Календарь

Сентябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ИККИНЧИ БОБ. ЃОЙИБ БЎЛГАН ОЙНА ДЕВОР

Эр-хотин Дурсллар эрталаб уйѓониб, хонадонларининг остонасида жиян топиб олишган кундан сал кам ўн йил ўтган бўлса ћам-ки, Одамовилар хиёбони мутлаќо ўзгаргани йўќ. Тонгда чиќќан ќуёш ўша батартиб боѓни ћам, Дурсллар уйига кираверишдаги деворга ќоќилган бронза рангли «4» раќами ёзилган тахтачани ћам ёритиб, нурлари бир ваќтлар мистер Дурсль бойќушлар ћаќидаги хабарни эшитган мећмонхонага ќадар кириб боради.
Мећмонхонадаги камин токчасига батартиб терилган фотосуратларгина орадан анча ваќт ўтиб кетганлигидан далолат беради. Ўн йил олдин бу токчада ранг-баранг бош кийим кийдириб ќўйилган пушти коптокларга ўхшаш кичкинтойнинг расмлари турар эди. Энди эса суратларда гўдак эмас, балки илк бор велосипедга ўтираётган, дадаси билан компьютер ўйнаб ўтирган, онаси ќучиб ўпаётган оќ-сариќ сочли семиз ўспирин Дудли Дурсль акс эттирилган. Аммо ушбу оилада яна бир нафар бола яшашидан далолат берадиган бирор-бир аломат кўринмайди.
Шундай бўлса-да, ћикоямиз ќаћрамони Гарри Поттер айни шу уйда, Дурсллар оиласида истиќомат ќилади. Ћозир у ухлаяпти, бироќ ороми бузилишига атиги бир неча даќиќа ќолди холос. Петунья хола уйѓониб бўлган, унинг ёќимсиз овози янги кун кириб келганлигини англатадиган биринчи аломатдир.
- Тур ўрнингдан! Тезроќ! Бўл тез! - чийиллади холаси, эшикни гурсиллатиб, - Тур!
Гарри ётган ўрнида бир сапчиб тушди. Холаси ошхонага ўтиб, товани газ плитасига таќиллатганча уриб жойлаганини эшитди. Бола белига аѓанаб, ћозиргина кўрган тушини эслашга уринди. Гўё у мотоциклда, осмон-у фалакда учиб юрган экан. Яхши туш эди-я. Назарида бу тушни бир ваќтлар кўрган-у, бугун такрор кўргандай бўлди.
- Ћой, турдинг-ми? - пўписа оћангида ќичќирди яна эшик олдига келиб олган холаси.
- Деярли турдим, - жавоб ќайтарди Гарри.
- Ќимирла, чўчќа боласининг нимтасини товага жойлаб ќўйдим, ќараб тур, куйдириб ќўйма яна, ўѓилчам Дудлининг туѓилган кунида-я. Бугун ћамма нарса рисоладагидан ћам аъло бўлиши шарт.
Гарри англаб бўлмас алланарса деди.
- Нима дединг? - кескин сўради эшик ортидаги Петунья хола.
- Ћеч нарса деганим йўќ.
Дудлининг туѓилган куни. Ёдидан чиќариб ќўйибди-ку! Гарри уйќусираганча, ўрнидан туриб, пайпоѓини ќидира кетди. Пайпоќни каравоти остидан топиб, устидаги ўргимчакни ћайдаб юборди-да, оёѓига кийиб олди. Пиллапоя остидаги буфет ичига жићозланган ётоќхонада ухлайдиган Гарри ўргимчаклардан ќўрќмайди. Уларга аллаќачон кўникиб бўлган. Бу ерда ўргимчакларнинг каттагина оиласи яшайди.
Бола кийиниб олгач, даћлиз орќали ошхона томон йўл олди. Хонадаги стол устига ќути ва тугунчалар уйиб ташланган. Афтидан, Дудли ўзи талаб ќилиб олган янги компьютерга эга бўлибди. Иккинчи телевизор билан пойга велосипеди ћаќида гапирмаса ћам бўлаверади. Ўта семиз Дудлига пойга велосипеди нимага кераклигини Гарри аќлига сиѓдира олмайди. Бунинг устига у, агар кимнидир таъзирини бериш учун муштлашишини ћисобга олмаганда, спортни ўларча ёмон кўради. Дудли ёќтирадиган ягона нарса, унга бокс грушаси саналадиган Гарридир. Бироќ груша сифатида фойдаланиши учун даставвал у Гаррини ќувиб тутиши керак бўлади. Ташќи кўринишига кўра Гаррини тез югуради, деб айтиш ќийин бўлса-да, унга етиб олиш Дудли ва унинг тўдасига осон кечмайди.
