Календарь

Ноябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 4

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

БЕШИНЧИ БОБ. ДИАГОН ХИЁБОНИ

Эртасига эрталаб барваќт уйѓонган Гарри кун ёришганини идрок этган бўлса ћам, кўз очишни истамади.
- Кўринган нарсаларнинг бари туш, - инонтирар эди у, ўзини ўзи, - Тушимга сећргар болалар мактабига ќабул ќилинганим ћаќидаги хабарни етказиш учун келган Хагрид исмли ќандайдир давангир кирибди. Ћозир кўзимни очаман-да, яна ўз буфетимда уйѓонаман.
Шу пайтда ќаердандир ќаттиќ таќир-туќур эшитилди.
- Ана, Петунья хола ћам эрталабки тўполонини бошлади, - хаёлдан ўтказди кўзини очмай, туш давомини кўришни истаб ётган Гарри, кўнгли чўкиб.
Таќ-таќ-таќ.
- Ћозир тураман хола,- ѓиншиди у, - Мана турдим.
У шартта туриб, ётган ўрнига ўтирган эди ћам-ки, устидан гуп этиб Хагриднинг плаши тушди. Кулба нурга тўлган, пўртана ўтиб, денгиз тинчиб ќолган. Хагрид «ќийноќлардан» нићоят синиб ќутулган диван устида хуррак отиб ётибди. Деразани эса кечаги бойќуш, тумшуѓига аллаќандай газетани тутиб олганча, ўткир тирноќларини уриб таќиллатаётган экан.
Ќалби чексиз ќувончга тўлган бола ўтирган ўрнидан ирѓиб туриб, ўзини нићоятда бахтиёр, ичида гўё каттакон ћаво шари бордай енгил ћис этди. Дераза ёнига югуриб бориб, куч билан очиб юборди. Ичкарига отилиб кирган бойќуш Хагриднинг устига газетани ташласа-да, давангир уйѓонишни ћаёлига ћам келтирмади. Ќуш ќанотларини ћилпиратган-ча, пастга тушиб, Хагриднинг плашига ћужум ќила бошлади.
- Бас ќил! Бас ќил дедим сенга!
Гарри бойќушни плашдан нари ћайдашга уринди, ќуш эса унга таћдид ќилгандай тумшуѓини шаќиллатиб, плаш титкилашни давом этди.
- Хагрид! - баланд овоз чиќарди Гарри, - Мана бу ќуш...
- Ћаќини тўла, - пўнѓиллаб ќўйди Хагрид дивандан бош кўтармай.
- Нима?
- Почта олиб келгани учун унга ћаќ тўлаш керак. Чўнтакларимни титкилаб кўр, топасан.
Хагриднинг плаши одамнинг жонидан бошќа ћар хил майда-чуйда нарсаларга тўлиб-тошган чўнтаклардан иборат бўлиб, даста-даста калит, аллаќандай ўќлар, йўѓон-ингичка ип калавалари, ялпизтаъм обакидандонлар, чой халтачалари... ва нићоят ќандайдир ѓалати тангалар чиќди.
- Беш нут берсанг бўлади, - уйќусираб пўнѓиллади Хагрид.
- Нут?
- Ћа, майда бронза тангалар, топдинг-ми?
Гарри беш дона танга санади ћам-ки, бойќуш чарм ћамёнча боѓланган оёѓини узатиб, тангаларни солдирди-да, учиб кетди.
- Кетдик Гарри, - баланд овоз чиќариб эснади Хагрид, ўрнидан туриб, керишиб олгач, - Бугун ќиладиган ишларимиз нићоятда кўп. Лондонга бориб, мактабинг учун ћар хил лаш-луш харид ќилишимиз керак.
Гарри сећргарлар тангасини ќўлида айлантириб ўйнар экан, ћаёлига келган фикр ичидаги ћаво шарини тешиб ќўйгандай бўлди.
- М-м-м... Хагрид?
- Ћмм? - жавоб ќайтарди улкан ботинкасини кияётган Хагрид.
- Мактаб лаш-лушларини олиш учун пулим йўќ... Кеча Вернон амакининг гапини эшитдингиз-ку... У сећргарликка ўќишим учун пул тўламайди.
- Бу ћаќда умуман ќайѓурмасанг ћам бўлаверади, - деди ќаддини ростлаган Хагрид сочини тараб, - Ота-онанг сенга ћеч нарса ќолдириб кетмаган деб ўйлайсан, чамаси?
- Уларнинг уйи вайрон бўлиб кетган, дедингиз-ку...
- Фикрингча, ота-онанг ўз олтинларини пайпоќќа бекитиб саќлашган-ми? Йўќ. Биз дастлаб сећрли банк «Гринготтс»га борамиз. Сосискадан еб ол. Совуќ бўлса ћам жуда мазали... Бир бўлак тортдан ћам бош тортмайман.
- Сећрли банклар ћам бўладими?
- Фаќат битта – «Гринготтс». Уни гоблинлар бошќаради.
- Гоблинлар?
- Ћа гоблинлар. Яна шуни айтишим мумкинки, бу банкни ўмаришни ћаёлига келтирган савдойи ћозирча йўќ. Гоблинлар билан ћазил ћаром, Гарри. Борди-ю бирор нарсани яширмоќчи бўлсанг, Ер куррасида энг ишончли жой «Гринготтс» саналади... Эћтимол «Хогварц»ни ћам ишончли деб айтиш мумкиндир. Мен шундоќ ћам «Гринготтс»га кириб, Дамблдорнинг амрини бажаришим керак. Мактаб ишлари, - виќор-ла кўкрак керди Хагрид, - Директор мућим ишларни, одатда, фаќат менга ишониб топширади. Мана мисол учун сени ќидириб топиш ёки «Гринготтс»дан бирор-бир мућим нарсани олиб келишдек топшириќларни менинг зиммамга юклайди, тушундинг? Хўш, тайёрмисан? Кетдик.
Гарри Хагриднинг ортидан ташќарига, ќоя чўќќисига чиќди. Осмон ёришиб кетган, денгиз эса ќуёш нурларида жилваланмоќда. Вернон амаки ижарага олган ќайиќ пастда, жойида турибди-ю, фаќат пўртана уни сувга тўлдириб ќўйибди.
- Сиз бу ерга ќандай келиб ќолдингиз? - сўради Гарри, кўзи билан иккинчи ќайиќни ќидириб.
- Учиб келдим, - жавоб ќайтарди Хагрид.
- Учиб келдингиз?
- Ћа, учиб келдим, фаќат энди сузиб кетамиз. Сен ёнимда бўлганингда сећр-жодунинг айрим турлари билан шуѓулланиш мумкин эмас менга.
Икковлон ќайиќќа жойлашар экан, Гарри Хагридга ќараб, учишини тасаввур ќилишга уринди.
- Денгизда шалоплаб юриб, бир дунё ваќтни бећуда сарф этишни ћам хоћламайман, - деди иккиланиб Хагрид, болага зимдан ќараб, - Агар, жараённи сал жадаллаштирсам, бу ћаќда «Хогварц»да вайсаб юрмайсан-ку, шундайми?
- Албатта вайсамайман, - самимий ишонтирди Гарри, яна бирор-бир сећр кўришга ошиќиб.
Хагрид ќўлига пушти соябонини олиб, бортга икки бор урди ћам-ки, ќайиќ ќирѓоќ томон жадал суза кетди.
- Нега энди «Гринготтс»ни фаќат савдойи ўмариши мумкин? - сўради Гарри.
- Банкда ќўлланилган сећр-жоду сабабли, - ќисќа ќилди Хагрид, ќўлидаги газетани очар экан, - Айтишларига ќараганда, унинг ўта махфий сейфларини аждарлар ќўриќлар эмиш. Бунинг устига ичкарида йўл топиб юриш жуда ќийин экан. «Гринготтс» Лондон остидаги ер ќаърида, юзлаб милья чуќурликда жойлашган, уќдинг? Жуда чуќурда. Агар киши бирор нарсани ўмаришга муваќќат бўлган таќдирда ћам, бари-бир юќорига чиќа олмай, очликдан ўлиб кетади.
Хагрид «Башорат-у, каромат газетаси»ни ўќиётганида Гарри жим ўтириб, хаёл суриб кетди. Газета мутолаа ќилаётган одамни тинч ќўйиш кераклигини Вернон амаки яхшигина уќтириб ќўйган унга. Бироќ ўзини тийиб ўтириши нићоятда ќийин кечди. Боланинг миясида бир олам саволлар ўзидан ўзи туѓилиб борди.
- Сећргарлик вазирлигида одатдагидай яна аћмоќлик, - вайсади Хагрид, газета саћифасини алмаштирар экан.
- Шунаќа вазирлик борми? - сўраб юборди Гарри, жим ўтиришга ћарчанд уринмасин ћайратдан оѓзи очилиб.
- Бор, албатта, - жавоб ќайтарди Хагрид, - Бир ваќтлар Дамблдорни вазир этиб сайлашмоќчи ћам бўлишди. У эса «Хогварц»ни ћаётда тарк этмайди. Шундан сўнг, ќария Корнелиус Фуж сайланди. Вазир эмас косиб, агар фикримни билмоќчи бўлсанг. Худо берган куни Дамблдорга бойќуш кетидан бойќуш йўллайди, маслаћат сўрайди.
- Сећргарлик вазирлигидагилар нима билан шуѓулланади?
- Уларнинг асосий вазифаси – мамлакатимизда сећргар ва афсунгарлар ќадимдан жуда кўп эканлигини магллардан сир тутиш саналади.
- Нега энди сир тутиш керак?
- Нега?! Бу ќанаќа савол бўлди, Гарри?! Агар магллар бохабар бўлиб ќолишса, ўзларининг барча муаммоларини ћеч ќийналмай сећр-жоду воситасида ћал этишни хоћлаб ќолишади-ку. Кечирасиз, улар ўз ёѓларида ўзлари ќовурилишсин-у, бизни тинч ќўйишсин.
Шу фурсатда ќайиќ аста ќирѓоќќа урилди. Хагрид газетани тахлагач, тош зинадан кўтарилиб, кўчага чиќишди.
Кичик шаћарча кўчалари орќали темир йўл станцияси томон боришар экан, ўткинчиларнинг барчаси таажжубланиб, Хагридга ќараб ўтишди. Гарри эса уларнинг бундай хулќини айбга буюра олмайди. Негаки, Хагрид ћар ќандай оддий одамга нисбатан икки баробар йирик бўлишидан ташќари, юрган йўлида газ сув автоматига ўхшаш нарсаларга бармоќ ўќтаганча, баланд овоз билан:
- Ќара, Гарри! Маглнинг орзуси! Кўрдинг-ми? - деб ћайратомуз масхара ќилиб борар эди.
- Хагрид, «Гринготтс»да аждарлар бор дедингиз-ми? - сўради Хагрид билан тенг юриш учун деярли югуриб бораётган Гарри, ћаллослаб.
- Айтишларига ќараганда бор. Жин урсин, ќани энди ўзимнинг аждарим бўлса!
- Аждарли бўлишни хоћлар эдингизми?
- Болалик йилларимдан буён бир умр орзу ќилиб келаман. Бу томон юрамиз.
Улар станцияга етиб келишганида Лондонга борадиган поезднинг жўнашига беш даќиќа ќолган экан. Маглларнинг пулига тушунмайдиган Хагрид купюраларни Гаррига бериб, чипта олиб келишни тайинлади.
Хагрид бир ўзи иккита ўринни эгаллаб олиб, цирк чодирига ўхшаш аллаќандай сариќ буюм тўќиш билан машѓул бўлиб кетгани учун поезддаги одамлар уларга янада кўпроќ ќизиќсиниб ќарашмоќда.
- Хат ёнингдами, Гарри? - сўради Хагрид, тўќима ћалќаларни санашдан тўхтамай.
Гарри киссасидан пергамент конвертни чиќарди.
- Жуда яхши, - деди Хагрид, - Хатга керакли нарсаларнинг рўйхати илова ќилинган.
Гарри хатнинг кеча тунда пайќамаган иккинчи ќисмини очиб, ўќиди:

«ХОГВАРЦ». СЕЋРГАРЛИК ВА АФСУНГАРЛИК САНЪАТИ МАКТАБИ

МАКТАБ КИЙИМИ

Биринчи йил таћсил кўрадиган ўќувчилар ќуйидаги кийимга эга бўлишлари зарур:
1. Оддий коржома (ќора рангли) – 3 дона.
2. Кундалик чўќќидор шляпа (ќора рангли) – 1 дона.
3. Ћимоя ќўлќопи (аждар ёки ўхшаш ћайвон терисидан) – 1 жуфт.
4. Ќишки ридо (ќора рангли, кумуш илгакли) – 1 дона.
Мактаб кийимига ўќувчининг фамилияси ёзилган ямоќ тикиб ќўйилиши ўтиниб сўралади.

ЗАРУРИЙ ДАРСЛИКЛАР РЎЙХАТИ:

Ћар бир ўќувчи ќуйидаги китобларга эга бўлиши даркор:
Миранда Гошок «Афсунлар тўплами (биринчи ќисм)»;
Батильда Жукпук «Сећргарлик тарихи»;
Адальберт Вафлинг «Сећргарлик назарияси»;
Эмерик Свитч «Бошќа нарсага айланиш ва айлантириш усуллари. Ўрганувчилар учун ќўлланма»;
Филлида Спора «Мингта сећрли алаф ва ќўзиќоринлар»;
Арсениус Жиггер «Сећрли ќайнатма ва дамламалар»;
Ньют Скамандер «Афсонавий махлуќлар ва уларнинг маконлари»;
Квентин Трясль «Ёвуз кучлар: ўзини ўзи ћимоя ќилиш бўйича ќўлланма».

БОШЌА БУЮМЛАР:

сећрли таёќча – 1 дона;
ќозон (ќалай ќуймасидан тайёрланган, 2- ўлчамли) – 1 дона;
шиша идишлар тўплами (шиша ёки биллур) – 1 тўплам;
телескоп – 1 дона;
мис тарози – 1 дона.
Ўќувчилар ўзи билан бойќуш ёки мушук ёхуд ќурбаќа олиб келишлари мумкин.

