Календарь

Май 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гость: 1

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЎН БИРИНЧИ БОБ. КВИДИШ

Ноябрь ойи келиб, ћаво совиди. Мактаб теварагини ќуршаб турган кул ранг тоѓларнинг баѓри ќорга бурканиб, чўќќиларини муз ќоплади. Тоѓ остидаги сокин кўл юзаси пўлат тусга кирадиган, эрталабки ќиров эса ерни оќартириб ќўядиган бўлди. Квидиш майдонида супургиларни яхдан тушириб юрган, эгнига крот пўстин, ќўлига бошмалдоќли мўйна ќўлќоп, оёѓига узун ќўнжли, ўлчами ћаддан ортиќ катта, ќундуз мўйнасидан тайёрланган этик кийган Хагридни юќори ќаватдаги ќаср деразаларидан кўриш мумкин.
Квидиш мавсуми бошланди. Нићоят Гарри, узоќ машќлардан сўнг, келаси шанба куни жамоа таркибида «Гриффиндор» – «Слизерин» ўйинида иштирок этади. Бу ўйинда ќозониладиган ѓалаба гриффиндорчилар жамоасининг ћолатини сезиларли яхшилаб, мактаб кубоги учун олиб борилаётган курашда иккинчи ўринга олиб чиќади.
Гаррининг ўйинини ћали ћеч ким кўргани йўќ. Древ жамоанинг янги ўйинчисини махфий ќуролдай сир саќлашга аћд ќилганига ќарамай Гарри гриффиндорчилар жамоасига Сайёд сифатида ќабул ќилинганлиги кенг оммага аллаќандай тарзда маълум бўлиб ќолди. Энди у, ушбу омманинг ќайси тоифаси, хусусан, ћаммаси яхши бўлади деб ишонтираётган тоифаси ёмонми ёки ўйин давомида тўшак кўтарганча, пастда югуриб юриб, супургисидан тушиб кетган Гаррини тутиб ќолишга ваъда бераётган тоифаси ёмонми билмай, боши ќотди.
Гермиона билан тутинган дўстлик Гарри учун айни муддао бўлди. Древ томонидан тайинланган ќўшимча машќлар инобатга олинса, уйга берилган вазифаларни Гермионасиз ќандай бажаришини Гарри тасаввурига сиѓдира олмайди. Бундан ташќари, ўќиб чиќиш учун Гермиона берган «Асрлар оша ўтиб келган мангу квидиш» китоби Гаррининг соћага оид билими ортишида катта аћамият касб этди.
Китобни ўќиб чиќќан Гарри ўйин ќоидаси бузилишининг жами етти юзта кўриниши бўлиши, 1473 йили бўлиб ўтган Квидиш бўйича жаћон чемпионатида, ушбу бузилишларнинг барчасига йўл ќўйилганлиги, Сайёдлар одатда энг кичкина ва энг чаќќон ўйинчилар бўлиб, ўйин давомида рўй бериши мумкин бўлган жамики бахтсиз ћодисаларнинг жоиз кўринишларига, одатда, айни шу ўйинчилар дуч келиши, одамлар орасида ўлим ћолатлари камдан кам содир бўлса-да, ўйин ћакамлари йўќолиб ќолиб, фаќат бир неча ой ўтгач, масалан Саћройи Кабирнинг ќоќ ўртасида топилишини билиб олди.
Гарри билан Рон Гермионани тоѓ троллининг чангалидан ќутќариб ќолишган кундан эътиборан ќизалоќнинг мактаб ќоидалари бузилишига нисбатан шаклланган ќатъий мулоћазалари бир оз юмшаб, олдингига нисбатан анча ёќимли шахсга айланди. Гарри илк бор иштирок этадиган ўйиндан бир кун олдин учовлон танаффус ваќтида ћовлига чиќиб, уйќуни ќочириш учун бир оз совуќда туришди. Гермиона, ман этилганига ќарамай, афсун ёрдамида, ќуюќ шинни солинадиган банка ичида олиб юрса бўладиган мовий гулхан ёќди. Гулханга орќа ўгирганча исиниб туришган фурсатда, уларга яќин йўлакдан, негадир оќсоќланиб ќолган профессор Снегг ўтиб ќолди. Гулханни ўќитувчи нигоћидан яшириш учун улар бир-бирига жипс туриб олишди. Ќилаётган ишлари ман этилганига шубћа ќилишмагани боис, айбдор ќиёфада турган ўќувчиларни кўрган профессор чўлоќланганча, яќин келди. Гулханни сезмаган бўлса-да, ўќувчиларни айбситиш учун баћона ќидирган Снегг Гаррининг ќўлтиѓидаги «Асрлар оша ўтиб келган мангу квидиш» китобига имо ќилиб сўраб ќолди:
- Анави нима, Поттер?