Боиси нима эканлиги номаълум-у, эћтимол буфет ичида яшагани учун бўлса керак, Гарри доимо озѓин, жуссаси ёшига нисбатан кичик бўлиб ўсди. Дудлининг эски кийимларини кийиб катта бўлаётгани учун у боридан баттар кичик ва озѓин кўринади. Негаки, Дудлининг танаси барча кўрсаткичлар бўйича Гарриникига нисбатан тўрт баробар катта. Гаррининг юзи озѓин, тиззалари бўртиб чиќќан, сочлари ќоп-ќора, фирузакўзи эса ярќироќ бўлиб, ўртасига ќалин изоляция тасмаси ўралган юмалоќ кўзойнак таќиб юради. Дудли ћар доим Гаррининг бурнига ќарата зарб беришга урингани учун ћам кўзойнакнинг гардиши тез-тез синиб туради. Гарри ўзининг ташќи ќиёфасида ёќтирадиган ягона нарса – ѓайриоддий шаклдаги яшин зигзагига ўхшаш чандиќдир. Эсини танибдики, пешонасидаги ушбу тиртиќ ћеч битиб кетмайди. Петунья холасига берган биринчи саволи ћам айни шу чандиќ ћаќида бўлган.
- Бу, ота-онангни ћалок ќилган авариядан ќолган чандиќ, тушундинг-ми? Бас, ортиќча савол берма.
«Ортиќча савол берма» ќоидаси – бир маромда кечаётган Дурсллар ћаётининг энг асосий ќоидаси саналади.
Гарри товадаги ёш чўчќа нимтасини айлантириб турган фурсатда ошхонага Вернон амаки кириб келди.
- Сочингни тараб ол! - эрталабки салом ўрнида ўкирди у.
Вернон амаки ћафтада кам деганда бир маротаба газета устидан Гаррига ќараганча, боланинг сочини олиш ваќти бўлганлиги ћаќида баќиради. Гаррининг сочи синфдошларига нисбатан тез-тез олиб турилади. Аммо сочи нићоятда тез ўсгани учун ћам бу иш фойда бермайди.
Гарри товага тухум чаќиб турганида ошхонага она-бола кириб келди. Дудли ќуйиб ќўйгандай Вернон амакига ўхшайди. Зеро, унинг ћам йирик башараси ќизѓиш бўлиб, бўйни кўринмайди, кичик мовий кўзи серсув, оч-сариќ ќалин сочлари катта семиз бошида текис ётади. Петунья хола уни фариштагинам деб чаќирса, Гарри «парик кийган йирик» деб чаќиради.
Гарри ќовурилган тухум солинган ликопларни стол устига ќўйиб чиќишга уринди. Стол усти совѓаларга тўлиб тошгани учун ћам бу ишни бажариш осон бўлмади. Айни ваќтда совѓа санаётган Дудлининг авзои бузилганлиги турќидан маълум бўлиб ќолди.
- Ўттиз олтита, - ота-онасига тик ќараганича, айблов оћангида эълон ќилди у, - Ўтган йилдагига нисбатан иккитага кам.
- Ёќимтойгинам, Маржори амманг юборган совѓани санамадинг. Ана у, совѓамиз солинган катта ќути остида.
- Хўп яхши, ўттиз еттита дейлик, - Дудлининг юзи ѓазабдан ќизара бошлади.
Яќинлашиб келаётган жазава хуружининг аломатларини сезган Гарри, дастурхон ер билан битта бўлмасидан олдин кўпроќ еб улгуришга ћаракат ќилганча тухумни бўридай ямлаб, юта бошлади.
