Календарь

Ноябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 3

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

БИРИНЧИ БОБ. ОМОН ЌОЛГАН БОЛА

Одамовилар хиёбонидаги 4- уй соћиблари мистер ва миссис Дурсллар:
- Худога шукурлар бўлсинки, хонадонимиздаги ћаёт мутлаќо меъёрий тарзда кечмоќда, - деб маќтана олишлари билан жуда ѓурурланишади.
Шундай кишилар бирор-бир ѓайриоддий, айниќса, сирли ћодисага аралашиб ќолишларини тасаввур ќилиб ћам бўлмайди. Зеро улар ћар ќандай бемаънигарчиликни тоќат ќила олмайдилар.
Жуссаси йирик, ортиќ даражада семизлигидан бўйни деярли кўринмайдиган, бурни остидан узун мўйлов ўсиб чиќќан Мистер Дурсль парма ишлаб чиќаришга ихтисослашган «Груннингс» фирмасининг директори бўлиб ишлайди. Ќотмадан келган сарѓиш сочли миссис Дурслнинг бўйни эса аксинча, ћаддан ташќари ќизиќувчан табиати учун айни муддао бўлиб, оддий аёлнинг бўйнига нисбатан икки чандон узун. Негаки, хоним бировнинг деворидан мўралаб ќараш, ќўшниларни кузатиб, уларнинг сир-асрорларидан бохабар бўлиб юришни ўларча ёќтиради.
Бундан ташќари, эр-хотиннинг кичкинтой, Дудли исмли ўѓли бўлиб, ота-онанинг фикрича, ушбу ёруѓ оламга ћали бундай ажойиб бола келмаган эмиш.
Дурсллар бисотида ћамма нарса бор. Бироќ яна шундай бир мудћиш сир борки, у ћам бўлса, Поттерларнинг Дурслларга ќариндошлигидир. Бу гапнинг бирор-бир кишига ошкор бўлиши Дурсллар учун бардош бериб бўлмас андиша бўлиб, ундан бирор-бир кимса воќиф бўлиб ќолиши ћаќидаги ўй эр-хотинни ќаттиќ ѓазабга келтиради. Гап шундаки, миссис Поттер миссис Дурслнинг туѓишган синглиси бўлади. Бироќ опа-сингил кўп йиллардан буён юз кўришмаган. Очиѓини айтганда, миссис Дурсль ўзини гўё синглиси йўќ кишидай тутади. Бунинг боиси сингил ћам, унинг тўпори эри ћам, Дурслларга имкон ќадар ўхшамасликка ћаракат ќилишидир. Мабодо Поттерлар Дурсллар кўчасига кириб ќолишса-ю, ќўшниларнинг бу ћаќдаги фисќ-фасодларини ўйлашса, эр-хотиннинг аъзойи баданини титроќ босади. Дурсллар ўз кўзлари билан кўришмаган бўлса-да, Поттерларнинг жажжи ўѓилчаси борлигидан хабардор. Умуман айтганда, айни шу боланинг борлиги Дурслларни Поттерлардан янада узоќроќ бўлишга мажбур ќилди. Дудлининг ћар хил безориларга илашиб юриши етмай турган эди!
Деразадан кўриниб турган булутли осмонда, яъни ћикоямиз бошланадиган, ћавоси бузуќ зерикарли сешанбанинг мистер ва миссис Дурсллар уйѓонган эрта тонгида, кўп ўтмай жуда сирли, жумбоќли воќеалар бўлиб ўтишидан далолат берадиган бирор-бир аломат ћали кўринмайди. Мистер Дурсль алланарса ѓўнѓиллаганча, ишга таќиб юрадиган кўримсиз бўйинбоѓларидан бирини ќидирар, миссис Дурсль эса баќалоќ Дудлини баландгина болалар курсисига суќиб киритишга ћаракат ќилиб, кечаги миш-миш гапларнинг чаласини эрига шоша-пиша охиригача сўзлаб беришга ошиќар эди.
Ўзи билан ўзи овора эр-хотин айни пайтда дераза ёнидан учиб ўтган малла-жигар ранг бойќушни пайќамади.
Соат саккиз яримда мистер Дурсль портфелини ќўлига олди-да, хотинининг юзидан чўќиб олди. Айни фурсатда жанжал кўтариб, курсида типирчилаганча, атрофга жон-жаћди билан сули бўтќа улоќтираётган Дудлини ћам ўпмоќчи бўлди-ю, ћаракати хато кетди.
- Ќуёнчам мени, - ќурќураб ќўйди Дурсль, уйдан чиќиб кетар экан.
Бир илож ќилиб машинасига кириб олган мистер Дурсль 4- уйдан нари кетди.
Чорраћага чиќќач, илк бор ѓалати бир ћолат гувоћи бўлиб ќолди. Ногаћон унинг нигоћи синчковлик билан харита ўрганиб турган мушукка тушди. Мистер Дурсль, ушбу ћолатга дастлаб эътибор ќаратишга ћам улгурмади, нимани кўрганини идрок этгач эса бошини кескин буриб, ортга ќаради. Одамовилар хиёбони бурчагида юнги йўл-йўл мушук турибди-ю, ёнида ћеч ќандай харита кўринмайди.
- Ќандай бемаънилик?! Тонг ёруѓлигининг ўйини бўлса керак бу.
Мистер Дурсль кўзини пирпиратиб олдида, мушукка баќрайтирди. Мушук ћам унга тик ќараб турибди. Ћаракатини давом эттирар экан, токи бурилиб, катта йўлга чиќќунга ќадар дўнг пешонасининг рўпарасидаги орќа томонни кузатиш кўзгусидан мушук ћаракатини кузатиб борди. Бу сафар мушук кўча номи ёзилган тахтадаги «Одамовилар хиёбони» ёзувини ўќимоќда. Йўќ, аниќроѓи у тахтага ќараб турибди. Ахир мушук харитани ћам, тахтадаги ёзувни ћам ўќий олмаслиги муќаррар-ку! Мистер Дурсль бир силкиниб олди-да, хаёлини мушукдан чалѓитди. Шаћарга элтадиган йўл давомида эса шу бугун ишда бир дунё пармаларга йирик буюртма олиши ћаќидаги ўйга чўмиб кетди.
