёр бўлиб борди, бироќ ћозирча болаларнинг омади юришмоќда. Зина бўйлаб учинчи ќаватга тез кўтарилиб олишгач, оёќ учида юриб, ўлжа ќилиб олинган ќурол-аслаћалар хонасига ўѓринча кириб олишди.
Малфой билан Краббе ћали келишмаган. Биллурдан тайёрланган жавонлар Ой нурида товланиб турибди. Соврин, ќалќон, ќурол-яроѓ ва ћайкаллар ћам ќоронѓиликда тилла ва кумушдек жилваланиб кўринади. Болалар хонанинг ћар томонларидаги эшиклардан кўз узмай, деворга ќапишиб олишди. Малфой ќоронѓиликдан сакраб чиќиб, дафъатан дуэль бошлаб ќолиши мумкинлигини хаёлига келтирган Гарри сећрли таёќчасини ќўлига олди. Даќиќалар жуда секин ўтмоќда.
- Кечикяпти. Балки ќўрќќандир, - пичирлади Рон.
Уларни кутилмаганда ќўшни хонада эшитилган шовќин саросимага солиб ќўйди. Гарри сећрли таёќчасини эндигина кўтарган эди ћам-ки, кимнингдир овози эшитилди. Бироќ бу овоз Малфойнинг овози эмас.
- Ћидлаб кўринг, азизам, эћтимол бирон-бир бурчакка биќиниб олишгандир.
Бу овоз, ўз мушуги миссис Норрис билан гаплашиб келаётган Филчнинг овози. Вужудини даћшат ќамраб олган Гарри худди ќутургандай ќўлини силтаб, ћамма унинг ортидан юришини имо ќилди. Болалар овоз чиќармай эшик томон бориб, Филчдан нари ќочишди. Невиллнинг эгнидаги коржома этаги йўлак муюлишининг ортига ўтиши ћамоно, ўлжа олинган ќурол-аслаћа хонасига Филч кириб келгани эшитилди.
- Улар шу ерда. Яшириниб олишган чамаси.
- Бу томонга! - пичирлади Гарри.
Ќўрќиб кетган болалар ќурол-аслаћа ва турли яроѓлар ўрнатилган узундан-узоќ галерея бўйлаб нари кетишди. Ќадамлар товушига кўра, Филч яќин келган чамаси. Умидсизликка тушган Невилль кутилмаганда чинќириб юбориб, югура кетганча сирпаниб кетди. Оќибатда Ронни туртиб юбориб, икковлон ќандайдир рицарнинг ялтираб турган аслаћалари ичига кириб кетди. Гумбурлаган тараќ-туруќ ва ќаср-ќусурдан бутун мактаб уйѓониб кетган бўлса, ажаб эмас.
- ЌОЧДИК! - баќирди Гарри.
Тўртовлон галереядан чиќиб югуришар экан, Филч билан миссис Норрис уларни таќиб ќилаётган-ќилмаётганлигини билиш учун орќага ќиё ћам боќмади. Ќандайдир эшикни очиб, йўлак бўйлаб елиб кетишди. Гарри олдинда, ћозир ќаерда эканликлари, ќай томон югуришаётганини оз бўлса-да тасаввур ћам ќилмай бормоќда. Болалар гобелен пардадан ўтиб, аллаќандай махфий йўлакка келиб ќолишди. Ушбу йўлакдан ћам югуриб ўтиб, афтидан ўлжа олинган ќурол-аслаћалар хонасидан кўп милялар нарида жойлашган афсунлар хонасига етиб келишди. Гарри совуќ деворга суяниб олди (Гобелен – деворга осиб ќўйилган суратли гилам. Эслатма: 1 миля 1,609 километрга тенг).
- Ќутулдик, шекилли, - деди у, ћансираганча, пешонасидаги терни артиб.
Нафас олар экан ичидан аллаќандай ћуштак ва ќулќ-ќулќ этган товуш эшитилаётган Невилль икки букилиб олди.
- Мен... сизларга... айтган, - узуќ-юлуќ бошлади Гермиона, кафтини кўкрагига кўндаланг ќўйиб, - Айтган... сизларга... эдим...
- Ортга, «Гриффиндор» минорасига, имкон ќадар тезроќ ќайтиш лозим, - фикр билдирди Рон.
- Малфой сени алдади, - деди Гермиона Гаррига, - Буни тушундинг деб умид ќиламан? У ўша хонага келишни хаёлига ћам келтирмаган. Аммо Филч ўлжа ќилиб олинган хонага кимдир келишини билган. Афтидан бу хабарни унга Малфойнинг ўзи етказган.
Гарри ичида Гермионанинг ћаќ эканлигини тан олди-ю, унга очиќдан-очиќ иќрор бўлишга шошилмади.
