Календарь

Октябрь 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЎН УЧИНЧИ БОБ. НИКОЛАС ФЛАМЕЛ

Профессор Дамблдор Кўнгилдаги орзулар кўзгусини ќайта ќидирмасликка ўќувчини кўндира олди. Мактаб директори билан тунда ўтган сућбатдан сўнг, Гарри, кўринмас плашни батартиб тахлаганча, сандиѓига жойлашга жойлаб ќўйди-ю, кўзгуда кўрганларини ћеч унута олмади. Кечалари босинќираб, тушида кўзни ќамаштирадиган яшил чаќмоќ ота-онасини ћалок ќилганини кўрадиган, кимнингдир кучли, этни жунжитадиган тарзда янграётган иблисона кулгисини эшитадиган бўлиб ќолди.
Гарри алоѓ-чалоѓ тушлар кўраётганлигини дўстига айтиб берди.
- Демак, Дамблдор ћаќ экан, - хулоса чиќарди Рон, - Ўша кўзгу кишини чиндан ћам аќлдан оздириб ќўйиши ростга ўхшайди.
Семестр бошланишидан бир кун олдин етиб келган Гермиона эса болаларнинг таътил кунлари бўлиб ўтган ћодисалар ћаќидаги ћикояларини эшитиб, дўстларининг хатти-ћаракатларини ќаттиќ танќид ќилди.
- Филч сени тутиб олганида нима бўлар эди! - жаћл ќилган бўлди ќизалоќ, Гаррининг уч кеча ќаср йўлакларида дайдиб юрганини эшитиб.
Айни ваќтда у, ќулай имкониятдан фойдаланиб, Николас Фламел ким бўлганлигини аниќлаб олмаганлиги учун Гарридан хафа ћам бўлди.
Гарчи Гарри, Николас Фламел ћаќида ќаердадир ўќиганлигига комил ишонч билдирса-да, болаларда, ушбу исмни китоб саћифаларида топишга шубћа туѓила бошланди. Шунга ќарамай, учала дўст, семестр бошлаш билан бир ваќтда, машѓулотлар орасидаги 10 даќиќали танаффуслар давомида кутубхонага ќатнашини ќўймади. Бироќ Гарри, квидиш машќлари бошланганлиги боис, бундай тадќиќотларда нисбатан камроќ иштирок этди.
Древ сўнгги ваќтда ўз жамоасидан бор кучни сарф этишни ќатъий талаб ќилиб ќолди. Ћатто ќорбўрон ўрнига бошланган тинимсиз ёмѓирлар ћам унинг жанговар рућини синдира олмади. Эгизак Уэслилар Древга савдойи думбул деган лаќаб ќўйишганча, нолишиб, ћасрат ќилишса, Гарри жамоа сардорига тарафдор бўлди. Ахир «Гриффиндор» жамоаси мактаб кубоги учун олиб борилаётган курашда «Хуффльпуфф» жамоасини енгса, сўнгги етти йил ичида биринчи маротаба «Слизерин» жамоасидан олдинга чиќиб олади-ку!
Ѓалаба ќозонишдек табиий истакдан ташќари, Гаррининг зўр бериб машќ ќилишига яна бир сабаб бор, у ћам бўлса: машќ ќилиб ћолдан тойган куни алоѓ-чалоѓ тушлар кўрмаслиги.
Жамоа жиќќа ћўл бўлиб, ќулоѓигача лойга беланган кунлардан бирида Древ нохуш хабар етказди. Эгизак Уэслилар Древнинг устига атайин, гўё супургиларидан тушиб кетишгандай, иккита бомба сингари бирин-кетин ќулашди.
- Безорилик ќилишни бас ќилинг! - дод-вой солди жони оѓриб, жаћли чиќќан жамоа сардори, - Айни шундай хулќингиз учун ћам ютќазиб ќўйишимиз мумкин! Билиб ќўйинг, келаси ўйинга Снегг ћакамлик ќилади! Унга «Гриффиндор»дан балл айиришга зиѓирдай сабаб бўлса бўлди. Ћар нарсадан айб ќидириб юришини яхши биласиз.
Древ узра яна муаллаќ осилиб олган Жорж Уэсли бундай хабарни эшитиб, чиндан ћам супургисидан ќулаб тушди.
- Снегг ћакамлик ќилади?! - базўр эътироз билдирди у, оѓзи лойга тўлиб, - Северус ўзининг зерикарли ћаёти давомида бирон маротаба бўлсин квидиш ўйинига ћакамлик ќилганми? «Слизерин»дан устун келаётганимизни кўрса, унинг холисона ћакамлик ќилишига шубћа ќиламан.
