Календарь

Июль 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЎНИНЧИ БОБ. ХЭЛЛОУИН

Эртасига эрталаб, Рон билан Гаррини ћалигача мактабда, ташќи ќиёфалари толиќќан кўринса-да, димоѓлари чоѓ юришганини кўрган Малфой кўзларига ишонмади. Ћаќиќатан ћам болаларга, уч бошли махлуќ билан тунда ўтган учрашув энди ќўрќинчли эмас, аксинча, ќувончли бир хотирадай туюлди. Икковлон ўртоќ яна бирон-бир ўхшаш саргузаштдан воз кечмаслиги уларнинг кайфиятларидан яќќол сезилиб турибди. Гарри Ронга «Гринготтс» банкининг етти юз ўн учинчи бўлмасидан Хагрид олиб чиќќан ва чамаси «Хогварц»га келтирилган сирли халта ћаќида батафсил сўзлаб бергани боис, болалар, бу ќадар сир саќланиши талаб этиладиган ўша халта ичида нима бўлиши мумкинлигини узоќ ўйлаб ќолишди.
- У ќандайдир ќимматбаћо ёки жуда хавфли нарса эканлиги аниќ, - комил ишонч билдирди Рон.
- Ёхуд ћам ќимматбаћо, ћам хавфли нарса, - ќўшимча ќилди Гарри.
Бироќ ўлчами икки дюмдан ошмаслиги ўша сирли нарса ћаќидаги ягона маълумот бўлганлиги боис, унинг нима эканлигини билиш жуда ќийин.
Гермиона ћам, Невилль ћам, ќопќоѓи устига баћайбат ит боѓлаб ќўйилган ертўлада нима саќланаётган бўлиши мумкинлиги ћаќида ќизиќиш билдиришмади. Ўша мудћиш уч бошли ћайвон яќинига энди ћеч ќачон бормаслик Невиллнинг ягона истаги бўлиб ќолди. Бўлиб ўтган воќеадан сўнг Гермиона болалар билан гаплашмай ќўйди. Маћмадона ва сергап Гермионадан ќутулишган болалар ћам бундай ћолатдан кўп ќайѓурмади. Лекин Малфойдан ќасд олиш йўлини топиш икковлон ўртоќ учун табиий эћтиёжга айланиб ќолди. Орадан бир ћафта ўтиб-ўтмай келган эрталабки почта билан бирга Малфойдан ќасд олиш йўли ћам топилди.
Нонушта ўтаётган Катта Зал бойќушлар галаси билан одатдагидай тўлиб кетган фурсатда, дастурхон атрофида овќатланиб ўтирганлар олтита баћайбат бойќуш овози борича увиллаб, базўр кўтариб келишаётган узун ќутига эътибор ќаратди. Ушбу ингичка ќути ичида нима бўлиши мумкинлигига ќизиќќан Гарри ћам эл ќатори, бойќушлар ћаракатини томоша ќилиб ўтирди. Улар тикка пастлаб, ќутини оёѓи остига ташлаб кетишганда эса эсанкираб ќолди. Олтита бойќуш нари кетишга улгурмай, яна бир бойќуш ќути устига хат ташлаб кетди.
Дастлаб хатни ўќиш, шундан сўнг, ќутини очишга ќарор ќилган Гарри тўѓри йўл тутган экан. Негаки, конверт ичидаги хатда:

ЌУТИНИ ДАСТУРХОН УСТИДА ОЧМА!
Унда «Нимбус-2000» бор. Сенда учар супурги борлигини ќолган болалар билишини хоћламайман. Сабаби ўзингга аён, тенгќурларинг ћам супургили бўлишни истаб ќолишади. Оливер Древ сени бугун соат еттида, квидиш майдонида, биринчи машќ ўтказиш учун кутади.
Профессор Макгонагалл, - деб битилган ёзувни ўќиди.

Гарри, хатни Ронга узатар экан, хитоб ќилиб ќичќиришдан ўзини базўр тўхтатиб ќолди.
- «Нимбус-2000»! - ћасад-ла инграб юборди Рон, - Мен уни ћатто ушлаб ћам кўрмаганман!
Биринчи дарс бошлангунга ќадар ќутини очиб кўришга аћд ќилган дўстлар Катта Зални тарк этишга ошиќишди. Бироќ вестибюль ўртасида йўлни тўсиб олган Краббе билан Гойлга рўбару келишди. Малфой Гаррининг ќўлидаги ќутини чангаллаб олиб, пайпаслаб кўрди.
- Супурги-ку, - деди у, башарасида ћасад билан ѓазаб уйѓунлашиб, - Поттер, биринчи синф ўќувчисига ман этилган супурги сенга жуда ќимматга тушади, - ќўшиб ќўйди ќутини Гаррининг ќўлига тутќазиб.
- Эътибор ќаратдинг-ми, Малфой, - писиллатиб гапирди ўзини тутиб тура олмаган Рон, - Пайпаслаб кўрганинг алмисоќдан ќолган нарса эмас наќ «Нимбус-2000». Уйингда нима бор деган эдинг? «Комета-260»ми? - сўнг Гаррига юзланиб, - Унаќа супургининг кўриниши чакки эмас, албатта. Бироќ сенинг супургинг ўша супургидан минг чандон аъло.