Шубћа йўќ-ки, Петунья хола ћам яќинлашаётган хавфли вазиятни сезиб, бидирлай кетди:
- Сайрга чиќсак, биз сенга яна иккита совѓа олиб берамиз, хўпми кулчагинам? Ќалай таклифим ёќди-ми? Яна иккита совѓа! Яхшими?
Дудли ўйланиб ќолди. Узоќ ўй сурди ва нићоят койиш оћангида:
- Шунда менинг совѓаларим сони ўттиз... ўттиз...
- Ўттиз тўќќизта бўлади, ќандгинам, - санашга ёрдам бериб юборди Петунья хола.
- Ћа, - деди нићоят курсига ўтирган Дудли, яќин орадаги тугунчани чангаллаб, - Ундай бўлса, майли.
Вернон амаки ћиринглаб юборди.
- Митти енотимиз ўз ќадрини билади. Худди ўзим-а. Яша ота-ўѓил, - деди у, Дудлининг сочларини ќўли билан ћурпайтириб ќўйиб.
Телефон жиринглади. Петунья хола ќўнѓироќќа жавоб берар экан, Гарри билан Вернон амаки Дудлининг пойга велосипеди, видеомагнитофон, видеокамера, масофадан бошќариладиган планер ќадоќларини очаётганини, ќутидан янги компьютер ўйинларининг ўн олтита дискини чиќараётганини кузатиб ўтиришди. Тилла соат ќутиси эндигина очилаётган фурсатда хонага юзи ташвишли ќиёфа касб этган Петунья хола дарѓазаб кириб келди.
- Ёмон хабар, Вернон. Миссис Фигг оёѓини синдириб олибди. Энди у анави билан ўтира олмас экан, - деди у, Гарри томон бош ирѓиб.
Даћшатга тушган Дудлининг оѓзи очилиб ќолди. Аммо Гаррининг юраги ќувончдан бир сапчиди. Ћар йили Дудлининг ота-онаси ўѓлининг туѓилган кунини байрам ќилишар, ўртоќларидан биттасини олиб шаћар боѓига боришар, гамбургер билан сийлашиб, кинога олиб киришар эди. Гарри эса ћар йилнинг шу куни, Дурсллардан икки кўча нарида яшайдиган, ќариб аќлини еган миссис Фигг билан ќолади. Кампирнинг уйига карамнинг ќўланса ћиди ўтириб ќолган бўлиб, устига устак узундан-узоќ ћаётининг ћар хил даврларида яшаб, битта ћам ќолмай ќирилиб кетган кўп сонли мушукларининг фотосуратлари билан тўлган фотоальбомни томоша ќилишга мажбур ќилади.
- Хўш, энди нима ќиламиз? - деди Петунья хола, гўё миссис Фиггнинг оёѓини Гарри бориб синдириб келгандай болага нафрат-ла юзланиб.
Гарри миссис Фиггнинг жони оѓриётганлигини тушунади, албатта. Бироќ Оппоќойим, Пуфик, Панжа амаки, Туфти каби мушукларининг расмларини яна бир йил кўрмаслигини ўйлаб ќувонди.
- Маржорига ќўнѓироќ ќилайлик, - таклиф киритди Вернон амаки.
- Бемаъни гапни ќўйсанг-чи, Вернон. Опанг бу етимни кўргани кўзи йўќлигини жуда яхши биласан.
Холаси билан амакиси Гарри ћаќида худди шу тарзда, аниќроќ айтилса, худди жирканч бир нарса ћаќида гапиришгандай, гўё у ёнларида йўќ ёки гап мавзусини идрок этишга аќли етмайдиган ландавурдай билиб, ќадр-ќимматини менсимай гапиришлари одатий ћол.
- Анави дугонанг-чи, исми нима эди, Ивонна-ми?
- Таътил ўтказгани Ўрта денгизга, Майорка оролига кетган, - шартта чаќиб олди Петунья хола.
- Мени уйда ќолдириб кетишларинг мумкин, - умид-ла гапга аралашди Гарри.
У телевизорда ўзи ёќтирган кўрсатувни томоша ќилиши, ћатто компьютер ўйнаши ћам мумкинлигини ўйлади. Бундай таклифни эшитган Петунья холанинг башараси эса худди лимон чайнаб олган одам турќидай буришиб кетди.
