Календарь

Июль 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ. НОРБЕРТ, ДАНДОН БЕЛЛИ НОРВЕГ АЖДАРИ

Белка болалар тахмин ќилгандай осонликча енгиладиганлардан эмас экан. Ћафта кетидан ћафта ўтиб, профессорнинг ранги оќариб, озиб борса ћам, яќин орада таслим бўладиган кишига ўхшамайди.
Рон, Гарри ва Гермиона учинчи ќават йўлагидан ћар сафар ўтишар экан, ичкаридан Момиќвойнинг инграши эшитилаётган-эшитилмаётганлигини билиш учун эшикка ќулоќ тутиб ўтишади. Снеггнинг мактабда жирканч кайфиятда юрганлиги – тош ћалигача хавфсиз жойда эканлигининг яќќол аломатидир. Белка билан рўбару келганда Гарри имкон ќадар уни далда берадиган табассум-ла ќарши оладиган, Рон эса дудуќ профессор устидан кулганларни уятга ќўядиган бўлди.
Гермиона эса Фалсафий тошдан ташќари, бошќа ташвишлар билан банд. У ћар хил ўќув режаларини ишлаб чиќиб, турли-туман жадваллар тузиб, дафтарларига рангли сиёћлар билан аллаќандай белгилар киритиб бормоќда. Гарри билан Рон ќизалоќнинг таћсил кўришга бундай ижодий ёндашиб боришига ћеч ќандай эътирозлари йўќ, бироќ Гермиона ўзининг табиий мижѓовлиги билан болаларни ћам шу ишларни ќилишга мажбур ќилмоќда.
- Гермиона, ахир имтићонга ќадар яна юз йил бор-ку.
- Юз йил эмас, атиги ўн ћафта ќолди. Бундай муддат эса бир сониядай ўтиб кетади. Агар ћозир Николас Фламел шу ерда бўлганда, гапимнинг маъносини жуда яхши тушунган бўлар эди.
- Бироќ бизнинг ёшимиз ћозирча олти юзга етиб боргани йўќ, эндигина ўн бир ёшга тўлдик, - эслатиб ўтди Рон, - Нима ќилганда ћам буларнинг барини ўќиб нима ќиласан, ахир шундоќ ћам ћамма нарсани биласан-ку.
- Ўќиб нима ќиласан деганинг нимаси? Аќлингни еб ќўйдинг-ми? Тушунмаяпсан-ми? Ахир имтићонларни муваффаќиятли топшира олмасак, бизни иккинчи синфга ўтказишмайди-ку! Бу жуда масъулиятли имтићон. Аллаќачон тайёрланиб бориш керак эди, нималар ћаќида ўйлаб юрдим, каллам ќаерда эди мени...
Таассуфки, Гермионанинг нуќтаи назарини ўќитувчилар ќўллаб-ќувватлашмоќда. Улар болаларни ћар хил вазифаларга шу ќадар кўмиб ташлашдики, Пасха таътили Рождество таътилига нисбатан сезилмай тез ўтиб кетди (Пасха – христианларда: Исо пайѓамбарнинг тирилиш хотирасига баѓишланган диний байрам).
Гермиона мунтазам тазйиќ ўтказар экан, ўќиш муаммоларидан чалѓишнинг иложи йўќ. Ќизалоќ дам аждар ќонидан фойдаланишнинг йигирмата усулини такрорлайди, дам сећрли таёќчани силташ усулларини машќ ќилиб, меъёрига етказади. Гарри билан Рон эса бўш ваќтнинг аксарият ќисмини Гермионанинг ёнида, кутубхонада эснаб, минѓирлаб ўтказишга мажбур бўлиб, ќўшимча равишда берилган вазифаларни тушуниб етишга уринишади.
- Буларнинг барини соѓлом одам ёдда саќлаб ќолмайди, - деди кунлардан бир кун Рон, маъюс оћангда.
У пат-ќаламини столга улоќтириб, кутубхона деразасидан ташќарига ќаради. Кўчада чиндан ћам баћорий кун ярќирамоќда. Бўтакўз рангини касб этган осмон эса жуда мусаффо бўлиб, ёз яќинлигидан далолат бермоќда.
Филлида Споранинг «Мингта сећрли алаф ва ќўзиќоринлар»ида ёввойи арпабодиённи ќидираётган Гарри бошини китобдан кўтармай ўтирибди.
- Ие, Хагрид! Сен нима ќиляпсан кутубхонада?