Шунга ќарамай, шаћарга яќинлашган мистер Дурслнинг пармалар билан боѓлиќ орзу-ћавасини яна бир ћолат ќувиб юборди. Ћар куни эрталаб рўй бергани каби бугунги йўл тирбандлигида ўтирар экан, ћамма ёќда ѓалати кийиниб олган одамлар юрганини сезиб ќолди. Мистер Дурсль кишининг жиѓига тегадиган одамларни тоќат ќила олмайди. Бу одамлар эса ћаммаси бирдай ридо кийиб олган.
- Баъзан ёшларнинг беўхшов кийиниб олишганини ўйласанг, ваћиманг келади! Ридо – бирор-бир сўнгги чиќќан аћмоќона мода бўлса керак-да, - хаёлдан ўтказди у.
Машинасининг рулини бармоќлари билан чертиб ўтирар экан, ёнгинасида йиѓилиб олган, нималардир ћаќида кайфи чоѓлик билан шивирлашиб турган аќли норасолар томон ќараб, улар орасида икки-уч киши унчалик ёш эмаслиги, анави киши эса кекса бўлиб, зумрад-зангори ридо кийиб олганлигини ѓазаб билан пайќаб ќолди!
- Ќандай андишасиз киши экан!
Бирдан мистер Дурслнинг хаёлига:
- Буларнинг бари навбатдаги реклама ёки бирор-бир ўхшаш тадбир бўлиб, мана бу одамлар хайр-эћсон йиѓиб юрган бўлса керак, - деган ўй келди, - Ћа, энди тушунарли.
Нићоят машиналар ќўзѓалиб, икки даќиќадан сўнг, мистер Дурсль яна ўз пармалари ћаќида ўйлаганча, «Груннингс» идорасининг биноси ёнидаги машиналар турадиган майдончага кириб борди.
Тўќќизинчи ќаватда жойлашган хизмат хонасида мистер Дурсль доимо деразага орќа ўгириб ўтиради. Агар бундай ўтирмаганида бугун эрталаб у ўз хаёлларини пармаларга жалб этишга анча ќийналган бўлар эди. Негаки у, куппа-кундуз куни деразаси ёнидан бойќушлар тинмай учиб ўтишаётганини пайќамади. Аммо кўчадаги одамлар оѓзиларини очиб, лол ќолишганларича, йирик ўрмон ќушларининг кетма-кет учиб юришганини томоша ќилишди. Тўпланиб олган меровларнинг аксарияти бойќушларни, ћатто тунда бўлсин, муќаддам кўришмаган.
Мистер Дурсль куннинг биринчи ярмини шу аснода, ўз маромида, бўлар-бўлмас бемаъни бойќушларсиз ўтказди. У беш нафар бўйсунувчининг таъзирини бериб, мућим жойларга ќўнѓироќ ќилиб бўлгач, яна икки кишини койиб беришга улгурди. Тушликдан сўнг, аъло кайфият ила кўчага чиќиб, ќўл-оёќларининг чигилини ёзиб келиш ва бир йўла нон дўконига кириб, ёѓда кўпчитиб пиширилган бир жуфт кулча харид ќилишга аћд ќилди.
Дўконга олиб борадиган йўлакда турган одамлар тўдасига дуч келмаганида, мистер Дурсль эрталаб учратган анави ридо кийган кишиларни эсига ћам олмаган бўлар эди. Тўда ёнидан ўтар экан, дарѓазаб нигоћ-ла, ушбу одамларга бошдан-оёќ разм солиб, ќараб чиќди. Сабабини англаш ќийин бўлса-да, бу каслар негадир мистер Дурслни асабийлашишга мажбур ќилишди. Булар ћам, тўлќинланиб шивирлашмоќда. Бироќ ќўлларида хайр-эћсон йиѓиб юриш учун бирон-бир идиш кўринмайди. Мистер Дурсль кулчага тўла ќоѓоз халтани катта ќорнига босиб олганча, дўкондан ќайтар экан яна шуларнинг ёнидан ўтиб, ќулоѓига чала-ярим гаплари эшитилиб ќолди:
- Поттерлар, аниќ, менга айнан шундай дейишди...
- ... ћа-ћа, уларнинг ўѓли, Гарри...
Мистер Дурсль яшин ургандай тўхтаб, саросимага тушиб ќолди. Шивирлашиб турган одамлар томон ўгирилиб, ниманидир сўраб билмоќчи бўлди-ю, фикридан ќайтди.
Даћшатдан ранги бўздай оќариб, идора томон ѓизиллаганча, хонасига югуриб етиб олди-да, котибага бўкириб, уни ћеч ким безовта ќилмаслигини буюрди. Уй телефонининг раќамини энди териб бўлган эди ћам-ки, бирдан ўзини тўхтатди. Гўшакни жойига ќўйиб, мўйловини силаганча ўйга чўмди...
- Йўќ. Бу ќандайдир бемаънилик. Ахир Поттер фамилияси у ќадар ѓайриоддий фамилия эмас. Фамилияси Поттер, ўѓлининг исми Гарри бўлган одамлар эса бир талай бўлиши мумкин-ку, - хаёлдан ўтказди мистер Дурсль, жиянининг исми чиндан ћам Гарри эканлигига шубћа ќилиб, - Эћтимол унинг исми Гарви ёки Гарольддир. Миссис Дурслни безовта ќилишга ћеч ќандай сабаб йўќ. Бояќиш, синглиси тўѓрисида гап очилиши билан таъби хира бўлади. Уни бирор нарсада айблаб ћам бўлмайди. Агар менинг шундай синглим бўлганида-чи... Бироќ... ридо кийиб олганлар...
