Календарь

Сентябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ОЛТИНЧИ БОБ. ТЎЌЌИЗ БУТУН ТЎРТДАН УЧИНЧИ ПЛАТФОРМАДАН ЖЎНАЙДИГАН ПОЕЗД

Дурсллар хонадонида ўтган сўнгги ой ћам кўнгилдагидай кечмади. Бироќ адолат юзасидан таъкидлаб ўтиш жоизки, Дудли Гарридан ќўрќиб, бир хонада бўлишдан ћайиќмоќда. Петунья хола билан Вернон амаки эса нафаќат Гаррига баќиришни бас ќилиб, буфетга ќамамай ќўйишди, ћатто иш буюриш одатларини ћам йиѓиштириб ќўйишди. Мухтасар айтганда, Дурсллар Гарри билан умуман мулоќот ќилишмайди. Эћтимол ќўрќишганидан, балки нафратдан бўлса керак, ўзларини гўё Гарри уйда йўќдай тутишмоќда. Гарчи, ќарор топган бундай вазият Гарри учун ушбу оилада муќаддам ўтган ћаёт тарзига нисбатан анча яхши туйилса-да, ќандайдир мазлум кечди.
Гарри аксарият ваќтини ўз хонасида, бойќуши билан ўтказди. Ќушга Батильда Жукпукнинг «Сећргарлик тарихи» китобидан топиб, Хедвиг деган лаќаб ќўйди. Дарсликлар жуда ќизиќ экан. Гарри уларни каравотига ёнбошлаб олиб, алламаћалгача мутолаа ќилиб ётди, Хедвиг эса очиќ дераза орќали хоћлаган пайтда учиб чиќиб, истаган ваќтда ќайтиб юрди. Яхши ћам-ки Петунья хола Гаррининг хонасини ўз чангюткичи билан тозаламай ќўйди. Акс ћолда Хедвиг атрофдан йиѓиб келтирган ўлик сичќонларни кўриб, ранги-ќути ўчиб, жаћли чиќќан бўлар эди. Ћар куни кечќурун, уйќуга ётишдан олдин, Гарри, биринчи сентябргача ќолган кунларни деворга ёпиштириб ќўйган ќўлбола календардан ўчириб борди.
Нићоят, августнинг сўнгги куни Гарри, Кингс-Кросс вокзалига етиб бориш борасида холаси билан амакисининг маслаћатини олишга аћд ќилиб, пастга, Дурсллар телевизор кўриб ўтирган мећмонхонага тушди. У томоќ ќириб ќўйиши билан Дудли дод солганича хонадан ўќдай учиб чиќди.
- Э-э-э... Вернон амаки...
Амаки гўё эшитаман дегандай тўнѓиллаб ќўйди.
- М-м-м... эртага Кингс-Кросс вокзалига етиб боришим керак, мен «Хогварц»га кетяпман.
Вернон амаки яна тўнѓиллаб ќўйди.
- Мени элтиб ќўя олмайсизми?
Яна тўнѓиллаган овоз эшитилди. Гарри буни розилик аломати сифатида ќабул ќилди-да:
- Раћмат, - дея, хонасига ќайтиб кетиш учун эндигина зинапоядан юќорига кўтарила бошлади ћам-ки, Вернон амаки тилга кириб ќолди.
- Бу ќанаќаси, сећргарлар мактабига ћам поездда борилар эканми?! Учар гилам ќани? Кимёвий усулда тозалаш хизматига топшириб юборишибди-ми?
Гарри, Вернон амакининг пичингини жавобсиз ќолдирди.
- Мактаб ќаерда ўзи?
- Билмайман, - иќрор бўлди Гарри, ћаќиќатни илк бор идрок этганча, киссасидан Хагрид берган чиптани чиќариб, - Бу ерда ёзилишича, мен, тўќќиз бутун тўртдан учинчи платформадан эрталабки соат ўн бирда жўнайдиган поездга чиќишим керак.
Бу гапни эшитган амаки билан хола ўтирган ўринларидан туришганча, лом-мим демай Гаррига баќрайиб ќолишди.