Гарри китобни кўрсатди.
- Кутубхона китобларини мактаб биносидан ташќарига олиб чиќиш ман этилган. Уни менга беринг. «Гриффиндор»дан беш балл айирилади.
- Ушбу ќоидани ћозирнинг ўзида ўзи тўќиб чиќарди, - вайсади Гарри, чўлоќ Снегг нари кетгач, - Ќизиќ, оёѓига нима ќилди экан?
- Туёѓига нима ќилганини билмайман-у, ушбу жароћат унинг жонини ќаттиќ оѓритганлигига жуда умид ќиламан! - ѓазаб-ла хитоб ќилди Рон.
Ўша куни кечќурун «Гриффиндор» мећмонхонаси шовќин-суронга тўлди. Гарри, Рон ва Гермиона дераза олдида бирга ўтиришди. Гермиона уйга берилган вазифани кўчириб олишга ћеч изн бермайди. Ќаранг-ки, ундай ќиладиган бўлишса, болалар ћеч нарсани билмай юраверишар эмиш! Бироќ Гарри билан Рон аќллироќ йўл топишди. Улар вазифани гўё бажарган бўлиб, тўѓри ишлашганини Гермионага текширтирадиган ва шу зайлда тўѓри жавобни билиб оладиган бўлишди.
Гарри безовта. У «Асрлар оша ўтиб келган мангу квидиш»ни ќайтариб олиш, ўќиб, эртанги ўйин ћаќидаги ўйлардан чалѓишни истади. Нега энди у Снеггдан ќўрќиши керак? У шартда ўрнидан турди-да, Снеггнинг ћузурига бориб, китобни ќайтариб олиш кераклигини маълум ќилди.
- Мен эмас, сен борганинг маъќул, - деярли баралла жавоб ќайтаришди Рон билан Гермиона.
- Агар бошќа ўќитувчилар олдида сўралса, Снегг рад этишга журъат ќила олмайди, - деди Гарри.
У ўќитувчилар хонасига бориб, эшик таќиллатди. Ћеч ким жавоб бермади. Яна таќиллатди. Жимлик.
Балки Снегг китобни ичкарида ќолдириб кетгандир? Ќараб кўриш керак, хаёлдан ўтказди Гарри, эшикни итариб. У ичкарига бош суќиб ќаради-ю, мудћиш саћна гувоћи бўлиб ќолди.
Ўќитувчилар хонасида Снегг билан Филч бор экан. Снегг, оёѓидаги ќонаб турган жароћатни очганча, коржомасининг этагини тиззага ќадар баланд кўтариб олган, Филч эса унга тоза бинт узатяпти.
- Жин урган ћайвон, - деди Снегг, - Марћамат ќилиб айтинг-чи, бир ваќтнинг ўзида учта калла ћаракатини ќандай ќилиб кузатса бўлади?
Гарри аста эшикни ёпиб ќўймоќчи бўлди.
- ПОТТЕР!
Ѓазабдан буришиб кетган Снегг коржомасининг этагини тез туширди.
- Китобни ќайтариб олсам бўладими-йўќми, шуни билмоќчи эдим холос, - деди ќичќириќни эшитган Гарри, ѓайриихтиёрий ютиниб ќўйиб.
- ЙЎЌОЛ!
Гарри яна бирон баллдан айрилиб ќолмасдан олдин ўќдай учиб кетди.
- Хўш, ќайтариб олдингми? - сўради Гермиона билан ўтирган Рон, ћансираб ќайтган Гарридан.
Гарри дўстларининг ёнига ўтириб, ћозиргина кўрган ћолатни шивирлаб айтиб берди.
- Биласизлар-ми, буларнинг бари нимани англатади? - деярли овоз чиќармай пичирлади у, ќисќа ћикоясига якун ясаб, - Хэллоуин куни Снегг уч бошли ит ёнидан ўтишга уринган! Биз уни грифон ортида яшириниб кўрган фурсатда, у, айни ўша хонага йўл олганлиги аниќ. Унинг маќсади махлуќ ќўриќлаётган нарсани ўѓирлаш эканлиги ћам аён! Супургим билан онт ичиб айтаман-ки, ўша куни, ћаммани чалѓитиш, ўќувчиларни ўз хоналари, ўќитувчиларни ертўлага йўллаш маќсадида тоѓ троллини ќасрга киритиб юборган ћам Снегг бўлади!