Тушликдан сўнг ўтган ваќт давомида мистер Дурслнинг хаёлни жамлаб, пармалар ћаќида ўйлаши анча ќийин кечди. Идорани кечки соат бешга яќин тарк этар экан, ћалигача ўзини идора ќила олмаганидан бир ўткинчи кишини туртиб, ќулатиб юборишига сал ќолди.
- Кечирасиз, - тўнѓиллаб ќўйди у, турткидан тебраниб ерга юз тубан йиќилиб тушишдан ўзини аранг тўхтатиб ќолган муштдай кишига ќараб.
Бу киши ћам бинафша ранг ридо кийиб олганини мистер Дурсль бирдан фаћмлаб олмади. Ћозиргина лой билан битта бўлиб кетишига бир бахя етмаган, бўйи ўсмай ќолган киши эса мутлаќо эсанкирамади. Аксинча, чећраси табассумдан очилиб, шундай ѓайриоддий хирилдоќ овоз билан гапирдики, бир неча ўткинчи одам таажжуб-ла ўгирилиб ќўйишди.
- Узр сўраманг сэр, узр билдирманг, ќадрдоним. Ћаётимнинг энг бахтли, энг чароѓон кунини ћеч нарса ќоронѓилаштира олмайди. Ќувонинг, чунки Ўзингиз-Биласиз-Ким нићоят ѓойиб бўлди! Бугун ћатто сизга ўхшаган магллар учун ћам катта, эшитяпсиз-ми, нићоятда катта байрам бўлиши даркор.
Мўйсафид мистер Дурслнинг белидан маћкам ќучиб олдида, чопганча нари кетди. Серрайиб ќолган мистер Дурслнинг оёѓи асфальтга ёпишиб ќолди. Ћозиргина уни мутлаќо нотаниш киши ќучиб олиб, устига устак магл деб атади. Бу аћмоќона сўзнинг ќандай маъно англатиши ћаќида эса ўйлашни ћам хоћламайди. Эсини бироз йиѓиб олгач, машинаси томон ошиќиб, тез уйга жўнади. Бўлиб ўтган ћодисани ўзига ўзи муќаддам эп кўрмаган, ћаддан ортиќ ќизишиб кетган тасаввур, деб тушунтиришга уриниб кўрди. Зеро у йўќ нарсани тасаввур этишни ћеч ќачон оќламаган.
Уйга яќинлашган Дурслнинг нигоћи ћовли боѓининг тош тўсиѓи устидаги, кайфиятини мутлаќо кўтармаган юнги йўл-йўл мушукка тушди. Кўзи атрофидаги белгиларини кўриб, бу айни эрталаб учратган мушук эканлигига шубћа ќилмади.
- Пишт! - ќичќирди мистер Дурсль, - Бу нима, мушукларнинг одатий хулќими? - ўзига ўзи савол берди у, мушук жойидан ќўзѓалмай, жиддий ќараб ќўйганини кўриб.
Имкон ќадар ўзини ќўлга олиб, бўлиб ўтган ишларга хотинини аралаштирмаслик аћдидан ќайтмаган мистер Дурсль уйга кирди.
Миссис Дурсль эса кунни осойишта ўтказди. Кечки дастурхон устида ќўшни аёлнинг терс ќизи ћаќида эрига батафсил сўзлаб берди. Бундан ташќари, Дудли янги «Хоћламайман» деган сўз гапиришни ўрганиб олганини эълон ќилди. Мистер Дурсль ўзини имкон ќадар одатдагидек тутишга уринмоќда. Дудли ўрнига ётќизилгач, кечки янгиликларни эшитиш учун мећмонхонага кириб кетди.
- Энди бугунги янгиликларга якун ясайдиган хабар. Юртимиз орнитологларининг берган маълумотларига ќараганда, бугун ћамма жойда бойќушларнинг таажжубли ћаракати кузатилди. Улар овга, одатда, тунда чиќиб, кун ёруѓида кўринмайди. Бироќ бугун кундузи, ушбу ќушлар учиб юрган минглаб ћолатлар ќайд этилди. Улар эрта тонгдан ћар томон учиб юришди. Экспертлар бундай фавќулодда ћолатнинг мантиќий сабабини ћанузгача тушунтира олмаяптилар, - мухбир истећзоли кулиб ќўйди, - Бу, ќандайдир жумбоќли ћодиса аломати. Энди, ћурматли телетомошабинлар об-ћаво янгиликлари билан Жим Мак Гаффин. Хўш, Жим, бойќушлар ёѓини бўладими?
- Бу ћаќда, Тед, - жавоб ќайтарди метеоролог, - Мен бирор бир янгилик айта олмайман-у, бироќ бугун бойќушларгина ўзини ѓалати тутмаганлигини аниќ биламан. Кент, Йоркшир ва Дандилик телемухлислар, кеча мен ваъда ќилган жала ўрнига метеорит ёмѓири ёѓаётганлиги ћаќида куни билан ќўнѓироќ ќилиб, мени хабардор ќилиб турдилар! Халќимиз аллаќачон Порохли Фитна байрамини нишонлашга киришиб кетганга ўхшайди. Жаноблар ћали эрта. Бу байрам келаси ћафта нишонланади! Ћа, мавриди келганда айтиб ќўяй, бугун тунда ёмѓир ёѓиши аниќ.
Мистер Дурсль креслода ўтирган жойида ќотиб ќолди. Бутун Британияда метеорит ёмѓири? Куппа-кундуз куни учиб юрган бойќушлар? Ћамма жойда ридо кийиб юрган одамлар? Бунинг устига анави Поттерлар ћаќидаги миш-миш гаплар...
Мећмонхонага иккита чашка чой кўтарган миссис Дурсль кириб келди. Йўќ, айтмаса бўлмайди, ќарор ќилди у ва томоѓини ќириб олгач:
- М-м-м... Петунья, азизам... синглинг ћаќида бирор-бир хабар эшитмадинг-ми?