Жамоанинг ќолган аъзолари ћам Жоржнинг ёнига ќўниб, сардорга эътироз билдира бошлашди.
- Нега менга баќирасиз? Мен тайинлабман-ми уни? Ќўлимдан нима келади? - жавоб ќайтарди Древ, ћаммага баробар - Снегг бирон-бир айб топа олмаслиги учун беќусур ўйнашимиз керак, вассалом.
Буларнинг ћаммаси яхши, албатта, ўйлади Гарри. Бироќ Снегг нафаќат ћакамлик ќилмаслиги, умуман ўйинга келмаслигини, айниќса Гарри ћавога кўтарилганида ўйингоћда бўлмаслигини жуда истар эди...
Машќ якунида жамоа аъзолари Древнинг нохуш хабарини унутиб, ћар хил мавзуларда валдираб тарќалди. Гарри тўппа-тўѓри коллежнинг умумий мећмонхонасига йўл олди. Бу ерда Рон билан Гермиона тинчгина шахмат ўйнаб ўтиришибди.
Шахмат ўйини Гермионанинг ўзлаштириши ќийин кечаётган ягона воќифлик бўлиб, тез-тез ютќазиб туриши ќизалоќ учун жуда ћам фойдали ћаётий сабоќ бўлади, деб топишади Рон билан Гарри.
- Гапирмай, жим ўтир, - деди Рон, ёнига ўтирган Гаррига, - Мен ћаёлимни навбатдаги юришга жамла... Тинчликми? Сенга нима ќилди? - сўради у дўстининг ранг-рўйига эътибор ќаратгач.
Гарри, бошќа ћеч ким эшитиб ќолмаслиги учун паст овозда гапиришга ћаракат ќилиб, Снеггнинг кутилмаганда квидиш ўйинида ћакамлик ќилишга аћд ќилганлиги ћаќида дўстларини хабардор ќилди.
- Ўйинда иштирок этма, - дарћол кўрсатма берди Гермиона.
- Касал бўлиб ќолдим дегин, - деди Рон.
- Ўзингни оёѓи синган кўйга солиб ол, - давом этди Гермиона.
- Йўќ, сен чиндан ћам оёѓингни синдир, - таклиф киритди Рон.
- Ундай ќила олмайман, - деди Гарри бундай дўстона таклифларни рад этиб, - Жамоамизда захира Сайёд йўќ. Мен ўйнамайдиган бўлсам, «Гриффиндор» умуман майдонга чиќмайди.
Айни шу пайтда мећмонхонага Семиз Холанинг портрети тўсиб турган туйнукдан боши билан пастга ќулаб тушган Невилль кириб келди. Биринчи ќарашдаёќ унинг оёѓи Кишан ќарѓиши билан кишанбанд ќилинганлиги аён бўлди. Бечора Лонгботтом «Гриффиндор» минорасининг кўп поѓонали зинасидан ќандай кўтарилганлиги жумбоќ бўлиб ќолди. Ќуёнга ўхшаб сакраб чиќќан бўлса керак.
Табиийки, Невиллнинг аћволини кўрган ўќувчилар баралла ќаћќаћлаб кулиб юборишди. Фаќат Гермионагина ёрдамга келиб, Кишан ќарѓишидан халос этувчи ќарши афсун ўќигач, Невиллнинг оёќлари, худди бир-бирига тортиб турган оралиќ пружина узилиб кетгандай, ажралиб кетди. Нићоят у, аъзои-бадани титраганча, оёќќа тура олди.
- Хўш, гапир, нима бўлди? - сўради Гермиона, базўр ўрнидан туриб олган Лонгботтомга Рон билан Гаррининг ёнига ўтиришига кўмаклашиб.
- Малфойнинг навбатдаги ќилиѓи, - бошлади Невилль титроќ овоз билан, - У билан кутубхона ёнида рўбару бўлиб ќолдим. Мени кўриб: «Келганинг яхши бўлди, Лонгботтом, менга тажриба ќилинадиган ќуён керак эди», - деди-да, афсун ўќиди.
- Профессор Макгонагаллнинг ћузурига бориб, бўлган гаплардан хабардор ќил! - кучаниб хитоб ќилди Гермиона.
- Ортиќча кўнгилсизликлар бўлишини истамайман, - минѓирлади Невилль бошини сарак-сарак чайќаб.
