Календарь

Июль 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЎН ИККИНЧИ БОБ. КЎНГИЛДАГИ ОРЗУЛАР КЎЗГУСИ

Рождество кириб келишига саноќли кунлар ќолди. Декабрь ойининг ўрталарида «Хогварц» ќалин ќорга бурканган ћолатда уйѓониб, кўл музлай бошлади. Ќор соќќаларини сећрлаб, профессор Белканинг салласини ќорбўрон ќилган эгизак Уэслиларга нисбатан ќатъий чора кўрилди. Изѓиринга базўр бардош берганча, почтани тайинланган манзилга етказа олган бойќушларни парвариш ќилиб жонлантириш ва келган жойига жўнатиш – Хагриднинг сўнгги кунлардаги асосий юмишига айланиб ќолди (Рождество – Исо пайѓамбарнинг туѓилганига баѓишланган христианлар байрами).
Ўќувчилар ќишки таътилни сабрсизлик билан кутмоќда. «Гриффиндор» мећмонхонаси ва Катта Зал каминларидаги олов деярли ўчмайди, аммо ќаср йўлакларининг иссиќ тегмайдиган деворларини булдуриќ ќоплаб кетган. Муздай эсган шамол синф хоналарининг деразаларига таќ-таќ урилади. Энг ёмони профессор Снегг тасарруфидаги ер ости хоналарида ўтказиладиган, ћавонинг совуќлигидан ўќувчилар оѓзидан чиќќан нафас булутчаларга айланиб ќоладиган машѓулотлар. Совќотган болалар сећрли дамлама ќайнатаётган ќозончаларига яќинроќ ўтириб олишади.
- Таътилни «Хогварц»да ўтказадиган айрим ўќувчиларга раћмим келади, - деди Драко Малфой, тикка Гаррига ќараб, - Нима ћам ќила олишар эди бундай бечоралар, агар уйдагилар уларни кўргани кўзи, отгани ўќи бўлмаса.
Краббе билан Гойл ћиринглаб ќўйишди.
Ќанотли балиќнинг уриб янчилган умуртќасини тарозида тортиб ўтирган Гарри квидиш ўйинидан сўнг, мутлаќо бадћазм бўлиб ќолган Малфойнинг сўзларига ћам, анави иккаласининг ћиринглашига ћам эътибор ќаратмасликни афзал топди.
- Келгуси ўйинга Сайёд сифатида Поттерни эмас ёѓоч баќани олиш керак, - пичинг ташлади «Слизерин»нинг маѓлубиятига ћеч бардош бера олмаётган Драко, - Негаки, ундай баќанинг оѓзи каттароќ бўлади.
Ќутуриб кетган супурги устида омон ќолган Гаррига ћамма ћалигача ќойил ќолиб юргани боис, ћазил-мутойибалари кулгили эшитилмаётганини Малфойнинг ўзи ћам охири тушуниб етди. Шунинг учун ћам Гаррининг оиласи Драко учун пичинг гапларнинг такрорий мавзусига айланди.
Ћаќиќатан ћам Гаррининг ќишки таътилни Одамовилар хиёбонида ўтказиш нияти йўќ. Ўтган ћафта, профессор Макгонагалл, таътилни «Хогварц»да ўтказадиган ўќувчилар рўйхатини тузаётганида у ўз номини биринчилардан бўлиб ёздириб ќўйди. Бундай ќарорни Гарри, Дурсллар уйига ќайтишни истамаганидан эмас, аксинча, ћаётидаги энг ажойиб Рождество ўтказишни истаганидан ќабул ќилди. Бунинг устига Рон ћам, унинг акалари ћам, «Хогварц»да ќолишяпти. Негаки, мистер ва миссис Уэслилар Чарлидан хабар олгани Руминия сафарига чиќишни режалаштиришган.
Сећрли дамламалар тайёрлаш дарси тугаб, ер ости йўлакларидан чиќаётган болалар олѓа илгарилашнинг иложи йўќлигини кўришди. Йўлакнинг чиќиш ќисмини аста секин ћаракатланаётган улкан арча тўсиб ќўйган. Арча остидан чиќиб турган пойафзалнинг кўз кўрмаган ўлчами ва баланд эшитилиб турган ћарсиллашдан уни Хагрид кўтариб кетаётганини англаш мумкин.
- Салом Хагрид, ёрдамлашиб юборай-ми?
- Раћмат, Рон. Ишлар жойида, ўзим амаллайман.
- Четроќ тур, Хагрид, ўтказиб юбор бизни, - эшитилди Малфойнинг калондимоѓ совуќ овози, - Ћа Уэсли, ћаќ ишлаб олмоќчимисан? Фикримча, мактабни тамомлагач, ќоровуллик ќилмоќчисан шекилли. Ўзингга ярашадиган касб танлаб, тўѓри ќилибсан. Хагриднинг кулбаси оиланг яшайдиган уйча олдида ћаќиќий ќасрдай кўринади, шундай эмасми?
Рон Малфойга ташланган эди ћам-ки, зинапояда Снегг пайдо бўлди.
- УЭСЛИ!
Рон Малфойнинг ёќасини ќўйиб юборди.
- Малфойнинг ўзи айбдор, профессор Снегг, - деди Хагрид, арча шохлари орасидан тўзѓиган бошини чиќариб, - Оиласини ћаќорат ќилди, ахир.
- Келиб чиќиш сабабининг аћамияти йўќ, Хагрид, - жавоб ќайтарди Снегг, риёкорона оћангда, - «Хогварц»да ёќалашиш ман этилган. «Гриффиндор»дан беш балл айирилади. Кўпроќ айрилмаганидан миннатдор бўсангиз бўларди, Уэсли. Ќани, тезроќ ўтларинг, - дўќ урди у йўлакдаги ўќувчиларга.
- Шошмай турсин, таъзирини бериб ќўяман ћали, - деди Рон, Малфойнинг кетидан дарѓазаб ќараб, - Узоќ куттириб ќўймайман.
- Иккаласидан, Малфойдан ћам, Снеггдан ћам нафратланаман, - деди Гарри, дарѓазаб оћангда.
- Ќўйсаларинг-чи, ћой йигитчалар! - юпатган бўлди Хагрид, - Ћаётга сал хушчаќчаќроќ ќараш даркор! Мана, ћа демай Рождество байрамини нишонлаймиз. Ќани юринглар, Катта Залга борамиз, уни шундай безатиб ташлашганки, ќўяверасиз!
Болалар арча кўтарган Хагрид билан биргаликда Катта Залга кириб боришди. У ерда профессор Макгонагалл ва профессор Флитвик безаш ишлари билан банд.
- Келдинг-ми, Хагрид! Сўнгги арча, арчажон. Уни ћў нариги бурчакка ќўй. Ћа, ана ўша ерга.
Катта Зал нићоятда чиройли ясатилган. Деворларига омела ва найзабаргдан тайёрланган гулчамбарлар осиб ташланган. Бир ќатор терилган ўн иккита арча орасидаги масофа тенг танланган. Уларнинг айримлари кумуш тусли ќор учќунлари билан безатилган бўлса, айримлари юзлаб шамлар билан ясатилган (Омела – дарахтларга ёпишиб яшайдиган доим яшил бута).