Кутгандай бўлди. Саволни эшитган миссис Дурсль серрайиб, ѓазаби ќайнади. Умуман айтганда, иккаласи, шу кунга ќадар сингил ћаќида гап очмай, унинг йўќлигини англатадиган кўриниш бериб яшаб келишмоќда.
- Йўќ, - кескин жавоб ќайтарди хотини, - Ћа, нима ќилди?
- Ћар хил бемаъни янгиликлар тўѓрисида гапиришди, - мужмал гапирди мистер Дурсль, - Аллаќандай бойќушлар... метеорит ёмѓирими-ей... Шаћарда эса ѓалати одамлар юришибди...
- Хўш? - гапни шартта кесди миссис Дурсль.
- Мен... айтмоќчиман-ки... ћаёлимга... эћтимол... эћтимол, буларнинг бари... синглинг атрофидаги анави ѓалати одамлар билан боѓлиќми... ўзинг тушунасан-ку.
Петунья маћкам ќисиб олган лаблари орасидан чашкадаги чойни аранг ўтказди. Кўчада, Поттерлар ћаќида эшитиб ќолганлигини гапиришга эса мистер Дурслнинг юраги дов бермади. Ќанчалик уринмасин, оѓиз очишга журъат эта олмади. Бунинг ўрнига, бепарво оћанг-ла гапиришга уриниб:
- Уларнинг ўѓли-чи, ёши Дудли билан тенг шекилли, а?
- Эћтимол, - ѓижиниб жавоб ќайтарди хотини.
- Исми нима уни? Говард-ми?
- Гарри. Авомга хос, жирканч исм, агар менинг фикрим кимгадир ќизиќ бўлса.
Боланинг исмини эшитган мистер Дурслнинг юраги ќорин бўшлиѓи томон юмалаб тушди.
- Ћа, ћа... албатта, - деди у, - Фикрингга юз фоиз ќўшиламан...
Шундан сўнг у, бошќа бирор бир сўз айтмади. Хотини ванна ќабул ќилар экан, мистер Дурсль оёќ учида дераза ёнига бориб, ташќарига, боѓ томон ќаради. Мушук ћалигача тўсиќ устида, гўё ниманидир кутаётган каби Одамовилар хиёбонига диќќат билан термилиб ўтирибди.
Йўќ, нима ќилганда ћам тасаввурига зўр бериб юборганга чоѓи. Буларнинг бари Поттерларга нима дахли бор? Борди-ю дахли бўлса-чи... Агар… улар билан ќариндош эканлиги маълум бўлиб ќолса-чи... Йўќ, бунга бардош бериш нићоятда ќийин.
Эр-хотин ўринларига ётиши ћамоно миссис Дурсль уйќуга кетиб, тарашадай ќотиб ќолди. Мистер Дурсль эса кўзини катта очиб зимистонга ќараганча, ўйлаб ўйига етмаяпти. Уйќуга кетар экан, атрофда юз бераётган ћодисаларга Поттерларнинг алоќаси бўлган таќдирда ћам, уни ва Петуньяни бу ишларга аралаштиришлари мутлаќо шарт эмаслиги Дурслни тинчлантирган сўнгги фикр бўлди. Поттерлар Дурслларнинг ўзлари ва уларга ўхшаган одамларга бўлган муносабатларини жуда яхши билади. Атрофда бўлаётган ћодисаларга Петунья ёки Дурслнинг ўзи, агар бирор нарса бўлаётган бўлса, албатта, дахлдор бўлишларини тасаввур ќила олмайди. Мистер Дурсль чуќур эснаб, ёнбошлаб олди.
- Буларнинг бизга дахли йўќ...
Ќандай янглишганини билса эди у.
Мистер Дурсль нотинч уйќуга кетган маћалда тош девор устидаги ћайкалдай ќотган мушук Одамовилар хиёбонининг муюлишига узоќ тикилиб ўтирганча, ћатто уйќусираган ћам эмас. Ќўшни кўчадаги машинанинг эшиги гумбурлаб ёпилганида ћам, устидан бир жуфт давангирдай бойќуш учиб ўтганида ћам ќимир этмади. Мушук илк бор ќимирлаганида эса тун деярли яримлаб ќолди.
Мушук кузатиб турган кўча муюлишида худди ер остидан чиќиб келгандай, дафъатан бир киши пайдо бўлди. Уни кўрган мушук думини ликиллатиб, кўзини ќисиб олди.
Мовий кўзлари узун бурни устидаги ярим ой шаклига эга шиша кўзойнак ортидан ёрќин нурдай ярќираётган, илмоќсимон ќайрилма бурни гўё кам деганда икки жойидан сингандай кўринаётган, оёѓига пошнаси баланд, тўќали бошмоќ кийиб олган, кумуш тусли соч-соќоли белбоќќа ќисиб олгудай даражада узун, новча бўйли, озѓин, эгнидаги узун жубба устидан кийган тўќ ќизил ридоси ергача тушган ушбу кишига ўхшаш бирор-бир кимса Одамовилар хиёбонига ћали кирмаган бўлса керак.. Унинг исми Альбус Дамблдор.
Одамовилар хиёбонида истиќомат ќиладиган жойлик одамлар уни олќишлар билан ќарши олишларига ишониш ќийин, бироќ Альбус Дамблдорнинг ўзи бу ћаќда ўйлаб кўрмаган чамаси. Гарангсиб, ридосининг тахларида нимадир ќидирар экан, айни пайтда уни кимдир кузатиб турганини ћис этди. Кўчанинг нариги бошида ќараб турган мушук томон ўгирилган Дамблдорнинг сабабини англаш ќийин-у, кулгиси ќистади.
- Фаћмлашим керак эди, - деди у истећзоли кулиб.