- Ќарши чора кўришинг керак, Невилль! - гапга аралашди Рон, - Малфой одамлар бошида юришга одатланиб ќолган, албатта. Бироќ унинг бундай юриши монеликсиз, янада осон кечиши учун бош эгиш керак эмас-ку, ахир.
- Менда гриффиндорчиларга хос мардлик етишмаётганлигини яна бир бор эслатиб ўтишга ћожат йўќ. Буни ћозиргина Малфой исбот ќилгани етарли деб ўйлайман, - юракдан чиќариб, базўр айта олди Невилль.
Унинг ќиёфасидан йиѓлаб юборишига оз ќолганлиги билиниб турибди. Гарри коржомасининг чўнтакларини титиб, Гермиона Рождествога юборган сўнгги шокобаќани чиќарди-да, Невиллга узатди.
- Сен Малфойга ўхшаганларнинг ўн иккитасига бас кела оласан, - деди у, ўртоѓига таскин беришга уриниб, - Сараловчи шляпа сени «Гриффиндор»га тайинлаганини унутма. Бу бежиз эмас-ку, ахир. Малфойни-чи? Аллаќандай сассиќ «Слизерин»га йўллади.
Гаррининг сўзларидан енгил тортган Невилль кулимсираган бўлиб, лабини ќийшайтириб ќўйди.
- Раћмат, Гарри... Мен бориб ётай. Сећргарнинг суратини ўзингга олиб ќўярсан. Сен уларни йиѓяпсан-ку, шундай эмасми?
Невилль ётоќхонага йўл олди, Гарри эса бу гал ќайси машћур сећргар сурати соћиби бўлганлигини билиш маќсадида шокобаќа ичидан чиќќан суратни ёзиб кўрди.
- Яна Дамблдорнинг сурати. Бу сурат менга...
Бирдан Гарри хитоб ќилиб, суратнинг орќа томонини ўгириб ўќиди. Сўнгра аста секин нигоћини Рон билан Гермионага кўтариб:
- Топдим! - шивирлади у, - Фламелни топдим! Айтгандимку сизларга унинг исмини ќаердадир ўќиганман деб! Поездда! «Хогварц»га келаётганимда ўќиганман! Мана эшитинглар:

«Дамблдор 1945 йили ёвуз сећргар Гриндельвальд устидан ѓалаба ќозонгани, аждар ќонидан фойдаланишнинг ўн иккита усулини ихтиро ќилгани, шунингдек, Николас Фламел билан биргаликда алкимё соћасида олиб борган ишлари ила алоћида шућрат ќозонган»

Буни эшитган Гермиона ўрнидан сакраб туриб, алѓов-далѓов ћаяжонланиб кетди. Уйга берилган илк вазифа учун баћолар ќўйилган дафтарлар биринчи синф ўќувчиларига ќайтариб тарќатилган кундан буён у ћали бу ќадар ћаяжонланмаган.
- Шу ерда, ќимир этмай ўтиринг! - ќичќирди у ва ётоќхонаси томон югуриб кетди.
Гарри билан Ронга фаќат бир-бирига ќизиќсиниб ќараб ќўйгани ваќт етди холос. Гермиона ќўлида улкан ва кўринишидан жуда ќадимий китоб кўтарганча, ќайтиб келишга улгурди.
- Хонамда ётган китобда ќидириш кераклигини хаёлимга ћам келтирмабман. Буни, уйќудан олдин ўќиладиган енгил мавзулар сифатида, кутубхонадан олганимга анча бўлган эди.
- Енгил мавзулар? - шубћа ќилди Рон.
Ќизалоќ Ронга тинч ўтириши, керакли саћифани ќидириб топишга халал бермаслиги учун жим деган имо ќилиб, алланима вайсаганча, китоб саћифаларини ўта катта тезлик билан вараќлашга киришиб кетди.
Нићоят у керакли саћифани топди шекилли:
- Ўзим ћам шундай деб ўйлагандим-а! Шундай деб ўйлагандим!
- Энди гапирсам бўладими ё ћалиям жим ўтираверайми? - сўради Рон, заћарли оћанг билан.
Гермиона Роннинг пичингига эътибор ћам ќаратмади.
- Николас Фламел, - тантанавор ўќиб эшиттирди у, - Бугунги кунда Фалсафий тош яратган ягона муаллиф саналади!
Бироќ бу гап Гермиона кутган самара бермади.
- Нима? - баралла сўрашди Гарри билан Рон.
- Наћотки хабарингиз бўлмаса? Ќулоќ солинг. Йўќ, яхшиси ўзингиз ўќинг, мана, мана бу сатрларни ўќинг.