- У бундай ќабићликка бормайди, - эътироз билдирди кўзлари катта-катта очилиб кетган Гермиона, - Снеггни дунёдаги энг дилрабо зот демоќчи ћам эмасман бироќ у, Дамблдорга тегишли нарсани ўѓирлашга журъат этмайди.
- Менга ќара, Гермиона. Сен чиндан ћам ўќитувчиларимизнинг барини авлиё ёки шунга ўхшаш бегуноћ-у, бенуќсон зотлар деб биласанми? - аччиќланди Рон, - Мен Гаррининг фикрига ќўшиламан. Снегг ишончсиз эканлигига аминман. Бироќ унга нима кераклигини билмайман. Анави кучукча нимани ќўриќлаб ўтирибди экан?
Каравотида ётган Гаррининг боши ћал этилмаган масалалардан ѓувуллади. Невилль аллаќачон еттинчи тушини кўриб, хуррак отиб ётибди. Гарри ћам ћеч нарсани ўйламай, ухлаб ќолишга уринди. Ћаётида илк бор иштирок этадиган квидиш ўйинидан олдин уйќуга тўйиб олиши кераклигини аќлан идрок этаётган бўлса-да, оёѓи яраланганлиги Гаррига маълум бўлиб ќолгани учун Снеггнинг башараси касб этган ќиёфани унутиш ќийин кечди.
Кўп ўтмай ёрќин совуќ тонг отди. Ќовурилган колбасачаларнинг иштаћани ќитиќлайдиган ћиди ва ќизиќарли томошани кўз олдига келтирганча, лаззатланиб гап сотиб ўтирганларнинг ѓовури Катта Зални бутунлай ќамраб олган.
- Сен албатта тамадди ќилиб олишинг керак.
- Иштаћам йўќ.
- Лоаќал бутерброд еб олсанг-чи, - хиралигини ќўймади Гермиона.
- Ћеч нарса ўтмайди.
Бир соатдан сўнг, ўйингоћга чиќишини ўйлаб ћаяжонланган Гарри ўзини жуда ёмон ћис этди.
- Гарри, овќат еб олмас экансан, курашга кучинг етмай ќолади, - деди Симус Финниган, - Сайёдларни раќиб жамоа ўйинчилари доимо уриб-туртиб ўйнашади.
- Ѓамхўрлик кўрсатаётганинг учун раћмат, Симус, - миннатдорлик билдирди Гарри колбасачага кетчуп суртиб узатган ўртоѓига (Кетчуп (инг. ketchup) – таркибига томат, сирка, туз, шакар, ќалампир ва бошќа зираворлар кирадиган ќайла).
Соат ўн бирга яќин жамики мактаб квидиш майдонининг томошабинлар ўтирадиган намойишгоћларини эгаллади. Аксарият болалар дурбин билан ќуролланиб олишган. Намойишгоћлардаги томошабинлар ўтирадиган курсилар зарур бўлган фурсатда ўзидан ўзи юќорига кўтарилиб ёки пастлаб боради, лекин шунга ќарамай, ўйин жараёнини дурбинсиз тўлиќ кузатиш ќийин кечади.
Рон билан Гермиона юќори ќатордаги ўринларга, Невилль, Симус ва Вестхэм футбол жамоасининг ашаддий мухлиси Дин ёнида жойлашиб олди. Синфдошлар Гаррига билдирмаган тарзда, Ќасмоќ ѓажиб, тешиб ташлаган чойшабдан «Поттерни Президентликка!» сўзлари битилган катта плакат тайёрлашди. Рассомлик истеъдодига эга Дин, ушбу ёзув остига «Гриффиндор» факультетининг тимсоли бўлмиш шер тасвирини туширди, Гермиона эса афсун ќўллаб, плакатни, ранг ўзгартирганча, пирпираб турадиган ќилиб ќўйди.
Дўстлари плакатни намойишгоћга маћкамлаётган ваќтда, Гарри, эгнидаги кийимини квидиш кийимига, яъни тўќ ќизил коржомага жамоа билан бирга алмаштирди. Слизеринчилар яшил кийимда ўйнашади.
- Хўш, жаноблар, - сўз олди Древ, жамоа ўйинчиларининг эътиборини ўзига жалб этиш учун томоќ ќириб олгач.
- Ва хонимлар, - Древнинг гапини бўлди жамоа Овчиси Ангелина Жонсон.
- Ва хонимлар, - тасдиќлади Древ, - Мана нићоят кутилган фурсат етди.
- Буюк фурсат, - гап ќистирди Фред Уэсли.
- Интизорлик билан кутилган фурсат, - ќўшиб ќўйди Жорж.
- Оливернинг нутќини ёддан биламиз, - тушунтирди Фред Гаррига, - Ћар ќалай жамоада ўтган йилдан буён ўйнаймиз.