- Таътил бошланишига неча кун ќолди? - сўради Хагрид.
- Атиги бир кун, - деди Гермиона, - Ћа, айтгандай, болалар! Тушликка ћали ярим соат бор, кутубхона кириб чиќишга улгурамиз.
- Айнан ћаќ гапирдинг, - деди Рон, профессор Флитвикнинг ќилаётган ишидан кўзини базўр узиб.
Профессор сећрли таёќча учидан тилла ранг ћаво шарларини бирин-кетин чиќариб, ћозиргина келтирилган арча шохларини безашга киришиб кетди.
- Кутубхонага? - ћайрон бўлиб сўради болалар кетидан чиќќан Хагрид, - Таътил арафасида-я! Ўќишга ћаддан ортиќ берилиб кетибсизлар-ми?
- Йўќ, илмий изланишларимизнинг мактабда ўќитилаётган фанларга ћеч ќандай дахли йўќ, - ќувноќ кайфият-ла тушунтириш берди Гарри, - Сенинг оѓзингдан чиќиб кетган Николас Фламел ким эканлигини билмоќчимиз.
- Нима? - Хагрид чиндан ћам серрайиб ќолди, - Менга ќаранглар, ћой чурваќалар, сизларга айтдим-ку, кўппак ќўриќлаётган нарса билан ишларинг бўлмасин деб.
- Биз бари-бир Николас Фламел ким бўлганлигини билмоќчимиз, - ўжар оћангда тушунтирди Гермиона.
- Хагрид, балки ваќтни бећуда ўтказмаслигимиз учун ўзинг айтиб ќўя ќоларсан унинг кимлигини? - соддадиллик билан таклиф киритди Гарри, - Биз минглаб китобларни вараќлаб чиќдик. Унинг номи ћеч ќаерда ќайд этилмаган. Лоаќал шама ќилиб ќўй. Фламел исмини ўќиганим аниќ эсимда-ю, ќачон ва ќаерда ўќиганимни эслай олмаяпман.
- Ћеч нарса айтмайман, - сийќа оћанг-ла жавоб ќайтарди Хагрид.
- Демак ўзимиз ќидириб топамиз, - баёнот ќилди Рон.
Болалар аччиѓи чиќќан Хагридни ёлѓиз ќолдириб, кутубхона томон йўл олишди.
Улар чиндан ћам, Хагриднинг оѓзидан гап чиќиб кетган кундан буён бир олам китобни титкилаб чиќишди. Снегг пайига тушган нарса нима эканлигини аниќлашнинг бошќа йўли йўќ. Ћамма бало шундаки, номи бирон-бир китобда ќайд этилиши учун Фламел ќандай буюк иш кўрсатгани ћаќида маълумот ћам йўќ, шу боис изланишларни нимадан бошлашни болалар билишмайди. Унинг номи «Йигирманчи асрнинг буюк сећргарлари»да ћам, «Ким ким бўлган: давримизнинг машћур сећргарлари»да ћам, «Замонавий афсунгарликнинг энг мућим кашфиётлари»да ћам, «Сећргарлар оламидаги сўнгги ѓоялар ћаќида этюд»да ћам тилга олинмаган. Мактаб кутубхонасининг катталиги, унда мавжуд ўн минглаб китоблар, минглаб токчалар, юзлаб жавонлар ћаќида гапирмаса бўлаверади.
Кутубхонага киришгач, Гермиона бугунги ќидирув ишларининг ўзи учун тузиб олган режаси, яъни тегишли мавзуларга оид китоблар рўйхатини чиќарди. Рон рўбару келган китоб токчаси ёнига келиб, ќўлига кирган биринчи китобни тусмоллаб олди. Гарри эса кутубхонанинг махфий бўлими томон йўл олди. Негадир унинг хаёлига Фламелни айни ўша бўлимда ќидириш керак деган фикр келди. Таассуфки, махфий бўлимда саќланадиган китобларни олиб, мутолаа ќилиш учун кутубхона ходимига тегишли ўќитувчи томонидан расмийлаштирилган ёзма рухсатномани таќдим этиш керак. Гарри эса бундай рухсатномани олишга кўзи етмайди. Махфий бўлимда ёвуз кучлар томонидан ќўлланиладиган энг кучли афсунлар тавсифланган китоблар саќланади. Уларни мутолаа ќилишга рухсатнома фаќат юќори синфда таћсил кўриб, ёвузлик кучидан ћимоя илмини ўзлаштираётган ўќувчиларгагина берилади.
Гарри махфий бўлимга кириб бориши билан патлардан боѓланган супургича воситасида китоблар сиртидаги чангни ќоќиб тушираётган кутубхона ходими Шипц хонимга рўбару бўлди.
- Нима ќидиряпсан болакай?
- Ћеч нарса, - ёлѓон гапирди Гарри.
- Ундай бўлса, бу ердан туёѓингни шиѓиллатиб ќолганинг маъќул. Тез бўл, - деди Шипц хоним ќўлидаги мећнат ќуролини Гаррига ўќтаб.
Ћаќиќатга яќинроќ бирор-бир ёлѓон тўќиб гапирмаганлигига афсус ќилган Гарри махфий бўлимни тарк этиб, кутубхонанинг узун йўлаклари бўйлаб сандироќлаганча, ортга ќайтишга мажбур бўлди. Шипц хонимни изланишлар мавзусидан бехабар ќолдиришни учовлон афзал кўрмоќда. Шубћа йўќ-ки кутубхона ходимаси керакли маълумотларни ќаердан ќидириш даркорлигини айтиб беради. Бироќ учала дўст томонидан олиб борилаётган тадќиќот мавзуси ћаќидаги миш-миш гаплардан Снегг ћам хабар топиб ќолиши мумкин. Шу боис болалар таваккал ќилишни истамадилар.
Рон ёки Гермиона бирор-бир маълумот топганига умид боѓлаган Гарри, умумий кутубхона йўлакларида ўртоќларини ќидириб юрди. Болалар икки ћафтадан буён уринишаётган бўлса ћам, ќидирув амалларини онда-сонда бажаришга улгурмоќдалар, табиийки натижа ћам сезиларли самара бермаяпти. Ќани эди кутубхонада истаганча ваќт ўтказиш имкони бўлса-ю, Шипц хоним халал бермаса!
Беш даќиќадан сўнг, бош силкитганча, ћеч нарса топилмаганини ишора ќилган Рон билан Гермиона кўринди. Учовлон тушлик ќилгани Катта Зал томон йўл олди.
- Мен йўќлигимда ќидирув ишларини тўхтатмайсиз-ку, а? - сўради Гермиона, - Агар бирор-бир ќизиќроќ маълумот топсангиз бойќуш йўллашни унутманг.
- Гермиона, балки ота-онанг Николас Фламел тўѓрисида бирор нарса билишар, сўраб кўрмайсан-ми? - фикр билдирди Рон, - Бунинг ќўрќинчли жойи йўќ-ку, шундайми?
- Ќўрќинчли жойи йўќ. Улар иккаласи ћам тиш докторлари, - жавоб ќайтарди Гермиона, «Иккаласи ћам магл бўлса, Фламел тўѓрисида ќаердан билади» дейишдан ўзини тийиб.