Хагрид товонларини бир-бирига уриб юрганча, китоб жавонларининг ортидан, орќасига бир нарса яшириб, кўриниш берди. Тан олиш керакки, Хагрид, эгнидаги крот пўстини билан кутубхонада жуда ѓалати кўринди.
- Шунчаки ўзим. Бир нарса кўрмоќчи бўлдим, - деди Хагрид сохта лоќайд оћангда.
У болаларнинг эътиборини чалѓитмоќчи бўлди-ю, акси бўлиб чиќди.
- Сизлар-чи, нима ќилиб ўтирибсизлар бу ерда? Фламел тўѓрисида маълумот ќидирмаяпсизлар-ми, ишќилиб?
- Унинг кимлигини билиб олганимизга юз йилдан ошди, - салобат-ла маълум ќилди Рон, - Кучукчанг нима ќўриќлаб ўтирганини ћам яхши биламиз. У фалсафий то...
- Тишш! Жим бўл! - пичирлади Хагрид атрофга ќараганча, ћеч ким эшитмаётганига ишонч ћосил ќилиб, - Нега баќиряпсан, миянгни еб ќўйдинг-ми?
- Ћа, айтгандай, Хагрид. Биз сендан ўша тошни Момиќвойдан ташќари яна нима ќўриќлаяётганини сўраб билмоќчи эдик, - гапга аралашди Гарри.
- Э, ЖИМ ДЕДИМ! - вишиллади Хагрид, - Ќулоќ солларинг, чурваќалар. Сал ўтиб кулбамга боринглар. Албатта, бор гапни айтиб бераман деб ваъда бермайман-у... Фаќат ћар ќадамда, ћар кимга бу ћаќда валдираб юрманглар. Бундай нарсаларни ўќувчилар билиши мумкин эмас. Хагрид, бор гапни чурваќаларга сайраб берибди, деб ўйлашмасин таѓин.
- Ћа, ундай бўлса, кўришгунча, - деди Гарри.
Хагрид, оёќларини ќўпол судраганча, нари кетди.
- Орќасига нимани яшириб олган эди? - ўйланиб сўради Гермиона.
- Тош ћаќида бирор-бир китоб деб ўйлайсан-ми?
- Бориб ќарай-чи, ќайси бўлимда тимирскиланиб юрганини, - деди Рон, бўлар-бўлмас уй вазифаларидан чалѓишга баћона топилганидан хурсанд бўлиб.
У бир даќиќадан сўнг ќайтиб, ќўлидаги бир даста китобни стол устига тўкди.
- Ћаммаси аждарлар ћаќида! - шивирлади у, кўзларини катта очиб, - Хагрид аждарлар тўѓрисида китоб ўќияпти! Мана бу китобларни ќаранг: «Буюк Британия ва Ирландия аждарлари», «Тухумдан чиќариб, шайтон бўлгунга ќадар парвариш», «Аждарбоќар учун маълумотнома мазмунидаги ќўлланма».
- Хагрид, илк бор учрашганимизда, аждарли бўлишни жуда орзу ќилаётганлигини менга айтган эди, - эслади Гарри.
- Бироќ бу ѓайриќонуний-ку, - деди Рон, - Аждар боќиш 1709 йилги Сећргарлик конвенцияси билан ман этилганлиги ћаммага маълум. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ћовлисида аждари бўлган сећргар магллардан ќандай ќилиб яширина олади? Бундан ташќари, аччиќ амалиётнинг кўрсатишича, жуда хавфли ћайвонлар туркумига кирадиган аждарни ќўлга ўргатиб бўлмайди. Акам Чарлининг тери ќопламасида румин ёввойи аждарлари куйдирган жароћатлардан ќолган чандиќларни кўрмагансиз!
- Аммо Англияда ёввойи аждарлар бўлмайди-ку? - умид-ла сўради Гарри.
- Ким айтди сенга бўлмайди деб? Англияда ќора тусли оддий уэльва ва гебридиан аждарлари яшайди. Мен сизга айтсам, дўстлар, ушбу аждарлар сећргарлик вазирлигига етарлидан ортиќ ташвиш келтиради! Афсунгарлар аждар кўриб ќолган маглларни сећрлаб, ћозиргина кўрганини шу заћоти унутиб юборишга мажбур ќилиб юришади. Ана шунаќа!
- Ундай бўлса Хагрид нима ниятда аждар боќмоќчи?
Бир соат ўтгач, ушбу саволга ћам жавоб топиш маќсадида мактаб ќоровулининг кулбасига яќин борган болалар, кулбанинг барча деразалари батамом пардалаб ташланганлигини кўришди.