- Бир пас овозларингни ўчириб туринглар, илтимос, - ќичќирди Древ, - Жамоанинг бу йилги таркиби ўтган кўплаб йилларга нисбатан олиб ќаралганда, жуда зўр сараланган таркиб саналади. Демак, ѓалаба ќозонишимиз шарт. Мен бунга комил ишонч билдираман.
У жамоага шундай ќараб ќўйди-ки, нигоћида: «Акс ћолда!...» деган маънони уќиб олиш ќийин эмас.
- Ана шундай. Ваќт бўлди. Ћаммамизга омад ва зафар ёр бўлсин. Кетдик!
Фред билан Жоржнинг ортидан бораётган Гарри тиззалари бўшашиб кетмаслигини Худодан ёлвориб сўраганча, баланд эшитилган ќутлов ќичќириќлари остида ўйин майдонига чиќди.
Ўйинга Роланда Трюк хоним ћакамлик ќилади. У ќўлида супурги билан ўйингоћнинг ќоќ марказида, раќиб жамоаларнинг йиѓилишини кутиб турибди.
- Умид ќиламанки, ћалол ўйнайсиз, - деди Роланда Трюк хоним ћамма йиѓилгач.
Гарри ћакамнинг ушбу сўзлари асосан «Слизерин» жамоасининг сардори, олтинчи синф ўќувчиси Маркус Флинтга тааллуќли эканлигини пайќаб ќолди. Ташќи ќиёфасига ќараганда, Маркуснинг ќонига троллнинг ќони аралашган шекилли, хаёлдан ўтказди Гарри. Кўзининг ќири билан намойишгоћдаги томошабинлар устида милтиллаб кўринган «Поттерни Президентликка!» сўзларини кўриб ќолган Гарри ўзини дадилроќ ћис эта бошлади.
- Марћамат, супургилар эгарлансин!
Гарри ўзининг «Нимбус-2000» русумли супургисини эгарлади.
Роланда Трюк хоним кумуш ћуштагини оѓзига солиб, бор кучи ила ќулоќни тешиб юборгудай даражада баланд чалди.
Ўн бешта супурги ердан ћавога бир ваќтда, ўќдай кўтарилди. Ўйингоћда айюћаннос-у, ќичќириќларга тўлди. Квидиш бошланди!
Эгизак Уэслиларнинг дўсти, шарћловчи Ли Жорданнинг баланд овози эшитилди. Ўйин шарћи профессор Макгонагаллнинг ќатъий назорати остида олиб борилмоќда.
- Ћурматли томошабинлар кўриб турганингиздай Кваффл шу заћоти «Гриффиндор» ўйинчиси Ангелина Жонсон ќўлига ўтди. Соћибжамол Ангелина моћир Овчи бўлишидан ташќари, гўзалликда тенги йўќ жон олар жонона...
- ЖОРДАН!
- Узр, профессор.
- Манёврни чаќќон бажарган Ангелина тўпни Алисия Спиннетга узатди. Алисия Оливер Древ томонидан яќиндагина ихтиро ќилинган маћоратли ўйинчи саналади. Бироќ негадир Алисия ўтган йилги ўйин мавсумини захира ўйинчилар курсисида ўтириб ўтказди. Тўп Жонсонга ќайтарилди ва... Йўќ, слизеринчилар Кваффлни ќайтариб олишга муваффаќ бўлишди. Кваффлни ќўлга киритган «Слизерин» сардори Маркус Флинт бамисоли тоѓ бургутидай раќиб ћалќалари томон учиб бормоќда. Ќараб туринг, ћозир у гол уради. Йўќ, чучварани хом санабди! Уни «Гриффиндор» жамоасининг Ќўриќчиси Древ тўхтатиб ќолди. Кваффлни гриффиндорчилар эгаллаб олишди. «Гриффиндор» жамоасининг Овчиси Кэтти Бэллнинг ўйинини кўриб турибсиз. Мана у Флинт остига чиройли шўнѓиди ва майдон узра яна кўтарилди... ВОЙ!... Тажовузкор бошининг орќасига келиб солди-ку. Жони оѓриётган бўлса керак, а?! Кваффл слизеринчиларга ўтди. Кўриб турганингиздай Адриан Пусей ћалќалар томон ошиќмоќда. Бироќ унинг йўлини ќайси бири эканлигини аниќ айта олмайман-у, Фред ёки Жорж Уэсли томонидан ќайтарилган иккинчи Тажовузкор тўсди. Ким бўлишидан ќатъи назар «Гриффиндор» жамоасининг Уриб ќайтарувчиси ўз маћоратини намоён эта олди. Кваффл яна Жонсонда. Ќизнинг ќаршисида ћеч ким йўќ. У ўќдай учмоќда. Шиддат билан учиб келган Тажовузкорга чап берди. Мана у ћалќаларга яќин келиб ќолди. Бўш келма, Ангелина! Ќўриќчи Блетчелли шўнѓиб кирмоќда. Йўќ, унинг ћаракати хато кетди ва ГРИФФИНДОРЧИЛАР ЋАЛЌАНИ ИШЃОЛ ЭТИШДИ!!!