- Сен нимани ћам билар эдинг, Уэсли, - кесатди Малфой, - Ота-онангнинг ќурби ўша «Комета»нинг битта новдасини бўлсин, олиб беришга етмайди. Оилавий супургиларингни ўрмонда терилган ўтиндан ясаган бўлсаларинг керак.
Рон жавоб ќайтариш учун эндигина оѓиз жуфтлаган эди ћам-ки, Малфойнинг ортида профессор Флитвик кўринди.
- Уришмаяпсизлар, деган умиддаман, болалар? - ингичка овози билан ќизиќиб сўради у.
- Поттерга супурги юборишибди, сэр, - шу заћоти чаќимчилик ќилди Малфой.
- Биламан, хабарим бор, - очиќ юз-ла жавоб ќайтарди профессор, - Профессор Макгонагалл фавќулодда ћолат ћаќида тушунтириш бериб ўтди. Хўш, Поттер, ќайси русумли супурги экан?
- «Нимбус-2000», сэр, - жавоб ќайтарди, профессорнинг сўзларидан Малфойнинг башараси касб этаётган умидсизлик ќиёфасини кўриб, ўзини кулгидан базўр тўхтатиб ќолган Гарри, - Агар Малфой бўлмаганда, бундай супургига эга бўлмас эдим.
Гарри билан Рон ќаћќаћлаганча юќорига, ўз ётоќхоналарига равона бўлишди. Малфой эса гап замиридаги пичинг маъносини тушуниб етмаган бўлса-да, дарѓазаб ќолди.
- Ћаќиќатан ћам шундай бўлди-ку, - деди кулгидан базўр тўхтаган Гарри, мармар зинапоя охирига етгач, - Агар у Невиллнинг Эсга олини олиб ќочмаганида, мени жамоага ћеч ћам ќабул...
- Демак, фикрингча, ќоидани бузганинг учун энди доим раѓбатлантирилиб борилар экансан-да, - эшитилди орќадан, юќорига кўтарилиб, ќути томон норози нигоћ ташлаган Гермионанинг баджаћл овози.
- Ие, Гермиона, сен биз билан гаплашмай ќўйган эдинг шекилли? – эслатди Гарри.
- Тўѓри ќиласан, бошламаганинг маъќул, - насићат ќилди Рон Гермионага, - Тинчроќ юрамиз.
Гермиона бошини баланд кўтарганча, болаларнинг ёнидан ўтиб кетди.
Шу кунги машѓулотларда бола ўз хаёлини дарсга жамлай олмади. У жонсарак бўлиб, хаёлан дам каравоти остида янги супурги ётган ётоќхонага югурар, дам ўша супургиси билан биринчи машѓулот ўтказиладиган квидиш майдони томон чопќилади. Гарри кечки овќатни апил-тапил еди-да, ћозиргина нима еганини эслай олмай, Рон билан бирга, нићоят ётоќхонага «Нимбус-2000»нинг ќутисини очишга ошиќди.
- Зўр-ку, - хитоб ќилди Рон, Гаррининг адёлига юмалаб тушган супургини кўриб.
Ћатто, супурги русумларининг фарќига бормайдиган Гарри ћам ќизил ёѓочдан тайёрланган, ингичка сопи ялтироќ, дум ќисмидаги говронлари битта-битта саралаб олинган «Нимбус-2000»ни кўргач, супургисининг тенги йўќлигини тушуниб етди.
Соат еттига яќин Гарри, ќасрни тарк этиб, квидиш майдони томон йўл олди. Ушбу ўйингоћга у бирор маротаба бўлсин, ћали ќадам ранжида ќилмаган. Намойишгоћлардаги томошабинлар ўтирадиган курсилар шу ќадар баланд ўрнатилганки, у ерда ўтириб ћавода кечаётган ўйинни бемалол кузатса бўлади. Ўйин майдонининг икки томонига учтадан, учи ћалќали тилла тусли ходалар тик ўрнатилган. Ушбу ходалар, Гаррига, магл болалар совун пуфакларини шишириб учирадиган пластмасса таёќчаларни эслатди. Фаќат фарќи шундаки, ўйингоћдаги мана бу «таёќчалар»нинг ћар бири кам деганда эллик метрдан келади.
Гарри учишни шу ќадар истади-ки, Древни кутиб ўтирмай шартта супургисини эгарлади-да, ердан итарилди.
Парвоз! Наќадар ёќимли, завќли ћиссиёт! У хода ћалќалари орасидан бир неча бор учиб ўтиб, ўйингоћ узра катта тезликда изѓий бошлади. Супургиси унинг сал ћаракатига итоат этиб, исталган томонга зудлик билан бурилмоќда.
- Эй, Поттер, туш пастга!
Гарри, катта саватни ќўлтиќлаб келган Оливер Древнинг ёнига ќўнди.
- Жуда соз, - маќтади Древ, кўзлари яшнаб, - Профессор Макгонагалл нимани назарда тутганлигини энди тушуниб етдим. Сен ћаќиќатан ћам туѓма учувчи экансан. Ўйин ќоидасини тушунтириб ќўйсам бўлди, шундан сўнг, ћафта давомида уч маротаба жамоа таркибида машќ ќилишга киришамиз.
Древ тўртта, катталиги ћар хил тўп солинган саватни очди.
- Хўш, гап бундай, - бошлади у, - Квидиш ќоидаси жуда содда, фаќат ўйнаш осон эмас. Ўйинда иккита раќиб жамоа иштирок этади. Жамоаларнинг ћар бири етти нафар ўйинчилардан иборат. Уларнинг уч нафари Овчилар деб аталади.
