Календарь

Январь 2018
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гость: 1

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ТЎРТИНЧИ БОБ. МАКТАБ ЌОРОВУЛИ

ГУМ! Эшик яна бир бор ќарсиллади.
- Ким ўќ узди? - аћмоќона савол берди ўтакаси ёрилиб кетган Дудли ўрнидан ирѓиб туриб.
Орќа томондан ќўлига милтиќ ушлаб, бесўнаќай сакраб чиќќан Вернон амакининг шовќини эшитилди. Ћа, ана энди узун ясси ќоѓоз халтада нима бўлганлиги аён бўлди.
- Ким у? - баќирди амаки, - Огоћлантириб ќўяй, ќуролланганман!
Орага бир оз сукунат чўкди. Сўнг бирдан ЌА-А-АРС-С!
Ќаттиќ зарба берилган эшик ошиќ-мошиѓидан узилиб, гумбурлаганча ерга тушди.
Остонада чигаллашиб кетган ќалин ёли ва узун исќирт соќоли остидаги йирик башараси деярли кўринмаётган, бироќ бундай тартибсизлик орасида катта-ката кўзлари бир жуфт ќора ќўнѓиздай ярќираётган девќомат киши пайдо бўлди.
Баћайбат киши ичкарига анча букилиб кирган бўлса ћам, сочи билан шифтдаги ўргимчак уяларини супуриб юборди. Девќомат ерда ётган эшикни ћеч ћам зўриќмай кўтариб, жойига ўрнатиб ќўйганидан сўнг, денгиз бўронининг ѓувуллаган товуши анча пасайди.
- Итдай чарчаганман, чой беринг, - илтимос ќилди у, даћшатдан эси чиќиб кетган Дудлига яќинлашиб, - Нари жил, бўрдоќи.
Дудли чийиллаганча ќочиб ќолиб, Вернон амакининг белига ёпишиб олган онасининг орќасига бекинди.
- Ћа-а, мана Гарри! - хитоб ќилди чаќирилмаган мећмон.
Гарри рўпарасидаги кишининг баджаћл, ёввойи, ќорайиб кетган юзига тикилиб, табассум ёѓилиб турган ќўнѓиз кўзлари атрофини ажин ќамраб олганини пайќади.
- Мен сени мана бу-у-у-у-ундай бўлганингда кўрганман, - деди давангир бармоѓини кўрсатиб, - Ќаранг-а, отасининг худди ўзи-я, кўзлари-чи, онасининг кўзларига ўхшабди-ќопди.
- Бу уйни зудлик билан тарк этишингизни талаб ќиламан, сэр! - овоз берди Вернон амаки ѓижирлаб нафас ютганча, - Сиз бостириб... зўрлик билан бузиб...
- Тинч ќўй мени, ландавур, - ќўл силтади давангир.
Кутилмаган мећмон диван суянчиѓи орќали энкайиб, Вернон амакининг ќўлидаги милтиќни шартта тортиб олди-да, ундан осонликча тугун тугиб, кулба бурчагига улоќтирди. Амаки эса думи босиб олинган сичќондай чийиллаб ќўйди.
- Ќисќаси, Гарри, - деди давангир Дурслларга орќа ўгириб, - Туѓилган кунинг билан табриклайман! Мана, сенга совѓа олиб келдим. Фаќат, чамаси, йўл-йўлакай андак эзиб ќўйганга ўхшайман. Ћеч ќиси йўќ, бари-бир жуда мазали.
У ќора плашининг ички чўнтагидан бир оз эзилган ќутини чиќариб, Гаррига узатди. Бола совуќдан ќалтираётган бармоќлари билан ќутини очиб, устига яшил шакар-ќиём билан «Туѓилган кунинг билан, Гарри!» сўзлари ёзилган катта шоколад тортни кўрди.
Болакай бошини орќага ташлаб, рўпарасидаги баћайбат кишининг мећр товланиб турган юзига ќаради. Самимий миннатдорлик билдирмоќчи бўлди-ю, юрагидан чиќќан сўзлар бўѓзига келганда тиќилиб ќолиб, «Раћмат» ўрнига беихтиёр:
- Сиз кимсиз? - деб пичирлади.
Давангир ќаћќаћлаб юборди.
- Ћаќиќатан ћам ўзимни таништирганим йўќ, а, ћали? Рубеус Хагрид, «Хогварц» ќоровули ва хизматкори, - эълон ќилди давангир.