Намойишгоћларда «Гриффиндор» жамоаси мухлисларининг баланд ќичќириќлари ва «Слизерин» жамоаси мухлисларининг оћ-воћлари янгради.
- Ќани, нари силжинглар-чи.
- Хагрид!
Давангир сиѓиши учун Рон билан Гермиона бир-бирига яќинроќ туриб олишига тўѓри келди.
- Кулбам ёнида томоша ќилиб ўтирдим, - деди Хагрид бўйнига осилган улкан дурбинини уриб кўрсатиб, - Лекин халќ билан томоша ќилган ќизиќроќ-да, тўѓрими? Тилла чаќќон кўринмади-ми?
- Йўќ, - жавоб ќайтарди Рон, - Гарри ћозирча бекор.
- Ћеч ќиси йўќ, шошиб ќаерга ћам борар эди. Чиќиб олган жойини ќаранг уни, - деди Хагрид, осмон-у фалакда нуќтадай кўринаётган Гаррига ќараб.
Гарри Древ билан биргаликда тузилган режага мувофиќ намойишгоћ узра учиб, Тилла чаќќонни ќидириб юрибди.
- Тилла чаќќон кўрингунга ќадар нарида бўлганинг маъќул, - доимо тайинлар эди Древ, - Сенга бемаврид ћамла ќилишларига йўл ќўйиб бўлмайди.
Ангелинанинг гол урганини кўрган Гарри, ѓайрати ошиб кетганидан икки маротаба «Ўлик сиртмоќ» амалини бажариб, Тилла чаќќон излашни давом этди (Нестеров сиртмоѓи – олий учувчилик санъати билан фазода ћосил ќилинадиган мураккаб шакл, сиртмоќсимон доира. «Ўлик сиртмоќ» деб ћам аталади. Илк бор 1913 йил 27 август куни рус учувчиси П. Н. Нестеров томонидан ижро этилган. Шаклнинг яратилишида учиш аппарати вертикал текислик бўйлаб учиб ўтиб, берк эгри чизиќ ћосил ќилади ва сиртмоќ бошидан охирига ќадар кўндаланг чизиќдан оѓмай, йўналишини ўзгартирмай сиртмоќдан чиќиб кетади).
Нимадир ялтиради-ю, афсуски, бу эгизаклардан бирининг ќўл соати эканлигини кўриб, хавсаласи пир бўлди. Замбарак ўќи каби учиб келган Тажовузкорлардан бири, ортидан эса шиддат билан ќувиб келган Фред Уэслига аранг чап беришга улгуриб ќолди.
- Ишлар жойидами? - баќириб сўради Фред, Тажовузкорни Маркус Флинт томон уриб ќайтарар экан.
- «Слизерин» Кваффлни ќўлга киритди, - шарћлашни давом эттирди Ли Жордан, - Пастга шўнѓиган Овчи Пусей иккала Тажовузкордан ћам, иккала Уэслилардан ћам, Овчи Бэллдан ћам ўзини олиб ќочишга улгуриб, ћалќа томон парвозни давом эттирмоќда. Бу нима Тилла чаќќонми?
Чап ќулоѓининг ёнидан учиб ўтган Тилла чаќќон томон анграйиб ќараган Адриан Пусей ќўлидаги Кваффлни олдириб ќўйгач, ўйингоћдаги томошабинларнинг норози баќириѓи эшитилди.
Тилла чаќќоннинг ялтираганини кўрган Гарри ћаяжондан кучли тўлќинланиб кетганча, коптокча ортидан шўнѓиди. Слизеринчиларнинг Сайёди Теренс Хиггс ћам Тилла чаќќонни кўриб ќолган. Улар коптокча ортидан ёнма-ён учиб боришмоќда. Жамики овчилар гўё ўз мажбуриятини унутиб ќўйгандай сайёдлар пойгасига ќараб ќолишди.
Гарри Хиггсдан чаќќон чиќди. У миттигина, ќанотларини пирпиратиб юќорига кўтарилганча, учиб бораётган юмалоќ коптокчани аён кўриб бормоќда...
ЌАРС-С!