- Уч нафар Овчи, - такрорлади Гарри.
Древ эса саватдан ранги ярќироќ, катталиги шайбадай келадиган ќизил тўпни чиќарди.
- Мана бу тўп Кваффл деб аталади, - тушунтиришга киришди Древ, - Овчилар уни бир-бирига улоќтириб, раќиб томондаги учта ћалќадан ћар ќандай бирига гол уришга ћаракат ќилишади. Ћар бир урилган гол учун ўн очкодан берилади. Ћозирча тушунарлими?
- Ўн очко олиш учун Кваффл Овчилар томонидан ћалќага улоќтирилади, такрорлади Гарри, - Бу ўйин супургиларда учиб ўйналадиган олти ћалќали баскетбол эканда?
- Баскетбол деганинг ќанаќа ўйин?
- Аћамияти йўќ, - шошиб жавоб ќайтарди Гарри, Древнинг сећргарлар оиласидан келиб чиќќанлигини тушуниб етиб.
- Давом этамиз. Ћар бир жамоада бир нафардан Ќўриќчи деб аталадиган ўйинчи бўлади. «Гриффиндор» жамоасининг Ќўриќчиси мен бўламан. Зиммамдаги мажбурият – ћалќаларимиз атрофида учиб юриб, раќиб жамоанинг гол уришига тўсќинлик ќилишдир.
- Уч нафар Овчи, бир нафар Ќўриќчи, - такрорлаб борди Гарри, ћамма нарсани бирданига эслаб ќолишга аћд ќилиб, - Уларнинг барчаси Кваффл билан ўйнайди. Эслаб ќолдим. Мана бу тўплар нима учун керак? - сўради у, саватда ќолган учта тўпни кўрсатиб.
- Ћозир кўрсатаман, - деди Древ, - Мана буни ушла.
Древ Гаррига бейсбол клюшкасига ўхшаш таёќ узатди.
- Ћозир сенга Тажовузкорларнинг ћунарини кўрсатаман. Мана бу иккита тўп, - тушунтирди Древ, кўмирдай ќоп-ќора, ќизил Кваффлдан бир оз кичикроќ тўпларни кўрсатиб, - Тажовузкорлар деб аталади.
Гаррининг назарида, махсус камарлар билан боѓлаб ќўйилган ушбу тўплар сават ичидан учиб чиќишга ошиќаётгандай кўринди.
- Нари тур, - огоћлантирди Древ.
Ўзи эса танасини четга энгаштириб, Тажовузкорлардан бирини камар тутќунидан халос этди. Ќора тўп шу заћоти юќорига кўтарилиб, тўппа-тўѓри Гарри томон пастлай бошлади. Гарри, бурнига зарб емаслиги учун, ќўлидаги клюшка билан тўпни уриб юборди. Тўп илон изи йўналишда яна тепага кўтарилди ва болалар боши узра учиб ўтиб, Древ томон ўќдай ќайтди. Древ эса ўзини тўпга улоќтириб, ќорни билан ерга маћкам босиб олди.
- Энди тушундинг-ми? - базўр сўради Древ, катта куч ишлатганча, тўпни сават ичидаги жойига боѓлаб, - Тажовузкорлар ўйин давомида теварак-атрофда учиб юриб, супургилардаги ўйинчиларни уриб ќулатишга ћаракат ќилади. Шунинг учун ћар бир жамоада икки нафардан Уриб ќайтарувчилар бўлади. Жамоамизнинг Уриб ќайтарувчилари ака-ука Уэслилар бўлади. Уларнинг вазифаси ќолган ўйинчиларимизни Тажовузкорлардан ћимоя ќилиб, раќиб томон ќайтаришдир. Хўш, ћаммаси тушунарлими?
- Уч нафар Овчи Кваффл воситасида гол уришга уринишади, Ќўриќчилар ўз ћалќаларини ћимоя ќилишади, Уриб ќайтарувчилар эса Тажовузкорларни ўз жамоаларидан нарида тутади, - ћисобот берди Гарри.
- Жуда соз, - маќтаб ќўйди Древ.
- М-м-м... Бир савол бор, - сўраб ќолди Гарри, саволи аћмоќона эшитилишига умид ќилиб, - Тажовузкорлар ќачондир кимнидир уриб ўлдирганми?
- «Хогварц»да ћозирча бундай ћодиса бўлмаган. Айрим ўйинчиларнинг жаѓи синишга синиб кетган-у, ундан баттар ћолатлар ћозирча юз бергани йўќ. Хўш, давом этамизми? Жамоанинг еттинчи ўйинчиси Сайёд бўлади. Яъни сен. Кваффл ћам, Тажовузкорлар ћам сени ќизиќтирмаслиги даркор...
- Ћа, агар улар бошимни уриб ёришмаса, албатта.
- Хавотир олма. Эгизак Уэслилар Тажовузкор тўплардан ќолишмайди. Айтмоќчиман-ки, уларнинг ўзлари жонли Тажовузкорлардир.
Древ ќўлини саватга суќиб, сўнгги, миттигина тўртинчи коптокчани чиќарди. Кваффл билан Тажовузкорларга нисбатан анча кичик, тилла тусли, икки ёнида кумуш ќанотчалари ћилпираётган ушбу ялтироќ тўпнинг катталиги ёнѓоќдай келади.