- Нечанчи платформадан дединг?
- Тўќќиз бутун тўртдан учинчи.
- Тутуриќсиз гапларингни йиѓиштир, - жаћл ќилди Вернон амаки, - Тўќќиз бутун тўртдан учинчи платформа бўлмайди.
- Ахир чиптада шундай ёзилган.
- Бемаънилик, - деди Вернон амаки ѓазаби ќайнаб, - Валдирваса гап. Ћаммангиз савдойисизлар. Ћеч ќиси йўќ, ваќт ўтиб ўзинг иќрор бўласан бунга. Яхши, хижолат чекма, элтиб ќўйганимиз бўлсин ўша Кингс-Кроссга. Шундоќ ћам эртага Лондонга бормоќчи эдик, - кесатиб якунлади Вернон амаки.
- Лондонга нима юмуш билан бормоќчисиз? - сўради Гарри, гўё сућбат дафъатан узилиб ќолишини истамай, давом эттирмоќчи бўлгандай.
- Дудлини касалхонага олиб борамиз, - истар-истамас жавоб ќайтарди Вернон амаки, - «Смелтинг»га боргунига ќадар анави мудћиш думини кесиб ташлаш керак-ку, ахир.
Эртасига эрталаб соат бешда уйѓониб олган Гарри ќаттиќ ћаяжонланганидан ќайта ухлай олмади. Ўрнидан туриб, вокзалга сећргарлар кийимида боргиси келмай, жинси шимини кийиб олди. Кийимни поездда алмаштиришни маъќул топди. Яна бир бор рўйхатга ќараб, зарурий нарсаларни ћозирлаб ќўйганлигига ишонч ћосил ќилди, Хедвигнинг ќафаси маћкам ёпилганини текширгач, хонанинг у бурчагидан бу бурчагига юриб, Дурслларнинг уйѓонишини кутди. Икки соатдан сўнг, Гаррининг каттакон сандиѓи машинанинг юк бўлмасига жойланди. Петунья хола Дудлини Гаррининг ёнида ўтириб кетишга базўр кўндира олди.
Кингс-Кросс вокзалига соат ўн яримда етиб келишгач, Вернон амаки Гаррининг сандиѓини аравачага ортиб, олѓа илгарилади. Гарри амакининг ушбу ћаракатини муќаддам кўрсатилмаган ћаддан ортиќ илтифот сифатида ќабул ќилди, бироќ юзи ќандайдир разил ќиёфа касб этган Вернон амаки платформаларга чиќиш жойида мурдор иршайганча дафъатан тўхтаб:
- Хўш оѓайни, ќара. Мана бу тўќќизинчи платформа бўлади, мана буниси эса ўнинчи, - йўѓон бармоќлари билан раќамларни кўрсатди у, - Тўќќиз бутун тўртдан учинчи платформа эса шу иккала платформанинг ўртасида бўлиши керак. Шундайми? Бироќ ћали уни ќуриб битказишмаган чамаси, а?
Амаки ћаќ, албатта. Платформалардан бирининг устинида тўќќиз раќами ёзилган пластик тахтача, иккинчисининг устунида эса ўн раќамли тахтача маћкамланганлиги кўриниб турибди. Мантиќќа кўра, ушбу иккала платформа ўртасида бўлиши лозим бўлган тўќќиз бутун тўртдан уч раќами эса йўќ.
- Аъло баћоларга ўќигин, - тилак билдирди Вернон амаки.
У аблаћона иршайганча, бошќа бирор сўз айтмай, шартта тескари ўгирилди-да, нари кетди.
Гарри вокзални тарк этиб кетаётган Дурслларни кузатиб турди. Учаласи ћам ичаклари узилиб кетгудай ќаћќаћлашмоќда. Гаррининг томоѓи ќуриб ќолди. Нима ќилишини билмай боши ќотди. Атрофдаги одамлар бир Гаррига, бир унинг Хедвигига таћайюр ќараб ўтишмоќда.
- Кимдандир сўраб билишга тўѓри келади шекилли, - хаёлдан ўтказди Гарри.