У боланинг ќўлини мисли кўрилмаган йирик кафти билан бутунлигича ўраб олиб, кучсиз силтаб ќўйган бўлди.
- Чой масаласи нима бўлди? - эслатди Хагрид, ќўлини ишќалаб, - Ћа айтгандай, ўткирроќ ичимлик бўлса, рад этмаган бўлар эдим.
Унинг нигоћи чипсдан бўшаб, бужмайиб ќолган ќоѓоз халталар ётган бўм-бўш каминга тушгач, мийиѓида кулиб ќўйиб, энгашди. Нима иш ќилганини ћеч ким кўрмади-ю, ќаддини ростлаганида, камин панжараси ортида ловуллаб ёнаётган гулхан кўринди. Нам тортган совуќ кулба ичига жон бахшида илиќлик таралди. Гарри ўзини гўё иссиќќина, хушбўй ваннада ётгандай ћис этди.
Девќомат ялпайганча ўтириб олган бечора диван ѓарчиллаб эгилиб. У катта плашининг чўнтакларидан мис чойнак, силлиќ ќадоќќа ўралган сосискалар, темир косов, чой дамлаш чойнаги, бир нечта сири кўчган кружка, каћрабо ранг суюќлик ќуйилган шиша каби ћар хил нарсалар чиќарди. Кечки овќат тайёрлашга киришар экан, шишадаги суюќликни тез-тез сўриб борди. Тез орада кулбани чўѓда тарс-тарс ёрила бошлаган сосискаларнинг мазали ћиди ќамраб олди. Хагрид камин ќаршисида ивирсиб ўтирганида ћеч ким овоз чиќармади. Темир косов устидан бир оз куйиб, иштаћани ќўзѓатадиган хушбўй сосискаларнинг дастлабки олти донасини олиши билан Дудли сал ќимирлаб ќўйди.
Буни сезган Вернон амаки дарћол ўѓлини тўхтатди:
- Тўхта Дудли, уни ќўлидан ћеч нарса олма!
- Дурсль, сени кўпчиб пишган баќалоќ кулчагинангга баттар ёѓ босишнинг ћеч ћам ћожати йўќ, - деди мећмон нафрат-ла кулимсираб, - Шундай экан, ортиќ чиранма.
Хагрид сосискалардан бирини Гаррига узатди. Бола нићоятда оч бўлиб, ћаётида бундай мазали овќат емаган гўё. Кўзини девќоматдан узмай тановул ќилди. Ћеч ким ћеч ќандай тушунтириш бермагач, ўзи сўраб билишга аћд ќилди:
- Маъзур сананг-у, кимлигингизни бари-бир тушунмадим.
Девќомат кружкага ќуйилган суюќликдан хўплаб олди-да, кафтининг орќа томони билан оѓзини артиб:
- Мени эл ќатори Хагрид деб чаќиравер. Айтдим-ку сенга «Хогварц» ќоровулиман деб. «Хогварц» ћаќида эшитгансан-ку, ахир.
- М-м-м... йўќ, - иќрор бўлди бола ва Хагриднинг рућий ларзага келаётганини пайќаб, - Узр, - деб ќўшиб ќўйди.
- Узр? - бўкириб юборди Хагрид, шу топда ер тезроќ ютиб юборишини истаб ќолган эр-хотин Дурсллар томон ўгирилиб, - Анави нусхалар узр сўрашлари керак! Хўп майли, хатлар сенга берилмади, лекин «Хогварц»дан бехабар бўлиб ўсишинг! Буниси энди ћаддан ортиќ! Ўзинг-чи, ота-онанг ўз маћоратларини ќаерда ўќиб ўрганишганини ћеч сўрамадинг-ми?
- Ќандай маћорат ћаќида гапиряпсиз? - сўради Гарри.
- ЌАНДАЙ МАЋОРАТ? - момаќалдироќ гумбурлаган сингари ўкирди Хагрид, - Ќани сен нари тур-чи!
Баджаћл ћолатда ирѓиб турган давангир танаси билан кулбани тўлдирди-ќўйди. Эр-хотин Дурсллар деворга ёпишиб олишди.
- Буни ќандай тушуниш керак?! - баќирди Хагрид, - Мана бу болакай ЋЕЧ НАРСАДАН ХАБАРИ ЙЎЌМИ?!
Гарри бир оз ошириб-бўктириб юборгандай ћис этди ўзини. Ћар ќалай у мактабда таћсил кўрган, баћолари ћам ёмон эмас.
- Нега энди, - гапга аралашди у, - Мен санаш, ёзишни биламан.
