Календарь

Ноябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гость: 1

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

УЧИНЧИ БОБ. ЋЕЧ ЌАЕРДАН КЕЛГАН ХАТЛАР

Бразилия боа-констрикторининг ќочиб ќолиши Гаррига жуда ќимматга тушди. Уни буфет ќамоѓидан озод ќилишганида ёзги таътил бошланиб бўлган, Дудли эса янги видеокамерасини бузиш, бошќариладиган планернинг абжаѓини чиќариш, пойга велосипедига минган биринчи куниёќ Одамовилар хиёбонида ћассага таяниб юрган кекса миссис Фиггни уриб юборишга улгуриб бўлган эди.
Гарри мактабдаги таћсил мавсуми тугаганидан ќувонса-да, Дудли ва унинг Пьерс, Деннис, Малькольм ва Гордон исмли барзанги ва худди атайин саралаб олингандай бефаћм, деярли ћар куни мећмонга келадиган оѓайниларидан ќутулмади. Бироќ Дудли йириклик, айниќса бефаросатликда ўртоќларидан ўтиб тушади ва шу боис ћам тўда боши саналади. Улар ћам Дудли хуш кўрган «Гаррини ќувиб уриш» спорт турини ёќтириб, тўда бошига бажонидил шерик бўлишади.
Гарри бўш ваќтини имкон ќадар уйдан нарида ўтказишга ћаракат ќилди. Теварак-атрофда айланиб, ёш ќалбида умид учќунини ёќќан янги ўќув йили ћаќида ўйлаб юрди. Гап шундаки, сентябрь ойида Гарри бошланѓич мактабга эмас, ўрта мактабга ва энди, ћаётида биринчи бор, Дудлисиз боради. Дудлини ќачонлардир Вернон амаки тамомлаган «Смелтинг» хусусий мактабига ќабул ќилишди. Пьерс Полукис ћам шу мактабга йўлланди. Гаррини эса «Бетон деворлар» туман умумтаълим мактабига ёздириб ќўйишди. Дудлининг фикрича бу жуда кулгили эмиш.
- «Бетон деворлар»да ўќиш бошланадиган биринчи куни ћар бир ўќувчининг бошини унитазга ботириб чиќишар экан, - деди у Гаррига, - Истасанг юр тепага чиќиб, машќ ќиламиз?
- Йўќ, раћмат. Бечора унитазимизга сенинг бошингдан ћам баттар жирканч нарса тушгани йўќ ћали. Тиќилиб ќолади-ку, - жавоб ќайтарди Гарри ва бефаћм Дудли гап маѓзини идрок этгунга ќадар ќочиб ќолди.
Июль кунларининг бирида Петунья хола билан Дудли Лондонга, «Смелтинг» ўќувчилари кийиб юрадиган кийим харид ќилишга кетишди. Гарри эса миссис Фигг билан ќолди. Кампирнинг уйи олдингидай даћшатли эмас. Аниќланишича, миссис Фигг оёѓини уй ћайвонларидан бирига ќоќилиб йиќилганидан синдириб олган экан. Айни шу кундан эътиборан кампирнинг ћайвонларга бўлган оташин мућаббати бир оз сўнган эмиш. У Гаррига телевизор кўришга рухсат бериб, бир бўлак шоколад синдириб берди. Шоколадни татиб кўрган Гарри, ушбу плитка миссис Фиггнинг уйига келтирилганига бир неча йил бўлганлигига шубћа ќилмади.

***
Кечќурун мећмонхонада Дудли ўзининг янги либосини кийиб, ћаммага намойиш ќилди. «Смелтинг»да таћсил кўрадиган ўѓил болалар тўќ ќизил куртка, тўќ сариќ калта шим ва «Канотье» деб аталадиган ясси похол шляпа кийиб юришади. Бундан ташќари, ћар бир ўќувчида, ўќитувчи ўгирилиб турган фурсатда шерикларини туртиб туриши учун ѓадир-будур таёќча бўлиши керак экан. Эътироф этилишича, бундай турткилар келгуси ћаёт учун фойдали саналадиган кўникмалар шаклланишига омил бўлар эмиш.
Вернон амаки ўѓлининг калта шимига ќараб, ушбу фурсат оила ћаётидаги энг тантанали, жиддий аћамиятга эга фурсат эканлигини йиѓламсираган оћанг-ла таъкидлаб ќўйди. Петунья хола эса ћўнграб, йиѓи орасида, ёќимтой Сичќонча-Дудли улѓайиб ќолганига ћеч ишонгиси келмаётганини базўр айта олди. Гарри бирор-бир ўринсиз сўз айтиб ќўйишдан ўзини тийди. У шундоќ ћам Дудлининг кепатасига ќараб ќаћќаћлаб юборишдан ўзини тийиш учун кучанганидан ќовурѓасини оѓритиб олган.