- Ким у? - баќирди Хагрид болаларни ичкарига киришдан олдин.
Саволга жавоб бериб, ичкарига кирган учовлон ортидаги эшик Хагрид томонидан маћкам ёпиб ќўйилди. Кулба ћаммомдек ќизиб кетган. Ташќарида ћаво илиќ бўлишига ќарамай, ўчоќдаги олов гувиллаб ёнмоќда. Хагрид чой дамлаб, эчки гўштидан бутерброд тайёрлаб бериши мумкинлигини айтди. Бироќ болалар рад этишди.
- Хўш, гапиринглар, нимани сўраб билмоќчи эдиларинг мендан?
Гапни айлантириб ўтиришга ћожат йўќ эди.
- Момиќвойдан ташќари Фалсафий тошни яна нима ќўриќлаётганини айта оласанми?
- Айта олмайман, албатта, - шартта кесди ќовоѓини уйиб олган Хагрид, - Биринчидан, ўзим билмайман. Иккинчидан, сизлар шу ќадар аќлли чурваќалар-ки, билганимда ћам айтмас эдим. Тош шу ердами, демак шундай бўлиши керак. Уни «Гринготтс»дан ўѓирлаб кетишларига сал ќолди. Бунга, албатта, аќлларинг етди. Ќаранг-ки, бу чурваќалар Момиќвой ћаќида ћам, ќолган гаплардан ћам хабардор.
- Ќўйсанг-чи, Хагрид! Бизга айтиш ниятинг йўќ бўлиши мумкин-у, бироќ ћеч нарсани билмайман дема. Сен ћамма гапдан хабардор бўлиб юрасан. Ќасрда бирор-бир ћодиса сен билмаган ћолда рўй бериши мумкин эмас. Тўѓрими? - сўради Гермиона, ёќимтой овоз билан.
Хагриднинг улкан соќоли титраб ќўйганидан, иршайгани маълум бўлди. Болалар эса Гермионанинг ќизларга хос макр-ћийла ќўллаётганини сезиб ќолишди.
- Бизга фаќат Фалсафий тошни ќўриќлаш тадбирлари ким томонидан таъминланганлиги ва Дамблдор, сендан бошќа бу борада яна кимдан ёрдам сўраши мумкинлиги ќизиќ холос, - давом этди Гермиона.
Гермионанинг сўнгги сўзларини эшитган Хагрид кўкрагини виќор-ла кериб ќўйди. Гарри билан Рон эса Гермионага ћайрат билан ќараб ќўйишди.
- Буни айтсам бўлади... шекилли. Ќани эслаб кўрай-чи. Дамблдор мендан Момиќвойни сўраб олди... кейин айрим ўќитувчилар, жумладан: профессор Сарсабил хоним, профессор Флитвик, профессор Макгонагалл, профессор Белка, афсун ќўллашди. Хўш, профессор Дамблдорнинг ўзи ћам аллаќандай иш бажарди. Яна кимни айтиб ўтмадим? Ћа-я, эсимдан чиќай дебди-ку, профессор Снегг.
- Снегг?
- Ћа, Снегг. Нега ћайрон бўласизлар? Ќулоќ солинглар, чурваќалар, ўпкангизни босиб оласиз-ми, йўќми? Снегг тошни саќлаб ќолишга шахсан ўзи яќиндан ёрдам берган бўлса, нега энди уни ўѓирлаши керак?!
Модомики, Снегг тош ќўриќлаш тадбирларини таъминланишда шахсан ўзи иштирок этган экан, хаёлдан ўтказди Гарри, демак ќолган ўќитувчилар ќандай афсун ќўллашганини билиб олиш унга ќийин кечмайди. Эћтимол, ўша афсунларни аниќлаб ћам олгандир. Энди унга Момиќвойнинг ёнидан ўтиш ва профессор Белка томонидан ќўлланилган афсун сирини билиб олиш ќолгандир холос, балки. Гермиона билан Рон унинг фикрини тасдиќлашига шубћа ќилмади.
- Хагрид, Момиќвой ёнидан жароћатланмай ўтиш усулини танћо ўзинг биласанми? - аста сўради Гарри, - Сен бу сирни ћеч кимга, ћатто ўќитувчиларга ћам айтмайсан-ку, тўѓрими?
- Бирор жон зотга чурќ этмаганман, айтмайман ћам! Буни фаќат Дамблдор иккаламиз биламиз холос.