- Бу тўпнинг номи Тилла чаќќон, - тушунтирди Древ, - Энг асосий тўп. Уни тутиб олиш даркор-у, амри маћол. Чунки у ћаддан ташќари тез учиб, пайќаш нићоятда ќийин кечади. Сайёднинг вазифаси мана шу тўпни топиб, тутиб олишдир. Сенга Овчилар, Уриб ќайтарувчилар, Тажовузкорлар ва Кваффл орасида изѓиб юриб, Тилла чаќќонни раќиб жамоанинг Сайёдидан олдин тутиб олишга тўѓри келади. Негаки, Сайёд Тилла чаќќонни тутиб олиши билан, унинг жамоасига ќўшимча бир юз эллик очко берилади ва бу жамоа, одатда, ѓолиб чиќади. Шунинг учун ћам доимо жамоа муваффаќиятсизлигида Сайёдлар айбланади. Квидиш ўйини Тилла чаќќон тутиб олинганидан сўнггина, якунига етади. Шу сабабли ўйин узоќ чўзилиб кетиши мумкин. Бу борадаги рекорд, адашмасам, бугунги кунга келиб, уч ойни ташкил этади. Ўйинчиларни, ухлаб олишлари учун, алмаштириб боришга тўѓри келган. Мана, бор гап шу. Саволлар борми?
Гарри бошини силтади. Нима ќилиш кераклигини тушуниб етди, фаќат ќандай ќилиш кераклигини тушуниб олиш ќолди холос.
- Биз ћозир Тилла чаќќон билан машќ ќилмаймиз, - Древ ќўлидаги коптокчани саватга солди, - Ќоронѓи тушиб ќолди, уни йўќотиб ќўйишимиз мумкин. Мана булар билан машќ ќилишга уриниб кўрамиз.
Древ чўнтагидан гольф коптокларини чиќарди. Бир неча даќиќадан сўнг, икковлон улар ћавога кўтарилиб, машќ ќила бошлади. Древ коптокларни битта-битта бор кучи билан имкон ќадар узоќќа улоќтирди, Гарри эса Древни завќлантирганча, бирорта бўлсин, копток ўтказиб юбормай, барини бехато тутиб олди.
Ярим соатдан сўнг ќош ќорайиб, атроф кўринмай ќолгач, биринчи машќ нићоясига етди.
- Бу йилги Квидиш кубогида исмларимиз ўйиб ёзилади, - ќувонч-ла ишонч билдирди Древ, ќаср томон йўл олиб, - Агар сен Чарли Уэслидан ћам зўр ўйнасанг, ћеч ћайрон бўлмайман. У эса аждар овлагани тупкани тагига кетиб ќолмаганида, Англия терма жамоаси таркибида ўйнаши мумкин эди.
Эћтимол, нићоятда банд бўлганидан бўлса керак, Гарри, «Хогварц»га ўќишга кирган ваќтдан буён икки ой ўтиб кетганини сезмай ќолди. Ћар ќалай у ћар ћафта уч маротаба машќ ќилади. Бундан ташќари, уйга берилган бир дунё вазифаларни бажаради. «Хогварц» ќасри болага Литтл Уингинг шаћарчасида жойлашган Одамовилар кўчасидаги 4- уйдан кўра анча ќадрли бўлиб ќолди. Маћорат асосларини тасарруф этар экан, машѓулотлар ћам ќизиќ ўтадиган бўлди.
Ваќт тез ўтиб, Хэллоуин ћам етиб келди (Хэллоуин – ћозирги Буюк Британия ва шимолий Франция ћудудида яшаб ўтган ќадимий кельт ќабиласининг байрами. Муќаддас авлиёлар куни арафаси саналади).
Эрталаб уйѓонган болалар тобланаётган ошќовоќ ћиди ќаср йўлакларига таралиб кетганлигини ћис этишди. Шу бугунги афсун ўќиш дарсида, профессор Флитвик эълон ќилган фикр болаларга янада хуш келди. У синф ўќувчилари айрим жисмларни ћавода учирганча, бир жойдан бошќа жойга кўчиб ўтишга мажбур ќилиш маћоратини тасарруф этишга тайёр бўлишганини айтиб ўтди. Болалар бу кунни анчадан буён, хусусан, профессор ўз ќўлини сезилар-сезилмас силтаб ќўйганча, Невиллнинг ќурбаќасини синф хонасининг шифти остида ракета каби гир айлантирган кундан буён орзиќиб кутишади. Амалий машѓулот ўтказиш учун профессор Флитвик синф ўќувчиларини жуфтларга бўлди. Гарри Симус Финниган билан шерик бўлди. У Невиллнинг нигоћига эътибор ќаратмасликка уринди. Ронга эса Гермиона билан шерик бўлиш насиб этди. Бундай ћолатдан Рон кўпроќ норози бўлди-ми ёки Грэнжерми, айтиш ќийин. Негаки, Гермиона болалар билан Гаррига супурги совѓа ќилинган кундан эътиборан мутлаќо гаплашмай ќўйган эди.
- Билакни, муќаддам машќ ќилганимиздай, назокат-ла букишни ёдингиздан чиќарманг! - чийиллади китоб дасталари устига чиќиб олган профессор Флитвик, - Кескин ќулоч отиб, енгилгина туширинг, эслаб ќолдингиз-ми? Ќулоч отиб, енгил туширинг. Бундан ташќари, сећрли сўзларни тўѓри талаффуз этиш нићоятда мућим. «Н» ўрнига «В» деб юборгани учун бошига сигир келиб тушган сећргар Баруффьони эсга олинг.