Нићоят у, ички чўнтакларидан бирининг ичидан боядан бери ќидирган кумуш зажигалкага ўхшаш нарсани топди. Уни чаќди-да, бир оздан сўнг шиќ этиб ўчирди. Яќин орадаги кўча фонуси дарз кетгандай ўчиб ќолди. У зажигалкасини яна бир бор чаќди. Кейинги фонус ћам, бир оз милтиллаб, ўчди. Мўйсафид кўча бошида анави мушукнинг бир жуфт митти чироќќа ўхшаш кўзи ќолгунга ќадар чироќ ўчиргичини ўн икки бор шиќќилатди. Ана энди ўткир кўзли миссис Дурсль деразадан кўчага ќараганда ћам, ћеч нарсани кўра олмайди. Дамблдор чироќ ўчиргичини ридосининг чўнтагига ќайтариб солди-да, кўча бўйлаб 4- уй томон йўл олди. Уй ёнига етиб келгач, тош тўсиќ устига, мушук ёнига ўтириб, бирон маротаба бўлсин ќиё боќмай, гап бошлади.
- Сизни бу ерда учратганимдан таажжубдаман, профессор Макгонагалл.
Дамблдор йўл-йўл мушукка илжайиб ќўймоќчи бўлиб бошини бурган эди ћам-ки, дарѓазаб аёлга жилмайишга тўѓри келди. Эгнига зумрад ранг ридо кийган, худди мушукнинг кўзи атрофидаги белги шаклига ўхшаш квадрат кўзойнак таќиб олган, ќора сочларини бир тутам ќилиб йиѓиб олган аёл нимадандир безовта бўлаётганлиги кўриниб турибди.
- Мени ќандай танидингиз?
- Азизам, бир жойда бундай ќотиб турган мушукка ћали бирор маротаба бўлсин, дуч келганим йўќ.
- Куни бўйи совуќ тош устида ўтиргандан кейин ќотмай бўладими, - вайсади профессор Макгонагалл.
- Куни бўйи? Байрам ќилмадингиз-ми? Йўл-йўлакай базм уюштирилган ўнлаб жойларни кўрдим.
Профессор Минерва Макгонагалл жаћл-ла кулиб ќўйди.
- Ћа, албатта, ћамма байрам ќиляпти. Эћтиёткорона иш тутиш ўрнига, аксинча... Ћатто магллар ћам нималардир бўлаётганлигини сезиб ќолишди. Бу ћаќда уларнинг янгиликларида ћам таъкидлаб ўтилди, - гап бошлади у, норози оћангда, Дурсллар хонадони мећмонхонасининг ќоронѓи деразаси томон бош силкиб, - Эшитдим. Бойќушлар галаси, метеорит ёмѓир... Ахир магллар батамом овсар эмас-ку, ћар ќалай. Улар сезмай ќолишмайди. Кентда метеорит ёмѓири! Онт ичиб айтаман-ки, бу иш эси йўќ Дедал Дигглнинг ћунари бўлган. Кўнглига келган бемаънигарчиликни ќилаверадиган тентак!
- Дарѓазаб бўлманг, - мулойимлик билан тана ќилди Дамблдор, - Сўнгги ўн бир йил ичида биз камдан-кам ќувонганмиз.
- Биламан, - зарда ќилди профессор Макгонагалл, - Бироќ бу аќлдан озиш мумкинлигини англатмайди-ку. Ћамма огоћлигини осонликча йўќотди-ќўйди! Куппа-кундуз куни, лоаќал маглларга ўхшаб кийиниб олмасдан, сайр ќилиб юришганини ќаранг-а! Ахир ќанча миш-миш гаплар тарќаб кетади!
Профессор Макгонагалл эътироз кутиб, Дамблдорга еб юборгудай бўлиб ќаради. Ундан эса бирор сўз эшитмагач, давом этди:
- Бундан аќллироќ нарса ўйлаб топиш ќийин. Айни Ўзингиз-Биласиз-Ким нићоят ѓойиб бўлган куни, магллар, биздай одамлар борлиги ћаќида билиб олишса. Умид ќиламан-ки, у чиндан ћам ѓойиб бўлди, нима деб ўйлайсиз, Дамблдор?
- Шунга ўхшайди, - жавоб ќайтарди Дамблдор, - Миннатдор бўлсак арзийди. Лимонли обакидандон берай-ми?
- Нима?
- Лимонли обакидандон. Бу маглларнинг мевали конфетларидан бири. Жуда ћуш кўраман.
- Йўќ, раћмат, ош бўлсин, - деди профессор Макгонагалл, ћозир лимонли обакидандон сўриб ўтиришнинг мавриди эмаслигини таъкидлаган маѓрур оћангда, - Ћозир айтиб ўтганимдай, Ўзингиз-Биласиз-Ким ѓойиб бўлганлигига ќарамай...
- Азизам Минерва, ишончим комилки, аќл-идрок билан мулоћаза юритадиган сиздай бону уни ўз исми билан аташни ўзига эп кўради. Бундай бўлмаѓур «Ўзингиз-Биласиз-Ким»га ўхшаш гаплар сафсатадан бошќа нарса эмас... Ўн бир йилдан буён уни ўз исми: Вольдеморт, деб аташга одамларни мажбур ќилиш билан овораман.
Обакидандоннинг ёпишиб ќолган жилдини ажратиш билан овора Дамблдор Вольдеморт исмини эшитган профессор Макгонагаллнинг сесканиб кетганини пайќамади.
- Биз уни «Ўзингиз-Биласиз-Ким» деб атаганимиз сари ћамма нарса баттар чигаллашиб бораверади. Вольдеморт исмини талаффуз этишга тўсќинлик ќиладиган бирор-бир сабаб кўрмайман.
- Тушунаман, - деди Дамблдорнинг жасурлигидан бир ваќтнинг ўзида ћам ваћимага ќилган, ћам ќойил ќолган профессор Макгонагалл, - Бироќ Сиз бошќалардан фарќ ќиласиз, Ўзингиз-Била... Хўп яхши, Вольдеморт фаќат Сиздангина ќўрќиши ћаммага маълум.