- Мен ўз дунёмиз тўѓрисида гапиряпман, - ќўл силтади Хагрид, - Сенинг дунёнг. Менинг дунём. Ота-онанг дунёси ћаќида сўраяпман.
- Ќанаќанги дунё?
Хагрид портлаб кетгудай бўлгани аён кўриниб турар эди.
- Сени-ми, Дурсль! - гумбурлаб давом этди у.
Ранг-ќути ўчиб, мурдадек оќариб ќолган Вернон амаки минѓир-минѓир ќилиб алланима пичирлаган бўлди. Хагрид изтироб ила Гаррига ќараб ќолди.
- Бу ќанаќаси! Ота-онанг ћаќида ћеч нарса билмайсан-ми?! Ахир улар ном чиќарган! Ўзинг ћам жуда машћурсан!
- Нима? Ростдан ћам мен... менинг... ота-онам машћур-ми?
- Билмайди... ћеч нарсани билмайди...
Хагрид ќўлларини сочларига суќиб, бошини маћкам сиќиб олганча, Гаррига чинакамига ачиниб тикилди ва узоќ танаффусдан сўнг:
- Сен ким эканлигингни сенга айтишмади-ми?
- Жим бўлинг! - талаб ќилди кутилмаганда мардлиги тутиб ќолган Вернон амаки, - Овозингизни ўчиринг, сэр! Болага гапиришни ман этаман!
Хагрид Вернон амакига шундай ќараб ќўйди-ки, ўзини Вернон Дурслдан ћам мард деб билган ћар ќандай кишининг юраги, бундай нигоћга рўбару бўлгач, товонига тушиб кетган бўлар эди.
- Сен унга бирор-бир нарсани сўзлаб бермабсан, - ћар бир ћарфи ѓазабга тўлиб-тошган сўзлар ила жавоб ќайтарди давангир, - Дамблдорнинг хатини болага ўќиб бермабсан! Бор гапни ундан сир тутиб юрибсан! Сўзларимнинг маъносини уќяпсан-ми, Дурсль?
- Нима сир тутилган? - ћаяжонланиб сўради Гарри.
- ЖИМ! МАН ЭТАМАН! - ваћимага ичра чинќириб юборди Вернон амаки.
Петунья хола даћшатга тушганидан нафаси бўѓилиб ќолди.
- Ћа, ћозироќ овозимни ўчираман, аћмоќлар! Гарри, сен – сећргарсан!
Кулбага сукунат чўкди. Фаќат денгизнинг ўкираётгани ва шамолнинг чийиллаётгани эшитилмоќда.
- Мен, кимман? - сўради Гарри, оѓзи ланг очилиб.
- Сећргарсан, тушундинг-ми? Сећргар! - деди давангир диванга, уни янада баттар эзиб жойлашиб, - Энг мућими нићоятда зўр сећргарсан, машќ ќилсанг, албатта. Ота-онаси зўр сећргар бўлган бола ёмон бўлармиди? Хўп, керакли гап гапирилди... Ана энди мана буни ўќийдиган фурсат етди, - деди Хагрид болага сарѓиш конверт узатиб.

Денгиз, Ќоядаги кулба, пол тахта.
Мистер Г. Поттерга

Гарри зориќиб юрган хатни ќўлига олиб ўќиди:

«ХОГВАРЦ»
СЕЋРГАРЛИК ВА АФСУНГАРЛИК САНЪАТИ МАКТАБИ
Директор: Биринчи даражали Мерлин ордени соћиби, Буюк Афсунгар, Бош Сећргар, Нуфузли Зот, Бутун жаћон Сећр-жоду Конфедерацияси аъзоси АЛЬБУС ДАМБЛДОР

Ћурматли мистер Поттер!
Сиз «Хогварц» Сећргарлик ва афсунгарлик санъати мактабига ќабул ќилингансиз. Сизни бу ћаќда хабардор ќилиш бизга нићоятда катта ќувонч бахш этади. Ўзингиз билан олиб келадиган зарурий адабиёт ва буюмлар рўйхати хатга илова ќилинган.
Машѓулотлар 1 сентябрь куни бошланади. Жавоб тариќасида йўллайдиган бойќушингизни 31 июлдан кечиктирмасликни сўраймиз.
Самимий эћтиром ила,
директор ўринбосари
Минерва Макгонагалл

Гаррининг ћаёлида лоп-лоп этиб ёрилган мушаклар каби ћар хил саволлар туѓила бошлади, бироќ уларни ќай изчилликда беришга боши ќотди. Бир оз ўйлангач, нићоят:
- «Жавоб тариќасида йўллайдиган бойќушингиз» деганини ќандай тушуниш керак? - ѓўлдиради у.