- Нима ќилганда ћам, йўќдан кўра бори-ку, ћар ќалай, - деди Гарри, дўстларига ќараб, - Хагрид, тандирдаги нонга ўхшаб пишиб ќолдим, деразаларни очиб ќўйсам бўладими?
- Йўќ, мумкин эмас, Гарри, узр.
Хагрид беихтиёр бошини ўчоќ томон буриб ќўйди. Гарри ћам нигоћини ўша томон ќаради.
- Вой, Хагрид! Анави нима?
Гарри шундоќ ћам тушуниб бўлди унинг нималигини. Ўчоќ ўртасига осиб ќўйилган чойнак остидаги чўѓда жуда йирик ќоп-ќора тухум ётибди.
- Ћа, буми! - чўзди Хагрид, соќолини ташвишли титкилаб, - Бу... бу...
- Ќаердан олдинг буни, Хагрид, - сўради Рон, ўчоќ ќаршисига чўккалаб, - Жуда ќиммат туради-ку, бу!
- Ютиб олдим, - деди Хагрид, - Яќиндагина. Ќишлоќќа чиќиб, бир-икки рюмка ўтказиб юборгач, бир киши билан ќарта ўйнадик. Назаримда у, ушбу юкидан ќутулганига хурсанд бўлди.
- Хўп, ёриб чиќди дейлик, кейин нима ќилмоќчисан? - даћшат-ла сўради Гермиона.
- Нима ќилар эдим... Мен... керакли китобларни вараќлаб чиќдим, - деди Хагрид ёстиѓи остидан катта китоб чиќариб, - Кутубхонадан олдим, мана «Томорќа хўжалигида аждар боќиш фойдаси». Тўѓри, ундаги маълумотлар бир оз эскириб ќолган бўлса-да, деярли ћамма нарса ёзилган. Она аждар тухумга нафас чиќаргани боис, уни оловда саќлаш лозимлиги, ёриб чиќќанидан сўнг, ћар ярим соатда бир челак жўжа ќони аралаштирилган коньяк бериб бориш кераклиги баён этилган. Ћа, айтгандай, тухумга ќараб, аждар зотини ќандай аниќлаш мумкинлиги ћам батафсил тавсифлаб берилган. Менда, демак, дандон белли норвег аждари бўлади. Мана шунаќа!
Кўринишидан, ћозир дунёда Хагриддан бахтиёр одам йўќ эди гўё. Бироќ Гермиона унинг хурсандчилигига шерик бўлмади.
- Хагрид, кулбанг ёѓочдан тиклангани эсингда борми?
Бироќ аллаќандай ќўшиќни хиргойи ќилганча, ўчоќдаги чўѓни титкилаётган Хагрид, ќизалоќнинг гапига эътибор ќаратмади.
Шундай ќилиб, болалар бошидаги ташвишларга яна бир ташвиш ќўшилганга ўхшайди: ишќилиб бирор-бир зот Хагриднинг кулбасида ман этилган аждар борлигидан хабар топмасин.
- Ќизиќ, беташвиш ћаёт ќанаќа бўлар экан-а? - хўрсиниб сўради Рон.
Болалар кунни кунга, кечани кечага улаганча уйга берилган бир олам вазифаларни ќаћрамонона бажариб боришди. Гермиона энди Гарри билан Рон учун ћам ўќув режаларини тузиб, болаларни ќутуриб кетиш даражасига етказиб ќўймоќда.
Кунлардан бир кун Хедвиг Гаррига Хагриддан хат келтирди.

Суюнчи бер! Ёриб чиќяпти!

Рон профессор Сарсабил хонимнинг гербология дарсини ўтказиб юбориб, кулбага бориш таклифини киритди. Бироќ Гермиона бу ћаќда эшитишни ћам истамади.
- Гермиона, нима деб ўйлайсан, аждарнинг тухумдан ёриб чиќиш жараёнини кўриш бизга яна ќачон насиб ќилиши мумкин?
- Биз дарсга боришимиз керак, акс ћолда нохуш аћволга тушиб ќолишимиз аниќ. Лекин бу нохушлик Хагридни кутаётган нохушлик олдида ћеч гап эмас, агар биров унинг нима билан машѓуллигини билиб ќолса...
- Жим! - пичирлаб ќичќирди Гарри.
Малфой атиги бир неча метр нарида ќотиб ќолганча, болаларнинг гапига ќулоќ солиб турган экан. Нимани эшитди-ю, нимани тушунди, у, ичи ќора аблаћ? Бироќ унинг турќи касб этган ќиёфа Гаррига ёќмади.