- Кетдик.
Бироќ кетиш осон кўчмади. Болалар ўн ќадам ћам илгариламай, яќин орадаги эшик дастаси титраб, синф хонасидан оёќ остига нимадир ўќдай учиб чиќди.
Дрюзг. У болаларни кўриб, баќира бошлади.
- Дрюзг, жим, илтимос. Акс ћолда мактабдан ћайдаб юборишади бизни.
Дрюзг жирканч ќиёфа касб этганча, ћиринглай бошлади.
- Хўш, биринчи синф ўќувчилари, тунги сайилми. Ким жойида ўтирмас, ќўлга тушиб ќолишдан ќўрќмас.
- Бизни сотиб ќўймасанг, ќўлга тушмаймиз. Илтимос Дрюзг, жим бўл.
- Лекин мен, айни сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, Филчга хабар беришим керак. Ваћоланки, шунга мажбурман, тушундингиз-ми? - деди кўзлари ичиќораларча ярќираётган Дрюзг, мисли йўќ олижаноблик оћангида.
- Йўлдан ќоч, - деди жаћли чиќќан Рон, ќўл кўтариб.
Бу Роннинг катта хатоси бўлди.
- ЎЌУВЧИЛАР ЁТОЌХОНАДАН ТАШЌАРИДА! - чинќира бошлади Дрюзг, - Ўќувчилар ётоќхонадан ташќарида, ман этилган йўлакда юришибди!
Дрюзг остидан шўнѓиб ўтган болалар йўлакнинг нариги бошига ќараб югуриб, аллаќандай эшикка рўбару бўлишди. Эшик бахтга ќарши ёпиќ.
- Бўлди, тамом! - инграб юборди Рон, - Ќўлга тушдик.
Дрюзгнинг ќичќириѓи томон югурган Филчнинг ќадами яќинлашаётгани эшитилмоќда.
- Вой, нега имиллайсан, тезроќ бўлсанг-чи, - тезлатди Гермиона Гаррини.
У Гаррининг ќўлидаги сећрли таёќчани тортиб олди-да, ќулфга уриб:
- Аллоомора! - деб пичирлади.
Ќулфнинг шиќ этган товуши эшитилиб, эшик очилди. Болалар бир-бирини туртганча, ичкарига кириб, эшикни ичкаридан ёпишди-да, ќулоќлари билан унга ёпишиб олишди.
- Ќайси томонга ќочишди, Дрюзг? - сўроќќа тутди Филч, - Тез гапир!
- «Илтимос» денг.
- Аћмоќлик ќилма, Дрюзг, гапир, ќайси томонга кетишди?
- «Илтимос» демас экансиз, мен ћам ћеч нима демайман, - минѓирлашини ќўймади Дрюзг, чўзиќ овози билан.
- Хўп, майли, илтимос.
- ЋЕЧ НИМА! Ха-ха-ха! Айтдим-ку, «Ћеч нима» демайман, «Илтимос» демас экансиз, деб. Ха-ха-ха! Ха-ха-ха!
Болалар Дрюзгнинг чийиллаганча нари учиб кетгани, ѓазаби ќайнаган Филчнинг ќарѓишларини эшитиб туришди.
- Филч бу эшикни ќулфлаб ёпилган деб билади. Демак, ћали ќўлга тушмаслик имкони бор, ћар ќалай мен шундай деб ўйлайман, - деди Гарри.
Гарри, ќулоѓини эшикка босганча, фикр билдирар экан, Невилль унинг халатини тортгани-тортган.
- Тинч ќўйсанг-чи, Невилль. Яна нима демоќчисан?
Гарри бошини бургач, Невилль нима демоќчи бўлганлигини аниќ тасаввур ќилди. Бир сония давомида Гаррига, бўлаётган ушбу ћодисалар ќандайдир бемаъни тушга ўхшаб кетди. Мана бу кўриб тургани эса бугунги кун давомида бўлиб ўтган воќеалар инобатга олинадиган бўлса, ћаддан ортиќ ўтиб тушди.
Гап шундаки, болалар, Гарри ўйлагандек, ќандайдир синф хонасида эмас, балки ўќув йили давомида учинчи ќаватнинг ўнг томонидаги ман этилган йўлакка кириб ќолишган экан. Ушбу йўлак нима учун ман этилганлиги, унда нима учун мудћиш ажал топиш мумкинлиги ана энди нићоятда аниќ ва аён тушунарли бўлди-ќолди.