- Сиз менга хушомад ќиляпсиз, - деди Дамблдор вазминлик билан, - Вольдемортнинг менда ћеч ќачон бўлмайдиган имкониятлари бор.
- Чунки сиз… м-м-м… бундай имкониятларни ќўллашга ћаддан ортиќ олижаноблик ќиласиз.
- Яхши ћам-ки атроф ќоронѓи. Помфри хоним менинг бошмоќчаларимни жуда ёќтиришини айтган кундан бери ћали ќизармаган эдим.
Профессор Минерва Макгонагалл Дамблдор томон ўткир нигоћ ташлади.
- Бойќушлар ћамма жойда тарќаган миш-миш гаплар олдида ћеч гап эмас. Атрофдагилар нималар деб юришганидан хабарингиз борми? Нима учун у ѓойиб бўлганлиги, уни пировардида нима тўхтатиб ќолганлиги ћаќида ќандай фикр билдиришмоќда?
Профессор Макгонагалл нићоят уни ћаяжонга солаётган, куни билан тош тўсиќ устида ўтириб чиќишга мажбур ќилган мавзуни очганлиги аён сезилар, мушук ќиёфасида ћам, аёл сифатида ћам, у ћали Дамблдорга бу ќадар синчковлик билан разм солиб ќарамаган эди. «Атрофдагилар» нималар деб юришганидан ќатъи назар, токи Дамблдор тасдиѓини эшитмас экан, бу миш-миш гапларнинг бирортасига ишонишни ћаёлига ћам келтирмаганлиги яќќол кўриниб турибди. Дамблдор эса навбатдаги обакидандон жилдини очиш билан машѓул.
- Одамларнинг айтишларига ќараганда, - ќатъият-ла давом этди профессор Макгонагалл, - Ўтган кеча, Вольдеморт, Годрик жарлигида, Поттерларни ўлдириш маќсадида пайдо бўлган эмиш. Миш-миш гапларга кўра, Лили ва Жеймс Поттер... улар... улар ћалок бўлган эмиш.
Дамблдор маъќуллаб, бош ирѓиди. Профессор Макгонагалл оћ уриб юборди.
- Лили, Жеймс... ишонгим... мен бунга ишонгим келмаган эди... Оћ, Альбус...
Дамблдор ќўлини узатиб, аёлнинг елкасига аста уриб-уриб ќўйди.
- Тушунаман... тушунаман... - деди бўѓиќ овоз билан.
Профессор Макгонагалл титраган овоз билан гапини давом этди:
- Бу ћали ћаммаси эмас. Айтишларига ќараганида, у, Поттерларнинг ўѓли Гаррини ћам ўлдиришга уринган эмиш. Бироќ ќўлидан келмабди. Ќаранг-а, кичкинагина болакайни ўлдира олмабди. Ќандай ќилиб ва нима сабабдан эканлигини ћеч ким билмайди-ю, лекин миш-миш гапларга кўра Вольдеморт Гаррини ўлдира олмаган, бироќ унинг сећри ќандайдир йўсинда йўќ бўлиб, барћам топган ва шу сабабдан ћам у ѓойиб бўлган.
Дамблдор ѓамгин бош ирѓиди.
- Шу гап... ростми? - ќалтироќ оћангда сўради профессор Макгонагалл, - Шунча ќилмишларни ќилган... шунча одамларнинг ёстиѓини ќуритган... кичкинагина болакайни ўлдира олмабдими? Унинг сећр-жодуси айни шу йўсинда барћам топиши... бўлиши мумкин эмас. Ќандай ќилиб, Муќаддас фалак ћаќи, Гарри омон ќолган?
- Тахмин ќилишдан бошќа чора йўќ, - жавоб ќайтарди Дамблдор, - Буни биз ћеч ќачон била олмаймиз.
Профессор Макгонагалл тўќима рўмолчасини олиб, кўзойнак ортидан кўз ёшини артиб олди. Дамблдор ќаттиќ хўрсиниб, чўнтагидан чиќарган тилла соатига ќараб ќўйди. Ўн иккита милли, бирорта ћам раќам кўринмайдиган ѓалати соат. Раќамлар ўрнига айлана бўйлаб ўн иккита сайёра тасвири айланади. Шундай бўлса-да, Дамблдор ўз соатини яхши тушунади шекилли, уни чўнтагига ќайтариб солиб ќўйди.
- Хагрид кечикяпти, - деди у, - Мени бу ерга келишимни ўша айтган бўлса керак Сизга?
- Ћа, - жавоб ќайтарди профессор Макгонагалл, - Ишончим комилки, нима учун айни шу ерга келишингиз сабабини айтмайсиз.
- Мен Гаррини, унинг ягона ќариндошлари бўлмиш амакиси ва холасига топширгани келдим.
- Ћар ќалай... Ћар ќалай мана бу уйда яшаётган одамлар бўлмаса керак? - ќичќирганча сакраб туриб, 4- уй томон ишора ќилди профессор Макгонагалл, - Дамблдор... ћаќингиз йўќ. Мен куни билан уларни кузатиб ўтирдим. Бундай оилага ўхшаган бошќа оилани топиш ќийин. Конфет талаб ќилиб, онасини кўчани бошидан охиригача тепиб келган ўѓли-чи! Гарри Поттер шулар билан яшайди-ми?!
- Гаррига ћар ќаердан кўра шу ер яхши, - гапни чўрт кесди Дамблдор, -Бир оз улѓайгач, амакиси билан холаси ћамма нарсани тушунтириб беришади унга. Мен уларнинг номига хат тайёрлаб ќўйдим.
- Хат? - тўсиќ устига ќайтиб ўтирганча, паст овозда сўради профессор Макгонагалл, - Нималар деяпсиз Дамблдор, бўлиб ўтган нарсаларни хат орќали тушунтириб бўлади деб ўйлайсиз-ми? Бу одамлар хат мазмунини ћаётда тушунишмайди! Гарри машћур бўлиб, афсонага айланади, келажакда бугунги кунни Гарри Поттер номи билан аташса, асло ћайрон бўлмайман. У ћаќда китоблар ёзишади. Ћар ќандай бола борки, Гаррининг исмини яхши биладиган бўлади!