***
Ќишки таътил. Гарри билан Рон учун бахтиёр кунлар бошланди. Ётоќхонада фаќат иккаласи ќолган. «Гриффиндор»нинг умумий мећмонхонасида ћам жой етарлидан ортиќ бўлиб, каминга яќинроќ креслолар учун курашишга ћожат йўќ. Болалар, ушбу креслоларда соатлаб ўтириб, Фламел ћаќида ўйлашди, нонми у, кулчами, гулханда иситиб еса бўладиган егулик борки, узун санчќига санчиб ќиздиришганча, маза ќилиб еб ўтиришди. Малфойга ќарши ћийла-найрангларни ћаётга татбиќ этишни хаёлларига келтиришмаса-да, уни мактабдан ћайдаб юборишлари учун дасисалар режалаштириб, маза ќилишди.
Бундан ташќари, Рон Гаррига сећрли шахмат ўйнашни ўргата бошлади. Ўйин ќоидалари маглларнинг шахмат ўйини ќоидаларидан ћеч фарќ ќилмайди. Ягона тафовут шундан иборатки, шахмат доналарининг ћаммаси жонли бўлиб, улар билан ўйнаётган одам ўзини жанг майдонидаги саркардадай ћис этади. Роннинг шахмат доналари, бошќа бисотлари каби эскириб, титиѓи чиќиб кетган. Умуман Роннинг ихтиёридаги жамики нарсаларни оила аъзоларидан ќайсидир бири муќаддам ишлатган. Мисол учун, мана бу шахматни бир ваќтлар Роннинг бобоси ўйнаб юрган. Шундай бўлса-да, эски доналар кўпни кўрган азамат жангчилардай кўринади. Рон ўз навкарларининг табиатини жуда яхши ўрганиб олганлиги ва тегишли чоралар кўриб юрганлиги боис ћам, тасарруфидаги ќўшинлар шахсий таркиби орасида умумќўшин низомларга зид муносабатлар деярли рўй бермайди.
Ўз шахмати бўлмаганлиги боис Гарри Симус Финниганнинг тўплами билан ўйнади. Шахмат доналари Гаррининг оз бўлса-да, саркардалик ќобилиятига эга эканлигига шубћа билан ќарашди. Бола ћали яхши ўйнай олмас, баджаћл доналар эса унга ќичќириб, турли хил маслаћатлар беришар, шунинг учун бўлса керак, ќандай юришни билмаган Гарри, эсанкираб ќолар эди.
- Нима ќиляпсан, ћой валакисаланг, - чинќирар эди баќироќ пиёдалардан бири ќўлидаги ќуролни Гаррига ўќтаб, - Мени у ёќќа жўнатма. Раќибнинг отини кўрмаяпсан-ми? Хаёлингни йиѓиб олсанг-чи, овсар! Яхшиси ћў анави пиёдани жўнат! Мана бу бекорчини эса ћеч бой бера олмаяпсан.
Гарри, эртанги ўйин-кулги ва кечки овќат ваќтида уюштириладиган тантанали зиёфат ћаќида ўйлаганча, ётиб дам олгани ётоќхонага йўл олди. Байрам муносабати билан совѓа олиш унинг хаёлига ћам келгани йўќ. Бироќ эрталаб уйѓониб, каравотининг оёќ томонидаги бир тўп совѓа-саломга кўзи тушди.
- Рождество муборак, - уйќусираб пўнѓиллади Рон, Гаррининг каравотдан туриб, халатини кияётганини пайќагач.
- Сенга ћам муборак, - жавоб ќайтарди Гарри, - Мана буни ќара! Менга ћам совѓа юборишибди!
- Нима, бирор ќоп брюква кутганмидинг? - ќўпол фикр билдирди Рон, ўртоѓининг совѓаларига нисбатан умумий ћажми каттароќ совѓалари томон юзланиб (Брюква – шолѓомсимон сабзавот).
Гарри совѓалар уюми устидаги ќутини ќўлига олди. Совѓа ќалин жигар ранг ќоѓозга ўралган бўлиб, устига ќинѓир-ќийшиќ дастхат билан: «Хагриддан Гаррига» сўзлари битилган. Тугунча ичидан даѓалроќ ясалган ёѓоч флейта чиќди. Хагрид ўз ќўли билан ясаганга ўхшайди уни. Гарри флейтани чалиб кўрди ћам-ки, ундан бойќушнинг овозига ўхшаш товуш чиќди (Флейта – найсимон мусиќа асбоби).
Иккинчи совѓа халтачаси ичидан: «Хатингни олдик, Рождествога атаб жавобан совѓа ћам юбордик. Вернон амакинг ва Петунья холанг», - деб битилган хат ва унга илова ќилинган эллик пенс танга чиќди.
- Нима ћам дердим, ажойиб совѓа, - деди Гарри.
- Ѓалати-ку - ќичќириб юборди бундай «совѓа»ни кўрган Рон, - Шакли жуда ѓайриоддий экан! Чиндан ћам пулми бу?!
- Ол, мендан сенга байрам совѓаси, - таклиф ќилди Гарри, Роннинг ћайратидан кулиб, - Хўш, бу Хагриддан экан, буниси амаким ва холамдан, буниси кимдан бўлди?
- Назаримда англаганга ўхшайман кимдан эканлигини, - деди Рон, бирон-бир шаклга эга бўлмаган халтани кўрсатганча, ќизариб, - Бу совѓа менинг ойимдан. Сен ћеч кимдан совѓа кутмаётганинг ћаќида ёзиб юборган эдим унга.
- О, йўќ! - инграб юборди Рон, халтани пайпаслаб кўргач, - Ойим сенга ћам Уэслилар свитери «Уэслитер» тўќибди.
Гарри сабрсизлик билан халтани очиб, ичидан ќўлда тўќилган зумрад-яшил рангли ќалин свитер ва уйда тайёрланган ирис ќандларининг ќутисини чиќарди.
- Ойим ћар йили бизга биттадан свитер тўќиб беради, - тушунтирди Рон, совѓаларидан бирини очар экан, - Менга доим тўќ ќизил ранглиси насиб ќилади.
- Зўр-ку, - самимий завќланди Гарри, ирислардан биттасини татиб кўриб, - Роса мазали экан.
Навбатдаги совѓа ћам ширинлик – Гермиона юборган шокобаќалар экан.
Очилмаган сўнгги совѓа ќолди. Совѓани ќўлига олган Гарри, унинг нићоятда енгиллигига эътибор ќаратди.
- Бу нима бўлиши мумкин?
Очилган ќадоќдан ќандайдир кумуш-кул ранг буюм худди оќиб чиќќандай сирпаниб ерга тушди-да, ќатлари билинар-билинмас ялтираб ќолди. Гаррининг совѓасини кўрган Роннинг нафаси тиќилиб ќолди.
- Бундай буюм ћаќида эшитганман, - деди у, хириллаб ќолган овоз билан, Гермиона юборган барча таъмларни ўзига мужассам этган Берти Ботт ёнѓоќларини ќўлидан тушириб юбориб, - Агар у чиндан ћам мен ўйлаган нарса бўлса, сен жуда камёб ва нићоятда ќимматбаћо нарсага эга бўлдинг.
- Нима ўзи бу?
Гарри ерда ётган кумуш ранг, худди сувдан тўќилганга ўхшаб кетадиган ялтироќ матони ќўлига олди.