- Кейин-чи, кейин нима бўлади? Мен сайрдан ќайтиб келсам-у, уйим портлаб кетган бўлса, а? - ўшќириб берди у.
- Ћеч нарсани портлатмайман, - ваъда берди Гарри.
Аммо унинг гапини ћеч ким писанд ќилмади.
- Ўйлашимча уни ћайвонот боѓигача олиб борамиз-да, - аста гапини давом эттирди Петунья хола, - Машинада ќолдирамиз...
- Машина, эътиборингиз учун, ћали янги. Мен уни машинада ёлѓиз ќолдирмайман...
Муѓомбир ва муттаћам башарасини сал ќийшайтирса бас, онаси ћар нарсага тайёр бўлишини жуда яхши биладиган Дудли овози борича ўкира бошлади. Йиѓламаганига кўп йил бўлганлиги, аниќроќ айтганда, бу хонадонда йиѓлашига йўл ќўйилмаслиги боис фарёди ёлѓондакамлиги яќќол билиниб турибди. Петунья хола арзандасининг бўйин бўлиши керак бўлган жойидан ќучиб олди.
- Йиѓлама, Динки-дуди-дум, онанг сени хафа ќилдириб ќўймайди! - юпата бошлади у.
- Уни... биз... биз... биз билан бирга юришини... хоћламайман! - баќира кетди Дудли сохта ўкириш учун кучанишлар орасида, - У доимо... доимо ишкал ќилиб юради!
Дудли онасининг ќўллари орасидан Гаррига ќараб, ичиќоралик билан иршайиб ќўйди. Айни шу фурсатда эшик ќўнѓироѓи жиринглади.
- Э Худойим, улар келишди! - хитоб ќилди Петунья хола, хижолат чекиб.
Остонада Дудлининг яќин дўсти Пьерс Полукис ва унинг онаси кўринди. Пьерс турќи каламушга ўхшаш, бичими бесўнаќай чўп-устухон бола. Дудли ќайси болани уриб, адабини беришни истаб ќолса, ўша бечоранинг ќўлини айни шу Пьерс ќайириб, ушлаб туради.
Дудли шу заћоти унини ўчирди.
Ярим соат ўтгач, Гарри машинанинг орќа ўриндиѓида, Дудли ва Пьерс билан бирга ўтириб, ћаётида биринчи бор ћайвонот боѓи томон, ўз бахтига ћалигача ишонмай йўл олди. Ќанча уринишмасин, холаси билан амакиси Гарридан ќутулиш йўлини топа олишмади. Йўлга чиќишдан олдин Вернон амаки Гаррини четга тортиб, ќизѓиш башарасини Гаррининг юзига яќин келтирганча вишиллади:
- Огоћлантириб ќўяй болакай, огоћлантириб ќўяй, бирор-бир найранг кўрсатадиган бўлсанг, анави ћунарларингдан бирортасини сезиб ќолгудай бўлсам, Рождествога ќадар буфетдан чиќмай ўтирасан, тушундинг-ми?
- Мен ћеч ќандай ћунар кўрсатмоќчи эмасман, - ишонтирди Гарри, - Чин сўзим...
Бироќ Вернон амаки унинг ваъдасига ишонмади. Бу уйда унга ћеч ким, ћеч ќачон ишонмаган.
Гап шундаки, Гарри доим ќандайдир таажжуб ћолатларга тушиб ќолади. Бунга унинг дахли йўќ эканлигини тушунтиришдан эса фойда йўќ эди.
Чунончи, кунлардан бир куни, Петунья хола, ћозиргина сартарошхонада соч олдирган Гарри гўё умуман сартарошхона кўрмаган бола сингари уйга ќайтганидан ѓазаби ќайнаб, ошхона ќайчиси билан Гаррининг сочини, пешонасидаги жирканч тиртиѓини тўсиб турган бир тутамидан ташќари, сал кам илдизигача ќийиб чиќди. Гаррининг аћволини кўрган Дудли кулиб кучанганидан иштонига сийиб ќўйишига бир бахя ќолди. Гарри эса эртасига мактабга ќай аћволда боришини ўйлаб, туни билан ухламай чиќди. Мактабда уни шундоќ ћам эгнидаги беўхшов кийими ва улама кўзойнаги учун мазах ќилишади. Бироќ эрталаб, Гаррининг сочлари Петунья холанинг сартарошлик тажрибасига ќадар ќандоќ бўлган бўлса, шундоќ эканлиги аён бўлди. Сочи бу ќадар тез ўсиб кетишининг сабабини тушунтира олмаслигини исбот ќилишга ћарчанд уринмасин, Гаррини буфетга ќамаб ќўйишиб, бир ћафта чиќаришмади.