Маркус Флинт атайин Гаррининг йўлига чиќиб, урилди. Гаррининг супургиси гўё вертолёт винти каби ћавода айланиб кетди. У ерга ќулаб тушмасликка уринганча, супургисининг сопини маћкам ушлаб ќолишга улгурди. Томошабинлар, айниќса, «Гриффиндор» жамоаси мухлисларининг нафратга тўлиб-тошган ќичќириќлари эшитилди.
- Ўйин ќоидаси бузилди!
Трюк хоним Флинт билан дарѓазаб гаплашиб ќўйгач, «Гриффиндор» жамоасига эркин тўп тайинлади. Табиийки, Тилла чаќќон яна кўздан ѓойиб бўлди.
- Майдондан чиќарилсин! Ћой, ћакам ќизил карточка кўрсатинг унга! - дея ќичќирди маглларнинг футбол ўйини ишќибози Дин Томас.
- Нималар деяпсан, Дин? - сўради ундан Рон.
- Ќизил карточка! - ѓазаб-ла баќиришини ќўймади Дин, - Футболда, бундай ќилмиши учун ўйинчига ќизил карточка кўрсатилиб, майдондан чиќариб юборилади.
- Ахир бу футбол эмас-ку, Дин, - ёдига солди Рон.
- Ўйин ќоидасига ўзгартириш киритиш керак, - Динга тарафдор бўлди Хагрид, - Гаррининг пачоќ бўлиб кетишига сал ќолди-ку, ахир.
- Шундай ќилиб, шак-шубћасиз ќабићлик-ла амалга оширилган безориликдан сўнг... - холислигини саќлаб ќола олмади шарћловчи Ли Жордан.
- Жордан! - инграб юборди профессор Макгонагалл.
- Айтмоќчи эдим-ки, ўйин ќоидаси слизеринчилар томонидан очиќдан-очиќ, муттаћамларча бузилгач...
- Жордан, сени огоћлантириб ќўйдим...
- Хўп, майли. Флинт «Гриффиндор»нинг Сайёдини ўлдириб ќўйишига сал ќолди. Ким йўлиќмайди дейсиз, бундай арзимаган ћолатга. Модомики, шундай экан, «Гриффиндор» жарима тўпини улоќтиради. Бундай зарбани Спинет ќабул ќилиб олади. У ћеч бир муаммосиз тўпни ќайтарди. Биз эса ўйин томоша ќилишни давом этамиз. Тўп ћалигача «Гриффиндор» жамоасида.
Тажовузкорнинг навбатдаги ћамласига чап бергач, супургиси гўё ћаво ўпќонига тушиб ќолгандай кескин пастлаб кетган Гарри, ѓалати ћолатга тушиб ќолди. Сония давомида бола супургидан ќулаб тушишига шубћа ќилмади. У иккала ќўли ва тиззалари билан супургисининг сопига маћкам ёпишиб олди. Бундай даћшатли ћолатни ћали у, бирор маротаба бўлсин, бошидан кечирмаган (Ћаво ўпќони – осмондаги ћавоси сийрак ёки ћавосиз жой).
Гаррини гўё атайин улоќтириб юбормоќчи бўлган супурги боз пастлади. Бироќ «Нимбус-2000» аллаќандай асов от эмас-ку, чавандозни устидан улоќтириб ташлагани?! Гарри супургини «Гриффиндор» ћалќалари томон бурмоќчи ва Древдан тайм-аут эълон ќилишни сўрамоќчи бўлди. Аммо супурги мутлаќо бошќарилмас бўлиб ќолди. У бурила олмай, супургини умуман бирон-бир томонга йўналтира олмай ќолди. Ваќти-ваќти билан кучли ликиллаётган супурги ћавода илон изи йўналишда шиддат билан учмоќда, Гарри эса йиќилиб кетмаслик учун ўзини базўр тутиб бормоќда (Тайм-аут – спорт ўйинида жамоа талабига кўра олинган танаффус).
- «Слизерин» тўпни ќўлга киритди, - ўйин шарћлашни давом эттирди Ли, - Кваффл Флинтнинг ќўлида. Тўпни Спиннетга, у эса ўз навбатида, Бэллга узатди, Бэллнинг юзига Тажавузкор келиб урилди. Умид ќиламанки, унинг бурни синди, ћазиллашдим профессор. Зарба, гол! О, йўќ!
Слизеринчилар шод-хуррам. Айни ваќтда, Гаррининг супургиси ѓалати ћаракатланаётганини ћеч ким пайќамаган гўё. Супурги эса Гаррини ўйин майдонидан нарига, мунтазам сакраб силтанганча, осмон-у фалакка кўтариб кетмоќда.