***
Эртасига эрталаб, нонуштага чиќќан Гарри ошхонани ќўланса ћид босиб кетгани, ошхона чаноѓига ўрнатилган рух тоѓора ушбу ћид манбаси эканлигини пайќади. Яќин келиб, тоѓорадаги лойќа сув ичида ифлос пояндозларга ўхшаш латталарни кўрди.
- Нима бу? - сўради у Петунья холасидан.
- Сенинг янги мактаб кийиминг, - жавоб ќайтарди холаси Гарри савол берганида ћар сафаргидай жаћли чиќиб, лабини ќимтиб олганча.
- Ие, кийим бунаќанги нам бўлиши керак эканлигини билмас эканман, - деб ќўйди Гарри яна бир бор тоѓора ичига ќараб ќўйиб.
- Тентакланма, - жаћл ќилди Петунья хола, - Сен учун ћаракат ќиляпман. Кийиминг одам кийимига ўхшаб, эл ќатори юришинг учун Дудлигинамнинг нарсаларини кул рангга бўяяпман.
Гарри одам киядиган кийим айни шундай бўлишига шубћа ќилса-да, баслашишни ортиќча билди. У нонушта ќилишга ўтириб, биринчи сентябрь куни «Бетон деворлар»га ќайси ќиёфада боришини ўйламасликка ћаракат ќилди. Эћтимол, филнинг эскириб кетган терисидан тайёрланган кийим кийиб олгандай кўринса керак.
Ошхонага Гаррининг янги мактаб кийимидан чиќаётган ћиддан ћазар ќилиб, бурун буриштирган Дудли билан Вернон амаки кириб келди. Вернон амаки ћар сафаргидай ќўлига газета олди, Дудли эса кўтариб юришни одат ќилиб олган смелтинг таёќчасини столга уриб ўтирди.
Шу пайт кириш эшигида, почтачи почта ташлаб кетиши учун очилган туйнук ќопќоѓининг шилќ этган товуши, сал ўтиб, гиламча устига хат тушгани эшитилди.
- Дудли, хатни олиб кел, - буюрди Вернон амаки.
- Гарри олиб келсин.
- Гарри, почтани олиб кел.
- Дудли олиб келсин.
- Дудли, ќўлингдаги таёѓинг билан бир тушир.
Гарри таёќќа чап бериб, эшик томон кетди. Гиламчада Вернон амакининг Ла-Манш бўѓозидаги Уайт оролида дам олаётган Маржори опаси йўллаган откритка, жигар ранг конверт, ћаќ тўлаш ћисоблари бўлса керак ва Гарри номига ёзилган хат ётибди.
Гарри хатни ќўлига олиб, ундан кўзини уза олмади. Боланинг юраги кўкрак ќафасининг ичида резинанинг бир учига боѓлаб ќўйилган коптокдек сакрай бошлади. Ћаёти давомида унга ћеч ким, ћеч ќачон хат йўлламаган. Ахир ким унга хат юбориши мумкин? На дўстлари, на ќариндошлари бўлса. Кутубхонага ћам аъзо бўлмаган. Шу боис, китобни ќайтаришга доир ќўпол талабнома келишини кутмайди. Нима ќилганда ћам мана хат, ќўлида ушлаб турибди. Хато бўлиши ћам мумкин эмас, чунки манзил жуда аниќ ёзилган:

Сюррей графлиги,
Литтл Уингинг шаћарчаси,
Одамовилар кўчаси, 4- уй,
Пиллапоя остидаги буфет,
Мистер Г. Поттерга

Сарѓиш пергаментдан тайёрланган конверт ќалин, вазмингина. Сиртидаги манзил эса зумрад тусли яшил сиёћ билан битилган. Марка йўќ (Пергамент – сув, ёѓни ўзига шиммайдиган ќилиб ишланган ќоѓоз). Ћаяжондан титраётган ќўли билан конвертнинг орќа томонини ўгириб ќараган Гарри: катта «Х» ћарфини ўраб олган шер, бургут, бўрсиќ ва илон тасвири туширилган ќирмизи сурѓуч мућрни кўрди.
- Ќаерда ќолдинг? - эшитилди Вернон амакининг овози, - Хат ичида бомба бор-йўќлигини текширяпсан-ми? - сўради у, ўзининг ћазилидан ўзи кулиб.