- Бу кўринмас плаш, - иззат-ћурматни ифодалаган оћангда шивирлади Рон, - Ишончим комилки, бу худди ўша. Кийиб кўр.
Гарри плашни эгнига ташлаган эди ћам-ки, Рон беихтиёр ќичќириб юборди.
- Бу ўша! Пастга ќара!
Гарри оёѓига ќаради. Оёќ йўќ. У кўзгу томон зинѓиллади. Кўзгуда фаќат юзини кўрди. Танаси умуман кўринмайди. Плашнинг ќолган ќисми билан бошини ёпиб, мутлаќо кўринмас бўлиб ќолди.
- Хат!, - ќичќирди Рон, - Хат тушиб ќолибди!
Гарри плашни ечиб, хатни чангаллади. Илмоќсимон, камбар дастхат билан битилган мактуб:

«Буни менга раћматли отанг ўлимидан олдин, худди ниманидир сезгандай, саќлашим учун ќолдириб кетган эди. Омонатни эгасига топшириш ваќти етди. Уни аќл-фаросат билан ишлат.
Сенга ќувноќ ва бахтли Рождество тилайман».

Хат муаллифи имзо чекмаганлиги, исмини ёзмаганлиги боис кимдан келганлиги номаълум. Гарри ўйланиб хатга ќараб ќолди, Рон эса плашни ћайрат ила томоша ќилиб ўтирди.
- Бундай плаш учун мен бор нарсамни берган бўлар эдим. Бор нарсамни. Сенга нима ќилди Гарри?
- Ћеч нима ќилгани йўќ.
Гарри ўзини бошќача ћис этди. Ким жўнатиши мумкин плашни? Чиндан ћам отаси кийиб юрганми-ди уни?!
Бироќ у, ўйига етиши, бу борада бирон-бир фикр билдиришга улгурмай, эшик очилиб, ётоќхонага Фред билан Жорж ёпирилиб киришди. Ички кечинмаларини ћеч ким билан ўртоќлашишни истамаган Гарри плашини тез яшириб ќўйди.
- Рождество муборак!
- Ие, мана буни ќаранглар, Гаррига ћам «Уэслитер» юборилибди!
Фред билан Жорж бир хил мовий свитер кийиб олишган, фаќат улардан бирида каттагина, сариќ тусли савлатли «Ф», иккинчисида эса «Ж» ћарфи кўринмоќда.
- Таъкидлаб ўтишим жоизки, - баёнот ќилди Фред, Гаррининг свитерини диќќат билан ўрганиб чиќиб, - Ойим Гарри учун ћаддан ортиќ ћаракат ќилиб юборибди. Бировнинг боласи, деб шунга айтсалар керакда.
- Хўш, сен нима учун свитерингни кийиб олмадинг, Рон? Ќани тез кийиб олчи. У жуда мулойим, иссиќ тутади, - буйруќ берди Жорж.
- Тўќ ќизил рангни кўргани кўзим йўќ, - минѓиллади Рон, свитерини истар-истамас кийиб.
- Сенинг свитерингда ћарф йўќ экан. Исмингни унутиб ќўймаслигинга ойимнинг ишончи комилга ўхшайди, - деди Жорж, укасининг атрофида айланиб чиќиб, - Биз тентаклар эса ќандай ќилиб исмларимизни, ќайси биримиз Жред, ќайси биримиз Форж эканлигимизни адаштириб ќўймаслигимизни ойим ћеч тушунмайди.
- Нима шовќин? - остонада юзи норози ќиёфа касб этган Перси Уэсли кўринди.
Ќўлида «Уэслитер» тутиб турганига ќараганда, у ћам совѓаларини кўриб чиќќанга ўхшайди чамаси. Фред Персининг ќўлидаги свитерни шартта тортиб олдида, ёзиб кўрди.
- «П»! Ћа, бу «Синфбоши» дегани бўлса керак! Ќани тез кийиб олчи, Перси, биз кийиб олдик. Ќара ћатто Гарри ћам «Уэслитер»ли бўлиб ќолди.
- Истамайман... - бўѓиќ пишиллади Перси, Фред билан Жорж куч ишлатиб унинг эгнига свитерини кийдириб ќўйишар экан.
Тадбир нићоясида Персининг кўзойнаги чаккасига келиб ќолди.
- Сен бугун синфбошилар билан ўтирмайсан-ку, свитерингдан уялгани, - деди Жорж, - Рождество оилавий байрам, уни биргаликда нишонлаймиз.
Эгизаклар Персини оёќ-ќўлларидан маћкам ушлаб, бошини пастга осилтириб кўтаришганча, ётоќхонани тарк этишди.
Гаррининг ћаётида ћали бу ќадар дабдабали Рождество тушлиги бўлмаган. Дастурхонга юзлаб ќовурилган курка, картошканинг ќовурилган ва ќайнатилган турлари, калтагина, ингичка сосискалардан тайёрланган кўплаб таомлар, мой билан ишлов берилган кўк нўхатга тўла идишлар, ќуюќ, хушбўй ћидли ќайла ва клюква ќайласи солинган ќайладонлар ќатори, бир-биридан ћар икки-уч фут нарида териб чиќилган кўплаб сирли крекерлар тортилган (Клюква – ќизил, нордон мева. Крекер – печеньенинг бир тури).
Бундай бой, гўзал дастурхонни магллар Рождествога тузадиган дастурхон билан ќиёслаб бўлмайди, албатта. Бу борада Дурслларнинг чиранишлари Гаррининг эсига тушди. Улар Рождество таомларини бадбуруш пластмасса ўйинчоќлар ва ќоѓоздан суюќ ясалган соябонлар билан ясатадилар.
Гарри билан Фред битта крекерни иккаласи бўлишишга келишиб, синдиришди. Одатда, ќаср-ќусур синиши керак бўлган крекер мисоли кема тўпидай гумбурлаб кетди. Мовий тутун домида ќолган болалар крекер ичидан чиќќан бир нечта тирик оќ сичќонларни кўриб, контр-адмирал фуражкасига эга бўлишди. Мўътабар Стол ортида сећргарларнинг чўќќидор бош кийими ўрнига гуллар билан безатилган похол шляпа кийиб олган Альбус Дамблдор профессор Флитвик айтиб бераётган латифалардан ичаги узилиб кетгудек хандон отиб ўтирибди (Контр-адмирал - ћарбий-денгиз флотининг олий тоифали офицерлари таркибига мансуб ћарбий унвон бўлиб, армиянинг генерал-майор унвонига тўѓри келади. Илк бор 1706 йилда таъсис этилган. Контр-адмирал унвонидан ташќари, вице-адмирал, адмирал ва флот адмирали унвонлари мавжуд).
Ќовурилган куркадан сўнг, устига ёниб турган пунш сепилган байрам пудингги тортилди. Улардан бирининг ичидаги кумуш склатни тишлаб олган Перси тишини синдириб олишига сал ќолди (Пунш – шакар, сув ва мева шираси ќўшиб ќайнатилган спиртли ичимлик).