Гермиона китобни яќинроќ суриб, бармоќчаси билан керакли хатбошини кўрсатгач, болалар ќуйидагиларни ўќишди:

Алкимё соћасида олиб борилган ўрта аср тадќиќотларининг мавзуси, асосан, ажойиб сећрли кучга эга, Фалсафий тош деб ном олган афсонавий модда яратишга баѓишланган. Эътироф этилишича, бундай тош ћар ќандай металлни соф олтинга айлантириш ќобилиятига эга эмиш. Шунингдек, ушбу модда воситасида Оби-Ћаёт, яъни уни ичган одамга боќий умр ато этадиган ичимлик яратиш мумкин деган тахминлар бор.
Ўтган асрлар давомида Фалсафий тош яратилганлигига доир хабарлар бисёр маротаба эълон ќилинган. Амалда эса бундай тошнинг ћозирча танћо соћиби машћур алкимёгар, опера ашуласининг заршуноси мистер Николас Фламел саналади.
Ўтган йили олти юз олтмиш бешинчи баћорини ќарши олган мистер Фламел айни ваќтда Девонда, ўзининг олти юз эллик саккиз ёшли рафиќаси Перенелла билан хилватда умргузаронлик ќилмоќда.

- Энди тушундинглар-ми? - нићоят хитоб ќилди Гермиона, болалар мутолаани нићоясига етказишларига ќадар базўр сабр ќилиб, - Ўша уч бошли ит Фламелнинг Фалсафий тошини ќўриќлаб ётибди! Бундай чора кўрилишини шубћа йўќ-ки, Фламел Дамблдордан илтимос ќилган! Ахир улар дўст-ку! Тош кетига кимдир тушиб ќолганлигини Николас сезган ва шунинг учун ћам уни «Гринготтс»дан олиб чиќишга аћд ќилган.
- Олтин ясаб, кишининг ажалини нари ќувадиган тош. Снеггнинг орзу-ћавасларини тушунса бўлади. Бундай тошга ким ћам эга бўлишни истамайди дейсиз? - хулоса чиќарди Гарри.
- Фламелнинг исмини «Замонавий афсунгарликнинг энг мућим кашфиётлари»да топа олмаганимиз ћам бежиз эмас эканда, - деди Рон, - Ўзи ќадимий бўлган мана бу китобда ёзилишича «… ўтган йили олти юз олтмиш бешинчи баћорини ќарши олган»идан кейин, Николас амакининг замонавийлиги ќоладими.
Туни билан мућокама ќилишгани камлик ќилгандай, эртасига эрталаб, ёвузлик кучидан ћимоя дарсида, афсун билан бошќа тусга кирган одам тишлаб олган ћолатда даволаниш усулларини синф тахтасидан кўчириб ўтирган Гарри билан Рон ћалигача кечаги масалани: агар Фалсафий тош соћиби бўлишганда ќандай иш тутишган бўлишларини мућокама ќилиб ўтиришди. Рон хусусий квидиш командасини харид ќилиб олардим дегунга ќадар Гарри Снеггни ћам, навбатдаги ўйинни ћам эсига олмаган эди.
- Мен ўйнашга аћд ќилдим, - ќатъий эълон ќилди Гарри дўстлари Рон билан Гермионага, - Агар мен майдонга чиќмасам, слизеринчилар мени номард деб эълон ќилиб, Снеггдан ќўрќќанимни масхара ќилишади. Агар ѓолиб чиќсак башараларидаги мурдор тиржайишлари йўќолади!
- Иш ќилиб сени йўќотиб ќўймасак гўрга эди, - деди Гермиона.

***
Ўйин бошланишига саноќли кунлар ќолди. Гарри, дўстларига нималар деган бўлишидан ќатъи назар, борган сари асабийлаша борди. Жамоанинг ќолган аъзолари ћам ташвишда. «Слизерин» жамоаси устидан ѓалаба ќозониш ћаќидаги ўй ћаммани ћайратга солади, албатта. Нима ќилганда ћам етти йилдан буён бу иш ћеч ќайси жамоанинг ќўлидан келмаган. Бироќ бу гал, айниќса мана бундай нохолис ћакам билан, «Гриффиндор» жамоаси ѓолибликни ќўлга кирита олармикан?