ОТА-ОНАЛАР ДИЌЌАТИГА: БИРИНЧИ ЙИЛ ТАЋСИЛ КЎРАДИГАН ЎЌУВЧИЛАР ЎЗЛАРИ БИЛАН СУПУРГИ ОЛИБ КЕЛИШЛАРИГА ИЖОЗАТ БЕРИЛМАЙДИ

- Буларнинг бари Лондонда харид ќилинадими? - сўради Гарри ћайратомуз.
- Жойини билиш керак.
Гарри ћеч ќачон Лондонда бўлмаган. Хагрид ўзи ташриф буюрадиган жойларни яхши билса-да, у ерларга одатий тарзда, яъни магллар борадиган йўсинда бориб ўрганмаган кўринади. Даставвал у метро турникетида тутилиб ќолди, сўнгра ўриндиќлар тор, поездлар эса нићоятда секин юриши ћаќида баланд овозда арз ќилди.
- Магллар ўз юмушларини сећр-жодусиз ќандай бажарар экан, ћайронман, - вайсади у, иккала томони дўконлардан иборат гавжум торкўчага олиб чиќадиган эскалаторга тирмашганча.
Хагрид шундай баћайбат-ки, Гарри давангир ортида бориб, орќада ќолиб кетмаса бас, одамлар билан тўлиб-тошган тирбанд кўчада туртинмай бемалол юра олади. Иковлон китоб расталари, чолѓу асбоби дўконлари, газаклар билан тамадди ќилиш муассасалари, кинотеатр ёнидан ўтиб, бирорта ћам сећрли таёќчалар дўкони кўринмайдиган, оддий одамлар юрадиган одатий кўчада боришмоќда. Наћотки оёќ остидаги ер ќаърида сећргарларга ќарашли олтинлар саќланса? Ћўш, ќани ўша афсунлар тўплами-ю, супургилар сотиладиган дўконлар? Эћтимол буларнинг ћаммаси холаси билан амакиси уюштирган аћмоќона ћазилдир? Агар Гарри Дурсллар оиласида ћазил-мутойиба туйѓуси умуман йўќ эканлигини билмаганда, буларнинг бари найранг эканлигига шубћа ќилмаган бўлар эди. Бироќ Хагриднинг сўзлари ћаќиќатдан ќанчалик узоќ бўлмасин, унга ишонмасликка асос йўќ.
- Етиб келдик, - эълон ќилди Хагрид, кичкинагина, кўримсизгина бинога имо ќилиб, - Мана, Гарри, машћур «Тешик ќозон».
Агар Хагрид кўрсатмаганида Гарри ушбу бинони пайќамай, ёнидан ўтиб кетиши мумкин экан. Кўчада шошиб кетаётган ўткинчи одамлар мана бу каталакка мутлаќо эътибор ќаратмай ўтишмоќда. Уларнинг нигоћи кўчанинг бир томонидаги катта китоб дўконидан, нариги томонидаги пластинкалар дўконига тушмоќда. «Тешик ќозон»га эса ќарашгани ћам йўќ. Гаррининг ћаёлига бу бинони фаќат Хагрид иккаласи кўриши мумкин деган ѓалати ўй келди. Хагрид бирон сўз айтишга улгурмаган болани ичкарига туртиб киритди.
Ќоронѓи, ѓарибона макон Гаррининг назарида машћурликдан анча йироќ кўринди. Бурчакда уч-тўрт нафар кекса аёл митти ќадаћларга ќуйилган олча виносини ќултумлаб ўтирибди. Улардан бири сархонали узун трубка чекмоќда. Цилиндр шляпа кийиб олган паст бўйли яна бир киши эса кекса, боши ёнѓоќќа ўхшаб кетадиган тепа кал май сотувчи билан сућбат ќуриб турибди. Янги мижозлар кириб келишганида, хонада ќарор топган паст ѓала-ѓовур бир неча сонияга тинди. Хагрид бу ерга биринчи бор келган одамга ўхшамади. Уни кўрганлар ќўл силтаб, табассум-ла ќарши олди. Май сотувчи эса дарћол стаканга ќўл узатди.
- Одатдагидай-ми, Хагрид?.
- Ћозир эмас, Том, бандман. «Хогварц», - тушунтирган бўлди Хагрид, ќўлини Гаррининг елкасига ташлаб.
Ќўл вазнидан боланинг тиззаси букилиб кетди.
- Э Худойим, - хитоб ќилиб юборди май сотувчи, Гаррининг юзига тикилиб, - Ахир бу бола... Аќл бовар ќилмайди...
«Тешик ќозон»га яна сукунат чўкди.
- Э Худо асраганинг рост бўлсин, - пичирлади растани шошилганича айланиб ўтаётган ќария, - Гарри Поттер... Ќандай шараф!
У боланинг олдига тез келди-да, кўзига ёш олганча, ќўлини маћкам ушлаб олди.
- Орамизга ќайтганингиз билан, мистер Поттер, ќайтганингиз билан.
Гарри нима деб жавоб ќайтаришни билмай, боши ќотди. Одамлар унга баќрайиб ќолган. Сархонали трубка чекаётган аёл эса тамакиси куйиб битганлигини идрок эта олмай, маћкам тишлаб олганча, зўр бериб сўрмоќда. Хагрид эса тишининг оќини кўрсатиб, гўё шуъла сочаётган каби атрофга ќаради.
Хаёл ўтмай атрофдан сурилаётган курсилар товуши эшитилди. Яна бир оздан сўнг, «Тешик ќозон»даги жамики мижозлар Гарри билан ќўл бериб саломлашишга киришиб кетди.
- Дорис Крокфорд, мистер Поттер, кўзларимга ишонмайман. Сизни кўрганимдан бенићоя бахтиёрман.
- Иззат-икромимни ќабул айлагайсиз, мистер Поттер, ќабул айлагайсиз.
- Сизга ќўл беришни бир умр орзиќиб кутган эдим, фавќулодда мамнунман.
- Тасанно, мистер Поттер, бахтиёрлигимни ифодалашга сўз ожиз. Исмим Диггл, Дедал Диггл.
- Мен сизни кўрганман! - деди Гарри, таћсин айтаётган Дигглнинг шляпаси тушиб кетгач, - Ќайсидир куни дўконда таъзим ќилиб ўтдингиз.
- Эсида экан! - хитоб ќилди Диггл, атрофдагиларга ќараб, - Эшитдингиз-ми? У мени эслади!
Гарри одамлар билан ќўл сиќиб кўришишни давом этди. Дорис Крокфорд эса такрор ва такрор навбатга туриб саломлашмоќда.
Олдинга рангпар, жуда асабий ћолатдаги бир йигит базўр ўтиб олди. Унинг бир кўзи тик касалига дучор бўлган чамаси, муттасил пирпирамоќда.
- Профессор Белка! - таништирди уни Хагрид,- Гарри, профессор Белка «Хогварц»да сенга мураббийлик ќилади.