Аён бўлишича, вазифа ижроси нићоятда ќийин экан. Гарри билан Симус кескин ќулоч отишиб, ќўлларини аста силташди, бироќ осмон-у фалакка учиб кетиши керак бўлган пат стол устида ќилт этмай ётганча ќолди. Нићоят Симус бесабрлик ќилиб, сећрли таёќчаси билан туртиб юборган пат ўт олиб кетди. Гаррига эса ёнѓин ўчириш учун шляпасини ишга солишга тўѓри келди.
Ќўшни столда ўтирган Рон ћам муваффаќият ќозона олмади.
- Вингардиум Левиоза! - ќичќирди у, узун ќўлини шамол тегирмонининг парракларидай айлантириб.
- Сен нотўѓри талаффуз этяпсан, - койиб берди Гермиона, - «Вин - гар - диум Леви - о - за», дейиш керак, «гар» бўѓини узоќ ва гулдураб эшитилиши лозим.
- Шунчалик аќлли экансан, ўзинг айтавер, - жаћли ќилди Рон.
- Вингардиум Левиоза! - деди кўйлагининг узун енгини шимариб олган Гермиона, сећрли таёќчаси билан абжир ћаракат ќилиб.
Пат столдан тўрт футга кўтарилиб, ћавода, болалар боши узра ћилпираб уча бошлади.
- Жуда соз! - чийиллаб юборди митти ќўллари билан ќарсак чалган профессор Флитвик хурсанд бўлиб, - Болалар, эътибор ќаратинг, мисс Грэнжер вазифани уддалади.
Дарс нићоясида Роннинг кайфияти батамом расво бўлди.
- Ћамма уни кўрарга кўзи йўќ эканлигидан ћеч ћайрон бўлмайман, - деди Рон, одам тўла йўлак бўйлаб Гаррининг ёнида борар экан, - Ќиз эмас даћшат, чин сўзим.
Шу пайт кимдир Гаррини туртиб ўтди. Болалар ўгирилиб, кўзига ёш олган Гермионани кўришди.
- Сўзларингни эшитиб ќолганга ўхшайди, - деди Гарри.
- Эшитган бўлса нима ќилибди? - жавоб ќайтарди Рон, Гарри каби саросимага тушиб ќолган бўлса ћам, гердайиб, - Дўст орттирмаганлигини ўзи ћам сезаётган бўлса керак, ћар ќалай.
Гермиона кейинги дарсда ћам, куннинг иккинчи ярмида ћам кўринмади. Хэллоуинни нишонлаш учун Катта Зал томон йўл олишган Рон билан Гарри Парватти Патилнинг дугонаси Лавандага Гермиона ћожатхонага кириб олиб йиѓлаётганлиги ва ўз холига ќўйишларини сўраётганлиги ћаќида тўлќинланиб айтган сўзларини эшитиб ќолишди. Буни эшитган Рон баттар хижолат чекди, бироќ бир даќиќадан сўнг, икковлон, Катта Залнинг байрамона безатилганлигини кўргач, Гермионани унутди.
Шифт-у, деворларда маржондек тизилган, столлар устида кичик булутлар ћосил ќилганча, ћавода муаллаќ турган минглаб кўршапалаклар ќанот ќоќиб, ошќовоќлар ичига киритилган шамлар оловини пирпиратмоќда. Натижада Катта Зал сирли ќалќима нурга тўлиб кўринмоќда.
Кутилмаганда, ўќув йили бошланганлиги муносабати билан ўтказилган тантанали зиёфатда рўй бергани каби, стол устидаги тилла идишлар афсонавий таомларга боз тўлиб-тошди.
Гарри оѓзини ќўрда пиширилган картошка билан энди тўлдириб олган эди ћам-ки, Катта Залга бошидаги салласи чаккасига тушиб, ќўрќќанидан башараси ќийшайиб кетган профессор Белка югуриб кирди.
Катта Залга йиѓилганлар Белканинг профессор Дамблдор ўтирган кресло ёнига югуриб бориб, кучсиз ћолатда столга суяниб ќолганлиги ва базўр:
- Ќаср ертўласига тролль кириб олибди, Сиз бохабар бўлишингиз керак деб елиб келдим, - деганча, хушини йўќотиб, стол остига сирпаниб тушганини кузатиб туришди.
Ваћима кўтарилди. Катта Залда жимлик ќарор топиши учун профессор Дамблдор сећрли таёќчаси билан бир неча бор ќизил мушак отишга мажбур бўлди.
- Синфбошилар! - гуриллаб ћайќирди у, - Коллежингиз ўќувчиларини ётоќхоналарга тарќатинг! Тез бўлинг!
Перси учун ўз ваколатини тўла-тўкис ишга солишга имконият туѓилди.
- Ортимдан! Биринчи синф ўќувчилари жипслашинг! Менга ќулоќ тутсангиз ћеч ќандай тролль ќўрќинчли бўлмайди! Орќамга бекиниб, ортда ќолмай юринг! Ќани, биринчи синф ўќувчиларини олдинга ўтказиб юборинглар-чи! Ўтказиб юборинг, мен синфбошиман!
- Тролль мактабга ќандай кириб ќолиши мумкин? - сўради Гарри зинапоядан кўтарилаётиб.