Яна бир сафар, Петунья хола, Дудлининг тўќ сариќ тусли ёмѓир ќўзиќоринларининг расми солинган, эскириб кетган жирканч жигар ранг свитери билан Гаррини «ясантириб» ќўйишга аћд ќилди. У свитер ёќасини Гаррининг бошидан ўтказишга ќанчалик уринса, свитер шунчалик кичрайиб, ћатто ўйинчоќќа ћам сиѓмайдиган бўлиб ќолди. Ћеч нарсанинг фаћмига етмаган Петунья хола:
- Свитер кўп ювилгандан кичрайиб кетибди, - деган хулоса чиќаргани учун ћам Гарри жазосиз ќолди.
Мактаб ошхонасининг томига ќандай чиќиб олганини тушунтира олмаган Гарри янада мушкул аћволга тушди. Ћамма бало шундаки, Дудли ўзига ўхшаган безорилар тўдаси билан бирга, деярли ћар куни Гаррини ќувиш билан кун ўтказади. Бу сафар эса улардан ќочиб, мўри устига чиќиб олгани Гаррининг ўзи учун ћам кутилмаган жумбоќ бўлди. Шу куни Дурсллар оиласи синф раћбаридан Гаррининг мактаб томига билдираётган носоѓлом ќизиќишларидан норози оћангда битилиб, эътирозга тўлиб тошган ёзма хабар олди. Буфетга ќамаб ќўйилган бола Вернон амакисига айбсиз эканлиги, фаќат Дудли ва унинг ўртоќларидан ќочиб, мактаб ошхонасининг олдидаги чиќинди ташлаш баки устига сакраб чиќмоќчи бўлганини тушунтиришга уринди, сакраган фурсатда кучли эсган шамол уни томга ќадар кўтариб юборганини тахмин ќилди.
Бугун эса у бирор-бир ўхшаш ћодиса рўй беришини кутмайди. Бир кун мактабга бормай, буфетга ќамалмай, карам ћидидан сасиб кетган миссис Фиггнинг мећмонхонасида ўтирмай ћузур-ћаловатда бўлиш учун ћам, ёнида Дудли билан Пьерс борлигига бардош берса арзийди.
Фурсат келган заћоти ћаётдан нолишни хуш кўрадиган Вернон амаки машинани бошќариб кетар экан, ћозир ћам Петунья холага арз ќилиб кетяпти.
Дангаса бўйсунувчилар, Гарри, маћаллий кенгаш, Гарри, банк муассасаси, Гарри – буларнинг ћаммаси Вернон амаки шикоятларининг энг долзарб мавзулари саналади.
- ... савдойидай юришади-я бу шайтон урган безорилар, - норози оћангда ириллади у, ёнидан бир байкер ўќдай учиб ўтганини кўриб.
- Мен эса бугун тушимда ћавода учиб юрган мотоциклни кўрдим, - бирдан эслаб ќолди Гарри.
Боланинг гапини эшитган Вернон амаки рўпарадан келаётган машинага урилиб кетишига бир бахя ќолди. У бир парча жун ёпишиб ќолган баћайбат лавлагига ўхшаш юзи билан кескин ортга бурилди-да:
- МОТОЦИКЛЛАР УЧМАЙДИ! - деб, бўкириб юборди.
Дудли билан Пьерс чўчќа болаларидай хурхурлаб ќўйишди.
- Учмаслигини биламан, - рози бўлди Гарри, - Мен ахир бор-йўќ тушимга кирган нарсани айтдим холос.
Гарри туши ћаќида оѓиз очганидан афсусланди. Ќариндошлар учун Гаррининг саволларидан ћам жирканч нарса – боланинг ѓайриоддий нарсаларга доир билдирган фикр-мулоћазалари. Туш бўлсин ёки мультфильм ќаћрамонининг хатти-ћаракати бўлсин, фарќи йўќ, бари-бир жирканч эшитилиб, хавфли ниятдай кўринади.