Рон билан Гермиона гербология хонасига етгунга ќадар гап талашиб боришди ва нићоят Гермиона, катта танаффус мобайнида Хагриднинг кулбасига тез бориб ќайтишга розилик берди.
Дарс ваќти нићоясига етганини англатадиган ќўнѓироќ зарбаси эшитилиши ћамоно, болалар, тупроќ ћажмини ўлчаш куракчаларини ташлаб, Ман этилган ўрмон четига, Хагриднинг кулбаси томон ўќдай елиб кетишди. Мезбон мећмонларини ќувончдан ќизариб кетган чећра ила ќарши олди.
- Деярли ёриб чиќди! - деди у, болаларни ичкарига киритиб.
Стол устида ётган тухумнинг пўчоѓи дарз кетган. Ичида нимадир ќимирлаб, худди биров чертаётгандай ќизиќ товуш эшитиляпти. Тўртовлон курсиларни столга яќин суриб, нафас олмай кузатиб ўтирди.
Томошабинларнинг ћаммаси диќќат билан кузатиб ўтиришганига ќарамай, тухум ќаттиќ ќарсиллаб, пўчоѓи чилпарчин бўлиб кетганда ќўрќиб кетди. Стол устида чиройли деб базўр айтиш мумкин бўлган жажжи аждарча ќолди. Гаррининг назарида гўё симдан ясалган ќанотлари серсуяк, ихчам танасига нисбатан сезиларли катта, узун тумшуќчасидаги бурун катаклари жуда кенг, бошида иккита шох ўрни, юзида чаќчайган тўќ сариќ кўзлари кўринаётган ушбу аждарча тахлаб ќўйилиб, эзилиб кетган ќора соябонга ўхшади.
Аждарча акса уриб юборган эди ћам-ки, бурнидан учќун учиб чиќди.
- Ажойиблигини ќаранг-а, буни! - ќурќуради Хагрид.
У ќўлини узатиб, аждарчанинг бошини силаб ќўймоќчи бўлди. Махлуќча эса тишларини кўрсатганча, ќўрслик ќилиб, Хагриднинг бармоѓини тишлаб, узиб олишига сал ќолди.
- Ќаранг-а, чурваќача! Онасини таниди!
- Хагрид. Бу дандон белли норвег аждари деганлари ќанчалик тез ўсади? - сўраб ќолди Гермиона.
Хагрид жавоб бермоќчи бўлиб, оѓиз жуфтлаган эди ћам-ки, бирдан унинг юзи оќариб, дераза томон ташланди.
- Тинчликми, нима бўлди?
- Кимдир мўралаб турган экан. Аллаќандай чурваќа, ана ќасрга ќараб ќочди.
Гарри шу заћоти эшикни очиб, ћовлига ќаради. Масофа ќанчалик олис бўлмасин, бу ќиёфани Гарри яхши танийди.
- Малфой.
Кейинги ўтган ћафта давомида Драконинг юзидаги мурдор тиржайишдан аллаќандай нохушлик аломати ћис этилмоќда. Шу боис ћам Гарри, Рон ва Гермиона ўзларига жой топа олмай ќолишди. Улар бўш ваќтнинг аксарият ќисмини Хагриднинг ќоронѓи кулбасида, уни соѓлом фикр юритишга даъват ќилиб ўтказишди.
- Уни ќўйиб юбориш даркор, - таъкидлади Гарри, - Озодликка чиќариб юбор.
- Иложим йўќ, - ўжарлик ќилди Хагрид, - У ћали увоќќина бола, ўлиб ќолади.
Болалар увоќќина болага ќараб ќўйишди. Атиги бир ћафта ичида уч баробар ўсиб кетган чаќалоќ бурнидан паѓа-паѓа тутун чиќяпти. Хагрид унга шу ќадар берилиб кетганки, хизмат мажбуриятларини бажармай ќўйди. Кулба бўшаган бренди шишалари билан товуќ патларига тўлиб кетган.
- Норберт деб атайман уни, - деди аждардан нам кўзларини уза олмаётган Хагрид, мећри товланиб, - Мени танийдиган бўлиб ќолди. Ќаранг. Норберт! Ќани онанг? Кел ёнимга.
- Томи кетиб ќолибди, - хулоса чиќариб пичирлади Рон, Гаррининг ќулоѓига.