Гарри, хатдан кўзини узмай ошхонага ќайтиб кирди. У Вернон амакига откритка билан ћаќ тўлаш ћисобларини узатди-да, ўтириб сариќ конвертни аста очишга киришди.
Вернон амаки ћаќ тўлаш ћисобларини шартта очиб, пишќириб ќўйди-да, откритка ўќишга киришди.
- Маржори касал бўлиб ќолибди, - деди у, хотинига, - Ниманидир еб...
- Дада! - бирдан баќириб юборди Дудли, - Дада, ќара, Гаррининг ќўлига ќара, нима у?
Гарри, конверт пергаментига ўхшаш ќаттиќ пергаментга битилган хатни эндигина очишга улгурган эди ћам-ки, Вернон амаки уни ќўполлик билан ќўлидан тортиб олди.
- Бу менга келган хат! - ќайтариб олишга интилганча баќириб юборди Гарри.
- Ким ћам сенга ёзарди? - деди Вернон амаки ќўлидаги хатни очилиб кетиши учун силтаганча, ћаќоратомуз оћангда.
Бироќ хат матнига ќараши билан башарасининг ќизил ранги яшил тусга, светофорнинг ранги алмашганидан ћам тез алмашиб кетди. Яшил тус билан ћам иш битмади. Сония ўтар-ўтмас унинг турќи ќуриб ќолган сули бўтќанинг кул рангини касб этди.
- П-п-петунья! - нафаси ќайтиб, шивирлади у.
Дудли хатни чангаллаб олишга уриниб кўрди. Аммо Вернон амаки хатни шу ќадар баланд кўтариб олган эдики, Дудлининг бўйи етмади. Пергаментни ќизиќсиниб ќўлига олган Петунья хола хатнинг биринчи сатрини ўќиди-ю, худди ћушини йўќотиб ќўядигандай бир даќиќага яќин тебраниб турди.
- Вернон! Э марћаматли Худо! Вернон! - хириллай кетди у, бўѓзини ушлаб олиб.
Дудли билан Гарри ћанузгача ошхонада эканлигини унутиб ќўйган эр-хотин бир-бирига тикилиб ќолди. Шахсини бу ќадар писанд ќилмасликларига кўникмаган Дудли ќўлидаги таёќ билан кучи борича отасининг бошига ќараб ќўйиб юборди.
- Хатни ўќимоќчиман! - баланд овозда баёнот ќилди у.
- Йўќ, уни мен ўќимоќчиман, - нафрат ила Дудлининг гапини бўлди Гарри, - У менинг номимга келган!
- Йўќолларинг бу ердан. Иккаланг! - жони оѓриб хириллади Вернон амаки, хатни конверт ичига солар экан.
- ХАТИМНИ ЌАЙТАРИБ БЕРИНГ! - ќичќирди Гарри ќилт этмай турганча.
- Хатни менга беринг! - талаб ќилди Дудли.
- ЙЎЌОЛЛАРИНГ!
Вернон амаки иккала болани ёќасидан ушлаганча ошхонадан ќўшни хонага улоќтириб юбориб, эшикни ичкаридан бекитиб ќўйди. Шу заћоти Гарри билан Дудли калит тешиги учун кураша кетишди. Табиийки, барзанги Дудли ѓолиб чиќди. Шу боис кўзойнаги битта ќулоѓига осилиб ќолган Гарри ерга ётиб, ичкарида бўлаётган гапни эшик остидан эшитишга мажбур бўлди.
- Вернон, - эшитилди Петунья холанинг титроќ овози, - Манзилга эътибор ќаратдинг-ми? Улар бола ухлайдиган жойни ќаердан билиши мумкин? Бизни зимдан кузатиб юришмаган бўлса керак, а?
- Кузатишади ћам, жосуслик ћам ќилишади, ћатто баъзан ичкарига ќараб ћам туришади, - вайсади Вернон амаки.
- Энди нима ќиламиз, Вернон? Жавоб йўллайлик-ми? Биз умуман хоћламаймиз...
Гарри, Вернон амакининг ярќироќ ќора туфлиси билан ошхонанинг у бурчагидан бу бурчагига бориб келаётганини кўриб ётибди.
- Йўќ, - нићоят ќарор ќилди Вернон амаки, - Биз бунга эътибор ќаратмаймиз. Агар улар биздан жавоб олишмаса... Ћа, шу йўл энг маќбул йўл... Биз ћеч нарса ќилмаймиз...