- Э, ћа, эсим ќурсин, сал бўлса унутиб ќўйибман-ку! - хитоб ќилди Хагрид юк ортилган от аравани урса аѓдариб юборгудай куч билан пешонасига бир уриб.
У чўнтагини титкилаб, ћаќиќий, тирик, ћурпайиб кетган бойќуш, узун пат-ќалам ва пергамент ўрамини чиќарди. Тиришганидан тилини чиќариб олганча, Гарри тескарисига ўќиб турган ажи-бужи хат ёзди:

Ћурматли профессор Дамблдор!
Хатни Гаррига топширдим.
Эртага бозорга чиќамиз.
Об-ћаво даћшат.
Умид ќиламан-ки, Сиз соѓ-саломатсиз.
Хагрид.

Хагрид номани ўраб, бойќушга узатди ва ўрнидан туриб, эшик олдига яќинлашди-да, тумшуѓига хат сиќиб олган ќушни пўртанага ќарата улоќтириб юборди. Шундан сўнг, худди даћлизда турган телефон орќали ким биландир гаплашиб олган киши каби ортга, диванга ќайтиб ўтирди.
Гарри эса Хагриднинг ћаракатларига ќараб оѓзи катта очилиб ќолганини пайќагач, ёпиб олди.
- Хўш, биз нима ћаќида гаплашиб турган эдик?
Хагрид энди гап бошлаган эди ћам-ки, бўзарган юзига ћалигача ќон келмаган Вернон амаки жаћл ила камин ёритиб турган жойга чиќиб овоз кўтаргандай бўлди:
- У бормайди.
Хагрид чангитиб сўкиниб олди-да, писанд ќилмай:
- Ким тўсќинлик ќилса ћам, ћар ќалай сендай магл тўсќинлик ќила олмайди.
- Ким? - ќизиќиб сўради Гарри.
- Магл. Сећргар бўлмаган ћар ќандай кишини биз шундай деб атаймиз, - тушунтирган бўлди Хагрид, - Ћа, дўстим, омадинг чопмади, магллар ќўлида ўсдинг. Мана бунга ўхшаганларини эса кундуз куни чироќ ёќиб ќидирсанг ћам топа олмайсан.
- Уни оиламизга ќабул ќилиб олганимизда, бундай бемаънигарчиликка чек ќўямиз, деб онт ичганмиз. Ќаранг-а, сећргар эмиш!
- Билардингиз-ми? - ћайрон бўлиб сўради бола, - Сећргарлигимни билардингиз-ми?
- Билардингиз-ми?! - кутилмаганда чийиллаб ќолди Петунья хола, - Билмай бўладими! Албатта, билардик! Уч карра лаънати сингилчам туќќан сендай бола ким ћам бўлар эди! У ћам, бир ваќтлар шундай хат олиб, ўша мактабга йўл олган. Уйга фаќат таътилга келиб юрган! Доимо чўнтагида баќанинг увулдириѓини олиб юрар, чашкаларимиз ћамиша каламушга айланиб ќолар эди! Уни ќандайдир... телба эканлигини фаќат менгина билар эдим! Ота-онамиз-чи, мафтун! Лилимиз ундай, Лилимиз бундай. Оилада, ќаранг-ки, жодугар туѓилибди!
Хола бир оз нафасини ростлаб олиб, давом этди. Кўп йиллардан буён гапириб, ичини бўшатиб олиш истагида юргани аён сезилиб турибди.
- Ваќт ўтиб, анави мудћиш Поттер билан танишиб олди-да, гум бўлди. Турмуш ќуришди. Ћеч ќанча ўтмай сен туѓилдинг. Бирор-бир шубћа йўќ-ки, сен ћам худди... ўшаларга ўхшаб... ѓалати... телба бўлиб ўсасан. Кейин-чи, марћамат, сингилчам ўзини ўлдиришларига йўл ќўйиб ўтирибди. Бизга эса олинг-марћамат – сећргарча!
- Ўлдиришларига йўл ќўйди? - ўзини базўр ќўлга олди ранги оќарган Гарри, - Сиз уларни автомобиль ћалокатига дучор бўлишган, деган эдингиз-ку?!
- АВТОМОБИЛЬ ЋАЛОКАТИ?!