- Хагрид, - овоз кўтарди Гарри, - Икки ћафта ўтгач, Норбертинг кулбангга сиѓмай ќолади. Малфой эса ћар ќандай фурсатда Дамблдорга чаќимчилик ќилиб ќўйиши мумкин.
- Мен... мен... хабарим бор... биламан уни бу ерда саќлашим мумкин эмаслигини, лекин мен усиз яшай олмайман.
- Чарли, - деди Гарри, дафъатан Ронга юзланиб.
- Сенинг ћам томинг кетиб ќолди-ми, дўстим? Мен Ронман. Рон. Эслайсан-ми мени?
- Аканг. Руминияда, аждар зотларини ўрганиб юрган Чарли аканг эсимга тушиб кетди. Норбертни унга жўнатиб юборсак бўлади. Чарли уни катта ќилиб, озодликка ќўйиб юборади.
- Ажойиб фикр! - хурсанд бўлиб кетди Рон, - Хагрид, сенга-чи, Гаррининг фикри ёќди-ми?
Баћс-мунозара ўтгач, нићоят Хагрид фикрини билиш учун Чарлига бойќуш йўлланишига розилик берди.
Навбатдаги ћафта жуда чўзилиб кетди. Чоршанба куни кечќурун Гермиона билан Гарри мећмонхонада ёлѓиз ќолишди. Ќолганлар уйќуга тарќалди. Девордаги соат бонги тун ярмига етганлигини эшиттирди. Айни шу фурсатда Семиз Хола портрети очилиб, туйнукда, устидан кўринмас плашни ечган Рон кўринди. У Норбертни боќиш ишларида Хагридга ёрдам бериб ќайтди. Норберт энди ўлик каламушларни истеъмол ќилмоќда. Истеъмол ќилганда ћам, бир ўтиришда бир саватини паќќос туширадиган бўлиб ќолган.
- Тишлаб олди нонкўр! - арз ќилди Рон, ќонга шимилган дастрўмол билан боѓланган ќўлини кўрсатиб, - Энди билмадим ќанча ваќтгача ќўлимга пат-ќалам ушлай олмас эканман! Ћаётимда бундай аждардан ёмон ћайвонга рўбару бўлмаган эдим. Хагрид унинг атрофида парвона бўлиб юргани-чи. Бир ќуёнчам деб ќолади, бир ќарасанг мушукчам деб эркалайди, балиќчам дейишига бало борми? Кулбадан чиќиб кетаётганимда эса анави тасќарага алла айтиб ќолди!
Шу пайт дераза аста таќиллади.
- Хедвиг! - хитоб ќилди Гарри, бойќушни ичкарига киритишга ошиќиб, - Чарлидан хабар олиб келди!
Учовлон нома устида бош эгишди.

Салом ќадрдоним Рон!
Соѓлигинг яхшими? Хат учун раћмат. Дандон белли норвег аждарини бажонидил ќабул ќилиб оламан. Бироќ уни бу ерга етказиб келтириш осон кечмайди. Фикримча, аждарни менинг ћолимдан хабар олгани келиш ниятида юрган дўстларимдан бериб юборган маъќул. Аммо улар, ман этилган ћайвонни давлат ћудудига киритиш мобайнида муаммога йўлиќишлари мумкин.
Аждарчани шанба куни ярим тунда энг баланд минорага чиќара оласизми? Дўстларим сизларни ўша ерда кутиб, ћеч ким кўрмаслиги учун тунда олиб кетишади.
Жавобини имкон ќадар тезроќ йўлланг. Эћтиром ила, Чарли.

Болалар бир-бирига ќараб ќолишди.
- Ихтиёримизда кўринмас плаш бор, - деди нићоят Гарри, - Назаримда бу иш у ќадар мушкул кечмайди. Плаш етарлича катта. Остига Норберт билан бирга икки нафаримиз бемалол сиѓамиз.
Дўстлар тез рози бўла ќолишди. Бу, ўз навбатида, ўтган сўнгги ћафта жуда ноќулай кечганидан далолат беради. Улар ўша махлуќ Норберт билан турќи совуќ Малфой солаётган хавфдан имкон ќадар тезроќ халос бўлишса бўлгани.
Режани амалга ошириш йўлида кутилмаган муаммо юзага келди. Эрталаб Роннинг жароћатланган ќўли шишиб, икки баробар катталашиб кетди. Рон Помфри хонимга мурожаат ќилишга шубћаланди. Агар у Роннинг ќўлини аждар тишлаб олганини пайќаб ќолса-чи? Бироќ кун ярмига келиб, мурожаат ќилишдан бошќа чора ќолмади. Аждар тиши жароћатлаган жой яшил ранг касб эта бошлади. Чамаси, Норбертнинг тишчалари заћарлига ўхшайди.