Гарри Хагриднинг хатти-ћаракатларини ќизиќиб кузатиб ўтирди. У такрор ва такрор вино сўриб, борган сари ќизариб бормоќда. Нићоят Хагриднинг кайфи ошиб профессор Макгонагаллнинг юзидан ўпишга киришиб кетди. Шляпаси чаккасига сурилиб ќолган профессорнинг ќаршилик кўрсатмай, аксинча ћиринглаб ўтириши эса Гаррини ћайрон ќолдирди.
Зиёфат нићоясига етганида Гаррининг ќўли крекерлар ичидан чиќќан ћар хил ќизиќ нарсаларга тўлиб-тошди. Улар орасида ярќираб турадиган ёрилмас ћаво шарчалари тўплами, мустаќил равишда сўгал ўстириш тўплами ва энди ўз сећрли шахмати бор. Оќ сичќонлар кўздан ѓойиб бўлишди. Ушбу сичќонлар миссис Норриснинг байрам тушлигига айланиб ќолишмаса бўлди, хавотирланди Гарри.
Гарри куннинг иккинчи ярмини, барча Уэслилар билан биргаликда, ћовлида жон-жаћд билан, эс-ћушини йўќотиб ќўйгудай даражада ќор бўрон ўйнаб ўтказди. Совќотган, кийими жиќќа ћўл бўлган, толиќиб ћансираб ќолган болалар «Гриффиндор»нинг умумий мећмонхонасига ќайтиб, ўзларини камин яќинидаги креслоларга ташлашди. Бу ерда Гарри билан Рон янги шахматни синовдан ўтказишди. Табиийки, Гарри шармандаларча бой берди. Агар Перси Гаррига ѓайрат билан ёрдам бермаганида, эћтимол у бу ќадар уятли муваффаќиятсизликка учрамас эди.
Курка ћамда ёѓ, сут, тухум кабилар солинган нондан тайёрланган сэндвич, трюфеллар ва байрам пирогидан ташкил топган кечки байрам зиёфатида ћамма шу ќадар тўйиб ќолди-ки, содда ќилиб айтганда бўкиб ќолди (Сэндвич – гўшт, колбаса, пишлоќ, сабзавот кабилардан тайёрланган бутерброд тури).
Уйќуга ётгунга ќадар деярли ћеч ким бирор-бир бамаъни иш билан машѓул бўла олмади. Акасининг «Синфбоши» кўкрак нишонини олиб ќочишган эгизаклар Фред билан Жорж кетидан бутун «Гриффиндор» минораси бўйлаб ќувиб юрган Персининг натижасиз хатти-ћаракатлари эринчоќлик билан кузатиб ўтирилди.
Ушбу Рождество Гарри учун ћаётидаги энг зўр байрам бўлди. Лекин куни билан нимадир уни ич-ичидан кемириб борди. Кечќурун ўрнига бориб ётгунга ќадар бу ћаќда бамайлихотир ўйлашга ваќти бўлмади. Шундай ќилиб, кўринмас плаш ва уни ким совѓа ќилгани Гарри учун навбатдаги жумбоќ бўлди.
Курка билан пирогни еб бўккан, ўйланиб ётишга мажбур ќиладиган ѓам-ташвиши бўлмаган Рон, пардани тортиши билан тарашадай ќотиб ќолди. Гарри эса ётган жойида каравоти остидаги кўринмас плашни чиќарди.
Бу отасининг... ўз отасининг... буюми. Бир ќўлдан иккинчисига енгил оќиб ўтаётган мато, шойидан мулойим, ћаводан енгил. «Уни аќл-фаросат билан ишлат».
Ћозироќ кийиб кўриш керак. У каравотдан тушиб, плашга ўраниб олди. Оёќлари йўќ, уларнинг ўрнида хонадаги буюмлар сояси ва Ой нури кўринади. Жуда ѓалати туйѓу. «Уни аќл-фаросат билан ишлат».
Дафъатан, Гарри, ќандайдир ѓайриоддий тетикликни ћис этди. Ахир бундай плаш билан «Хогварц»да мавжуд жамики эшиклар унинг ќаршисида ланг очилади-ку. Ётоќхонанинг сокин ќоронѓилигида турар экан, вужудини сабрсиз туѓённинг кучли тўлќинлари ќамраб олди. Плашни кийиб хоћлаган жойга бориши мумкин ва айни ваќтда, ћеч ќандай Филч ундан шубћа ќила олмайди.
Ухлаб ётган Рон алаћсираб ќўйди. Уни уйѓотиш керакми? Нимадир Гаррини ушбу фикрдан ќайтарди. Плаш отасиники ва у, айни шу плаш воситасида отаси билан яќин боѓланганлигини ћис этиб, ёлѓиз ќолишни истади.
Гарри астагина ётоќхонадан чиќиб, зина бўйлаб пастга тушди. Мећмонхона орќали ўтиб, портрет орќасидаги туйнук ќаршисига етиб келди.
- Ким у? - ќаѓиллаб сўради уйќусираган Семиз Хола.
Гарри портретнинг саволини жавобсиз ќолдириб, йўлак бўйлаб тез одимлади.
Ќаёќќа борса экан? У ќутуриб кетгандай ураётган юрагини бир оз тинчлантириш учун йўлак ўртасида тўхтаб, ќаёќќа боришни ўйлаб ќолди. Кутубхонанинг махфий бўлими! Кутилмаганда хаёлига келган ушбу ўйдан ўзи хурсанд бўлиб кетди. Ана энди у Николас Фламел тўѓрисида маълумот топиш учун ќанча ваќт керак бўлса, шунча ваќт ўќиб ўтириши мумкин. Ќарор ќилгач, очилиб кетмаслиги учун плашини иккала ќўли билан тутганча, махфий бўлим томон йўл олди.
Кутубхонада зимистон бўлиб, кишини ваћима босадиган зулмат ќарор топган. Гарри ќаёќќа кетаётганини кўриш ва токчаларга урилиб кетмаслиги учун ќўлидаги фонусни ёќди. Фонус, гўё ћавода учиб бораётгандай кўринди кўзига. Бола фонусни ўзи, ўз ќўлида тутиб бораётганлигини аниќ идрок этаётган бўлса-да, ћавода учаётганини кўриб, эти жимирлашиб кетди.
Махфий бўлим кутубхонанинг охирида, ўнг томонда жойлашган. Ман этилган китобларни бошќа китоблардан ажратиб турган арќондан эћтиёткорона ошиб ўтгач, фонусни баландроќ кўтариб, китоб номларини ўќишга киришиб кетди.
Китоб номлари бирор-бир маълумот бермади. Муќовадан кўчган, хира тортган тилла ћарфлар Гарри муќаддам эшитмаган тилларда битилган сўзларни ташкил этган. Айрим китоб номлари эса умуман кўринмай ќолган. Китоблардан бирининг муќовасида ќонга ўхшаш доѓ кўринди. Кутилмаганда ќулоѓига пичир-пичир овозлар эшитилган Гаррининг тепа сочи тикка бўлиб кетди. Балки унга шундай туюлгандир, бироќ китоблар, ушбу бўлимга кириши мумкин бўлмаган одам ќадам ранжида ќилганини ваћима ила мућокама ќилаётгандай бўлди.