- Мен ќаердан биламан! Умуман айтганда, троллар ўлгудай аћмоќ бўлади. Ћар ћолда улар шундай эътироф этилади. Эћтимол, байрам шарофати билан Дрюзг киритгандир уни?
Уларнинг ёнидан турли йўналишлар бўйлаб ўќувчиларнинг катта-кичик тўдалари ўтиб бормоќда. Адашиб, саросимага тушиб ќолган хуффльпуффчилар гурући орасидан ўтишар экан, Гарри бирдан Роннинг ќўлидан тутиб олди.
- Менга ќара, Гермиона эсимга тушиб ќолди.
- Гермионага нима ќилибди?
- У тролль ћаќидаги гапдан бехабар-ку.
Рон лабини тишлаб олди.
- Э, нима бўлса бўлди! - ќарор ќилди у, - Бироќ Перси йўќолиб ќолганимизни пайќаб ќолмагани маъќул.
Ўрдак сувга шўнѓигани каби, икковлон, ќарши йўналиш томон ошиќиб бораётган хуффльпуффчилар тўдасига ќўшилиб кетди ва йўлакнинг бўш томонига ўтиб олиб, «ќизлар хонаси» томон югурди. Муюлишга бурилишлари билан орќадан кимдир келаётганини эшитиб ќолишди.
- Перси! - ќўрќиб шивирлади Рон, Гаррини тошдан ясалган грифон ортига тортиб (Грифон – бургут ёки арслон бошли (гавдали) баћайбат ќанотли махлуќ).
Бироќ ћайкал ортидан эћтиёткорона бош чиќарган болалар Персини эмас профессор Снеггни кўриб ќолишди. Профессор йўлак бўйлаб бориб, кўздан ѓойиб бўлди.
- Бу ерда нима ќилиб юрибди? - деярли овоз чиќармай шивирлади Гарри, - Нима учун ќолган ўќитувчилар билан бирга ертўлага йўл олмади?
- Осонроќ савол берсанг-чи, мен ќаердан билай.
Болалар имкон ќадар эћтиётлик билан профессорнинг сўниб бораётган ќадам товуши томон йўл олишди.
- Учинчи ќаватга кўтариляпти, - деди Гарри.
- Ѓалати ћид чиќди. Сезяпсан-ми?
Гарри чуќурроќ нафас олиб ќўланса, анчадан буён ювилмаган пайпоќ ёки тозаланмаган умумий ћожатхонадан чиќадиган ћидга ўхшаб кетаётган ћид сезди.
Дафъатан паст наъра ва товонлар шараќлаганча, бир-бирига урилиб босилаётган ќадам товуши эшитилди. Гапириш ќобилиятини йўќотган Рон кўрсаткич бармоѓини йўлакнинг нариги бошига, мисли кўрилмаган даћшатли махлуќ келаётган томонга ўќтади. Болалар деворга ќапишиб, ёруѓликка чиќиб келаётган махлуќќа ќараб ќолишди. Кишининг вужудини даћшатга соладиган манзара!
Мудћиш тери ќопламаси кул ранг-мармар тусли, бўйи ўн икки фут келадиган троллнинг танаси, устига кокос ёнѓоѓидай келадиган кичкинагина кал калла ўрнатилган йирик ќавариќ харсангни эслатди. Ћар бирининг йўѓонлиги дарахт танасидай келадиган калта оёќлари ва узун тирноќли панжалари яќќол кўринаётган, нићоятда узун ќўлига йирик сўйилни ушлаб, ерда судраб келаётган махлуќдан уфурилаётган ќўланса ћидга бардош бериб бўлмайди.
Тролль ќандайдир хона эшиги ёнида тўхтаб, ичкарига ќаради. У узун ќулоќларини ќимирлатиб, ћажми кичик миясини ўйлаб иш тутишга мажбур ќилаётгани сезилди. Бир оздан сўнг, остона хатлаб ичкарига кирди.
- Калит ќулфда экан, - шивирларди Гарри, - Уни ўша хонага ќамаб ќўйишимиз мумкин.
- Яхши фикр, - маќтаб ќўйди асабийлашган Рон.
Уларнинг оѓзилари даћшатдан ќуриб ќолган бўлиб, тролль, айни шу фурсатда хонадан чиќиб ќолмаслигини Худодан ёлвориб сўрашганча, девор бўйлаб очиќ эшикка яќин боришди. Гарри бир сакради-да эшикни ёпиб ќулфлаб ќўйди.
- Бўлди!
Болалар ѓалаба ќозонилганига тўлиќ ишонч билан йўлак бўйлаб нари югура кетишди. Бироќ муюлишга етиб бормасдан, ћозиргина ќулфлаб ќўйилган хонадан шундай ќаттиќ чинќириќ эшитилди-ки, иккаласининг юраги тўхтаб ќолишига бир бахя ќолди.
- О, йўќ! - сесканиб кетди Рон, ранги Ќонхўр Барон рангидай оќариб.
- Ћожатхона эди-ку! - идрок этди Гарри.
- Гермиона! - баралла ќичќириб юборди икковлон.
Бошќа вазиятда бу ишни ћаётда ќилишмас эди, бироќ иложи йўќ. Болалар шартта орќага бурилиб, эшик томон югуришди. Даћшат-у, ваћимага ќарши курашганча, эшик ќулфини очиб ичкарига киришди.