Кун нићоясида Гарри билан Гермиона ќасрнинг касалхона жойлашган ќанотига елиб бориб, Ронни жуда аянчли аћволда кўришди.
- Гарчи ќўлим оѓриќдан узилиб кетаётган бўлса ћам, бундай ћолатга тушишимга ќўлимнинг оѓриѓигина сабаб бўлаётгани йўќ, - пичирлади у, - Малфой мендан китоб олиш баћонаси билан Помфри хонимни алдаб кирди-да, мени роса таћќирлади. Аслида нима тишлаб олганини ћаммага айтиб беришини таћдид ќилди. Ит тишлаб олганига Помфри хоним ишонмаган чамаси. Квидиш ўйинида Драко билан муштлашмаслигим керак экан. Мана энди ќасд оляпти.
Гарри билан Гермиона ќўлларидан келганча Ронга таскин беришга уринишди.
- Шанба куни ярим тунда барча ишларимиз яна ўз жойига тушиб кетади, - ишонтирди Гермиона.
Бироќ бу гап Ронга таскин бермади. Аксинча у ўрнидан ирѓиб туриб, ётган ўрнига ўтирганча, совуќ терга ботиб кетди.
- Шанба куни ярим тунда! - инграб юборди у, - Йўќ! Ћозиргина эсимга тушиб ќолди. Чарлидан келган хат айни Малфой олиб кетган китоб ичида эди! Энди у Норбертни ќачон, ќаердан ва ќаерга жўнатиб юборишимиздан ћам хабардор бўлади.
Гарри ћам, Гермиона ћам бирон оѓиз сўз айтишга улгурмай, хонага Помфри хоним кириб келиб, Ронни ћозир тинч ќўйиш кераклигини уќтирди.
- Режага ўзгартириш киритиб бўлмайди, жуда кеч бўлди, - деди Гарри Гермионага, - Чарлига яна битта бойќуш жўнатгани ваќт йўќ. Умуман айтганда, бу энг сўнгги ва ягона имконият бўлиши мумкин. Таваккал ќилишга тўѓри келади. Акс ћолда Норберт, уни эплаб бўлмайдиган даражада катта бўлиб кетади. Малфой ћар ќалай кўринмас плашдан бехабар-ку.
Улар сўнгги янгиликлар ћаќида ћисобот бериш учун Хагрид ћузурига келишганда, думи боѓланган Сўйлоќтиш кулба ёнида ўтирган экан. Хагриднинг ўзи эса болалар билан дераза орќали гаплашди.
- Узр болалар, сизларни ичкарига кирита олмайман, - ћарсиллади у, - Норбертнинг балоѓатга ўтиш даври бошланди. Лекин мен уни уддалаб оламан.
Чарлидан хат келганини эшитгач, Хагрид йиѓлаб юборишига сал ќолди. Эћтимол у хўрсинганидан эмас, айни фурсатда Норберт оёѓини тишлаб олиб, жони оѓриганидан йиѓламсираш аћволига тушгандир.
- Вой! Ћеч ќиси йўќ, бор-йўќ бошмоѓимнинг товонини тишлаб олди, ўйнашяпти! Ёш бола-да ћали, ўзингиз тушунасиз-ку.
Ёш бола думи билан деворни чунонам урди-ки, кулба деразалари титраб кетди. Гарри билан Гермиона ќасрга ягона фикр, у ћам бўлса, шанбагача бир илож ќилиб етиб олиш учун сабр ќилиш фикри билан ќайтишди.
Агар ќиладиган ишлари борасида ќаттиќ ташвиш чекишмаганда, икковлон Норберт билан хайрлашаётган Хагридга раћм ќилган бўларди. Тун ќоронѓи, осмонни булут ќоплаган. Вестибюлда ўзи билан ўзи теннис ўйнаган Дрюзгнинг нари кетишини кутган болалар бир оз кечикиб келишди.
Хагрид Норбертни сафарга ћозирлаб, катта саватга жойлаб ќўйибди.
- Мен унинг саватига каламушлар билан бренди жойлаб ќўйдим, ўйлайман-ки, йўлга етади, - деди Хагрид ћўнграб юборишдан ўзини базўр тутиб, - У ёќтирган ўйинчоќ айиќчаси ћам ўша ерда.