- Гаррига нима ќилди? - пўнѓиллаб ќолди Хагрид, - Агар мен уни билмаганимда, айтардим-ки... супурги унга итоат ќилмаяпти... Ахир у...
Бирданига намойишгоћдаги томошабинлар юќорига, Гаррига эътибор ќаратди.
Унинг супургиси ћавода вертолёт винти каби айлана бошлади. Шундай тез айланмоќда-ки, Гарри ўзини базўр тутиб ўтирибди. Томошабинларнинг баралла ќичќирган айюћанноси эшитилди. Супурги кескин четга отилиб, Гаррини устидан йиќитди. Энди бола супурги сопини битта ќўли билан ушлаганча, осилиб ќолди.
- Эћтимол, Флинт Гаррининг йўлини тўсиб урилганида супургига бирон нарса бўлгандир? - шивирлади Симус.
- Унаќаси бўлмайди, - ќисќа ќилди овози титраб чиќќан Хагрид, - Супургига фаќат ёвуз афсун таъсир ќилиши мумкин холос. Ёш бола бу ишни эплай олмайди. Бунинг устига бу «Нимбус-2000».
Хагриднинг сўзларини эшитган Гермиона мактаб ќоровулининг ќўлидан дурбинни тортиб олиб, Гарри томон эмас, аксинча, намойишгоћ томон йўллаб, ниманидир ќидира бошлади.
- Нима ќиляпсан? - сўради, юзи кул тусини касб этиб ќолган Рон.
- Ўзим ћам шундай деб ўйлаган эдим, - деди нафаси ќайтиб Гермиона, - Снегг томон ќара.
Рон дурбинни чангаллаб олди. Снегг ќарши томондаги намойишгоћнинг марказида ўтириб, Гарридан кўзини узмай, тинимсиз нималардир шивирламоќда.
- У афсун ўќияпти, супургини ќарѓаяпти, - деди Гермиона.
- Нима ќилсак экан?
- Буни менга ќўйиб бер.
Рон оѓиз жуфтлашга улгурмай, Гермионани йўќотиб ќўйиб, дурбинни Гаррига ќаратди. Супурги шу ќадар кучли силтанмоќда-ки, бола узоќ бардош бера олишига ишониш ќийин. Эгизак Уэслилар унга яќин бориб, ўз супургиларига олиб ўтишга уринишаётганини кўрган томошабинлар даћшатга тушиб, ќалќиб туришди. Бироќ бу иш наф бермади. Улардан бири яќин келиши билан супурги кескин юќорига кўтарилмоќда. Эгизаклар бир оз пастлаб, Гаррининг ќўли бўшаб кетса, болани ћавода тутиб олишга умид ќилиб гир айлана бошлашди. Пайтдан фойдаланган Маркус Флинт Кваффлни ќўлга киритиб, бирин-кетин бешта гол урди. Бироќ бунга ћеч ким эътибор ћам ќаратмади.
- Гермиона, тезроќ! - пичирлади Рон.
Томошабинларни ќўли билан туртиб ўзига йўл очиб юрган Гермиона, нићоят намойишгоћларнинг Снегг ўтирган ќарши томонига етиб борди. Снегг орќасидаги бўш ќаторга етгач, югуриб, профессор Белкани бурни билан олдинги ќатордаги курсиларга урилиб кетган даражада туртиб юборган бўлса-да, узр сўраш учун тўхтамади. Снеггнинг ёнига етиб боргач, чўккалаб ўтириб, сећрли таёќчасини чиќарди-да, бир нарсалар деб шивирлади. Таёќча учидан ёрќин мовий олов дастаси чиќиб, Снеггнинг эгнидаги ридо этагига тегди.
Тахминан ўттиз сония ўтгач, ўќитувчи ёнаётганини сезиб ќолди. Унинг баланд «Ућ!» деганини эшитган Гермиона ўз вазифасини уддалаган деб билиб, профессорнинг эгнидаги оловни кичкина банкага йиѓиб олдида, ќочиб ќолди. Энди Снегг нима бўлганини ћеч ќачон била олмайди.
Гермионанинг ушбу ћаракати осмон-у фалакдаги Гарри учун супургини яна эгарлаб олишга етарли бўлди.
- Невилль, бўлди, энди ќараса бўлаверади, - деди Рон, сўнгги беш даќиќа давомида Хагриднинг орќасига бекиниб олиб, ћўнграётган Невиллга.
Гарри шиддат-ла учиб, кескин пастлади. Кутилмаганда Гаррининг кафти билан оѓзини ушлаб олгани, кўнгли айниб, ћозир ќайт ќилиб юборгудай ћолатга келиб ќолгани кузатилди. У ќўл-оёќлари билан ерга ќўниб, ќаттиќ йўталгач, оѓзидан кафтига ќандайдир тилла ранг жисм тушди.