Хушини йўќотишига оз ќолган Гермиона деворга ёпишиб олганча, троллдан нари ќочишга бећуда уринмоќда. Махлуќ эса деворга маћкамланган ќўл ювиш чиѓаноќларини ќўлидаги сўйил билан бир четдан уриб мажаќлаганча, ќизалоќ томон илгариламоќда.
- Уни чалѓитиш керак! - ќичќирди сув тўсиш тиќинини ќўлига олиб, деворга ура бошлаган Гарри.
Гермионага бир неча метр ќолганда тўхтаб ќолган тролль ќўпол бурилди-да, шовќин ќаердан эшитилаётганини идрок этиш учун бўлса керак, бесўнаќай жовдираб атрофга аланглади. Нићоят махлуќнинг баджаћл нигоћи Гаррига таќалди. Тролль бир оз ўйланиб ќолди-да, сўйилини кўтариб бола томон ћаракат бошлади.
- Ћой, бадбашара! - ќичќирди Рон, хонанинг бошќа бурчагидан.
Рон ќўлидаги металл ќувурни троллга ќарата улоќтирди. Ќувур елкасига теккан бўлса ћам, зарбани сезмаган троллнинг эътиборини Роннинг ќичќириѓи чалѓитди. У яна бир дам ўйлангач, жирканч башарасини Рон томон ўгирди. Фурсатдан фойдаланган Гарри унинг орќасига ўтиб олишга муваффаќ бўлди.
- Бўл, тезроќ ќоч! - ќичќирди Гарри Гермионага.
Гарри Гермионани эшик томон судрашга ћарчанд уринмасин, жойидан ќўзѓалишга мадори ќолмаган ќизалоќ, даћшатдан оѓзи очилганча, девордан узилмай турди.
Ћар томонда эшитилаётган ќичќириќлар ва бунинг натижасида хонада ћосил бўлган акс садо троллни батамом аќлдан оздириб юборди. У янада баланд ўкириб, ўзига яќин турган, ќочиб ќолиш имкони бўлмаган Рон томон ташланди.
Юзага келган бундай ћолатда Гарри мардона, бироќ жуда ѓўр иш тутди. У югурганча, троллнинг орќа томонига сакраб чиќиб олдида, бўйнидан маћкам тутиб олиб, кўп ўйланмасдан ќўлидаги сећрли таёќчани троллнинг бурнига жон-жаћд билан тиќиб юборди. Харсанг-махлуќ бўйнига кимдир осилиб олганини пайќамади-ю, бурнига ќандайдир узун нарса тиќиб ташлашганини жуда яхши сезди.
Оѓриќќа бардош бера олмаган тролль гир-гир айланиб, ќўлидаги сўйилни ћар томон уриб силкитар, бўйнидаги Гарри эса ћаёт учун курашар эди. Теварак-атрофидаги нарсаларни уриб мажаќлаётган тролль ћар ќандай фурсатда Гаррини ўз устидан учириб юбориши ва ќўлидаги сўйил билан бир уриб ўлдириб ќўйиши мумкин.
Ќўрќиб, адойи тамом бўлган Гермиона нићоят полга юз тубан аѓанаб тушди. Рон эса сећрли таёќчасини ќўлига олиб, нима ќилмоќчи бўлганини ўзи тушунмай, миясига келган биринчи афсунни ќичќириб юборди:
- Вингардиум Левиоза!
Шу пайт сўйил махлуќнинг ќўлидан отилиб чиќиб, тикка юќорига кўтарилганча, аста-секин айланди ва ўз соћибининг бошига чунонам ќарсиллаб тушдики, тролль турган жойида тебраниб, башараси билан ерга гурсиллаб тушди. Зарбдан пол ћам, хона деразалари ћам зириллаб кетди.
Гарри титраб, ћансираганча базўр оёќќа турди. Ћалигача сећрли таёќчасини баланд кўтариб олган Рон эса кўзларини катта очиб, ќилмишининг ћосиласига ќараб турибди.
- Ўлди-ми? - орага чўмган сукунатни бузди биринчи бўлиб тилга кирган Гермиона.
- Менимча, йўќ, - жавоб ќайтарди Гарри, - Карахт бўлиб ќолди десак, аниќроќ бўлади.
У эгилиб, тролль бурнидан серкесак кул ранг елимга ўхшаш моддага беланиб кетган сећрли таёќчасини суѓуриб олди.
- Эќ, тролль мишириѓи, - деди у, таёќчани махлуќнинг иштонига яхшилаб артиб тозалаб.
Кутилмаганда йўлакда ќадам товуши эшитилди. Троллни айюћаннос солиб, зарбалар кетидан зарбалар беришга мажбур ќилган болалар ќасрда ќандай тўполон кўтариб юборишганларини ўзлари билишмайди. Фурсат ўтгач, эшик ќарсиллаб очилиб, ћожатхонага профессор Макгонагалл, унинг изидан Снегг билан Белка кириб келди. Тролль томон бир бор ќараб ќўйган Белка унитазга ўтириб олиб, юрагини чангаллаб ќолди.
Снегг троллнинг ёнига яќин келиб, устига энгашиб ќаради. Профессор Макгонагалл эса Гарри билан Ронга сукут саќлаб тикилиб турди. Гарри профессорнинг ћали бу ќадар баджаћл ќиёфасини кўрмаган. Бундай нигоћдан сўнг, Гаррининг, кўрсатилган ќаћрамонлик учун «Гриффиндор»га наќ 50 балл келтириш умиди пучга чиќди.
- Аќл-фаросатларинг борми? - сўради нићоят профессор Макгонагалл босиќ ѓазаб билан.