- П-п-п-поттер, - дудуќланди профессор Белка, Гаррининг ќўлини тутар экан, - С-с-сизни кў-ў-ўрганимдан ќа-а-а-анчалик ба-а-а-хтиёр эк-к-к-канлигимни тас-с-с-свирлаб бера о-о-о-олмайман.
- Ќайси фандан дарс берасиз, мућтарам профессор?
- Ёвуз-злик к-кучидан ћим-моя, - базўр айта олди профессор, гўё буни эсга олишни ћам истамаган бўлиб, - Бир-роќ, бу ф-фанни ўќ-ќиш сиз-зга ш-шарт бўл-лмаса к-керак, ш-шундайми П-поттер? - у асабий кулиб ќўйди, - Фик-кримча с-сиз мак-ктаб буюм-млари боз-зорига йўл ол-лдингиз? М-мен эса ќ-ќонхўрлар ћ-ћаќида ян-нги кит-тоб ќид-дириб к-кўришим к-к-к-керак, - шу ишни ќилиш керак эканлиги ћаќидаги хаёлнинг ўзи уни эзаётгандай кўринди.
Ќолганлар профессор Белкага Гаррининг эътиборини батамом ўзига жалб этиб олишга имкон бермади. Бола билан мулоќот ќилишни истаган одамлардан халос бўлишга ўн даќиќадан ортиќ ваќт керак бўлди. Нићоят Хагрид баќириб, ола-ѓовурни тинчлатишга эришди:
- Ваќт бўлди. Ишимиз кўп. Кетдик, Гарри.
Дорис Крокфорд боланинг ќўлини сўнгги бор сиќиб олишга улгурди. Гарри билан Хагрид раста орќали ўтиб, чиќинди баки турган, онда-сонда ёввойи ўт ўсган, атрофи баланд девор билан тўсилган кичик ћовлига чиќишди.
Баланд бўйли Хагрид табассум-ла пастга, болага ќаради.
- Айтдим-ку сенга Гарри, жуда машћурсан деб. Профессор Белка гарчи, доим ќалтираб юрса ћам сени кўриб, баттар титраб кетди.
- У доим шундай асабийлашиб юрадими?
- Ћа. Бечора йигит. Назарий ўќиб юрган кезларда туппа-тузук эди. Кейин бир йилга амалиётга кетди... Айтишларига ќараганда у Ќора ўрмонларда ќонхўр арвоћларга дуч келган эмиш. Сећргар аёл билан боѓлиќ аллаќандай тушуниб бўлмас гаплар бўлган дейишади. Ўшандан буён шу аћволга тушиб ќолган. Ўќувчилар ва ћатто ўз дарсидан ўлгудай ќўрќади. Хўш, соябоним ќани эди?
Ќонхўр арвоћлар? Сећргар аёл? Гаррининг боши гаранг бўлиб ќолди. Хагрид эса чиќинди баки ёнидаги девор ѓиштларини санай кетди.
- Учта тепага... Иккита диагональ бўйича... - ѓулдиради у, - Ћа, мана. Хўш, нари тур-чи, Гарри.
Хагрид соябонининг тиѓи билан деворга уч маротаба таќиллатди.
Бирдан девор титраб, тўлѓана бошлади. Унинг ўртасида кичик туйнук пайдо бўлиб, аста-секин кенгая бошлади. Бир неча сония ўтгач, ћатто Хагрид ћам бемалол сиѓадиган даражада кенгайиб кетиб, узун илон изи тош кўчага олиб чиќадиган йўл кўринди.
- Диагон хиёбонига хуш келибсан, - деди Хагрид, ћайрат-ла баќрайиб турган Гаррига мулойим кулиб ќараб.
Икковлон аркадан тош кўчага ўтди. Гарри елкаси узра орќага ќараб, ћозиргина очилган йўлак аста-секин деворга айланаётганини кўриб ќолди.
Энг биринчи дўкон ёнига териб ќўйилган ќозонлардан ќуёш акс этиб турибди. Пештоќќа осиб ќўйилган эълонда эса «Ћар хил ўлчамли жез, мис, ќалай ќуймаси ва кумушдан тайёрланган, ўзи аралаштирадиган, йиѓиладиган ќозонлар!» ёзуви битилган.
- Ћа, бизга айнан шу нарса керак, - деди Хагрид, - Бироќ олдин банкка бориб пул олайлик.
Гарри яна кам деганда саккиз жуфт кўзи йўќлигига ачинди. Улар кўча бўйлаб юришар экан бошини гир айлантирганча, ћамма нарсани: дўконлар, уларнинг ќаршисига териб ќўйилган моллар, мол харид ќилаётган одамларни кўриб, томоша ќилишга ћаракат ќилиб борди. Дорихона ёнидан ўтар экан тўладан келган аёл бошини чайќаб айтган эътирози эшитилди:
- Аждар жигарининг бир унциясига ўн етти склат бераманми! Аќлдан озиш мумкин-ку!...
Пештоѓига «Уккикўзнинг Бойќушлар Империяси – малла ранг, жигар ранг, гурсиллаган овоз чиќарадиган омбор ва ќутб бойќушлари!» ёзуви битилган ќоронѓи дўкон ичидан бойќушларнинг бўѓиќ товушлари эшитилмоќда.
Ёши Гарри билан тенг тўрт-беш нафар болалар супургилар териб ќўйилган дўконнинг ойна деворига ёпишиб олиб, чуѓуллашмоќда:
- Ќаранглар! «Нимбус-2000». Энг сўнгги, тезучар модель...
Хагрид иккаласи коржома, ридо, телескоп ва Гарри муќаддам кўрмаган ѓалати кумуш асбоблар сотиладиган дўконлар, кўршапалак жигари ва илонбалиќ кўзи билан тўлатилган бочкалар териб ќўйилган майдон, даста-даста ќилиб боѓланган афсун китоблари, ѓоз патлари, пергамент ўрамлари, сирли дорилар учун шиша идишлар, Ой глобуслари ва яна бир олам ѓалати моллар билан тўлиб-тошган расталар ёнидан ўтиб боришди.
- «Гринготтс», - эълон ќилди Хагрид.
Улар ќўшни дўконлар ёнида юксалиб турган, кўзни ќамаштириб юборгудай оппоќ бино ёнига келиб ќолишди. Сайќалланган бронза эшик ёнида ќирмизи-тилла ранг уќали кийим кийган...
- Ћа, бу гоблин, - деди паст овоз билан Хагрид.
Икковлон дарбон ёнидан ўтиб, оппоќ мармар зинапоядан юќорига кўтарилди.
Гоблиннинг бўйи Гаррига нисбатан бир бош паст. Унинг аќл-идрок ифода этадиган юзида ўткир учли соќол бўлиб, маглларнинг юзига ўхшаб кетади. Фаќат, бўйи пастлигидан ташќари, товони баландлиги, бармоќларининг ћаддан ортиќ узунлиги билан маглдан фарќ ќилади. Хагрид иккаласи ичкарига кираётганида гоблин эћтиром-ла таъзим ќилиб ќўйди. Шундан сўнг, банк мижозлари иккинчи, ички кумуш эшикка рўбару бўлишди. Унга ќуйидаги сўзлар ўйиб битилган экан:

Хуш келибсан эй мижоз, шуни ёдда тут ва бил:
Ушалмас хаёлдан сен имкон ќадар тез тийил,
Бой бўлмоќ илинжида ёмон ният бандани
Жаћаннам кутиб олар, ќолар буткул ёнгани.
Ер ќаърида хазина, машаќќат-ла тўпланган
Ўѓрилар ќисматига олий жазо ёзилган.

- Айтдим-ку, бу ерга фаќат жонидан кечган савдойи ўѓри киради деб, - шарћлаб ўтди Хагрид.
Икки нафар гоблин таъзим ќилганча, янги мижозларни кумуш эшикдан ичкарига, ѓоят катта мармар залга кузатиб ќўйишди. Узун пештахта ортидаги баланд курсиларда юзлаб гоблинлар ўтириб, ёнларидаги гроссбухларга аллаќандай ёзувлар киритишар, мис тарозиларида танга тортишар, махсус кўзойнак орќали ћар бир тангани ўрганиб чиќишар эди. Даћлизда эса сон-саноќсиз эшиклар бўлиб, ћар бир эшик ёнида мижозларни жиддий ќиёфада ќарши олиб, кузатиб ќўяётган бир-икки нафар гоблин турибди. Хагрид билан Гарри пештахтага яќин келишди.
- Салом, - деди Хагрид гоблинлардан бирига, - Биз мистер Гарри Поттернинг пулини олгани келдик.
- Калитингиз борми, сэр?
- Бор эди шекилли.
Хагрид чўнтакларидаги бор нарсани чиќариб, гоблиннинг ќаршисига тера бошлади. Ёнидаги гроссбух устига итга бериладиган кулча ушоќлари тўкилганини кўрган гоблин бурнини буриштириб ќўйди. Гарри эса ўнг томонда ўтирган гоблин катталиги кўмирдек келадиган ёќутларни тарозида тортаётганини томоша ќилиб турди.
- Мана у! - деди нићоят Хагрид.
У миттигина тилла калитни топиб, тантана билан баланд кўтариб олди.
- Ћаммаси жойида, - хулоса чиќарди калитни диќќат билан ўрганиб чиќќан гоблин.
- Бундан ташќари, - деди Хагрид кўкрагини кериб, - Профессор Дамблдор етти юз ўн учинчи бўлмадаги Ўзингиз-Биласиз-Нима юзасидан хат бериб юборди.
Гоблин узатилган хатни ћам диќќат билан ўрганиб, ўќиб чиќди.
- Жуда яхши, - деди гоблин бош ирѓиганча хатни Хагридга ќайтариб, - Сизни пастга, ѓазнага кузатиб боришади. Цапкрюк!
Мижозлар олдига бошќа бир гоблин келди. Хагрид пештахта устига ќалаб ташлаган нарсаларини чўнтакларига жойлаб чиќќач, Гарри иккаласи Цапкрюк ортидан даћлиздаги эшиклардан бири томон йўл олишди.
- Етти юз ўн учинчи бўлмадаги Ўзингиз-Биласиз-Нима деганингиз ќанаќа нарса экан? - сўради Гарри.
- Айтолмайман сенга, - жавоб ќайтарди Хагрид, юзи сирли ќиёфа касб этиб, - Ѓоят мућим сир бу. «Хогварц» ишлари. Дамблдор фаќат менга ишонади. Умуман айтганда, менинг фаолиятим нуќул махфий ишлардан иборат.
Цапкрюк иккала мижоз рўбару келган эшикни очди. Навбатдаги мармар залга кириш илинжидаги мижозлар ичкарига ќараб ћайрон ќолишди. Негаки, бу сафар уларнинг ќаршисида машъалалар билан ёритилган тор тош йўлак очилди. Бу ерда тикка пастга ќараб кетган рельс ётќизилган. Цапкрюк ћуштак чалиши билан ќандайдир кичик арава гумбурлаганча рельсда сирпаниб етиб келди. Улар бир оз ќийналиб, аравага жойлашгач, йўлга тушишди.
Дастлаб ер ости йўлининг чигал лабиринти бўйлаб йўл босишди. Гарри йўлни эслаб ќолишга уриниб кўрди: чапга, ўнгга, яна ўнгга, йўлнинг айрилиш жойида тўѓрига, ўнгга, чапга... бироќ ваќт ўтиб, буларнинг барини ёдда саќлаш ќийин бўлиб ќолди. Зириллаб сирпанаётган арава чамаси ќаёќќа боришни ўзи билади. Негаки, гоблин уни бошќараётгани йўќ.
Гарри ќарши эсаётган муздай ћавонинг ќаттиќ зарбидан оѓриётган кўзини юммай ўтирди. Йўл давомида пастдан юќорига кўтарилган олов дастасини кўриб ќолиб, аждар ёки аждар эмаслигига ишонч ћосил ќилиш учун ортга ќаради-ю, кеч бўлди. Энди улар ер ќаърига кириб борганча, атрофини пастдан тепага ва тепадан пастга ќараб ўсаётган сталактитлар билан сталагмитлар ўраб олган кўл ёнидан ўтишди.
- Ћеч фарќига бора олмайман, - ќичќирди Гарри, овози билан араванинг таќир-туќурини босишга уринганча Хагридга ќараб, - Сталактит билан сталагмит ўртасида нима фарќ бор?
- Сталагмит сўзининг «м» ћарфи бор, - жавоб ќайтарди Хагрид, - Бўлди, ортиќ савол берма, акс ћолда кўнглим айниб кетади.
Унинг рангги-рўйи ћаќиќатан ћам батамом яшил бўлиб ќолган. Нићоят арава митти эшик ёнида тўхтагач, Хагрид тиззаларининг ќалтираши тўхтагунига ќадар бир оз деворга суяниб турди.
Цапкрюк эшикчани очиб, ичкаридан чиќќан паѓа-паѓа яшил тутун тарќагач, кўз ўнгида пайдо бўлган бўлмалардаги олтин тангалар уюми, кумуш танга устунлари, майда-майда бронза нут тўпларини кўрган Гарри беихтиёр хитоб ќилиб юборди.
- Буларнинг бари сеники, - кулиб ќўйди Хагрид.
Ћаммаси ўзиники! Зўр-ку! Дурсллар бу ћаќда бехабар бўлишган чамаси. Йўќса битта ћам ќолдирмай олиб ќўйишар эди. Гаррини боќиш жуда ќимматга тушаётгани ћаќида Дурсллар оиласи бир умр нолиб келган. Мана энди маълум бўлишича, Гарри, шунча ваќтдан буён, ўзи билмаган ћолда, ер ќаърига яшириб ќўйилган бутун бошли бойлик соћиби экан.
Хагрид Гаррига пулларнинг муайян миќдорини ћамёнга жойлашга ёрдамлашиб юборди.
- Тилла тангалар галлеонлар деб аталади, - тушунтира кетди у, - Бир галлеон ўн етти кумуш склатга тенг, битта склатда йигирма тўќќизта нут бўлади. Санаш жуда осон. Олган мана бу пулинг иккита семестрга етиб ортади. Ќолгани турсин. Шундай ќилсанг, пулинг бут саќланади, - у Цапкрюк томон ўгирилиб, - Энди етти юз ўн учинчи бўлмага борамиз. Эћтимол бунчалик тез юрмассан?
- Тезлик бир хил, - чўрт кесди Цапкрюк.
Улар тезлик олганча, ер ќаърига йўл олишди. Ћаво борган сари совиб, кескин бурилишларда арава янада кучли силтана борди. Гумбур-гумбурлаб ер ости жарлиги четидан ўтишди. Гарри жарлик тубини кўришга ошиќиб, арава бортидан эгилиб пастга ќараган эди ћам-ки, Хагрид унинг ёќасидан тортиб, аравага киритиб ќўйди.
Етти юз ўн учинчи бўлма эшигида калит суќиладиган тешик йўќ экан.
- Четга туринг, - буюрди Цапкрюк такаббурланиб.
Гоблин узун тирноѓи билан эшик юзасига сал тегиб ќўйган эди ћам-ки, эшик ўзидан ўзи йўќ бўлиб ќолди.
- Агар бу ишни бошќа биров ќилса, ичкарига тортилиб кетиб, ќамалиб ќолади, - тушунтирган бўлди Цапкрюк.
- Ичкарида биров бор-йўќлигини тез-тез текшириб турасизми? - сўради Гарри.
- Тахминан ћар ўн йилда бир маротаба, - жавоб ќайтарди Цапкрюк заћархандалик билан.
Бундай махфий бўлмада нићоятда мућим нарса саќланишига шубћа ќилмаган Гарри ич-этини еб ќўяётган ќизиќувчанлик билан, кам деганда олмос тоѓларини кўришга ошиќќанча ичкарига талпинди. Бироќ бўлма, жигар ранг ќоѓоздан тугилган бўѓча инобатга олинмаса, бўм-бўш. Хагрид бўѓчани ќўлига олиб, плашининг ички чўнтакларидан бирига солди. Гарри бўѓча ичида нима борлигини билишни жуда хоћлади-ю, ќизиќувчанлигини идора ќилиб, савол бермай ќўя ќолди.
- Хўш, юр энди, яна ўша дўзах аравасига чиќайлик. Йўлда мен билан гаплашма, оѓзимни маћкам ёпиб кетишим керак, - уќтирди Хагрид.
Ќайтиш йўлининг азобларига базўр бардош беришгач, икковлон «Гринготтс» эшигидан чиќиб, остонада, ёрќин ќуёш нуридан ќамашиб кетган кўзларини ќисиб бир оз турди. Ћамёни пулга тўлган Гарри ќай томонга боришга боши ќотди. Дурсллар оиласида кечган ћаёти давомида ёнида бўлган пули бугунгига нисбатан оз ёки кўп бўлганлигини таќќослаб билиш учун галлеоннинг фунтга нисбатан алмаштириш курсини билиш талаб этилмади. Негаки, унинг ёнида ћеч ќачон бирор чаќа бўлмаган.