Ѓазабининг чеки кўринмаётган Хагриднинг нафрати шундоќ ћам ўтакаси ёрилар даражага келиб ќолган Дурслларни кулба бурчагига биќиниб олишга мажбур ќилди.
- Лили билан Жеймсни ќанаќанги автомобиль ћалокати ўлдира олишини билишни истар эдим! Ќандай аблаћлик! Бемазагарчилик! Гарри Поттер ўзи ћаќида ўзи билмаса-я! Ахир бизда эндигина тухумдан чиќќан ћар ќандай болакай унинг тарихини ёддан айтиб бера олади-ку!
- Нима?... Ќаердан?... Нега? - сўрай бошлади Гарри.
Оѓзидан чиќиб кетган гапидан хижолат чеккан Хагриднинг юзидаги ѓазабдан асар ћам ќолмай, безовталана бошлади.
- Бунаќа бўлишини кутмаган эдим, - деди у паст овоз билан, нима ќилишини билмай боши ќотиб, - Дамблдор огоћлантирган эди-я мени... сен билан мулоќот... бир оз ќийин кечишини. Ћаќиќатан ћам ћеч нарса билмас экансан-ку. Эћ Гарри, Гарри... Нима ќилишни ћам билмай ќолдим. Сенга бор гапни айтиб бериб, яхши иш ќилган бўламанми, ёмонлик ќилиб ќўяман-ми, бошим ќотди. Кимдир айтиб бериши керак-ку сенга. Ахир «Хогварц»га дунё бехабар сўтакка ўхшаб бормайсан-ку, ћар ќалай.
У Дурсллар томон нићоятда хунук ќараб ќўйди.
- Сизлар ћам эшитиб ќўйсаларинг фойдадан холи бўлмайди... Тўѓрисини айтганда ўзим ћам бор гапнинг ћаммасини билмайман. Жуда ќоронѓи ћикоя...
У ўтириб олди-да, гулханга тикилиб ќолди, сўнгра:
- Чамаси гапни исми... ћа, йўќ... сизлар бундай исмни ћаётда эшитмагансизлар-ку, даћшат, бизда эса ћамма билади...
- Кимни?
- Э... исмини тилга олишни истамайман. Ћеч ким истамайди.
- Нега?
- Балога, нега бўларди! Турќи хунук махлуќќа ўхшаш эди. Ќўрќишади ундан, ўшанга! Ћозиргача ќўрќишади. Жин урсин уни, ќийин... Эшит Гарри, ќачонлардир бир сећргар бўлган. Хуллас у ёмон... ёвуз бўлган. Шундай ёвуз бўлганки, ундан ўтадигани бўлмаган. Унинг исми... - Хагрид ютиниб ќўйди, исмни айтишга тили айланмади.
- Балки ёзиб берарсиз? - таклиф киритди Гарри.
- Йўѓе, ёзсанг янада ёмон бўлади. Хўп, майли, Вольдеморт, - Хагрид сесканиб кетди, - Бўлди бу исмни такрорлашга мажбур ќилма мени... Хуллас, ана ўша... сећргар, тахминан йигирма йил муќаддам ўз атрофига тарафдор ўќувчиларни тўплай бошлаган. Топиб тўплаган ћам. Баъзи ўќувчилар ќўрќишганидан тарафдор бўлса, айримлари унинг ћукми зўрлигидан суйкалишган. Ћукми эса етарлича ќудратли бўлган. Ола-ѓовур давр эди, Гарри. Ким кимга ишониши кераклигини ћеч ким билмайди. Мусофирлар билан дўст тутинишга ћеч кимнинг юраги бетламайди... Ћар хил ќўрќинчли воќеалар бўлиб турар эди. Аста-секин унинг ќўли баланд келиб, ѓалаба кетидан ѓалаба ќозона бошлади. Шуниси аёнки, ким унга ќаршилик кўрсатса ёки бош кўтаришга уринса, ўлдирар эди. Ўлдирганда ћам, жуда мудћиш ўлдирар эди. Ћукми ўтмайдиган биттагина хавфсиз жой ќолган, у ћам бўлса, «Хогварц». Чамаси, Ўзингиз-Биласиз-Ким фаќат Дамблдордан ќўрќар эди. Мактабни забт этишга, жилла бўлмаса ўша даврда, журъати етмади.