Шанба ќуёшли бўлди. Ћайвонот боѓи одамга тўла. Дудли билан Пьерсга биттадан шоколадли музќаймоќ харид ќилинди. Сотувчи дўкондан нари тортиб олинмай ќолган Гарридан нима исташини сўраб улгургани учун эр-хотин Дурсллар болага арзонроќ лимонли обакидандон олиб беришга мажбур бўлди. Обакидандонга ќаноат ќилган Гарри бошини ќашиб турган гориллани кузатар экан, маймуннинг Дудлига жуда ўхшаб кетишини, Дудлининг сочи оќ-сариќ тусда бўлганлиги иккаласининг ўртасидаги ягона тафовут эканлигини пайќади.
Бу тонг Гаррининг ћаётидаги унутилмас тонг бўлди. Тушликка яќин Дудли билан Пьерснинг кўнглига ћайвонот боѓида санќиш ёќмай ќолиб, ўзлари ёќтирадиган иш – Гаррини ќувиб уриш найрангини бошламасликлари учун ћам, у, ќолганлардан сал нарида юрди. Тушлик ћайвонот боѓидаги ресторанда ўтди. «Ола пайпоќ» деб номланадиган десерт устидаги музќаймоќ жуда озлигидан норози бўлиб, тўполон бошлаган Дудлига Вернон амаки бошќа порция олиб берди. Гаррига эса Дудлининг биринчи порциясини еб тугатишга рухсат берилди (Десерт – овќатдан кейин ейиладиган мева ёки ширинлик). Негадир Гаррининг ћаёлига ћамма ишлар яхши маромда кечаётганлиги, бу ћолат узоќ чўзилмаслиги муќаррар, деган ўй келди.
Тушликдан сўнг, террариум томон йўл олинди. Бу ер ќоронѓи, ћавоси салќин, деворлар бўйлаб ичи ёритилган витриналар жойлашган. Ойна девор ортидаги тош ва ходалар орасида ўралиб олган ёки ўрмалаб юрган турли-туман илон ва калтакесаклар кўринади. Дудли билан Пьерс инсонни ямлаб ютишга ќодир йирик бўѓма илонлар ва заћарли кобраларни томоша ќилишга ошиќишди. Тез орада Дудли энг катта илонни излаб топишга муваффаќ бўлди. Бу илон Вернон амакининг машинасига икки маротаба ўралиб олса борми, уни кулча шаклига келтириб ќўйиши аниќ. Фаќат ћозир илоннинг кайфияти йўќ, умуман айтганда, у ухлаб ётибди.
Дудли тумшуѓини ойна деворга босганча, илоннинг ялтироќ жигар ранг ћалќаларини томоша ќилиб турди-да, Вернон амакига:
- Ўрмаласин, - деб буйруќ берди.
Вернон амаки ойнани таќиллатди, лекин илон ќилт этмади.
- Яна таќиллат, - буюрди Дудли.
Отаси бармоѓининг бўѓин суяги билан ойна деворни янада ќаттиќроќ таќиллатди. Илон уйѓонмади.
- Ќандай зе-ри-кар-ли, - нолиди иккаласи ва оёќларини судраб витринадан нари кетишди.
Гарри витрина олдига келиб, илонни синчковлик билан томоша ќилди. Судралувчи ћайвон зерикканидан ўлиб ќолганлигини билса, асло ћайрон бўлмайди. Уйќудан уйѓотишга ћаракат ќилиб куни бўйи ойна таќиллатишган аћмоќ одамлардан бошќа ћеч ќандай шерик йўќ. Гаррининг буфетдаги ћаётидан ћам зерикарли. Гарри ћар ќалай уй ичида юришга ћаќли бўлиб, уни фаќат Петунья холагина уйѓотади холос.
Кутилмаганда илон юмалоќ кўзини катта очиб, бошини Гаррининг кўзига тенг келиб ќолгунга ќадар, аста кўтарди-да, бир кўзини ќисиб ќўйди.
Даставвал Гарри кўзини илоннинг кўзидан уза олмади. Сўнг, ћеч ким ќараб турмаганлигига ишонч ћосил ќилиш учун атрофга тез ќараб олди-да, у ћам кўз ќисиб ќўйди.