- Бироќ...
- Менинг уйимда ўхшаш нарсалар бўлишини истамайман, Петунья! Уни оиламизда ќолдираётганимизда бундай хавфли бидъатни таг-туги билан йўќ ќилиб, ќуритишга онт ичмаган эдик-ми?
Кечќурун, ишдан ќайтгач, Вернон амаки ћаётида ћеч ќилмаган ишни ќилди. У Гаррининг буфет ичида жићозланган ётоќхонасига ташриф буюрди.
- Ќани менинг хатим? - тўрсиллаб сўради Гарри эшикчадан базўр суќилиб кирган амакидан, - Менга ким, ќаердан хат йўллабди?
- Ћеч ким ва ћеч ќаердан. Бу хат сенга янглиш келган экан, - ќисќа ќилди Вернон амаки, - Мен уни ёќиб юбордим.
- Ћеч ќандай англашилмовчилик бўлмаган, - аччиќланиб тўнѓиллади Гарри, - Унда буфетим аниќ кўрсатилган.
- ЖИМ! - ћайќириб берди Вернон амаки.
Шифтдан бир жуфт ўргимчак тушди. Амаки бир неча бор чуќур нафас олгач, ўзини иршайишга мажбур ќилди-ю, ўхшата олмади.
- Ћа, айтгандай, Гарри... буфет хусусида. Холанг билан... Ќисќаси сен анча улѓайиб ќолдинг... ўйлаймиз-ки... сенга бу ер энди ноќулай... фикримизча, Дудлининг иккинчи ётоќхонасига кўчиб ўтсанг маъќул бўлади.
- Нега? - сўради Гарри.
- Ортиќча савол берма! Бўлди, бисот-нарсаларингни йиѓиштир, тез бўл!
Дурсллар уйида тўртта ётоќхона бор: бири Вернон амаки билан Петунья холага тегишли, иккинчиси мећмонлар учун хона вазифасини ўтайди (унда асосан Вернон амакининг опаси Маржори тез-тез тунаб туради), учинчисида Дудли ётади, тўртинчи кичик ётоќхонага эса Дудлининг хонасига сиѓмаган лаш-луш ва ўйинчоќлар киритиб ќўйилган.
Гарри нарсаларини олиб, кўчиб ўтиши учун ўрнидан туриб, иккинчи ќаватга кўтарилиши кифоя бўлди. У кроватга ўтириб, хонага разм солди. Хонадаги нарсаларнинг деярли барчаси бузуќ, синган ёки батамом пачоќ бўлган. Кунлардан бир кун Дудли ќўшнининг итини босиб ўтган ўйинчоќ танк устида атиги бир ой олдин харид ќилинган видеокамера бузилиб ётибди. Бурчакда, Дудли ёќтирган телекўрсатув бекор ќилинган куни тепиб синдирилган, чанг босган телевизор, ёнида эса ќачонлардир тўти ќуш яшаган катта ќафас турибди. Дудли ўша ќушни ћаќиќий помпа милтиѓига алиштирган эди. Ћеч ќанча ваќт ўтмай, ќўпол танасининг бор юки билан устига ўтириб, стволини эгиб юборди. Мана энди ўша милтиќ юќори токчада ќийшайиб ётибди. Ќолган токчалар хонадаги ягона соѓ буюмлар – китоблар билан тўлган. Уларни ћали ћеч ким ќўлига ћам олмаган, яп-янгидай турибди.
Пастдан Дудлининг:
- Гаррининг у ерда яшашини истамайман... хона ўзимга керак... ќувиб чиќаринглар уни... - деган баќириќлари эшитилмоќда.
Гарри хўрсиниб каравотга чўзилди. Кечагина у, ушбу хонада яшашни орзу ќилган. Бугун эса... хатни ќайтариб беришса, яна ўша буфетга кўчиб ўтишга тайёр.
Эртаси куни нонушта ваќтида Вернон амаки билан Петунья хола жим, бир-бирига ѓамгин ќараб, Гарри эса хатни кеча даћлизда ўќиб олмаганлиги учун ўзини ўзи ичида койиб ўтиришди. Фаќат Дудлигина баќирар, ўкирар, дам отасини калтаклар, дам онасини тепар, ўзини кўнгли айниётган кўйга солар, бироќ ќанча уринмасин, ћатто тошбаќа билан парник ойнасини уриб синдирса ћам хонасини ќайтариб олишга муваффаќ бўлмади.