Модомики кутубхонага кириб келди-ми, ишни нимадандир бошлаши керак, хаёлдан ўтказди Гарри, фонусни аста ерга ќўйиб. У, муќоваси ќизиќроќ китоб топиш маќсадида ќуйи токчаларга кўз югуртирди. Номи кумуш ћарфлар билан ёзилган фолиант боланинг эътиборини ўзига жалб этди. Гарри, ушбу оѓир китобни бир илож ќилиб жойидан чиќариб олдида, тиззасига жойлаб, очди (Фолиант – жуда катта ва ќалин китоб).
Кутилмаганда китоб, сукунатни бузиб, киши томирларидаги ќонни музлатиб ќўядиган даражада чийиллаб юборди. Гарри уни тез ёпиб ќўйишига ќарамай, товуш узлуксиз, ќулоќ пардасини ёриб юборгудай баланд, ягона нотада янграшни давом этди. Гарри эћтиётсизлик билан орќага чекиниб, фонусни аѓдариб юборди. Фонус ўчиб, атрофни яна зулмат ќоплади. Ваћимага тушиб ќолган Гарри йўлакда эшитилаётган ќадам товушидан кимдир шиддат билан яќинлашаётганини пайќади. Гарри чийиллаётган адабий асарни жойига тиќиб, чиќиш эшиги томон югурди. Кутубхонадан чиќаверишда эса Филчга рўбару келди. Назоратчининг рангсиз ёввойи кўзлари Гарри орќали ќаергадир ќараб турибди. Гарри ќўлини кўтариб олган Филчнинг ќўлтиѓи остидан аста ўтиб, шовќин солмай йўлак бўйлаб нари ќочди. Безовта ќилинган фолиантнинг чийиллаши унинг ќулоќларида узоќ ваќт шанѓиллаганча ќолди.
Кутилмаганда Гарри бошини рицарлар совутига уриб олди. Имкон ќадар кутубхонадан нари кетишга ћаракат ќилган бола ќаёќќа югуриб кетаётганига эътибор ћам ќаратмади. Энди эса эћтимол атроф жуда ќоронѓи бўлгани боис, ќаерга келиб ќолганини билмай, эсанкираб ќолди. Рицарлар совути Катта Зал яќинида турганидан хабари бор бироќ ћозир у, Катта Залдан беш ќават юќорида бўлиши керак-ку.
- Тунги соатларда юрганлар ћаќида бевосита ўзингизга билдирув беришни илтимос ќилган эдингиз, профессор. Шу боис маълум ќиламанки, кимдир кутубхонанинг махфий бўлимига кирибди.
Гаррининг томирларидаги ќон гўё танасини тарк этиб, ќаёќќадир кетиб ќолаётгандай бўлди. У ћозир ќаерда турганини билмайди. Филч эса айни пайтда Гарри турган жойга тез етиб келишнинг яширин йўлини жуда яхши билади чамаси. Негаки, мактаб назоратчисининг тилёѓлама, суллоћ овози тобора яќќол эшитилмоќда. Бунинг устига, боланинг бахтига ќарши, Филчнинг овозига жавобан Снеггнинг овози эшитилди.
- Махфий бўлимга дейсизми? Ундай бўлса, узоќ кета олишмайди. Биз албатта тутиб оламиз уларни.
Бу гапни эшитган Гарри оёѓи билан полга ёпишиб ќолгандай бўлди. Айни фурсатда Снегг билан Филч яќин орадаги муюлиш ортидан чиќиб ќолишди. Улар тунги сайёћни кўрмайдилар, албатта. Бироќ яќинроќ келишадиган бўлишса, тор йўлакда уни туртиб ўтишлари муќаррар. Гарри кўринмас бўлиб олгани билан, унинг танаси ќаттиќ жисм сифатида йўќ бўлиб ќолгани йўќ-ку, ћар ќалай.
Гарри орќага чекиниб, ќутулиб ќолишнинг ягона йўли – чап томондаги ќия очиќ эшикни кўриб ќолди. У нафас олишни тўхтатганча, эшикка тегмай ўтишга ћаракат ќилиб, хонага кириб олди. Эшик ёнидан ўтган Снегг билан Филч болани сезишмади. Бедармон Гарри эса деворга суяниб, нафас ростлаганча, узоќлашиб бораётган ќадам товушларига диќќат билан ќулоќ тутиб турди. Бу гал ќўлга тушиб ќолишига бир бахя ќолди. Бир неча сония ўтгач, ќайси хонага кириб ќолганлигини билиш учун атрофга кўз югуртирди.
Бир ќарашда, узоќ ваќтдан буён машѓулотлар ўтилмаган синф хонасига ўхшаб кетади. Ќоронѓи хонада синф тахтаси ва бир-бирининг устига тахлаб чиќилган парталар, сал нарида онтарилган чиќинди ташлаш савати кўринди. Рўпарадаги девор ёнида эса синф хонасига мос келмайдиган, гўё ёт кўзлардан бекитиб ќўйиш маќсадида олиб кирилган катта буюм кўринди.
Бу нићоятда чиройли, бўйи шифтга етадиган, тилла ћошияси наќшинкор, тирноќли оёќќа ўрнатилган, юзасининг юќори ќисмига «Иов тяин евор косон килен» безак ёзуви битилган кўзгу экан.
Снегг билан Филч узоќлашган сари, ќўрќув ћисси ћам Гаррининг вужудини аста тарк эта бошлади. У эћтиётлик билан кўзгуга яќин келиб, аксига ќаради. Табиийки, кўзгуда акси кўринмади. Шунда Гарри шартта плашни ечиб, кўзгунинг ќаршисида тик турди.
Кўзгуга ќараган бола баќириб юбормаслик учун иккала кафтини оѓзига маћкам босиб олди. У кескин орќага бурилди. Гаррининг юраги махфий бўлимдаги китоб чинќириб юборганда ургандан ћам тез ура бошлади. Негаки, кўзгуда нафаќат унинг акси, балки ортида турган бир тўда одам акси ћам кўринди.
Лекин хонада ўзидан бошќа ћеч ким йўќ. Тез ва энтикиб нафас олган Гарри аста-секин яна кўзгу томон юзланди.
Гарри ќўрќќанидан кўзгудаги аксининг юзида ќон ќолмаганлигига эътибор ќаратди. Аксининг ортида эса кам деганда ўн киши турибди. У елкаси узра яна ортга ќаради. Хонада ћеч ким йўќ. Улар ћам кўринмас кишиларми? Нималар бўляпти ўзи? Эћтимол бола кўринмас одамлар тўпланиб олган хонага кириб ќолган-у, кўринар-кўринмас бўлишдан ќатъи назар кўзгу уларни кўрсатяпти-ми?
Гарри яна кўзгуга ќаради. Бевосита ортида турган аёл табассум ќилганча, ќўл силтади. Гарри ќўлини орќага узатди. Агар аёл чиндан ћам ортда турганида бола сезган бўлар эди. Негаки улар, бир-бирига жуда яќин турибди. Бироќ Гаррининг ќўли бўшлиќдан бошќа ћеч нарса сезмади. Демак аёл ћам, бошќа кишилар ћам фаќат кўзгу ичида.