Илон бошини Вернон амаки билан Дудли томон силтаб ќўйди-да, нигоћини шифтга ќаратди. Сўнг Гаррига «Худонинг берган куни шу аћвол!» деган маънони аниќ уќиб олса бўладиган нигоћ-ла ќараб ќўйди.
- Аћволингни тушуниб турибман, - ѓулдиради Гарри ва гарчи илон унинг сўзларини эшитаётганлигига шубћа ќилса-да, ќўшиб ќўйди: - Ўларча жонингга теккан бўлса керак.
Илон розилик билдиргандай, бошини бир-икки бор ирѓиб ќўйди.
- Сен умуман ќаерликсан? - ќизиќиб сўради Гарри.
Илон думини ќафас ёнига ќоќиб ќўйилган тахтача томон узатиб, таќиллатди. Гарри «Боа-констриктор, Бразилия» сўзларини ўќиди.
- Бразилиядаги ћаётинг яхши кечганми-ди?
Боа-констриктор думи билан такрор тахтачани таќиллатиб кўрсатди. Гарри ёзувнинг давомини ўќиди «Ушбу намуна ћайвонот боѓида етиштирилган».
- Ие, ћали шундайми? Демак сен Бразилияда умуман бўлмагансан?
Илон рад жавобини ќайтаргандай бош силкиди. Шу дамда орќа томондан Пьерснинг илонни ћам, Гаррини ћам чўчитиб, бир силкитиб туширган, кар ќилиб юборгудай ќичќириѓи эшитилди:
- ДУДЛИ! МИСТЕР ДУРСЛЬ! БУ ЁЌЌА КЕЛИНГЛАР! МАНА БУ ИЛОНГА ЌАРАНГ! УНИНГ ЋАРАКАТЛАРИНИ КЎРИБ ИШОНМАЙСИЗ.
- Йўлдан ќоч, - баќирди лапанглаганича югуриб келган Дудли, Гаррининг ќовурѓаси остига зарб бериб.
Гарри кутилмаганда берилган зарбадан бетон полга ќулаб тушди. Кейинги ћодиса шу ќадар тез бўлиб ўтдики, атрофдаги одамлар нима бўлганини идрок ќилишга улгурмай ќолишди. Ћозиргина бурунлари билан девор ойнага суяниб олган Пьерс билан Дудли даћшатдан дод-вой солиб нари ќочишди.
Гап шундаки, Гарри полда, оѓзи билан ћаво ютиб нафас ростлаганча, ћансираб ўтирган пайтда, боа-констриктор ќамалган витринанинг ойна девори ўзидан ўзи ѓойиб бўлди. Каттакон илон танасининг йирик ћалќаларини шиддат билан ёзиб ўрмалаганча, полга тушди. Одамлар бутун террариумни бошга кўтариб, дод-вой ќилишганча, эшик излаб ќолишди.
Ёнидан тез ва шовќинсиз ўрмалаб ўтаётган илон Гаррига эшитилар-эшитилмас вишвишлаб:
- Раћмат, амиго. Энди Браз-з-зилияга, - дегани эшитилди.
Гарри онт ичишга тайёрки, илон айнан шундай деди.
- Ойна, ойна, ќани ойна? - такрор ва такрор ќайтарди турган жойида ќотиб, шокка тушганча, серрайиб ќолган террариум назоратчиси.
Ќўрќиб кетганидан омонатини топшириб ќўйишига сал ќолган Петунья холага ћайвонот боѓининг директори шахсан ўзи ќуюќ кофе дамлаб, узр сўрашини ќўймади. Тиллари ќотиб, аъзойи-баданлари даѓ-даѓ титраётган Дудли билан Пьерс базўр гапиришмоќда. Боа-констриктор думи билан уларнинг товонларига ўйноќилик билан сал туртиб кетганини Гарри ўз кўзи билан кўрган бўлса-да, ваќт ўтиб, машинада ўзига келиб ќолган Дудли, баћайбат илон оёѓининг бир бўлагини еб ќўйишига бир бахя ќолганлигини нафаси оѓзига тиќилиб ќолгудай бўлиб гапириб берди. Пьерс эса илон уни бўѓишга уринганлиги ћаќида онт ичиб кетди. Аммо Гарри учун энг ёмони ўпкасини босиб олган Пьерснинг чаќимчилиги бўлди.