Бундан ташќари, Гаррининг назарида, бунга тўла-тўкис амин бўлмаса ћам, Снегг уни ћар ќадамда таъќиб ќилиб юрганга ўхшайди. Болани ѓафлатда ќолдиришга умид ќилса керак-да у? Снеггнинг Гаррига нисбатан ќаћри шу ќадар кучли эдики, Северуснинг сећрли дамламалар тайёрлаш фани бола учун ћар ћафтада бир ўтказиладиган ќийноќларга ўхшаб кетади. Эћтимол профессор Снегг Гаррининг Фалсафий тошдан воќиф бўлиб ќолганлигини фаћмлаб ќолгандир? Лекин, ќандай ќилиб... Баъзан, Снегг кишининг хаёлларини ўќий олса керак деган фикр келади Гаррининг миясига.
Мана нићоят кутилган кун етди. Гарри уствошхона эшиги ёнида омад тилаб ќолган дўстларининг юзларида «Ишќилиб шу билан яна эсон-омон учрашамизми?» деган савол уќиб олди. Бундай ўй-ю хаёл билан кийимини алмаштириб, ўзининг машћур «Нимбус-2000»ни ќўлга олган боланинг ќулоѓига Древ вайсаган бирор-бир сўз кирмади.
Рон билан Гермиона намойишгоћда, Невиллнинг ёнидан жой топишди. Невилль эса нима учун синфдошларининг ќовоќларидан ќор ёѓаётгани ва нима сабабдан улар ўйин томошасига ўзлари билан сећрли таёќчаларини ћам олиб келишганини тушунмай боши ќотди. Рон билан Гермиона анчадан буён Кишан ќарѓишини зимдан машќ ќилиб юришганидан Гарри бехабар. Ушбу ѓоя Невиллнинг оёќларини кишанлаб ќўйган Малфойнинг ќилиѓидан олинган бўлиб, Гаррига зиѓирдай зарар етказишга уринадиган Северусга ќарши ќаратилган.
- Ёдингдан чиќмасин, Локомотор Мортис, - шивирлади Гермиона, енгига таёќчасини яшираётган Роннинг ќулоѓига.
- Э, эсимда, - жеркиб берди Рон, - Минѓир-минѓир ќилавермасан-чи.
- Мен сенга тазйиќ ўтказмоќчи эмасман-у, Поттер, - деди Древ Гаррини уствошхонанинг бир четига тортиб, - Бироќ Тилла чаќќонни тезроќ тутиб олиш кераклиги ћали шу ваќтга ќадар мућим бўлмаган. Снегг «Хуффльпуфф»га ћаддан ортиќ ён босиб юборишидан олдин, ўйинни нићоясига етказиш даркор.
- Жамоат жам. Жамики мактаб шу ерда, - ќичќириб юборди Фред Уэсли эшикдан бош чиќариб, - Ћатто, маъзур сананг-у, ќария Дамблдор ћам бир илож ќилиб ўрмалаб кела олибди!
Бу гапдан Гаррининг юраги кўкрак ќафасида сальто-мортале ћаракатини ижро этиб юборди (Сальто-мортале – циркда, деярли унинг гумбазига яќин баландликда амалга ошириладиган ћавода умбалоќ ошиш амали).
- Дамблдор? - сўради Гарри.
У Фред ћазил ќилмаганлигига ишонч ћосил ќилиш учун эшикка отилди. Дамблдорнинг кумуш соќолини кўрмай ќолиш мумкин эмас. У ћаќиќатан ћам томошабинлар орасида ўтирибди.
Гарри ўзини нићоятда енгил ћис этиб, хандон отиб юборишига сал ќолди. Ана энди у ўзини хавфсиз деб билса бўлади. Дамблдор шу ерда экан, Снегг Гаррига тажовуз ќилишга журъат эта олмайди.
Эћтимол шу сабабли бўлса керак, жамоалар саф тортган фурсатда Снеггнинг совуќ турќи нићоятда жаћлдор ќиёфа касб этди. Буни Рон ћам пайќади.
- Снеггни бу ќадар ќўрќинчли ќиёфада кўрмаган эдим, - шивирлади у Гермионага, - Ќара, жамоалар ћавога кўтарилишди. Вой!
Орќа томондан кимдир Роннинг бошига туширди. Рон ўгирилиб ортида турган Малфойнинг башарасини кўрди.
- Э, сен-ми, Уэсли, кечир сезмай ќолибман. Ќизиќ, бу гал Поттер ќанча ваќт супургисига осилиб тура олар экан? - сўради Малфой иршайганча улфатлари Краббе билан Гойлга ќараб, - Гаров боѓлашамизми? Сен-чи, Уэсли, гаров ўйнайсан-ми?
Рон жавоб ќайтармади.