- Хўш... энди ота-онанг ћаќида... Ота-онанг мен билган энг зўр сећргар ва афсунгарлар сирасига киради. Улар «Хогварц»нинг сара ўќувчилари бўлишган. Нима учун Ўзингиз-Биласиз-Ким уларни бирор маротаба бўлсин, ўз томонига оѓдиришга уриниб кўрмаган?... Чамаси у, ота-онанг ёвуз кучлар томонга ўтишмаслигини фаћмлаган. Ота-онанг Дамблдор тарафдорлари бўлишган, тушуняпсан-ми? Эћтимол ўша сафар уларни кўндирмоќчи... балки... йўлидаги ѓов сифатида бартараф этмоќчи бўлгандир, ким билади... Ўн йил олдин, Хэллоуин куни, ўша аблаћ сизлар яшаган ќишлоќќа ќадам ранжида ќилган. Сен эндигина бир ёшга тўлган увоќќина гўдак эдинг. У уйларингга кирди-да...
Бирдан Хагриднинг дами ичига тушиб кетди. Чўнтагидан кир дастрўмол чиќариб, ќувурдан чиќќан товуш каби товуш чиќариб, бурун ќоќди.
- Маъзур сананг, - деди манќаланиб, - Ћалигача ѓам-андућ чекаман. Ота-онангни жуда яхши кўрар эдим. Уларни жуда хушхулќ кишилар бўлишган. Ўша мараз, Ўзинг-Биласан-Ким ота-онангни нобуд ќилди. Кейин эса эћтимол гувоћ ќолмаслиги учундир, балки одам ўлдириш унга ёќиб ќолгани учунми, сени ћам ўлдирмоќчи бўлди, аблаћ. Масаланинг жумбоќлиги ћам шундаки, сени ўлдириш ќўлидан келмади! Пешонангдаги чандиќ нима сабабдан пайдо бўлганини биласанми? Бу ќандайдир арзимас яра эмас. Бундай чандиќ кучли ёвуз афсун текканларда ќолади. Афсун кучи шу ќадар ќудратли эдики, на ота-онанг, на уйларинг омон ќолди. Сенга эса бундай кучли афсун кор ќилмади. Айни шунинг учун ћам жуда машћурсан, Гарри. У кимга ќасд ќилган бўлса, омон ќолмаган. Ахир, ўша даврдаги ќудрати Маккинлар, Боунслар, Преветлар каби энг сара сећргар ва афсунгарларни ўлдириб юборишга етди. Сен эса истисно, улардан фарќли ўлароќ, омон ќолдинг.
Гаррининг ћаёлида оѓриќ билан кечган ќандайдир хотира тикланиб ўтди. Хагрид ћикоясини тамомлар экан, боланинг кўз ўнгида яшил рангли, кўзни ќамаштирадиган чаќмоќ олдингидан ћам аниќ кўринди ва ћаётида илк бор кучли, этни жунжитган тарзда янграган шафќатсиз кулги эшитганини эслади.
- Сени вайрона уйдан шахсан ўзим олиб чиќиб, мана буларникига олиб келганман, - деди Хагрид, маъюс термилиб.
- Бари бећуда гап! - хитоб ќилди Вернон амаки.
Унинг овозини эшитган Гарри сесканиб кетди. Дурслларнинг шу ерда эканлигини у умуман унутиб ќўйган экан. Вернон амакининг одатий манманлиги ќайтган шекилли, Хагридга таћдид солгандай ќўлини мушт ќилиб олди.
- Энди гапларимга ќулоќ сол, йигитча, - ѓазаб-ла гап бошлади Вернон амаки, - Табиатингда ќандайдир ѓайриоддийлик борлигини яхши биламан. Яна шуни биламан-ки, яхшигина таёќ есанг, буларнинг барини жуда тез унутасан. Ота-онанг масаласига келсак, улар савдойи бўлганликлари аниќ. Фикримча, уларсиз бу ћаёт енгил ўтади. Ота-онанг ўз ќилмишларига яраша жазо олишди. Улар апоќ-чапоќ бўлиб олишган жамики жодугарлардан нимани ћам кутиш мумкин. Огоћлантирган эдим, уларни. Эртами-кечми, шу кўйга тушишларини айтган эдим. Ажаб иш бўлибди...
Вернон амакининг сўнгги сўзларини эшитган Хагрид бардош бера олмай, ўрнидан ирѓиб турди. Плаши остидан эскириб кетган пушти соябонини ќўлига олди-да, Вернон амакига ўќтаганча дона-дона ќилиб:
- Огоћлантириб ќўяй, Дурсль, огоћлантириб ќўяй, яна бир оѓиз ортиќча сўз айтадиган бўлсанг...