Хагрид «Хоним Малкин – ћаётнинг ћар хил ћолатлари учун кийимлар!» ёзуви битилган томон имо ќилди.
- Мактаб кийимидан бошлашинг керак. Менга ќара, Гарри, мен «Тешик ќозон»га ѓиз этиб ўтиб келай, ќарши эмасмисан? Бундай аравадан сўнг, бир стакан уриб келмасам бўлмайди. Жин урсин уни, кўргани кўзим йўќ.
Хагриднинг оппоќ юзига ћалигача ќон келмаган. Гарри ёлѓиз ўзи, хоним Малкин дўкони томон кучли ћаяжон-ла йўл олди.
Хоним Малкин гардиѓумгина, жилмайиб турадиган, нафармон кўйлак кийган афсунгар аёл экан.
- «Хогварц»га борасанми ёќимтойгинам? - сўради у, Гаррининг англаб бўлмас гапини бўлиб, - Мана бу ерда сенга керакли ћамма нарса бор. Ћа айтгандай, бизда яна бир болакай ўзига кийим ўлчаяпти.
Дўкон ичкарисида рангпар юзи бир оз чўзиќ бола курси устида турган, бошќа бир афсунгар аёл эса нина тўѓнаѓичлар воситасида бола эгнидаги узун коржома этагини букиб ќадаётган экан. Малкин хоним Гаррини бола ёнидаги курси устига чиќариб, боши узра узун кўйлак кийдирди-да, зарурий узунликни аниќлашга киришиб кетди.
- Салом, - деди болакай, - Сен ћам «Хогварц»гами?
- Ћа, - бош ирѓиди Гарри.
- Дадам ќўшни дўконда, дарслик харид ќиляпти, ойим эса кўчанинг нариги бошида, менга сећрли таёќча танлаяпти, - маълум ќилди бола, - Кейин эса уларни учар супургилар дўконига етаклайман. Нима учун биринчи синф ўќувчилари ўзлари билан супурги олиб боришлари мумкин эмаслигини ћеч тушунмайман. Нима ќилганда ћам, дадамни супурги харид ќилишга мажбур ќиламан. Мактабга олиб кириш чорасини ћам амаллайман.
Гарри беихтиёр Дудлини ёдга олди.
- Супургинг борми? - сўради болакай, хиралигини ќўймай.
- Йўќ.
- Умуман квидиш ўйнайсан-ми?
- Йўќ, - такрорлади Гарри, квидиш дегани нима эканлигини тахмин ќилиб, ўй сурганча.
- Мен эса ўйнайман. Дадамнинг айтишича, коллеж биринчилиги учун ўйналадиган ўйинга мени олишмаса, жиноят бўлар эмиш. Унинг фикрига тўла-тўкис ќўшиламан. Ќайси коллежга боришингни биласанми?
- Йўќ, - деди Гарри, ћар даќиќа ўтган сари ўзини нодон эканлигини ћис этиб.
- Умуман айтганда, ќайси коллежда ўќишини ћеч ким аниќ айта олмайди. Бироќ ишончим комилки, мен «Слизерин»да ўќийман. Оиламизнинг ћаммаси шу коллежни тамомлашган. «Хуффльпуфф»да ўќишни тасаввур ќилиб кўр. Э, ундан кўра ўќимаган яхши эмас-ми, нима дейсан?
- М-м-м, - деди Гарри, бирор-бир маънили жавоб ќайтара олмаслигига ачиниб.
- Анави амакига ќара, - хитоб ќилди болакай, ойна деворга имо ќилиб.
Ойна ортида ќўлида иккита катта музќаймоќ ушлаб олган ва шу сабабли ћам ичкарига кира олмаслигини кўрсатаётган Хагрид турибди.
- Бу Хагрид, - деди Гарри, лоаќал шуни билганлигидан мамнун бўлиб, - У «Хогварц»да ишлайди.
- Ћа-а-а, - чўзди болакай, - У ћаќда эшитганман. У ќандайдир малай, шундай эмасми?
- Мактаб ќоровули, - тўѓрилаб ќўйди Гарри, болакайнинг Хагрид ћаќида билдирган мулоћазасини.
Бола Гаррига хуш келмай ќолди.
- Ћа, ўша. Эшитишимга ќараганда у ќандайдир ёввойи. Мактаб ћовлисидаги кулбада яшайди. Баъзан бўкиб ичиб олади-да, сећргарлиги тутиб ќолади. Натижада ћар сафар кулбасига ўт тушади.
- Назаримда эса у жуда яхши одам, - совуќќина эътироз билдирди Гарри.
- Наћотки? - деди бола димоѓдорлик билан, - Нега энди сен у билан? Ота-онанг ќани?
- Ўлиб кетишган, - ќисќа ќилди Гарри.
Мавзуни, айниќса, мана бундай маќтанчоќ билан мућокама ќилишни умуман истамади.
- Ќандай даћшат, - эћтироссиз жавоб ќайтарди бола, - Улар ўзимизникилардан бўлган бўлса керак, а?
- Улар сећргар ва афсунгар эдилар, агар сен шуни назарда тутаётган бўлсанг.
- Фикримча, тоифамизга мансуб бўлмаган бегоналарни умуман мактабга ќабул ќилмаслик керак, тўѓрими? Ахир улар бизга ўхшамайдилар. Тарбияси ћам ўзгача уларнинг. Тасаввур ќилиб кўр, айримлари, хабарнома келгунга ќадар «Хогварц»дан умуман бехабар бўлишар экан. Мактабга фаќат уруѓ-аждоди ќадимдан сећргар бўлган оилаларнинг фарзандларини олиш керак. Ћа, айтгандай, сени фамилиянг нима?
- Мана, коржоманг тайёр бўлди, ёќимтойгинам! - деди Малкин хоним, Гарри оѓиз жуфтлашга улгурмасидан.
Гарри сућбат якун топишига баћона топилганидан суюниб, курсидан сакраб тушди.
- Хўп, майли. «Хогварц»да кўришгунча, - деб ќолди сулукатли бола.
Гарри Хагрид олиб келган ёнѓоќ аралаш малина-шоколадли музќаймоќни еб тугатгунга ќадар жим юрди.
- Сенга нима ќилди? - сўради ќандайдир нохушликни сезган Хагрид.
- Ћеч нарса, - алдади Гарри.
Улар пергамент ва пат-ќалам харид ќилишга тўхташди. Ёзув жараёнида ранги ўзгартириб борадиган сиёћни кўргач, Гаррининг кўнгли бир оз очилди.
- Хагрид, квидиш дегани нима? - деб сўраб ќолди Гарри дўкондан чиќќач.
- Э Худо, Гарри. Жаћолатда ўсганингни унутиб ќўйибман-ку! Ћатто квидиш нималигини билмайсан-а!
- Кераги йўќ, шундоќ ћам ўзимни ёмон ћис этяпман! - ћафа бўлди Гарри.
У Хагридга Малкин хоним дўконида учратган рангпар бола ћаќида гапириб берди.
- ... у яна шуни айтдики, магллар оиласига мансуб болаларни мактабга ќабул ќилиш мумкин эмас экан...
- Сен магллардан эмассан. Ўша тентакча сенинг кимлигингни билганда эди. Агар у чиндан ћам сећргарлар оиласида ўсган бўлса, сен ћаќингда чаќалоќлигидан эшитиб келган. «Тешик ќозон»га кириб келганингда нима бўлганини ўз кўзинг билан кўрдинг-ку. Умуман, ўша гўдак бундай ишлар борасида нимани ћам билар эди! Мен учратган сећргарлар орасида энг саралари азалдан магллар оилаларига мансуб бўлишган. Сећргарлик уларнинг ќалбида бўлади. Мана мисол учун онангни олайлик! Опаси билан солиштириб кўр-чи уни, а?!
- Хўп, квидиш дегани нима?
- Спорт ўйинларидан бири. Сећрли ўйин. Магллар ўйнайдиган чим устидаги хоккейга ўхшаб кетади. Фаќат бу ўйин ћавода, супургиларда учиб ўйналади. Тўп ћам бир эмас тўртта бўлади. Хуллас, ўйин ќоидасини бирданига тушунтириб бериш ќийин.
- «Слизерин» билан «Хуффльпуфф» дегани нимани англатади?
- Коллеж номлари. Мактабимизда жами тўртта коллеж бор. Айтишларича, «Хуффльпуфф»да фаќат нодонлар ўќир эмиш, бироќ...
- Гаров боѓлашим мумкинки, ўќийдиган бўлсам ћам «Хуффльпуфф»да таћсил кўрсам керак, - деди Гарри оѓир хўрсиниб.
- «Слизерин»да ўќигандан кўра ўша «Хуффльпуфф»да ўќиган афзал. - ќийналиб айтди Хагрид, - Ёмон йўлга юрган сећргар ва афсунгарларнинг ћаммаси «Слизерин»да ўќишган. Ўша Ўзинг-Биласан-Ким ћам «Слизерин»ни тамомлаган.
- Вольд... яъни Ўзингиз-Биласиз-Ким ћам «Хогварц»да ўќиганми?
- Жуда кўп йиллар олдин, - жавоб ќайтарди Хагрид.
Улар «Жимжимадор ва сиёћ доѓи» дўконидан дарсликлар харид ќилишди. Дўкон токчалари турли ўлчамли китоблар жумладан, кўприк плитасидай келадиган йирик ва почта маркасидай келадиган миттигина шойи муќова, тушуниб бўлмайдиган белгилар битилган ва саћифалари бўм-бўш китоблар билан ќарийб шифтга ќадар тўлиб-тошган. Ћаётида бирорта китоб ўќимаган Дудли ћам, ушбу китобларнинг айримларини томоша ќилиш учун бор нарсасини беришга тайёр бўлиши муќаррар.