Айни фурсатда Жорж Уэсли уриб ќайтарган Тажовузкор ћакамнинг елкасига келиб солди. Бунинг учун Снегг «Хуффльпуфф»га жарима тўпини улоќтириш ћуќуќини ћавола этди.
Кўзларини ќисиб олган Гермиона, бармоќларини ѓайриоддий ћолатда кесиштириб, ўйинчилар узра Тилла чаќќонни ќидирганча, ќирѓий каби гир айланиб учаётган Гаррини кузатиб турди.
Бир оз ваќт ўтгач, Снегг, бирор-бир сабабсиз «Хуффльпуфф» жамоасига жарима тўпини улоќтириш ћуќуќини такрор ћавола этди.
- «Гриффиндор» ўйинчилари ќайси тамойилларга асосан саралаб олинади биласизлар-ми? - баланд овозда сўраб ќолди Малфой, - Назаримда, ушбу жамоага ќисмати ачинарли кишилар олинади. Мана масалан, Поттерни олайлик, у деярли ћеч кими йўќ, ѓирт етим бола. Энди Уэслиларга эътибор ќаратинг. Улар фаќир, сариќ чаќќаси ћам йўќ оила. Лонгботтом, ћа демай сени ћам жамоага ќабул ќилишади. Негаки сен аћмоќ, зиѓирдай мияси йўќ тентаксан.
- Малфой, мен сенга ўхшаганларнинг ўн иккитасига бас келаман, - деди Невилль, ранги ќизариб кетганига ќарамай дудуќланганча Дракога тикка юзланиб.
Малфой улфатлари Краббе ва Гойл билан роса кулиб, кучанганидан сийиб ќўйишига сал ќолди.
- Бопла уларни Невилль, бопла, - далда берди Рон, ўйиндан кўзини узмай.
- Ќулоќ сол, Лонгботтом, - деди Драко кулги орасида, - Агар киши мияси олтиндан бўлганда эди, сен Уэслилардан ћам баттар ќашшоќ бўлар эдинг... Яна сал аяб гапиряпман...
Гарри учун ташвиш чекиб турган Роннинг асаблари шундоќ ћам таранг.
- Малфой, яна бир оѓиз гапирадиган бўлсанг...
- Рон! - кутилмаганда ќичќириб юборди Гермиона, - Гарри!
- Ќани? Нима ќилди унга?
Гарри бирдан тикка пастга шўнѓиб, томошабинларнинг оћ-воћи-ю, хитобларини ќўзѓатиб юборди. Гермиона ўрнидан туриб, кесиштириб олган бармоќларини тишлаб олдида, ерга ќараб ўќдай пастлаб келаётган Гаррига мафтун бўлиб ќараб ќолди.
- Уэсли, хурсанд бўлсанг-чи, Поттер сенга танга топиб берди, - деди Драко таћќирона оћангда.
Рон турган жойида бир сакради. Малфой нима бўлаётганини идрок этмай, ерда ётгани-ю, устида Рон ўтириб олиб, жонини оѓритганча ќўлини орќага ќайираётганини сезди. Невилль бир оз иккиланиб тургач, ўз курсисининг суянчиѓидан сакраб ўтиб, Ронга мадад бергани етиб борди.
- Бўш келма, Гарри! - ќичќирди Гермиона.
Ќизалоќ орќа томонида нималар бўлаётганидан хабари йўќ. Ерда ётган Малфой билан Ронни ћам, Невилль, Краббе ва Гойлдан иборат тўпни, ушбу тўп ичидан чиќаётган инграшлар-у, дод-войларни ћам эшитмади. Унинг жамики диќќат-эътибори тикка Снегг томон ўќдай кўтарилиб бораётган Гаррига ќаратилган.
Айни фурсатда осмондаги Снегг супургисини эндигина айлантириб, ёнидан учиб ўтган бинафша ранг шарпани аранг сезиб ќолди. Кейинги фурсатда эса Гарри Тилла чаќќонни ушлаб олган ќўлини ѓолибларга хос тарзда юќорига кўтарди.
Намойишгоћлардаги жамики томошабинлар гулдурос олќишлар билан ўринларидан баралла ќалќиб туриб, айюћаннос солиб юборишди. Рекорд! Гарри квидиш ўйинида жаћон рекордини ќўйди! Тилла чаќќон бу ќадар тез тутиб олинганлигини ћеч ким эслай олмайди.
- Рон! Ќаердасан Рон! Ўйин тугади! Гарри зафар ќозонди! Биз ютдик! Музаффарият! «Гриффиндор» ѓалаба ќозонди! - чийиллади Гермиона.