Тонгги почта келганида Вернон амаки Гаррининг кўнглини топишга очиќдан-очиќ уринганча, даћлизга Дудлини йўллади. Смелтинг таёќчаси билан кўзига кўринган нарсани уриб борган Дудлининг хатти-ћаракатларига ћамма ќулоќ тутиб ўтирди. Бирдан Дудлининг:
- Мана. Яна битта хат! Одамовилар хиёбони, 4- уй, кичик ётоќхона, мистер Г. Поттерга... - деган хитоби эшитилди.
Вернон амаки худди бўѓилиб ќолгандай хириллаганча, ўрнидан ирѓиб туриб, Гаррининг таъќиби остида ўзини даћлизга урди. Дудлининг ќўлидаги хатни куч билан тортиб олиш учун уни ерга йиќитиб, босиб олишга мажбур бўлди. Гарри эса Дудлининг устидаги амакисини бор кучи билан тортишга уринди. Бир неча даќиќа давом этган, иштирокчиларнинг ћар бири бир неча бор зарба еган тартибсиз ёќалашишдан сўнг, зафар ќозонган Вернон амаки оѓзи билан ћаво ютганча, ќўлидаги хатни маћкам ѓижимлаб тик турди.
- Бор, буфетингга, йўѓе хонангга кириб кет, - буюрди у Гаррига бўѓилганидан чийиллаб чиќќан овози билан, - Дудли, ќоч дедим сенга, ќоч.
Гарри хонасида гир айланди. Кимдир нафаќат унинг янги хонага кўчиб ўтгани, балки биринчи мактуб унга тегмаганидан ћам бохабар. Оббаћолам, улар яна бир бор хат юборишга уриниб кўришса керак? Ана шунда у ћар ќандай ќилиб бўлса ћам, хатни ќўлга киритишга ћаракат ќилади. Бу борада у режа ћам тузиб ќўйди.
Яќиндагина таъмирдан чиќарилган соат тонг саћар олтида жиринглади. Гарри соатни ўчириб, шовќин солмай кийинди. Энг асосийси ћеч кимни уйѓотиб юбормаслик. Бола чироќни ёќмай, пастга тушди.
Юраги шиддат билан ураётган Гарри ќоронѓи даћлиз орќали ташќарига чиќиш ва 4- уй почтасини шахсан ўзи олиши учун Одамовилар кўчасининг муюлишига бориб, почтачини кутиб ўтиришга аћд ќилган...
- ААААААААА!
Ќўрќиб кетган Гарри сапчиб кетиб, эшик ёнидаги гиламча устида ётган ќандайдир йирик, силлиќ, жонли бир нарса устига тушди.
Юќорида чироќ ёнгач, Гарри, йирик, силлиќ, жонли нарса амакисининг башараси эканлигини англаб, роса хижолат чекди. Вернон амаки боланинг бундай йўл тутишини олдиндан фаћмлаган шекилли, тунни эшик ёнида, ќопкўрпа ичига кириб ўтказибди. Тахминан ярим соат баќир-чаќир ќилган амаки чой келтиришни буюрди. Ќайѓу-ћасрат ила ошхона томон йўл олган Гарри хонага ќайтгач, амакисининг тиззаси устида, юзасидаги манзил зумрад сиёћ билан ёзилган учта конвертни кўриб, эрталабки почта етиб келганини тушунди.
- Бу менга...
Гарри оѓиз жуфтлаган ћамоно, Вернон амаки хатларни намойишкорона равишда йиртиб, майда-майда бўлакларга бўлиб ташлади.
Шу бугун Вернон амаки ишга бормади. Уйда ќолиб, кириш эшигидаги хат ташлаш туйнугининг ќопќоѓини михлаб ќўйди.
- Мана кўрасан, - деди амаки оѓзидаги михни тишлаб олганча, ќилган ишининг маъносини хотинига тушунтириб, - Улар хат етказа олмас эканлар, демак ёзишни ћам бас ќиладилар.
- Бунга ишончим комил эмас, Вернон!
- Э, сен билмайсан уларнинг хулќини, Петунья. Ўша одамларнинг тафаккури бизнинг тафаккуримиздан тамомила фарќ ќилади.
Ќизишиб кетган Вернон амаки болѓа ќолиб, ћозиргина хотини ќўлига ушлатиб ќўйган торт бўлаги билан кучининг борича михга ќарата зарб берди.
Жума куни оз эмас-кўп эмас ўн иккита хат келди. Хат ташлаш туйнуги ёпиќ бўлганлиги учун почтачи хатларни эшик остига, ён тирќишларига суќиб, бир нечтасини ќуйи ќаватдаги ванна хонанинг очиќ деразасидан ташлаб кетибди.