Соябон тиѓига кийдириб ќўйилиш хавфи билан юзма-юз келган Вернон амакининг мардлиги шу заћоти барћам топди. У аста секин деворга ќапишиб олиб, унини ўчирди.
- Шундоќ бўлсин, - деганча, оѓир нафас олган Хагрид диванга ќайтиб ўтирди. Бу сафар бечора диван ергача эгилиб кетди.
Гарри эса янги ва янги саволларни тайёрлаб ќўйган.
- Вольде... яъни Ўзингиз-Биласиз-Кимга нима ќилди?
- Яхши савол бўлди-ю, Гарри, бироќ жавоби ќийин. Унга нима бўлганлигини билмайман. Гум бўлди. Сени ўлдиришга уринган ўша кечанинг ўзида ер ютгандай йўќ бўлиб кетди. Айни шу сабабли ћам сен янада машћур бўлиб кетдинг. Уќдинг-ми, жумбоќлар ичра жумбоќ айни шунда... Ахир у ўша кезларда борган сари ќудратли бўлиб, ћукми зўрайиб бораётган эди. Нега энди шундай пайтда йўќолиб ќолиши керак?
Хагрид бир оз ўйланиб ќолди.
- Баъзилар уни ўлганга чиќаришган, - давом этди у, - Бўлмаѓур гап! Киши ўлиши учун кам деганда одам бўлиши керак. У эса одам-подам эмас эди. Айримлар уни шу атрофда кезиб, ќандайдир пайт пойлаб юрибди, дейишади. Бундай миш-миш гапларга ћам бовар ќилмайман. Унинг собиќ тарафдорлари орамизга ќайтишди. Эмишки, аќл-хушлари хиралашиб ќолибди. Агар унинг ћаётга ќайтишини аниќ билишганларида, бундай каслар орамизга ќайтмаган бўлар эдилар.
- Фикримча, у тирик, ќаергадир бекиниб олган. Сећри барћам топган бўлиб, кураша олмайдиган жуда заиф ћолатга тушиб ќолган... Сенда нимадир борки, Гарри, уни яксон ќилиб юборгансан. Ўша тунда, ким билади дейсан, умуман кутилмаган ћодиса содир бўлган-у, табиатингдаги аллаќандай тилсим уни янчиб ташлаган.
Хагрид Гаррига ўзгача илиќлик ва эћтиром ила ќараб ќўйди. Гарри эса ўзини мамнун ћис этиш ўрнига, мана бу ћолат, эшитаётган сўзлари ќандайдир даћшатли англашилмовчилик эканлигига ишонч ћосил ќила бошлади. У сећргар?! Бўлиши мумкин эмас! Дудли уни бир умр ќийнаб келган, холаси билан амакиси эса зулм ўтказишини ќўймаган бўлса, ќанаќа сећргар бўлсин? Агар сећргар бўлса, нега ћар сафар буфетга ќамаб ќўйишган Дурслларни ќурбаќага айлантириб ќўймади? Агар у ќачонлардир жаћондаги энг ќудратли сећргарни енгишга муваффаќ бўла олган бўлса, нега унда Дудли уни футбол коптоги сингари ћанузгача тепиб юради?
- Хагрид, - нићоят гап бошлади у, - Менимча Сиз янглишяпсиз. Мен сећргар эмасман.
- Сећргар эмасман дегин? - ћиринглаб ќўйди Хагрид, Гаррини ћайрон ќолдириб, - Сени истакинг билан, айтайлик жаћлинг чиќќан ёки ќаттиќ чўчиганингда, ћеч нарса рўй бермаган демоќчимисан?
Гарри каминда ёнаётган оловга ќаради. Ќизиќ савол... Ћаќиќатан ћам барча ѓалати ћодисалар айнан нимадандир хафа бўлган ёки жаћли чиќќан ћолларда рўй берган эди-ку... Дудлининг оѓайнилари ќувиб, таъќиб ќилишганда киши етмас жойда пайдо бўлиб ќолиши-чи... Даћшатли ќиёфага келиб ќолган даражада олиб ташланган сочи шу заћоти ўсиб, ўз ћолатига келиб ќолган эмас-ми. Сўнгги воќеани олайлик. Ћайвонот боѓида жонини оѓритиб урган Дудлидан шу оннинг ўзида ќасос олмади-ми? Ойна девор ортидаги боа-констрикторни Гаррининг ўзи, нима ќилаётганини идрок этмаган ћолда чиќариб юборган эмас-ми?
Гарри Хагридга ќараб, ќувончдан яшнаб кетаётганини кўрди.