- Тилла чаќќонни тутиб олдим! - тантанавор ќичќирди у, тўпчани боши узра айлантирар экан.
Чалкашлик билан ўтган ўйин шу тарзда нићоясига етди.
- У коптокчани тутиб олмади-ку, ютиб юборди-ку, - вайсар эди Флинт, ўйин тамомланган фурсатдан йигирма даќиќа ўтган бўлса ћам.
Бироќ Флинтнинг ноласидан ћеч ќандай наф чиќмади. Ахир Гарри ќоидани бузгани йўќ-ку.
- «Гриффиндор» 170:60 ћисоби билан ѓалаба ќозонди, ўйин натижасини баќириб эълон ќилишини ќўймади Ли Жордан.
Рон ва Гермиона билан биргаликда Хагриднинг кулбасига кириб, аччиќ дамланган иссиќ чой ичиб ўтирган Гарри эса бу гапларни эшитмаяпти.
- Бўлиб ўтган ћодиса Снеггнинг ќилмиши, - тушунтирди Рон, - У сендан кўзини узмай, нималарнидир пичирлаб супургингга ќарши афсун ўќиб ўтирганини Гермиона иккаламиз кўриб ќолдик.
- Бўлмаган гап, - эътироз билдирди Хагрид, намойишгоћда, кўзи ўнгида бўлиб ўтган ћодисалардан бирон-бир хулоса чиќармай, - Бу билан Снегг нима наф кўриши мумкин?
Гарри, Рон ва Гермиона бир-бирига ќараб, Хагридга нималарни айтиш мумкинлиги ћаќида ўйлаб ќолишди.
- Мен айрим нарсалардан бохабар бўлиб ќолдим, - деди Гарри, бор гапни айтиб беришга аћд ќилиб,- Хэллоуин куни Снегг уч бошли итнинг ёнидан ўтиб олмоќчи бўлган-у бироќ ит, унинг оёѓини ќопиб олган. Фикримизча, Снегг, ит ќўриќлаётган нарсани ўѓирламоќчи.
- Момиќвой билан ќандай танишиб ќолдингиз? - сўради чойнак ќўлидан тушиб кетган Хагрид.
- Момиќвой?
- Ћа, Момиќвой. Менинг итим. Грецияда, паб ресторанида танишиб ќолган бир ўртоѓимдан сотиб олганман уни. Ўтган йили эса Дамблдорга Момиќвойим керак бўлиб ќолди, ќўриќлаш... (Паб – дўстлар, таниш-билиш ва ёру-биродарлар йиѓиладиган жой. Шинам вазиятда, бир кружкадан пиво ичиб, сућбатлашиб ўтириш – паб ѓояси саналади. Агар паб ўз пивосини тайёрласа, бундай муассаса ўзининг ћаќиќий мазмун-моћиятига эга бўлади)
- Нимани? - сўради Гарри сабрсизлик билан.
- Сен мендан ћеч нарса сўрама, - аччиѓи келиб бошини силтади Хагрид, - Бу ўта махфий маълумот, тушундинг-ми?
- Ахир Снегг уни ўѓирламоќчи-ку.
- Бўлмаган гап. Снегг ўќитувчи. У бундай ишларни ќилмайди.
- Нега бўлмасам у ћозиргина Гаррини ўлдиришга уринди? - баќириб берди, ћозиргина бўлиб ўтган ћодисадан сўнг, Снегг ћаќидаги фикри батамом ўзгартириб кетган Гермиона, - Ќарѓиш билан бахтсиз ћодисанинг фарќига жуда яхши бораман, ќадрдоним Хагрид. Афсунлар ћаќида жуда кўп ўќиганман! Ќарѓиш теккизиш учун афсун ўќилаётган объектдан кўз узмаслик даркор. Снегг эса осмондаги Гаррига кўзини лўќ ќилганча ќараб турганини ўз кўзим билан кўрдим!
- Э айтяпман-ку сизларга, буларнинг бари бемаъни гап деб. Гаррининг супургисига нима бўлганлигини мен билмайман-у, ўќитувчи Снегг ўќувчи ўлдирмаслигини аниќ биламан! Учовинг бурнингни суќиш керак бўлмаган жойга суќяпсан! Бу жуда хавфли! Анави итни ћам, у ќўриќлаётган нарсани ћам унутинглар. Бу сизларга эмас, Дамблдор билан Николас Фламелга тааллуќли...
- Тушунарли! - деди Гарри, - Демак, бу ишга аллаќандай Николас Фламел аралашган?!
Admin · Просмотров: 1219 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 18:09:05

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p13.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)