У хурсандлигидан курсига сакрар, ундан яна ирѓиб тушар, раќс ћаракатларини бажарар ва олдинги ќаторда турган дугонаси Парватти Патилни ќучиб оларди.
Ерга бир фут ќолганида Гарри супургисидан сакраб тушди. У ўзи бош иштирокчи бўлган ћодисага ћалигача ишонмайди. У ѓалаба ќозонди. Беш даќиќадан сал узоќ давом этган ўйин тугади. «Гриффиндор» жамоасининг аъзолари бирин-кетин майдонга ќўнди. Сал нарида ранги оќариб, лабини тишлаб олган Снегг ћам ерга ќўнгани кўринди. Гарри елкасида кимнингдир ќўлини сезиб, бошини кўтарди ва кулиб турган Дамблдорнинг нигоћини кўрди.
- Жуда яхши, - деди Дамблдор, ћеч кимга эшиттирмасдан, - Кўнгилдаги орзулар кўзгусини ќидирмай, фойдали иш билан машѓул бўлганинг менга ёќди... Баракалла ўѓлим...
Снегг ѓазаб билан ерга тупуриб, нари кетди.

***
Маълум ваќт ўтгач, Гарри «Нимбус-2000» ни саройга олиб бориш учун уствошхонадан ёлѓиз ўзи чиќди. Бола анчадан буён ўзини ћозиргидек бахтиёр ћис этмаган. Бугун у шундай бир иш ќилдики, чиндан ћам фахрланса арзийди. Гарри Поттер энди нафаќат ўз номи, балки бугунги рекорди билан ћам машћур бўлиб кетди. Оќшом шамоли ћали ћеч ќачон бу ќадар ёќимли ва лаззатбахш эсмаган. Гарри нам майса устида шошилмай юрар экан, бир соат олдин бўлиб ўтган ћодисаларни хаёлан тиклаб, завќланди. Майдондан елкаларида кўтариб чиќиш учун намойишгоћлардан югуриб келган гриффиндорчиларни, ундан сал нарида сакраб-сакраб борган Рон билан Гермионани, бурнидан ќон келаётганига ќарамай Роннинг «Ура! Ура!»сини эслади.
Гарри сарой ёнига келиб, ёѓоч эшикка суяниб олганча, «Хогварц» ќасрини, унинг кун ботаётганда ќизариб кўринаётган ойналарини бир оз томоша ќилиб турди. «Гриффиндор» ютди. Гарри ѓалаба ќозонди, нимага ќодир эканлигини анави Северусга кўрсатиб ќўйди...
Айтгандай, Северус Снегг...
Эгнига плаш ташлаб, бошини ќайтарма ќалпоќ билан бекитиб олган аллаќандай бир киши зинапоядан тез-тез одимлаганча, ќасрни тарк этди. Ман этилган ўрмон томон йўл олганча, ќаср ћовлисини имкон ќадар тезроќ кесиб ўтишга ошиќаётган киши хатти-ћаракатларидан биров пайќаб ќолишини истамаётганлиги яќќол сезилиб турибди.
Музаффарият туйѓуси Гаррининг вужудини бир зумда тарк этди. Ћамма кечки овќат дастурхони атрофида тўпланиб ўтирган пайтда Ман этилган ўрмон томон бораётган ушбу ўѓринча ќадам соћиби Снеггни таниб ќолди.
Гарри, узоќ ўйланиб ўтирмасдан шартта супургисини эгарлади-да, ћавога кўтарилди. Шовќин солмай парвоз этиб, Ман этилган ўрмонга кириб кетган Снеггнинг ортидан кузатиб борди.
Дарахтлар тепасидаги ќалин шох-барглар Снегг кетаётган йўналишни тўсиб ќўйган. Гарри борган сари пастлаб, одам овози эшитилгунга ќадар атрофда гир айланиб учди. Овоз эшитилган жой яќинида ўсган оќ ќайин учига аста ќўниб, супургисини ќўлига олди-да, ерда нима бўлаётганини кўриш маќсадида дарахт шохларидан шошилмай пастроќ тушди.
Бола ўрмон ичидаги ќоронѓи ялангликда Снегг билан профессор Белка турганини кўриб ќолди. Гарри Белкани юзини кўрмаса-да, одатдагидан ћам баттар дудуќланаётганидан таниди. Иккала профессорнинг бирон оѓиз сўзини ўтказиб юбормаслик учун бола бор вужудини ќулоќќа айлантиришга зўр берди.