Аёл жуда гўзал, сочлари тўќ-малла ранг, кўзлари эса... Унинг кўзлари боланинг кўзларига ўхшар экан. Гарри кўзгуга яќинроќ борди. Аёл ћам худди Гарри каби фирузакўз бўлиб, кўз ќийиѓи ћам Гаррининг кўзлариникига ўхшайди. Бироќ аёл кулиш билан баробар энди йиѓлаяпти ћам. Баланд бўйли, озѓин, ќора сочли бир киши аёлнинг ёнига келиб, елкасидан ќучиб олди. У кўзойнак таќиб олган бўлиб, сочлари тўзѓиб кетган эди. Бошининг орќа томонидаги сочлари эса... худди Гаррининг сочларига ўхшаб, деярли тик ўсган.
Гарри кўзгуга шу ќадар яќин келдики, бурни билан аксига таќалиб ќолди.
- Ойи? - шивирлади у, - Дада?
Улар болага ќараб, кулиб ќўйишди. Гарри кўзгуда кўринаётган бошќа одамларнинг юзларига ћам аста секин разм солиб, ќараб чиќди. Кўзгуда у, худди ўзининг кўзларига ўхшаш бир неча жуфт фируза кўзларни, ўзининг бурнига ўхшаш бир нечта бурунларни, бир ќариянинг тиззалари эса худди ўзининг тиззаларига ўхшаб бўртиб чиќќанини кўрди. Гарри ћаётида илк бор ўз оиласи билан юз кўришди.
Поттерлар кулиб, Гаррига ќўл силташмоќда. Бола эса уларнинг юзларига тикилиб, кафтини босганча, кўзгу орќали ўтиш, ќариндош-уруѓларининг ћар бирини ушлаб кўришга уринди. Гарри гўё кимдир унинг ќалбидаги катта ќувонч билан оѓир ќайѓуни уйѓунлаштириб, яхлит ќилиб ќўйгандай, ќандайдир ѓайриоддий ћиссиётларни бошдан кечирди.
Шу ћолатда ќанча ваќт турганини билмайди. Ќариндошларининг акси йўќолмади. Токи узоќда эшитилган шовќин уни ћушига ќайтаргунга ќадар тураверди. У ортиќ бу ерда ќола олмайди, ётоќхонасига етиб бориши лозим.
- Мен яна келаман, - пичирлади у, онасининг аксидан кўзини базўр узганча, хонани тарк этиб.
- Мени уйѓотсанг бўларди, - хафа бўлиб пўнѓиллади Рон, бўлиб ўтган гапларни эшитиб.
- Бугун борамиз. Мен ўша хонани топиб, кўзгуни кўрсатмоќчиман.
- Сенинг ота-онангни кўраман эканда, - деди иштиёќ билан Рон.
- Мен эса сенинг оилангни, жамики Уэслиларни кўрмоќчиман. Катта акаларинг ва ќолган барча ќариндошларингни кўрсата оласан.
- Уларни сен шундоќ ћам кўришинг мумкин, - ќўлини силтади Рон, - Ёзги таътилда мећмонга келсанг, кўрасан. Балки бу кўзгу фаќат марћумларни кўрсатар. Эсиз, Фламел ћаќида бирон нарса аниќламаганинг чатоќ бўлибди. Лоаќал бир бўлак бекон еб олсанг-чи, нега ћеч нарса емаяпсан?
Гаррининг томоѓидан овќат ўтмади. Тунда ўз ота-онасини учратди. Бугун яна учрашади. Фламелни эса умуман унутиб юборди. Бу мавзу энди Гаррига аћамиятсиз бўлиб ќолди. Анави уч каллали аћмоќ ит нимани ќўриќлаб ётгани билан нима иши бор энди унинг? Хўп, Снегг ўша кўппак ќўриќлаётган нарсани ўѓирлаб олганида ћам Гаррига нима фарќи бор?
- Сенга нима ќилди, Гарри? - сўради Рон, - Ќандайдир ѓалатироќ бўлиб ќолдинг.
Кўзгу ўрнатилган ўша хонани яна топа олиш-олмаслиги ћозир Гаррини ќайѓуга солаётган асосий муаммо эди. Рон иккаласи плашга ўраниб олишгани учун, кечагидан кўра секинроќ юришга тўѓри келди. Икковлон кеча тунда Гарри кутубхонани тарк этиб чиќќанидан сўнг босиб ўтган йўлни хаёлан тиклашга уриниб, ќоронѓи йўлакларда бир соатдан ортиќ сандироќлаб юришди.
- Мен совќотдим, - арз ќилди Рон, - Балки ортга ќайтармиз.
- Йўќ! - ќатъият-ла шивирлади Гарри, - Сезиб турибман, биз ўша хона яќинида юрибмиз.
Рўпарада найнов афсунгарнинг арвоћидан бошќа ћеч ким кўринмади. Рон эндигина минѓирлашга тушмоќчи эди ћам-ки, Гарри рицарь совутини кўриб ќолди.
- Мана шу ерда. Ћа, шу ерда. Мана!
Улар эшикни очиб ичкарига киришди. Гарри плашни ерга ташлаб, кўзгу томон отилди. Мана улар, Гаррининг ота-онаси. Болани кўриб хурсандликдан кулишяпти.
- Кўрдинг-ми?
- Ћеч кимни кўмаяпман.
- Яхшироќ ќарасанг-чи! Ќара... Мана улар ћаммаси...
- Мен фаќат ўзимни кўряпман.
- Тузукроќ ќара. Кел, менинг ўрнимга туриб ол.
Гарри четга ќочди. Бироќ Рон унинг ўрнига келиб туриши билан Гаррининг оиласи ѓойиб бўлди. Энди кўзгуда пахмоќ матодан тикилган пижама кийган Роннинг акси кўринди. Лекин у, худди сећрлаб ќўйилгандай аксига маћлиё бўлиб ќолди.
- Мени аксимга ќара, Гарри!
- Сен ћам оилангни кўриб ќолдинг-ми?
- Йўќ, мен танћо ўзим турибман. Фаќат энди ћозиргидай эмасман. Ёшим улѓайиб, мактабнинг энг ибратли ўќувчисиман!
- Нима?
- Менинг... акам Биллга берилган каби нишоним бор... Ќўлимда коллеж кубоги... Иккинчи ќўлимда квидиш кубоги... Ќара, мен квидиш жамоасининг сардори эканман.
Рон нигоћини ўз аксидан базўр узиб, завќ тўла кўзлари ила Гаррига юзланди.
- Нима деб ўйлайсан, кўзгу келажакни кўрсатадими?
- Бўлиши мумкин эмас. Оила аъзоларим битта ќолмай ўлиб кетишган-ку. Ќоч, мен уларни кўрай.
- Сен кеча туни билан кўрдинг. Мен ћам ќараб олай.
- Сен атиги кубок ушлаб турибсан холос. Нимаси ќизиќ буни? Мен ота-онамни кўрмоќчиман.
- Туртма мени!
Йўлакдан эшитилган товуш болаларнинг мунозарасига якун ясади. Улар ќанчалик баланд баќиришиб юборишганини ўзлари сезмай ќолишган.
- Тезроќ!
Рон билан Гарри плашга ўраниб олишга улгуришган эди ћам-ки, хонани тимирскилаётган миссис Норриснинг ялтираган кўзи кўринди. Болалар нафас олмай туриб, айни бир нарсани, у ћам бўлса, плаш мушук нигоћига таъсир ќилиш-ќилмаслигини ўйлаб ќолишди. Абадиятдай туюлган бир неча сониядан сўнг, миссис Норрис ўгирилиб, хонани тарк этди.