- Гарри эса илон билан илон тилида сућбатлашди. Иќрор бўласанми, Гарри?
Базўр сабр ќилиб келган Вернон амаки Пьерсни олиб кетишлари билан Гаррига баќира кетди. У шу ќадар дарѓазаб-ки, сўзларини деярли тушуниб бўлмайди. У фаќат:
- Кўзимдан йўќол. Буфетга. Ўша ерда овќатсиз ўтирасан, - сўзларини аниќ талаффуз эта олди холос.
Нићоят келган Вернон креслога ќулади, Петунья хола эса катта стаканни тўлдириб бренди олиб келишга мажбур бўлди.
Буфетда ётиб, ярим тунгача ухлай олмаган Гарри соатли бўлишни орзу ќилди. Ћозир соат неча бўлгани, Дурсллар оиласи уйќуга ётган-ётмаганлигини билмайди у. Дурсллар уйќуга ётмай туриб, буфетдан чиќиш, ошхонага кириб тамадди ќилиб олишга юраги дов бермади.
Гарри Дурсллар оиласида ўзини оз бўлса ћам таниган, ота-онаси автомобиль ћалокатида ћалок бўлган кундан эътиборан сал кам ўн йилдан буён, аниќроѓи бахтсиз, рўшноликсиз ўтган ўн йилдан буён яшаб келмоќда. Ўша лаънати машинада у ћам бўлган-бўлмаганлигини ћеч эслай олмайди. Баъзан, узоќ ваќт буфетга ќамаб ќўйилган кунлари, хотирасига зўр бериб, ѓалати ћиссиётни: кўзни ќамаштириб юборган яшил чаќмоќ ва пешонасида ќизиган оѓриќ сезганлигини эслайди. Гарчи, ушбу яшиннинг ќаердан пайдо бўлганлигини тасаввур ќила олмаса-да, буни ўша мудћиш авариядан ќолган хотира, деб тахмин ќилади. Ота-онасини эса умуман эслай олмайди. Холаси билан амакиси унинг ота-онаси ћаќида ћеч ќачон гапиришмайди. Табиийки, Гаррига улар ћаќида савол бериш ман этилган. Ћатто фотосуратлари ћам йўќ.
Бир неча йил муќаддам Гарри ќандайдир номаълум ќариндошлар келиб, уни олиб кетишини орзу ќилар эди. Бундай бўлиши мумкин эмас, албатта. Холаси билан амакисидан бошќа ћеч кими йўќ. Шундай бўлса-да, баъзан, эћтимол шуни орзу ќилгани сабабли бўлса керак, кўчадаги нотаниш, жуда ѓалати одамлар уни танишини сезар эди. Кунлардан бир куни Петунья хола ва Дудли билан дўконга кирганида бинафша ранг цилиндр кийиб олган миттигина киши Гаррига таъзим ќилиб ўтди. Буни кўриб ќаттиќ ѓазабланган холаси ўша одамни ќаердан таниши ћаќида роса сўроќќа тутди ва ћеч нарса харид ќилмай болаларни судраб, кўчага олиб чиќди. Яна бир куни, автобусда ўтирган ёввойига ўхшаш, бошдан оёќ яшил кийинган бир кампир Гаррини кўрганидан ќувониб, ќўл силтади. Ўтган куни эса тўќ ќизил плаш кийган тепакал киши бирон оѓиз ћам сўз айтмай, Гарри билан ќўл бериб сўрашди-да, нари кетди. Таажжублиси шундаки, Гарри ушбу одамларга тузукроќ разм солиб ќарамоќчи бўлиши ћамоно, улар шу заћоти кўздан ѓойиб бўлади.
Мактабда эса Гаррига дўст тутинган бола йўќ. Дудли ва унинг тўдаси кенг, ћалпиллаган кийим кийиб, улама кўзойнак таќиб юрадиган тентак Поттерни тоќат ќила олмаслигини ћамма билади. Уларга ќарши чиќишни эса ћеч ким хоћламайди.
Admin · Просмотров: 2786 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:01:49

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p4.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)