Хагрид Гаррини профессор Мститтус Вирусианнинг «Сећрлаш ва сећр таъсирини бекор ќилиш. Раќибларнинг бошини гангитиб, дўстларни мафтун ќилиш йўллари. Суќи киритишнинг замонавий усуллари, жумладан: киши сочини тўкиш, оёќларини бўшаштириш, тилини танглайига ёпиштириш ва ћ.», деб номланган маълумотнома мазмунидаги ќўлланмасидан куч билан узиб олди.
- Дудлини ќандай ќилиб ќарѓаш кераклигини билиб олмоќчи эдим.
- Фикринг чакки эмас, бироќ айрим фавќулодда ћолатлардан ташќари, магллар оламида сећр-жоду билан шуѓулланиш мумкин эмас, - деди Хагрид. - Умуман айтганда, одам сећрлашга ћали ёшлик ќиласан. Бунинг учун кўп ўќишинг керак бўлади.
Хагрид «Хогварц» хатида ќалай ќуймасидан тайёрланган, 2- ўлчамли ќозон тайинланганлигини рўкач ќилиб, соф тилла ќозон харид ќилишга ижозат бермади, аммо турли дамламаларнинг таркибий ќисмларини тортиш учун чиройлигина тилла тарози ва йиѓиладиган мис телескоп харид ќилишди. Шундан сўнг, палаѓда тухум билан чириган карам ћиди уриб кетган бўлса ћам, жуда ќизиќ дорихонага ташриф буюришди.
Дорихонанинг бурчагига шилимшиќ модда тўлатилган бочкалар ўрнатилган, токчалари турли-туман алаф, ќуритилган илдиз ва чараќлаб турган кукун солинган банкаларга тўлиб-тошган, шифтига ќандайдир пат боѓлари, аллаќандай тиш ва тирноќ шодалари илиб ќўйилган эди. Хагрид пештахта ортида турган дори сотувчисидан ќандайдир дамламанинг асосий таркибий ќисмлари ћаќида сўраб билаётган пайтда Гарри, ћар бир донасининг нархи йигирма бир галлеон турадиган яккашоћ нарвалларнинг кумуш шохлари ва ћар бир стакани беш нут турадиган ялтироќ, ќора рангли миттигина ќўнѓиз кўзларини томоша ќилди.
- Хўш, сећрли таёќча... - деди дорихонадан чиќишгач, мактубга илова ќилинган рўйхатга яна бир бор кўз югуртириб чиќќан Хагрид, - Ћа, айтгандай, туѓилган кунингга совѓа олмадик-ку ћали.
- Йўќ, шарт эмас... - деди Гарри ќизариб.
- Биламан шарт эмаслигини. Мен сенга бирон-бир жонзод олиб бераман. Фаќат ќурбаќа эмас. Ќурбаќалар аллаќачон модадан ќолиб кетган. Устингдан кулиб юришмасин, таѓин. Мушукларни эса ўзим ёќтирмайман. Мушук яќинига борсам акса уравераман. Ћамма болалар бойќушли бўлишни орзу ќилишади. Бунинг устига у фойдали ќуш. Почта ташийди.
Йигирма даќиќадан сўнг, икковлон, ќоронѓи, ќанотлар шовќини эшитилиб, олмосдай ярќираб турган бир олам кўз жуфтлари навбатма-навбат дам кўриниб, дам кўринмай ќоладиган «Уккикўзнинг Бойќушлар Империяси»ни тарк этди. Гарри бошини ќаноти остига суќиб ухлаётган бойќуш ќамалган катта ќафасни ќўлида кўтариб борар экан, профессор Белкага ўхшаб дудуќланганча, Хагридга миннатдорлик билдиришни ћеч ќўймади.
- Бас ќил, - овоз кўтарди Хагрид. - Дурсллар сенга бирор нарса совѓа ќилиши амри маћол. Энди «Олливандерлар» дўконига борамиз. Фаќат ўша ердагина яхши сећрли таёќчалар бўлади. Сенга эса энг зўр таёќча керак.
Сећрли таёќча... айни шу нарса шу бугун Гаррининг орзусига айланиб ќолган эди.
Тор ва ќандайдир фаќирона кўринишга эга эски дўконнинг кираверишида «Олливандерлар: ќиблалмилоддан аввалги 382 йилдан буён сећрли таёќчалар тайёрлаб келган оила!» сўзлари битилган пештоќдаги ёзувнинг тилласи кўчиб кетган. Пештахта устидаги ранги ўчган ќирмизи ёстиќчада эса биттагина таёќча ётибди.
Улар остона хатлаб киришганида ичкаридан ќўнѓироќ товуши эшитилди. Дўкон кичкина бўлиб, ингичка оёќли курсини ћисобга олмаганда, деярли бўм-бўш. Улар сотувчи кўриниш беришини кутиб туришди. Хагрид дўконга кириши билан курсига ўтириб олди. Гарри эса ќатъий ќоидалар жорий этилган кутубхонага кириб ќолгандай ћис этди ўзини. Ћаёлига келган минглаб саволларни ичига ютиб, девор ёнига тахлаб ќўйилган энсиз ќутилар ѓарамига жимгина ќараб турди. Хонадаги чанг ва ѓайриоддий сукунатнинг ўзи ќандайдир сећрли туюлгани боис, эти жимирлаша бошлади.
- Хайрли кун, - кимнинг ёќимли овози эшитилди дафъатан.
Гарри ќўрќиб кетганидан бир сапчиб тушди. Курсининг тараќлагани ва ундан нари кетганига ќараганда, Хагрид ћам, ушбу овоздан чўчиб кетган чамаси.
Уларнинг ќаршисида кўзлари бир жуфт тўлин Ойга ўхшаб кетадиган ќария пайдо бўлди.
- Салом, - ўнѓайсизланиб кўришди Гарри.
- Ћа, шубћасиз, - овоз берди кекса сотувчи, - Шубћасиз. Сизни шу яќин кунларда кўраман деб ўйлаган эдим, мућтарам Гарри Поттер.
Мўйсафиднинг сўзлари саволга ћам, саломга ќайтарилган аликка ћам ўхшамади.
- Кўзларингиз онангизнинг кўзларига ўхшабди. Ваќт ўтишини ќаранг-а. Онангиз ўзининг энг биринчи, толдан тайёрланган, маћлиё ќилишга жуда ќўл келадиган ўн бутун-у юздан чорак дюймли эгилувчан сећрли таёќчасини худди кечаги куни олиб кетгандай-я (Эслатма: 1 дюйм 2,54 сантиметрга тенг).
Мистер Олливандер киши танасини тешиб юборгудай кумуш кўзларини бирор маротаба бўлсин юмиб ћам ќўймай болага яќин келди.
- Отангиз эса - давом этди ќария, - Ўз навбатида, ќизил дарахтдан тайёрланган ўн бир дюймли, равон, айлантириш ва айланишга жуда ќўл келадиган нисбатан баќувват таёќчани афзал кўрди. Афзал кўрди дедим-у, аслида сећрли таёќча ўз соћибини ўзи танлайди.
Мистер Олливандер шу ќадар яќин туриб олдики, Гарри ќариянинг кўкиш кўзларида ўз аксини кўрди.
- Ћа, - чол оппоќ, узун бармоѓини Гаррининг пешонасидаги яшин шаклига ўхшаш чандиќќа теккизди, - Мана бу ерга тегибди-да... Бундай мудћиш чандиќ ќолдирган сећрли таёќчани ўзим сотганимга дилсиёћлик-ла иќрор бўлишга мажбурман, - паст овозда пўнѓиллади у, - Ўн уч дюймли таёќча. Ћа... Ќудратли, айниќса ёвуз ниятли киши ќўлида... Жуда ќудратли таёќча эди. Агар ќабић ишлар йўлида ќўлланилишини билганимда...
Бош чайќаган чолнинг нигоћи Хагридга тушгач, бола ўзини бир оз енгил тортгандай бўлди.
- Ана холос, Рубеус! Хагрид Рубеус! Сени яна кўрганимдан жуда хурсандман... Эмандан ясалган ўн олти дюймли эгри таёќча, шундайми?
- Худди шундай, сэр, - тасдиќлади Хагрид.
- Яхши таёќча эди. Бироќ сени мактабдан ћайдашганларидан сўнг, икки бўлиб ташлашган, деб ўйлайман, а? - сўраб ќолди мистер Олливандер, дафъатан жиддий тус олиб.
- М-м-м... ћа, сэр. Синдирилди, - деди Хагрид гавдасининг оѓирлигини дам у оёѓи, дам бу оёѓига солиб, - Лекин, ростини айтишим керакки, таёќча нимталари ўзимда саќланиб ќолган, - ќувонч-ла ќўшиб ќўйди у.
- Умид ќиламан-ки, сен уларни ќўллаётганинг йўќ, а? - ќошларини чимириб сўради ќария.
- Нималар деяпсиз, сэр, - тез жавоб ќайтарди Хагрид, ќўлидаги соябонини маћкам ушлаб олиб.
- Ћм, - деб ќўйди чол яна Гаррига юзланиб, - Хўш, энди мистер Поттерга келсак. Ќани бир ўлчаб кўрай-чи. Ќайси ќўл билан сећр-жоду билан шуѓулланмоќчилар?
Ќария чўнтагидан тикувчиларнинг кумуш учли ўлчов тасмасини чиќарди.
- М-м-мен... кўпроќ ўнг ќўлимни ишлатаман, - жавоб ќайтарди Гарри.
- Ќани, ќўлингизни узатинг-чи. Мана шундай.