Вернон амаки яна ишга бормай, уйда ќолди. Хатларни каминда ёќиб бўлгач, ќўлига болѓани олиб, кириш эшиги ва орќа эшикнинг барча тирќишларини, ћеч ким ташќарига чиќа олмайдиган даражада ќоќиб чиќди. Сал эшитилган шовќиндан сесканганча, иш давомида «душман ќочар, ёв ќочар»ни хиргойи ќилди.
Шанба куни вазият назорат остидан чиќа бошлади. Петунья хола аћволни кўриб анграйиб ќолган сут сотувчининг ќўлидан мећмонхона деразаси орќали олган йигирма тўртта тухумнинг ичидан чиќќан йигирма тўртта хат уйга кирди. Жаћли чиќќан Вернон амаки айбдорларни ќидириб, почта идораси ва сут дўконига ќўнѓироќ ќилиб, шовќин солди. Петунья хола эса хатларни, бирорта ћам ќолдирмай, гўштќиймалагичдан ўтказди.
- Кимнинг сен билан мулоќот ќилиш истаги бу ќадар ќистаб ќолибди? - сўради лол ќолган Дудли.
Якшанба куни эрталаб Вернон амаки чарчаган, юзи касал кишининг ќиёфасини касб этган бўлса ћам бахтиёр кайфият-ла нонуштага тушди.
- Якшанба куни почта ишламайди, - деди ќувноќ оћангда, мармеладни нон ќолиб газетага суртганича, - Шундай экан офат-бало хатлар...
Айни шу фурсатда аллаќандай жисм камин ќувуридан шувиллаб чиќиб, фикрини охиригача айтиб улгурмаган амакининг бошига тегди. Яна ўттизта, эћтимол ќирќта хат камин ичидан ўќдай учиб чиќди. Ћамма энкайиб олди. Фаќат Гарригина хатлардан бирортасини ушлаб олишга уринди.
- ЙЎЌОЛ! ЙЎЌОЛ!
Вернон амаки Гаррини тутиб олиб, даћлизга улоќтириб юборди. Петунья хола билан Дудли юзларини бекитиб олганча ошхонадан отилиб чиќишди. Вернон амаки эса эшикни ичкаридан бекитиб олди. Ќувурдан учиб чиќаётган хатлар девор ва полга урилаётгани ћамон эшитилмоќда.
- Гап бундай, - деди Вернон амаки мўйлов ќилини юлганича, ўзини идора ќилишга уриниб, - Беш даќиќадан сўнг ћамма сафарга отланган бўлиши шарт. Йўлга чиќамиз. Фаќат зарур нарсаларгина олинсин. Эътирозга ўрин йўќ!
Чала юлинган мўйлови билан у шундай даћшатли ќиёфа касб этган эдики, ћеч ким эътироз билдиришга журъат эта олмади. Ўн даќиќадан сўнг оила аъзолари ќоќиб ташланган эшикнинг уриб тешилган туйнуги орќали уйни тарк этиб, машинада катта йўлга чиќиб олганча, елдек учиб кетди.
Улар тўхтамай узоќ йўл босишди. Ћатто Петунья хола ћам эридан ќаёќќа кетишаётганини сўрашга журъат эта олмади. Баъзан Вернон амаки машинани дафъатан орќага бурарди-да, акс йўналишда ћаракатланиб:
- Шундай ќилсак, таъќибдан халос бўламиз, - деб валдирар, сўнг яна ўз йўлига ќайтар эди.
Куни бўйи, ћатто тамадди ќилиб олиш учун ћам тўхтамай йўл юрилди. Кечга яќин ќорни оч, яхши кўрган телекўрсатувларининг бештасини ўтказиб юборган, умуман айтганда, ћали ћеч ќачон компьютер келгиндиларининг учиш аппаратларини портлатмай, бирорта бўлсин келгинди ўлдирмай бунчалик кўп ваќт ўтказмаган Дудли ростакамига ўкира бошлади. Бу кун унинг ћаётида энг расво кун бўлди.
Нићоят, Вернон амаки машинани аллаќандай шаћардан чекка жойдаги ћувиллаган мећмонхона ёнида тўхтатди. Дудли билан Гаррига ёнма-ён ўрнатилган, устига нам чойшаб ташланган каравотлар билан жићозланган битта хона ажратилди.
Дудли тарашадек ќотиб хуррак отди, Гарри эса дераза токчаси устида ўйга толганча, кўчадаги ўткинчи машиналарнинг фараларини томоша ќилиб, ўтирди...