- Мутлаќо ћаќсиз, - деди Дамблдор, кўзойнак тепасидан жиддий нигоћ ташлаб, - Шу гапнинг ўзи ћар ќандай кишининг бошини айлантириб ќўйиш учун етарли бўлади. Ћали юриш ва гапиришни билмай туриб, ном чиќариш! Ўзинг ћеч нарсани эслай олмайсан-у донгдор бўлсанг! Ундан кўра ўхшаш шов-шувлардан нарида улѓайгани, ћамма нарсани ўз аќли билан идрок этадиган ёшга етгач, ћаќиќатни келгусида ўзи мустаќил англаб етгани ва айни шу боис ћам Дурсллар оиласида улѓайгани Гарри учун маъќул эканлигини ўзингиз тушунмаяпсиз-ми?
Профессор Макгонагалл эътироз билдирмоќчи бўлди-ю, фикридан ќайтди.
- Ћа, албатта, Дамблдор, айтайлик Сиз ћаќсиз, - деди у, бир оз сукут саќлагач, - Аммо айтингчи, бола ќандай ќилиб келиб ќолади бу ерга?
Аёл бола ќиёфасини кўриш ниятида Дамблдорнинг ридосига шубћа билан кўз югуртириб чиќди.
- Уни Хагрид олиб келади.
- Бундай мућим топшириќни Хагридга ишониб, оќилона иш тутдим, деб ўйлайсиз-ми?
- Керак бўлса, Хагридга мен ўз ћаётимни ишониб топшираман, - деди Дамблдор.
- Уни тошбаѓир демоќчи эмасман, - истар-истамас тушунтира кетди профессор Макгонагалл, - Аммо жуда эћтиётсиз эканлигига кўзингизни юма олмайсиз-ку, ћар ќалай. У доимо... Бу ќандай шовќин бўлди?
Дафъатан паст гумбурлаб эшитилаётган товуш кўча сукунатини бузди. Дамблдор билан профессор Макгонагалл фара нурини кўриш илинжида атрофга назар солишар экан, товуш борган сари баланд эшитилди. Тез орада у ћаќиќий гуриллаган товушга айланди. Шундагина уларнинг аќли юќорига ќарашга етди. Бу орада осмон-у фалакдан ерга улкан мотоцикл келиб ќўнди.
Мотоцикл чиндан ћам нићоятда улкан бўлишига ќарамай, уни эгарлаб келган, бўйи оддий одам бўйидан икки баробар баланд, эни беш чандон энлироќ бўлиб, одам учун йўл ќўйса бўладиган ўлчамлардан анчагина йирик, устига-устак, тўзѓиган тим ќора ќуюќ соч тилимлари ва пахмайган соќоли юзини тўла-тўкис яшириб ќўйганлиги боис ёввойига ўхшаб кўринаётган баћайбат одам олдида ўйинчоќдай кўринмоќда. Унинг ќўл кафтлари сал нарида турган чиќинди ташлаш бакининг ќопќоѓидай келиб, чарм этик кийиб олган оёќларининг катталиги вояга етишига оз ќолган дельфин болаларини эслатмоќда. Мушаклари чиќиб кетган ўта катта баќувват ќўлларида адёлга ўралган алланима ушлаб олган.
- Хагрид, - енгил тортди Дамблдор, - Нићоят. Мотоциклни ќаердан олдинг?
- Ваќтинча олиб турибман, профессор Дамблдор, сэр, - жавоб ќайтарди гигант, - Ёш Сириус Блэк бериб турди, сэр.
- Муаммо бўлмади-ми?
- Йўќ, сэр. Уй деярли батамом вайрон бўлган, бироќ магллар у ёќ бу ёќ зир югуришни бошлаганларига ќадар йигитчани олиб чиќишга улгурдим. Ишлар жойида! Бристоль графлиги устида ухлаб ќолди.
Дамблдор билан профессор Макгонагалл ичида базўр кўриниб турган чаќалоќ донг ќотиб ухлаётган тугунча устига энгашишди. Боланинг кўмирдай ќоп-ќора сочи остидан яшин зигзагига ўхшаш ѓайриоддий тиртиќ кўриниб турибди.
- Мана шу ерига... - пичирлади профессор Макгонагалл.
- Ћа, - жавоб ќайтарди Дамблдор, - Бу чандиќ умрининг охиригача саќланиб ќолади.
- Бирор чора кўриб бўлмайди-ми, профессор?
- Кўриб бўлган таќдирда ћам, ќўлламаган бўлар эдим. Баъзи чандиќлар фойдали бўлиши мумкин. Мисол учун, чап тиззамда Лондоннинг ер ости йўллари чизмасига ўхшаш чандиќ бор. Хўш, Хагрид, уни менга бер, ишни охирига етказишимиз даркор.
Дамблдор Гаррини ќўлига олиб, Дурсллар уйи томон ўгирилди.
- Мумкинми... У билан хайрлашиб олишга рухсат беринг, сэр? - ижозат сўради Хагрид.
У йирик, пахмоќ бошини энгаштириб, тикандек ботадиган ва афтидан виски ћиди уриб кетган лаби билан чаќалоќнинг пешонасидан ўпиб ќўйди-да, кутилмаганда яраланган итга ўхшаб, инграб юборди.
- Жим! - дўнѓиллаб берди профессор Макгонагалл, - Маглларни уйѓотиб юборасан!
- К-к-кечирасиз, - ћўнграб юборди Хагрид, киссасидан ўта кир бўлиб кетган катта дастрўмолини чиќариб, башарасини яширар экан, - Бар-бар-бардош бера олмайман! Лили билан Жеймс ћалок бўлишди... Кичкинтой Гаррини эса маглларга ташлаб кетяпмиз...