Сават ичида шатур-шутур товуш эшитилди. Чамаси айиќча бошидан маћрум бўлди.
- Хайр, Норберт! - ћиќиллади Хагрид, Гарри Гермионанинг ёрдами билан сават устига кўринмас плаш ташлаётганида, - Онанг сени ћеч ќачон унутмайди!
Саватни ќасргача ќандай ќилиб етказиб боришганини ўзлари билмайди. Тўхтовсиз ўтаётган даќиќалар тун ярмини жадал яќинлаштирмоќда. Болалар Норбертни сабот билан мармар зинадан вестибюлга, у ердан бир нечта ќоронѓи йўлакларда, яна юќорига кўтариб боришди. Ћатто Гарри яќиндагина кашф этган яќин йўл ћам вазифани енгиллатмади.
- Деярли етиб келдик! - базўр маълум ќилди Гарри, ќасрнинг энг юќори минорасига ўтиш жойига етиб келгач.
Олдинда нимадир кўринган фурсатда болаларнинг ќўлидаги сават чиќиб кетишига сал ќолди. Кўринмас эканликларини унутиб ќўйган болалар ўзларини ќоронѓиликка олиб, бир-бирини ушлаб кетаётган икки кишининг шарпасига разм солишди.
- Ќоидабузарлик! «Слизерин»дан йигирма балл айирилади! Тун ярмида бу ерларда санќиб юришга ќандай журъат этдинг... - эшитилди Малфойнинг ќулоѓидан маћкам бураб олган, эгнига катак-катак матодан тикилган халат кийиб, сочларини соч тўри ичига турмаклаб олган профессор Макгонагаллнинг ќичќириѓи.
- Сўзларимга ќулоќ солмаяпсиз, профессор. Ћозир бу ерга Гарри Поттер аждар олиб келиши керак!
- Ќанаќанги ќулоќ эшитмаган бемаъни гап! Ёлѓон гапиришга ќандай журъат этяпсан! Юр мен билан! Сен ћаќингда профессор Северусга хабар беришим керак, Малфой!
Бундай ћодисадан сўнг, минора чўќќисига олиб чиќадиган тик зина дунёдаги энг осон йўлга ўхшаб кетди. Бироќ ташќарига, туннинг совуќ ћавосига чиќќунга ќадар болалар кўринмас плашни ечишга журъат эта олмадилар. Ечганларидан сўнг эса яна эркин нафас олиш имконидан ўзларини бахтиёр ћис этдилар. Гермиона жига раќсига туша бошлади.
- Малфой жазоланди! Мен ћозир ќўшиќ айтиб юбораман! (Жига (инг. jig, итал. giga, фран. gigue) – британияликлар, аниќроќ айтганда ирландияликлар тушган ќадимий раќс, кейинчалик францияликлар орасида кенг тарќалди. Бугунги кунда ирландияликлар ва шотландияликлар орасида оммалашиб кетган)
- Йўќ-йўќ, Гермиона, ќўшиќ айтишнинг мавриди эмас ћозир, - шошиб ќолди Гарри.
Малфой борасида ќувонган болалар мећмон кутишмоќда. Сават ичига ќамалган Норберт эса ќутурмоќда. Тахминан ўн даќиќа ўтгач, зимистон ќаъридан тўртта супурги чиќиб келди.
Чарлининг дўстлари ќувноќ йигитлар экан. Улар Норбертни тўртовлон кўтариб кетишлари учун апил-тапил ясалган ћаво абзалини кўрсатишди. Аждар сафарга ћозирлангач, Гарри билан Гермиона мећмонлар билан ќўл бериб хайрлашди.
- Раћмат сизларга! Катта раћмат! - деганча ќолди икковлон.
Нићоят Норберт учиб кетди... учиб кетди... учиб кетди.
Норбертдан ќутулган Гарри билан Гермиона ќўлда ћам, бошда ћам енгиллик ћис этиб, айланма зинадан аста тушиб келишди. Энди ћеч ќандай аждар йўќ, ёлѓончи бўлиб ќолган Малфой жазоланди. Бундай бахтни нима бузиши мумкин. Эндигина йўлакка чиќишган эди ћам-ки, ќоронѓиликдан Филч чиќиб келди.
- Хўш, хўш, - аста гапирди у, - Нићоят ќўлга тушдик.
Болалар хурсандликдан кўринмас плашни юќорида унутиб ќолдиришган экан.
Admin · Просмотров: 1677 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 18:24:12

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p16.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)