Туриб ќолган бодроќ ва маринадланган помидордан тайёрланган бутерброд эрталабки нонушта бўлди. Овќатни еб тугатишга улгурмай, хонага мећмонхона соћибаси кириб келиб, ќўлидаги мактубни, зумрад рангли сиёћ билан ёзилган манзилни ўќиб олиш мумкин бўлган ћолатда тутиб кўрсатди.
- Маъзур сананг, ќайси бирингиз мистер Г. Поттер бўласиз? Бизга юзга яќин мана бундай хат келди

Коксворт
«Ўлик жимжитлик» мећмонхонаси
17- хона
Мистер Г. Поттерга

- Мен ќабул ќилиб оламан уларни, - деди Вернон амаки, хатга эндигина узатилган Гаррининг ќўлига зарб берилганлигини бефарќ кузатиб турган аёлга ќараб.

***
- Эћтимол уйга ќайтганимиз маъќулдир? - аста сўради Петунья хола бир неча соатдан сўнг.
Бироќ Вернон амакининг ќулоѓига гап кирмас бўлиб ќолган чамаси. Нимага эришмоќчи бўлаётганини тушуниб бўлмади. Дам ўрмон ичига кириб кетади, дам ташќарига чиќиб, атрофга ќарайди-да, бошини сарак-сарак чайќаганича, машинага ќайтиб кириб, йўлни давом эттиради. Йўл давомида учраган шудгор ўртасида ћам, осма кўприк остида ћам, машиналар саќланадиган кўп ќаватли бинонинг томи устида ћам шу ћолат такрорланди.
- Дадам аќлдан озди-ми? - зерикиб сўради Дудли шу куни кечга яќин.
Вернон амаки денгиз соћилига келиб, оилани машинага ќамаб ќўйди-да, ўзи номаълум томон гум бўлди. Бир томондан йирик томчилари машина томига урилган кучли ёмѓир, иккинчи томондан Дудлининг бурни пишиллаб йиѓлаган инжиќлиги бошланди.
- Бугун душанба, - огоћлантирди у, - «Буюк Умберто» бўлади. Борадиган жойимизда телевизор бўлишини истайман.
Душанба. Дудлининг ушбу талаби Гаррининг ёдига мућим санани солди. Кўп нарсаларга аќли етмаса ћам, ћафта кунларини Дудли яхши билади. Акс ћолда хуш кўрган телекўрсатувларини томоша ќила олармиди? Модомики, бугун душанба экан, демак эртага сешанба. Сешанба куни эса Гарри ўн бир ёшга тўлади. Туѓилган кун Гарри учун ќолган кунлардан кўп фарќ ќилмайди. Чунончи, ўтган йили Гаррига пальто учун илгак билан Вернон амаки кийиб эскиртган бир жуфт пайпоќ ћадя этилди. Нима ќилганда ћам ћар куни ўн бирга кирмайсанку, ћар ќалай.
Ќўлида узун ясси ќоѓоз халта ушлаб, тишининг оќини кўрсатган Вернон амаки топилиб келди. Нима харид ќилганини сўраган Петунья холанинг саволи жавобсиз ќолди.
- Мен ажойиб жой топдим! - эълон ќилди у, - Тушинглар! Кетдик!
Кўча жуда совуќ. Вернон амаки денгиз ћавзасининг узоќ нуќтасида ќояга ўхшаб ќад кўтарган, чўќќисида ѓарибона кулбача кўриниб турган алланимани кўрсатди. Ишонч билан айтиш мумкинки, у ерда телевизор йўќ.
- Бугун кечаси кучли пўртана бўлиши эълон ќилинди! - хитоб ќилди юзи, аќлдан озган киши кулгисининг кулгисига ўхшаб ќотиб ќолган Вернон амаки ќарс уриб. - Мана бу жентльмен эса ќайиѓини ижарага бериб туришга лутфан рози бўлди!
Уларнинг олдига, оѓзида бирорта ћам тиши ќолмаган бир чол яккакифт юрганча яќинлашиб, бехосият иршайди-да, денгизнинг кул-пўлат тусли тўлќини устида чайќалиб турган, эскириб омонат ћолатга келиб ќолган ќайиќчани кўрсатди.
- Мен ќуруќ егулик олдим, - хотинининг боя берган саволига жавоб ќайтарди Вернон амаки, - Хўш, ќани энди – ћамма бортга! - команда берди у.