Сотувчи боланинг ќўлини дастлаб елкадан бармоќ учига ќадар, сўнгра билагидан тирсагига ќадар, елкасидан ерга ќадар, тиззасидан ќўлтиѓига ќадар ва бошининг айланасини ўлчаб чиќди. Ушбу амалларни бажарар экан:
- Ћар бир олливандер таёќчасининг замирида жуда ќудратли моћият бор, мистер Поттер. Бунинг учун биз яккашоћ нарвал туки, ќаќнус думининг патлари ва аждар ќалбининг торларини ќўллаймиз. Олливандер таёќчаларининг ћаммаси бир-биридан фарќ ќилади. Зеро, сизнинг ќобилиятингиз бошќа сећргарларнинг ќобилиятларидан фарќ ќиладиган каби иккита мутлаќо бир хил яккашоћ нарвал ёки ќаќнус бўлмайди.
Гарри, айни фурсатда ўлчов тасмаси бурун катаклари орасидаги масофани ќария иштирокисиз, ўзи ўлчаётгани, мистер Олливандер эса бу пайтда токчалар ёнида, ќутиларни тикилаб юрганини пайќаб ќолди.
- Бўлди, - деди ќария.
Ўлчов тасмаси шу заћоти ерга тушиб, коптокдай ўралиб ќолди.
- Хўш, мистер Поттер, мана буни синаб кўринг-чи. Ќайин билан аждар ќалбининг тори. Тўќќиз дюйм. Жуда пухта ишланган, ќаттиќ ћам эмас. Ќўлингизга олиб, силтанг.
Гарри узатилган таёќчани ќўлига олиб, ўзини тентакнамо ћис этганча, бир-икки бор силтаб кўрди. Бироќ мистер Олливандер дарћол таёќчани тортиб олди.
- Заранг билан ќаќнус патлари. Етти дюйм. Жарангли. Синаб кўринг.
Гарри силташга уринди. У таёќчани тузук-ќуруќ синаб кўришга улгурмаган эди ћам-ки, сотувчи буни ћам боланинг ќўлидан тортиб олди.
- Йўќ-йўќ... бўлмайди. Мана, обнус билан яккашоћ нарвал туки. Саккиз ярим дюйм. Чўзилувчан. Ќани, ќани, синаб кўринг-чи.
Гарри таёќча кетидан таёќча силтар, мистер Олливандер ундан нима истаётганини ћеч фаћмлай олмас эди. Ингичка оёќли курси устига тахланаётган таёќчалар сони эса ортиб бораверди. Бироќ токчалардан ќанча кўп мол олинса, мистер Олливандер ўзини шу ќадар бахтиёр ћис этаётгани аён сезилиб турарди.
- Талабчан харидор экансиз-да, а? Хижолат чекманг, таёќчангиз ќаердадир шу ерда, сизни кутиб ётибди. Ћозир уни топамиз... Ќани, ќани, хўш, нега энди бўлмас экан... Ѓайриоддий уйѓунлик! Найзабарг билан ќаќнус патлари, ўн бир дюйм, жуда ёќимли, муомала ќилиш ћам ќийин кечмайди.
Гарри узатилган таёќчани ќўлига олиши билан бармоќлари ќандайдир илиќлик сезди. У таёќчани боши узра кўтариб, чанг кўтарилган хона ћавосини ќамчи билан икки бўлиб юборгандай силтади. Таёќча изидан мушакбозликда кўринадиган алвон ва тилла ранг учќунлар оќими отилиб чиќди. Буни кўрган Хагрид севинчини яшира олмай хитоб ќилиб, ќарсак чалди, мистер Олливандер эса:
- Офарин! Жуда яхши! Аъло! Баракалла! - деб ќичќириб юборди, - Ќизиќ... жуда ќизиќ...
Мўйсафид таёќча жойланган ќутини, жигар ранг ќоѓозга аста ўрар экан:
- Ќизиќ... ќизиќ .. - дейишини ќўймади.
- Мени маъзур сананг, - ћайрон бўлди Гарри, - Сир бўлмаса айтинг-чи, сэр, буни нимаси ќизиќ туюлди сизга?
- Дўконда сотилган ћар бир сећрли таёќчани жуда яхши эслайман, мистер Поттер, - деди мистер Олливандер ўзининг равшан нигоћини Гаррига ќаратиб, - Эшитдингиз-ми, ћар бирини! Ћозир шундай бир ћолат юз бердики, таёќчангиз таркибига киритилган ќаќнус ќуши бор-йўќ икки дона пат берган. Ушбу патларнинг бири ћозиргина таъкидлаб ўтганимдай, сећрли таёќчангиз, иккинчиси эса пешонангизга чандиќ ќолдирган бошќа бир сећрли таёќча таркибига киритилган. Энди тушундингиз-ми? Бу ћаќиќатан ћам ќизиќ эмасми?
Гарри ютиниб ќўйди.
- Ћа, ћа, - давом этди ќария, - Ўн уч ярим дюйм. Ўйлаб кўринг! Дарћаќиќат, бундай ћолатнинг юзага келиши жуда ќизиќ-ку. Ёдингизда бўлсин, таёќча ўз соћибини ўзи танлайди... Ўйлайман-ки, биз сиздан буюк ишлар кутишимиз керак, мистер Поттер. Ахир, Исми-Ёдга-Олинмаслиги-Керак-Киши жуда буюк ва таассуфки, нићоятда даћшатли ишлар ќилган.
Гарри сесканиб кетди. Мистер Олливандер унинг ћаёлида жуда ѓалати таассурот ќолдирди. Боладан таёќча учун етти тилла галлеон олган кекса сотувчи таъзим айлаганча, харидорларни ташќарига кузатиб ќўйди.
Гарри билан Хагрид Диагон хиёбони бўйлаб юриб, ортга ќайтишганида кечки ќуёш уфќќа яќинлашди. Улар яна ўша девор туйнуги орќали ўтиб, ћувиллаб ќолган «Тешик ќозон»дан чиќишди. Метрода иккала ћамроћнинг тиззасидаги ќутб бойќуши ќамалган ќафас, елкалари ва ќўлларидаги турли-туман ѓаройиб халталарни кўрган одамларнинг оѓзи очилиб ќолганига эътибор ќаратмаган Гарри деярли сукут саќлаб борди. Эскалатор воситасида Паддингтонга чиќиб, елкасида Хагриднинг вазмин ќўлини ћис этганидан сўнггина, Гарри ќаерга келиб ќолганлигини идрок этди.
- Йўлга чиќишингдан олдин тамадди ќилиб олишимизга ваќт бор, - деди Хагрид.
У Гаррига гамбургер олиб берди. Пластик курсига жойлашиб олиб, атрофга назар солган Гарри, бегона мућитга тушиб ќолгандай ћис этди ўзини.
- Соѓлигинг яхшими, Гарри? Нега жим бўлиб ќолдинг? - сўради Хагрид.
Гарри ички ћиссиётларини, ушбу кун ћаёти давомида ўтган туѓилган кунлари ичида энг зўри эканлигини ќандай таърифлаб беришни билмай, бунинг учун керакли сўз топа олмай гамбургер кавшашни давом эттирди.
- Ћамма мени ќандайдир бошќача деб ўйлайди, - нићоят тилга кирди у, - «Тешик ќозон»дагилар ћам, профессор Белка ћам, мистер Олливандер ћам шундай фикрда... Мен эса сећргарликдан умуман бевоќифман. Шу аћволда ќандай ќилиб уларнинг ишончини оќлай оламан. Улар кутган буюк ишларни ќандай амалга оширишим мумкин. Машћурликка машћурман-у, ўзим эслай олмайман нима сабабдан ном чиќарганимни. Вольд... кечирасиз, ота-онам ћалок бўлган ўша тунда ќандай ћодиса рўй берганини умуман эслай олмайман.
Хагрид стол узра эгилди. Унинг тўзиган соч-соќоли, ўсиќ ќуюќ ќошлари орасида кўриниб турган кўзлари мећр-мућаббатга тўлиб-тошган.
- Энг асосийси, Гарри, ќўрќма. Сећр-жоду ћавосини олишга ћали улгурасан. «Хогварц»дагилар ћам ўз ћунарларини онасининг ќорнида бўлиб, бошлашмаган. Ваќти келиб сен улардан ўзиб кетишинг мумкин-у, асло ќолишмайдиган бўласан. Гарчи осон кечмаса-да, ўзлигингни англаб, ўзлигингча ќолсанг бўлгани. Сен таќдир кулиб боќќан истеъдодли одамсан. Бундай ќисмат эса осон саналмайди. Мана кўрасан, «Хогварц»да ўзингни жуда яхши ћис этасан. Эътиборинг учун мен сендай бўлганимда ћам, ћозир ћам, «Хогварц»да ўзимни бахтиёр ћис этаман.
Хагрид Гаррини Дурслларникига элтадиган поездга чиќариб, конверт узатди.
- Бу сенга, Гарри, «Хогварц»га етиб боришинг учун чипта, - деди у, -Биринчи сентябрь, Кингс-Кросс вокзали. Унда бор гап батафсил баён этилган. Дурсллар билан боѓлиќ муаммо юзага чиќса, бойќушни учир. У мени ќаердан топишни билади... Кўришгунча Гарри, омон бўл.
Поезд ћаракатлана бошлади. Гарри сўнгги фурсатгача Хагридни кўздан йўќотиб ќўймай, кузатиб бориш учун ўрнидан туриб, ойнага ёпишди. Бироќ кўзини бир бор юмиб, очиши ћамоно Хагрид ѓойиб бўлди-ќолди.
Admin · Просмотров: 1964 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:31:22

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p7.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)