- Хўш? Энди ћис этдинг-ми? - деди кўзини ќисиб ќўйган Хагрид, - Гарри Поттер сећргар эмас эмиш! Ћа! Шошмай тур, сен ћали «Хогварц»нинг фахрига айланасан.
Бироќ Вернон амаки осонликча таслим бўладиганлардан эмас.
- «Хогварц»га бормайди дедим шекилли? - вишиллади у, - Бола «Бетон деворлар»га боради ва бунинг учун ваќти келиб мендан миннатдор ћам бўлади. Ўќиганман хатларингни. Буни ќаранг-а, унга аллаќандай афсунлар китобими, сећрли таёќча керак эканми-ей, яна...
- Агар унга бирор нарса керак бўлса, сенга ўхшаш магл нусха халал бера олмаслиги муќаррар, - ћайќирди Хагрид, - Лили билан Жеймс Поттерларнинг ўѓлини «Хогварц»га юбормас эмиш! Аќлингни еб ќўйибсан Дурсль. Ахир бу бола туѓилиши билан мактаб ўќувчиларининг рўйхатига киритиб ќўйилган-ку, тентак. У дунёдаги сећргарлик ва афсунгарлик санъати мактаблари орасидаги энг сара мактабга боради. Етти йилдан сўнг ўзини ўзи танимай ќолади. Ўзига ўхшаган болалар билан таћсил кўради. Энг машћур сећргарнинг ќўлида, кимсан – Альбус Дамбл...
- АЛЛАЌАНДАЙ МИЯСИНИ ЕГАН ЌАРИ АЋМОЌ ЋАР ЌАНДАЙ БЕМАЪНИ ЖОДУГАРЛИК ЌИЛИЌЛАРИГА ЎЌИТИШИ УЧУН МЕН БИР ТИЙИН БЎЛСИН, ТЎЛАМАЙМАН! - ћанграб юборди Вернон амаки.
Бироќ у ћаддан ошириб юборди. Хагрид соябонини ќўлига олиб, унинг боши узра айлантира кетди.
- МЕНИ ОЛДИМДА АЛЬБУС ДАМБЛДОРНИ ЋАЌОРАТ ЌИЛИШГА ЌАНДАЙ ЖУРЪАТ ЭТДИНГ?
Хагрид ќулочкашлаганча соябонини ќуйи солиб, учини Дудлига ќаратган эди ћам-ки, лоп этиб бинафша ёѓду кўринди. Шундан сўнг, портлаган мушак билан металлнинг ѓижирлаши аралаш товуш эшитилиб, бир сония ўтгач, Дудли, жони оѓриганидан, ќўлини ёѓ босган йўѓон думбасига сиќиб олганича, турган жойида сакрай кетди. Орќа ўгирганида иштонининг йиртиѓидан бўртиб чиќќан чўчќа думининг гажаги кўринди.
Вернон амаки додлаб юборди. У Петунья хола билан Дудлини бошќа хонага судраб, Хагридга ўќрайганча, эшикни ичкаридан ёпиб ќўйди.
Хагрид соябонга ќараб, соќолини силади.
- Ўзимни ќўлга олишим керак, - тўнѓиллаб ќўйди у, макрли ќиёфа ясаб, - Э, бари-бир иш бермади. Чўчќага айлантириб ќўймоќчи эдим уни, бироќ шундоќ ћам чўчќа экан, ортиќча уринишга ћожат бўлмади. Бу ћаќда «Хогварц»да гапириб юрмагин, хўпми, - шунчаки айтиб ќўйгандай бўлди у, пахмоќ ќошлари остидан Гаррига ќараб, - Мен... менга... нима десам бўлар экан... Сећр-жоду билан шуѓулланиш мумкин эмас, тушуняпсан-ми. Тўѓри, сени ќидириб топиш, хабар етказиш каби баъзи ишлар учун айрим нарсаларга рухсат берилган, бироќ... Бир оз ќизишиб кетдим шекилли...
- Нима учун сизга сећр-жоду билан шуѓулланиш мумкин эмас?
- Сен сўрама, мен айтмай. Мен ћам бир ваќтлар «Хогварц»да ўќиганман, аммо ростини айтсам мени... Мени учинчи синфда ўќиётганимда мактаб ўќувчиларининг рўйхатидан четлатишган. Сећрли таёќчамни эса икки бўлиб юборишган. Хуллас, ишлар жойида.
Admin · Просмотров: 2087 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:26:43

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p6.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)