Ћаво ўларча совуќ. Денгиз сувининг муздай ќатралари билан уйѓунлашиб кетган ёмѓир ёќа орасидан сингиб кирмоќда. Баданни тешиб ўтадиган даражада эсаётган шамол эса ќайиќда ўтирганларнинг юзларини ќамчидай саваламоќда. Ќояга етиб боргунга ќадар бир неча соат ўтиб кетгандай бўлди. Етиб келгач, Вернон амаки олдинда, ќоќилиб-сирпанганча, деярли вайронага айланиб ќолган бошпана томон йўл бошлаб борди.
Уй ичида борки нарса киши кўнглини бузади. Ћамма ёќќа сув ўтларининг ириган ћиди уриб кетган. Атиги иккита хоначадан иборат кулбанинг тахта деворларидаги йирик тирќишлар орќали елвизак шамол чийиллаб эсар, нам тортган камин эса бўм-бўш.
Вернон амаки олиб келган ќуруќ егулик жон бошига биттадан банан ва бир пакетдан чипси бўлди. Вернон амаки бўшаган ќоѓоз халталарни каминга жойлаб ёќишга уриниб кўрди. Халталар ёнмасдан фаќат буруќсаб, бужмайиб ќолди.
- Ћозир ўша хатлар жуда асќатган бўлар эди-я! - ќувноќ кайфият-ла ћазил ќилди у.
Амакининг рући нићоятда кўтаринки. Афтидан, бу ерга ћеч ќандай почта, айниќса кучли пўртана ваќтида етиб келмаслигига ишончи комил. Гарчи, бу ћолат Гаррини ќувонтирмаса-да, амакисининг фикрига ќўшилишдан бошќа иложи йўќ.
Ќоронѓи тушди. Ваъда ќилинган пўртана бошланди. Баланд кўтарилган тўлќиннинг атрофга сачраган ќатралари кулба деворига келиб урилиб, шиддатли шамол деразаларнинг лиќиллаб ќолган ромларини титратди. Петунья хола ќўшни хонадан бир нечта моѓорлаб кетган адёл топиб чиќиб, куя еб емирилган кичик диванга Дудли учун ётар жой тайёрлади. Ўзи эса Вернон амаки билан ќўшни хонадаги эгилиб кетган каравотга жойлашди. Гарри эса полнинг энг юмшоќ жойини топиб, дабдаласи чиќќан, жиќќа ћўл адёлга ўраниб ётишдан бошќа илож топмади.
Пўртана борган сари кучаяр, Гаррининг уйќуси келмас, ќулайроќ жойлашиш учун бир ёнбошидан бошќасига ќалтираганча аѓанар, ќорни очлигидан ќийналар эди. Ярим тунга яќин Дудлининг хурраги узоќдан янграган момаќалдироќнинг паст эшитилаётган овозини босиб юборди. Унинг дивандан осилиб тушган йўѓон ќўлидаги ёришувчи соати яна ўн даќиќадан сўнг Гарри ўн бир ёшга тўлишини кўрсатиб турибди. Туѓилган кунини борган сари яќинлаштираётган соат милларининг юришини томоша ќилиб ётган бола, бу кун холаси билан амакисининг эсига келиш-келмаслиги, номаълум хат муаллифи айни дамда ќаерда эканлигини ўйлаб ётди.
Яна беш даќиќа. Нимадир ќарсиллагани эшитилди. Гарри кулбанинг томи ўпирилиб кетмаслигига умид ќилди. Эћтимол, том ўпирилса, уй исир. Тўрт даќиќа ќолди. Эртага Одамовилар хиёбонидаги уйларига ќайтса-ю, уй хатга тўлиб-тошган бўлса, лоаќал бирортасини олиб ўќишга улгуриб ќолар, а?
Уч даќиќа. Ќизиќ нима ќарсиллаяпти, денгиз тўлќини ќоя тошларига шу ќадар ќаттиќ уриляпти-ми? Икки даќиќа ќолди. Ниманинг товуши экан? Нимадир тўкилиб тушяпти шекилли. Наћотки ќоя ёрилиб, ѓарќ бўлаётган бўлса?
Яна бир даќиќа ва у ўн бир ёшга тўлади. Ўттиз сония... йигирма... ўн... тўќќиз...
- Дудлини уйѓотай-ми, бир жаћли чиќсин, уч... икки... бир...
ГУМ!
Эшикка берилган зарбадан кулба титраб кетди. Гарри ётган ўрнидан туриб, тўѓри ўтириб олди. Кимдир ичкарига киришга уриниб, эшик таќиллатмоќда.
Admin · Просмотров: 1869 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:07:23

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p5.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)