Гаррининг кўзига бир махлуќ ит тикка ќараб турибди. Ит шу ќадар каттаки, танаси билан полдан шифтгача бўлган бўшлиќни тўлдириб олган. Бунинг устига, унинг калласи бир эмас, икки эмас учта бўлиб, уч жуфт ќутурган кўзи баќрайиб турибди. Чаќирилмаган мећмонларни кўрган итнинг уч жуфт бурун катаги йириклашиб кетган, учта катта очилган оѓзидан ќалин арќондай келадиган сўлак оќиб турибди.
Ит ўзининг олтита кўзини баќрайтирганча, деярли ќилт этмай тек турибди. Шундай бўлса-да, кутилмаганда пайдо бўлиб, махлуќни ѓафлатда ќолдиришгани учун ћам, ћамон тирик эканликлари Гарри учун мутлаќо тушунарли. Аммо махлуќ аста-секин хушини йиѓиб олаётганига шубћа йўќ. Фавќулодда йирик танасининг ќаъридан чиќаётган момаќалдироќнинг гулдурашига ўхшаш товуш бундан яќќол далолат бериб турибди.
Гарри хушини йиѓиб, эшик дастасини ушлади. Филчни ёки ажални танлаш керак бўлса, Филчни танлагани бўлсин.
Болалар, Гарри очиб юборган эшикдан, унга юзланмасдан ћам ташќарига чиќиб, шартта ёпиб ќўйишди-да, йўлак бўйлаб ўќдай учиб кетишди. Филч, бузѓунчиларни бошќа жойда ќидиришга аћд ќилган шекилли, кўринмади. Умуман айтганда, болалар Филчни аллаќачон унутиб юборишган, уларнинг ћаёлини фаќат, анави мудћиш махлуќдан имкон ќадар йироќлашиш ўйи банд ќилган. Улар, еттинчи ќаватдаги Семиз Хола портрети ќаршисига келиб ќолгунга ќадар тўхтамай югуришди.
- Ќаерларда санќиб юрибсиз? - сўради Семиз Хола халатларининг тугмалари очилиб кетган, тер босиб, ќаттиќ ћаяжонланган болаларнинг дийдорларига ќараб.
- Аћамияти йўќ, аћамияти йўќ, чўчќа тумшуѓи, чўчќа тумшуѓи, - ћансиради Гарри.
Портрет ќўзѓалгач, болалар умумий мећмонхонага кириб, даѓ-даѓ ќалтираганча, ўзларини креслога ташлашди. Улар тилга киргунга ќадар анча ваќт ўтди. Невиллнинг ќиёфаси эса ќайта гапира олмайдиган одамга ўхшаб ќолган.
- Мактаб ичига шундай махлуќни олиб киришганини ќаранг, фаросатлари ишлайди-ми уларни? - нићоят овоз берди Рон, - Анави бўрдоќига ќўйилган итнинг емдан ќайтадиган ваќти етганга ўхшайди.
Гермионанинг меъёрий тарзда нафас олиш ќобилияти билан бир ваќтда жанжалкашлик табиати ћам тиклана бошланди.
- Ћеч ќайси бирларинг ћеч нарса сезмадиларинг, а? - жаћл ќилди у, - Ит нимани устида турганини кўрмадиларингми?
- Пол устидами? - тахмин ќилди Гарри, - Мен унинг оёќлари остига ќараганим йўќ. Бошларининг ћаракатини кузатишга улгурсанг ћам катта гап.
- Йўќ, полда эмас. У ертўла ќопќоѓи устида турибди. Шуниси аёнки, у ниманидир ќўриќлаяпти, - деди кўзи чаќнаб кетган Гермиона ўрнидан туриб, - Ўйлашимча, сизлар ўзингиз ўзингиздан мамнун бўлсангиз керак. Бироќ биз ћалок бўлишимиз ёки бундан ћам ёмони мактабдан ћайдалишимиз мумкин эди. Энди, агар ќарши бўлмасангиз, мен кириб ухлайман.
- Йўќ, биз ќарши эмасмиз, - деди аччиќланган Рон, оѓзи очилиб ќолганча Гермионанинг ортидан ќараб, - Худди биз уни мажбур етаклагандай гапиришини ќаранг.
Лекин, хаёлдан ўтказди Гарри ўрнига ётар экан, Гермионанинг гапида жон бор. Анави ит нимани ќўриќлаб ётибди? Бирдан унинг эсига Хагриднинг сўзлари тушди: «Борди-ю бирор нарсани яширмоќчи бўлсанг, Ер куррасида энг ишончли жой «Гринготтс» саналади... Эћтимол «Хогварц»ни ћам ишончли деб айтиш мумкиндир».
Хагрид «Гринготтс» банкининг етти юз ўн учинчи бўлмасидан олиб чиќќан, ўша эзилиб кетган кичкинагина халта топилганга ўхшайди.
Admin · Просмотров: 1162 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:54:19

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p11.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)