Гарри ћалигача ќўлини баланд кўтариб турган Рон томон ќараб ќўйди.
- Хайриятки, ўлдириб ќўймабди. Нима учун эл ќатори мећмонхонага бормадингиз?
Снегг Гаррига еб юбогудай ўќрайди. Ќани энди Рон ќўлини туширса, хаёлдан ўтказди Гарри ерга ќараб.
- Илтимос, профессор Макгонагалл, - эшитилди ним ќоронѓи бурчакдан, Болаларни сўкманг, улар мени ќидириб келишган.
- Мисс Грэнжер?!
- Мен троллни ќидириб келган эдим... - нићоят ўрнидан турди Гермиона, - Мен... мен ўйлабман-ки... мен ўзим бир ёѓлик ќиламан уни... тушуняпсиз-ми... Троллар ћаќида кўп ўќиган эдим...
Бу гапни эшитган Рон ќўлидаги таёќчасини тушириб юборди. Гермиона Грэнжер бўлса-ю, ўќитувчига очиќдан-очиќ ёлѓон гапирса-я!
- Агар улар мени ќидириб топишмаганида ћалок бўлишим муќаррар эди, - давом этди Гермиона, - Иккаласи ћам ёрдам чаќиргани улгуришмас эди. Гарри таёќчасини троллнинг бурнига тиќиб ташлади. Рон эса сўйил билан троллни карахт ќилди. Болалар кириб келишганида тролль мени тинчитишга шай бўлиб турган эди.
Гарри билан Рон Гермиона айтиб бераётган ћикоя улар учун янгилик эмаслигини ифода ќилишга уриниб туришди.
- Хўш... ундай бўлса... - деди профессор Макгонагалл учала болага диќќат билан ќараб, - Мисс Грэнжер, тоѓ тролли билан якка олишишга ќандай журъат этдингиз, тентак ќиз?
Гермиона бошини ћам ќилиб олди. Мактабда жорий этилган ќоидаларни ћеч ќачон бузмайдиган Гермиона, болаларни ќутќариш учун ћамма айбни ўз бўйнига олиб, ќоидани бузганлигига иќрор бўлиб турибди-я. Бу гапларни эшитган Гаррининг тили айланмай ќолди. Бу «Снегг мећрибон бўлиб ќолиб, ћаммага ширинлик улашиб чиќибди» деган гап билан теппа-тенг-ку, ахир.
- Мисс Грэнжер, ќилмишингиз учун «Гриффиндор»дан беш балл айирилади, - ћукм чиќарди профессор Макгонагалл, - Сиздан ћафсалам пир бўлди. Мабодо жабр кўрмаган бўлсангиз, «Гриффиндор» минорасига боринг. Ўќувчилар ўз биноларида байрам зиёфатини тамомламоќдалар.
Гермиона хонадан чиќиб кетди.
Профессор Макгонагалл Гарри билан Рон томон юзланди.
- Хўш. Энди сизларга келсак. Мен ћанузгача сизларга шунчаки, мисли кўрилмаган омад кулиб боќќан деган фикрдаман. Бироќ ћар ќандай биринчи синф ўќувчиси балоѓатга етган тоѓ троллига ќарши чиќишга журъат эта олмаслиги аниќ. Шу боис ћам, ћар бирингиз ўз коллежингизга беш баллдан келтирдингиз. Мен бу ћаќда профессор Дамблдорга билдирув бераман. Боришингиз мумкин.
Болалар ћожатхонани тез тарк этиб, икки ќават юќорига чиќќунга ќадар бирон оѓиз сўз гапиришмади. Троллнинг ќўланса ћидидан узоќлашиш бирам яхши эдики, ќолган гапларни эса ќўяверасиз.
- Умуман айтганда, биз ўн баллдан кўпроќ баллга яраша хизмат кўрсатдик, - вайсади Рон.
- Беш баллдан. Гермиона жазоланди-ку.
- Яхши ќиз экан, ќутќариб ќолди бизни, - иќрор бўлди Рон, - Лекин, ћаќиќатан ћам, биз унинг ћаётини саќлаб ќолдик.
- Агар троллни Гермионага ќўшиб ќамаб ќўймаганимизда, балки ќутќаришга тўѓри келмас эди, - эслатиб ќўйди Гарри.
Икковлон Семиз Хола портретининг ќаршисига келиб, минорага кириш паролини баралла талаффуз этди:
- Чўчќа тумшуѓи.
Шовќин-сурон ћукм сураётган мећмонхона одамга тўлиб-тошган. Ћамма юќорига чиќарилган мазали таомлар билан овора. Гермиона эса эшик ёнида, болаларнинг ќайтишини кутиб, ёлѓиз турибди. Улар орасида ноќулай сукут саќлангач, бир-бирига ќиё боќмаган ћолда «раћмат» деб ќўйишди-да, тоза ликоплар турган томон ошиќишди.
Нима ќилган таќдирда ћам айни шу фурсатдан эътиборан Гермиона Грэнжер болалар учун чин дўстга айланиб ќолди. Ћаётда шундай даќиќалар бўладики, уларни ћаќиќий дўстларсиз бошдан кечириш нићоятда мушкул кечади. Ўн икки фут келадиган тоѓ тролли устидан ќозонилган ѓалаба – айни шундай фурсатлар сирасига киради.
Admin · Просмотров: 1499 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 18:05:53

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p12.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)