- Бу ерда ќолиш хавфли. Бўлса-бўлмаса у Филчни чаќиргани кетди. Ишончим комилки, у бизнинг ќичќириѓимизни эшитиб ќолган. Тезроќ кетайлик бу ердан.
Рон куч ишлатиб, Гаррини хонадан базўр тортиб чиќарди.
Эртасига эрталаб кўча совуќ бўлиб, ќор эримади.
- Шахмат ўйнаймиз-ми? - таклиф киритди Рон.
- Йўќ, истамайман.
- Хагриднинг кулбасига мећмонга борармиз?
- Боргим келмаяпти... Ўзинг бориб кела ќол.
- Биламан, нима ћаќида ўйлаётганингни, Гарри. Бугун борма у ёќќа.
- Нима учун?
- Билмадим, кўнглим нохушликни сезиб турибди. Ахир сен неча маротаба таваккал ќилиб, ћар сафар ќўлга тушиб ќолишдан базўр ќутулиб ќолдинг. Снегг, Филч, миссис Норрис. Уларнинг ћаммаси атрофда изѓиб юришибди. Хўш, кўринмас бўлсанг нима ќилибди? Агар улар туртилиб кетишса-чи сенга? Ёки ўзинг бирон-бир нарсани туртиб, йиќитиб юборсанг нима бўлади?
- Гапинг Гермионанинг сўзларига ўхшаб кетди.
- Мен жиддий айтяпман, Гарри. Борма.
Бироќ Гаррининг ягона истаги яна ўша кўзгунинг ќаршисига бориб туриш. Бунга эса ћеч ќандай Рон тўсиќлик ќила олмайди.
Учинчи гал йўлни нисбатан тез топди. У шу ќадар тез юриб бордики, оќилона эћтиёткорликни унутиб ќўйди. Хайриятки, ћеч кимга йўлиќмади.
Мана ота-онаси, яна унга кулиб боќишмоќда. Боболаридан бири эса завќ билан бош ирѓияпти. Ћеч нарса бугунги тунни ота-онаси билан ўтказишга халал бера олмайди. Ћеч нарса.
Фаќат...
- Хўш, Гарри, яна келдинг-ми?
Гаррининг ичи музга айланиб ќолгандай бўлди. У овоз чиќќан томон ўгирилиб ќаради. Девор ёнидаги партада бошќа эмас, Альбус Дамблдорнинг шахсан ўзи ўтирибди. Гарри кўзгу томон ошиќиб келганидан мактаб директори ёнидан ўтиб кетганини сезмай ќолган чамаси.
- Мен... Сизни сезмай ќолибман, сэр.
- Кўринмаслар узоќни кўра олмайдиган бўлиб ќолишларидан таажжубдаман, - деди Дамблдор.
Унинг иршайганини кўриб Гарри бир оз енгил тортди.
- Шундай ќилиб, - давом этди Дамблдор партадан осонгина Гаррининг ёнига сирпаниб келиб, жойлашганча, - Сен, бугунга ќадар ўтган юзлаб кишилар каби Кўнгилдаги орзулар кўзгусининг мўъжизасини ўзинг учун кашф этдинг.
- Билмас эканман, кўзгу шундай деб номланишини, сэр.
- Умид ќиламанки, унинг кирдикорини тушуниб етдинг.
- У... ахир... оиламни кўрсатяпти...
- Дўстинг Ронга эса энг ибратли ўќувчи эканлигини кўрсатди.
- Ќаердан биласиз...
- Кўринмас бўлиш учун менга плаш керак эмас, - мулойим жавоб ќайтарди Дамблдор, - Хўш, энди тушундинг-ми, Кўнгилдаги орзулар кўзгуси бизга нимани кўрсатаётганини?
Гарри бош силтади.
- Ундай бўлса, тушунтириб беришга ижозат берасан. Фаќат дунёдаги энг бахтли одамгина Кўнгилдаги орзулар кўзгусидан оддий кўзгудай фойдаланиши мумкин. Яъни бундай киши аслида ќандай бўлса, кўзгудаги аксини ћам шундайлигича кўра олади. Тушуняпсан-ми гапимнинг маъносини?
- Кўзгу биз истаган нарсаларни... нимани хоћласак, шуни кўрсатади, - аста секин жавоб ќайтарди Гарри бир оз ўйланиб.
- Ћа ћам, йўќ ћам, - шошилмай давом этди Дамблдор, - У ќалбимиз ќаъридан, юрагимиз тубидан чиќаётган энг умидсиз тилакларимизни кўрсатади. Сен, ўз оиласини ћеч ќачон кўрмаган инсон, бирданига ћаммасини баробар кўришга муваффаќ бўлдинг. Ўз акаларининг соясида улѓайишга мажбур бўлган Рональд Уэсли эса ўзини танћо, бунинг устига сараларнинг сарасидек кўрди ўзини. Бироќ бу кўзгу бизга воќифлик ћам ато этмайди, ћаќиќатни ћам кўрсатмайди. Аксарият одамлар, ушбу кўзгуда кўраётган аксга маћлиё бўлиб туришганча, ўз келажагига путур етказдилар ёки кўраётган нарсалари ћаќиќатми, жоизми билмай аќлдан озиб ќолдилар. Эртага, кўзгу бошќа жойга олиб ўтилади. Сендан илтимос, Гарри, уни энди ќидирма. Агар келажакда унга яна рўбару бўлсанг, сени нима кутишини энди биласан. Хаёл осмонида учиб юриб, ћаќиќий ћаётни унутиб ќўйиш ярамайди, буни ћеч ќачон ёдингдан чиќарма. Хўш, энди мана бу ажойиб плашингни кийгин-да, жойингга бориб ёт.
Гарри ўрнидан турди.
- Сэр... Профессор Дамблдор, Сиздан бир нарсани сўрасам бўладими?
- Албатта, зеро сен бу ишни ќилиб бўлдинг, - кулиб ќўйди Дамблдор, - Бироќ яна бир савол беришинг мумкин.
- Сизга нима кўринади, ушбу кўзгуда?
- Менга-ми? Ќўлимда ип-газламадан тўќилган ќалин пайпоќ ушлаб турганим кўринади.
Гарри баќрайиб ќолди.
- Пайпоќнинг кўпи бўлмайди, - тушунтирди Дамблдор, - Мана умримнинг яна бир Рождествоси ўтиб кетди, менга эса ћеч ким пайпоќ совѓа ќилмади. Негадир ћамма менга фаќат китоб совѓа ќилиш керак деб ўйлайди.
Гарри ўз ўрнига етиб келганидан сўнггина, Дамблдор саволга очиќ-ойдин жавоб бермаган бўлиши мумкинлигини ўйлаб ќолди. Бироќ масалага бошќача ёндашиладиган бўлса, ўйлади у, ёстиѓига астойдил жойлашиб олган Ќасмоќни нари туртиб, савол ћаддан ташќари шахсий бўлгани учун унга очиќ-ойдин жавоб бериш ћам шарт бўлмаган.
Admin · Просмотров: 1836 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 18:13:36

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p14.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)