- Н-н-нима уч-ч-чун учр-р-р-рашувни айн-н-нан шу ер-р-рга т-т-тайинлаганингизни т-т-тушунмайман, п-п-профессор.
- Бор гапни сир саќлаш чорасини кўрдим, - жавоб ќайтарди Снегг, совуќ оћангда, - Ўќувчилар Фалсафий тош ћаќида ћеч нарсани билмасликлари шарт.
Гарри олдинга эгилди. Белка алланима дегандай бўлди-ю, Снегг унинг гапини бўлди.
- Хагриднинг ћайвони олдидан ўтиш йўлини аниќладингиз-ми?
- Сев-в-верус, м-м-мен...
- Ќулоќ солинг, Белка. Агар мен душманингизга айланиб ќоладиган бўлсам, бу сизга хуш келишига шубћа ќиламан, - деди Снегг, сућбатдоши томон ќадам ќўйиб.
- Б-б-билмадим, сиз н-н-нимани...
- Нимани назарда тутаётганимни жуда яхши биласиз.
Ёнида ўтирган бойќуш кутилмаганда баланд гурсиллаб юборганидан ќўрќиб кетган Гарри дарахтдан ќулаб тушишига бир бахя ќолди. У мувозанатини базўр саќлаб ќолиб, Снеггнинг чала-ярим гапини эшитиб ќолди
- ... сизнинг фокус-покусингиз. Кутяпман.
- Б-б- бироќ б-б-бил...
- Жуда яхши, - шартта бўлди Снегг, - Яќин орада яна сућбатлашиш имкони бўлади. Унга ќадар пухта ўйлаб олинг-да, ким томонда эканлигингизни узил-кесил ћал ќилинг.
Снегг ќайтарма ќалпоѓини бошига ташлаб олди-да, шиддат билан нари кетди. Ќоронѓи тушиб ќолган бўлса ћам, Гарри, профессор Белканинг турган жойида тошдай ќотиб ќолганлигини яќќол кўрди.

***
- Ќаёќќа йўќолиб ќолдинг, Гарри? - ќулоќни тешиб юборгудай чинќирди Гермиона.
- Биз ютдик! Ютдик! Сен зафар ќозондинг! - баќирди Рон, Гаррининг белига муштлаб, - Мен эса Малфойни мўматалоќ ќилиб ташладим. Невилль бир ўзи Краббе билан Гойлга бас кела олди! У ћали ћам касалхонада. Бироќ Помфри хонимнинг айтишича, у жиддий жароћатланмаган. Невилль эса слизеринчиларга онасини учќўрѓонда кўрсатиб ќўяман деган гапини ћеч ќўймаяпти. Ћамма сени мећмонхонада кутяпти. Музаффариятимиз шарафига зиёфат уюштирдик! Фред билан Жорж ошхонадан пирожний ва яна аллаќандай егуликлар ўѓирлаб чиќишди.
- Ћозир зиёфатнинг мавриди эмас, - деди Гарри, деярли овоз чиќармай, - Юринглар, бирор-бир бўш хона топайлик. Мен сизларга шунаќа нарсалар айтиб бераман-ки...
Яќин орада топилган хонада Дрюзг йўќлигига ишонч ћосил ќилгач, Гарри эшикни маћкам ёпиб, дўстларига ћозиргина кўрган ва эшитганларини батафсил айтиб берди.
- Биз ћаќ бўлиб чиќдик. Ит ќўриќлаётган нарса чиндан ћам Фалсафий тош экан. Снегг Белкани ўз томонига оѓдирмоќчи. Снегг ундан Момиќвойнинг ћамласини четлаб ўтиш усулини ва яна аллаќандай фокус-покус тўѓрисида сўради. Тош нафаќат кўппак томонидан, балки аллаќандай ќарѓиш ёки кўп ќарѓишлар кучи билан ћам ќўриќланмоќда. Эћтимол ушбу ќарѓишлар орасида Белканинг ёвуз кучлардан саќлайдиган ќарѓиши ћам бўлиб, Снегг уни енгиб ўтишга кўзи етмаётган бўлса керак...
- Айтмоќчисан-ки, Белка ўз ќарѓишининг сирини айтишга мажбур бўлгач, тошнинг хавфсизлиги барћам топади, шундайми? - хижолат чекиб сўради Гермиона.
- Демак, келаси сешанба кунига ќолмай тош йўќолади! - ќатъий оћангда баёнот ќилди Рон.
Admin · Просмотров: 1449 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 18:19:35

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p15.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)