- Бу жуда ѓам-андућга тўла ћолат, албатта. Аммо ўзингни ќўлга ол, йўќса бизни сезиб ќолишади, - шивирлади профессор Макгонагалл, Хагридни юпатганича, ќўлига уриб-уриб.
Бу ваќтда Дамблдор боѓнинг паст бўйли тош тўсиѓи устидан ћатлаб ўтиб, уйнинг кириш эшиги томон йўл олди. Гаррини остона устига аста ётќизиб, ридосининг чўнтагидан хат чиќарди-да, уни адёл орасига жойлаб ќўйиб, шерикларининг ёнига ќайтди.
Улар бутун бир даќиќа сукут саќлаб, тугунчага ќараб ќолишди. Овоз чиќармай йиѓлаётган Хагриднинг елкалари титрар, профессор Макгонагалл юрак ютиб, кўзларини пирпиратар, Дамблдорнинг кўзидаги, одатда, ёрќин ёѓилиб турадиган нур эса гўё сўниб ќолгандай эди.
- Нима ћам ќилар эдик, бажарилиши керак бўлган ишни бажардик, - нићоят овоз чиќарди Дамблдор, - Бу ерда ортиќ ќолишга ћожат йўќ. Яхшиси юринглар, биз ћам байрам тантаналарига бориб ќўшилайлик.
- Ћа, - Хагриднинг овози йиѓига тўла чиќди, - Мен анави аравани Сириусга ќайтаришим керак. Хайр профессор Макгонагалл, профессор Дамблдор, сэр.
Хагрид, кўз ёшларининг жилѓаларини чарм енги билан артганча, мотоциклни эгарлади ва бир тепиб двигателни ишга туширди. Мотоцикл гуриллаганча осмонга кўтарилиб, зимистон ќаърига кириб кетди.
- Умид ќиламан-ки, тез орада кўришамиз, профессор Макгонагалл, - таъзим ќилди Дамблдор.
Профессор Макгонагалл эса бунга жавобан ќўлидаги дастрўмолига бурун ќоќиб ќўйди.
Дамблдор ўгирилиб, кўча бўйлаб нари кетди. Муюлишга етиб боргач, тўхтади. Чўнтагидан кумуш ўчиргичини олиб, бир маротабагина шиќиллатиб ќўйган эди ћам-ки, ичидан ўн иккита шарсимон ёѓду чиќиб, бир онда кўча фонусларининг колбалари ичига кириб кетди. Одамовилар хиёбони тўќ сариќ нурга тўлгач, юнги йўл-йўл мушук кўчанинг нариги бошидаги муюлиш ортига кириб кетгани, 4- уй остонасида эса кичкинагина тугунча тургани кўринди.
- Омад сенга, Гарри, - пўнѓиллади Дамблдор ва пошнасига туриб гир айланди. Ридо ћавода бир шувиллади-да, ѓойиб бўлди.
Енгил эсган шабада осмоннинг сиёћ ранг гумбази остидаги саранжом-саришта Одамовилар хиёбонида ўсаётган батартиб буталарни ќўзѓатиб юборди. Ћар ќандай жойда бўлса, бўлиши мумкин-у, аммо бу ерда ѓаройиб ва жумбоќли воќеаларни ћеч ким кутмайди. Гарри Поттер адёл ичида бир аѓанаб олди-ю, уйѓонмади. У жажжигина кафти билан ёнида ётган хатни маћкам сиќиб олганча, донг ќотиб ухлар, ўзини бошќача бола эканлигини, нићоятда машћур бўлиб кетганлигини, бир неча соатдан сўнг, ќўлида сут идиши билан пиллапояга чиќќан миссис Дурслнинг ќичќириѓидан уйѓониб кетишини, келаси бир неча ћафта давомида уни холаваччаси Дудли тинимсиз туртиши, чимчилашини билмас эди. Айни дамда бутун мамлакат ћудудидаги яширин байрам дастурхонлари атрофидаги одамлар унинг шарафига паст овоз билан:
- Омон ќолган бола – Гарри Поттер учун, - деб ќадаћ кўтаришаётганини ћам билмас эди.
Admin · Просмотров: 4538 · Комментариев: 3
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 16:51:49

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p3.htm

Комментарии

Комментарий : farruj [ Гость ]
Shu kitoblarni elektron varianti yuqmi. Misol uchun PDF yoki docx?
   2015-03-10 @ 17:17:21
Комментарий : Рустам [ Гость ]
Асссалому алайкум!

Биз нашриет ва матбаа ишлари билан 10 йилдан бери шугулланамиз. Корхонамизда барча замонавий матбаа ускуналари урнатилган. Нашриетимизда тажрибали редактор ва дизайнерлар ишлайди.
Таникли асарларни таржима киларкансиз. Бизинг корхонамиз ешлар учун бадий адабиетларни нашр килиб бозорга сифатли китоб чоп этиб чикаради.
Хурматли Шокир ака биз билан хамкорик килишига таклиф бервоммиз. Агар таржима килган асарларни чоп этиб бозорга чикариш истагиз булса тел килсангиз мухокама килардик.
Хурмат билан нашриет таъсисчиси Рустам Раемов
+99890 903 00 20
   2015-08-17 @ 13:44:00
Комментарий : Javlonbek [ Гость ] Сайт
Assalomu Alaykum admin, Bu kitoblarni tarjima qilganingiz uchun sizga kattakon rahmat. Juda yaxshi ishga qo'l uribsiz. Hozirgina bu sahifadagi bobni o'qib chiqdim. Endi boshqasini o'qimoqchiman. Hammasini o'qib chiqaman hali. Siz bilan qanday aloqaga chiqsam bo'ladi? Iltimos agarda telegramga kirsangiz menga @Mr_Javlonbek ga yozing yoki email orqali [email protected] pochtasiga. Siz ayrim taklif va savollarim bor edi. E'tiboringiz uchun rahmat.
   2017-01-08 @ 17:41:56

Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)