У ёнидан ўтаётган вокзал ходимига мурожаат ќилди-ю, ундан тўќќиз бутун тўртдан учинчи платформа ћаќида сўрашга ботина олмай, «Хогварц»га борадиган поезд ћаќида сўради. Вокзал ходими бундай жойни билмаслигини айтиб, «Хогварц»нинг ќаердалигини сўради. «Хогварц» дунёнинг ќайси томонида жойлашгани ћаќидаги саволига жавоб олмаган ходим, бола атайин ўзини аћмоќликка солаётган деб билиб, асабийлаша бошлади. Нићоят, умидсизликка тушган Гарри соат ўн бир-у ноль-нолда жўнайдиган поезд ћаќида сўради. Аммо вокзал ходими бу ваќтда жўнайдиган поезд ћам йўќлигини маълум ќилди ва унинг ќимматли ваќтини олиб, ишлашига халал берадиган бемаъни йўловчилар кўпайб кетгани ћаќида вайсаганча, нари кетди. Гарри имкон ќадар саросимага тушмасликка уринди. Табло устига маћкамланган катта соат «Хогварц»га жўнайдиган поездни ќидириб топиш учун ћали ўн даќиќа борлигини кўрсатиб турибди. Бироќ у, платформани ќандай ќилиб, ќаердан ќидиришни билмайди. У базўр кўтара оладиган сандиќ, ћамёни тўла сећргарлар пули ва ќафасга ќамалган бойќуш билан платформа ўртасида телбанамо туриб ќолди.
- Диагон хиёбонига кириш учун учинчи ѓиштни таќиллатиш керак эди, - хаёлдан ўтказди Гарри, - Чамаси Хагрид шунга ўхшаш бирор-бир мућим гапни айтиб ќўйишни унутган.
У сећрли таёќчани ќўлга олиб, тўќќизинчи ва ўнинчи платформа ўртасидаги, чипта текширувчи ходимнинг будкаси ёнида турган устунга уриб кўриш ћаќида ўйлади. Айни шу фурсатда орќа томонда ўтаётган ќандайдир аёлнинг узуќ-юлуќ гаплари ќулоѓига чалиниб ќолди.
- Албатта ћамма ёќ магллар билан тўлиб-тошган...
- Магллар?... - деди Гарри, кескин ўгирилиб.
Бу овоз, кўзни ќамаштириб юборадиган даражада малла соч тўрт нафар бола орасида ћаллослаб келаётган тўладан келган аёл овози экан. Болаларнинг ћар бири биттадан, худди Гаррининг сандиѓига ўхшаш сандиќ жойланган арава суриб келишмоќда. Ёши каттароќ боланинг аравасида эса ќафасга ќамалган бойќуш ћам бор.
Юраги талвасаланиб ура бошлаган Гарри, ушбу оила изидан эргашди. Бирдан она-болалар таќќа тўхташди. Гарри ћам, уларнинг сућбатлари эшитиладиган масофага яќин бориб, тўхтади.
- Хўш, нечанчи платформа экан? - сўради она болаларидан.
- Тўќќиз бутун тўртдан учинчи! - чийиллади онасининг ќўлини ушлаб турган малла сочли ќизалоќ, - Ойи мен бошлай...
- Сен ћали ёшсан Жинна, илтимос бир пас тек тур. Хўш, Перси, сен бошла.
Кўринишидан ќолган болаларга нисбатан ёши каттароќ бола тўќќизинчи ва ўнинчи платформалар томон илдам ќадам босди. Гарри, бирор-бир мућим нарсани ўтказиб юбормасликка уринганча, имкон ќадар кўзини юммасдан бола ћаракатини кузатиб турди. Бироќ бола иккита платформани бўлиб турган тўсиќ олдига яќин келган эди ћам-ки, дафъатан пайдо бўлган сайёћлар тўдаси Гарри кузатиб турган майдонни тўсиб ќўйди. Юк халта осиб олган сўнгги сайёћ нари кетган фурсатда эса бола кўздан ѓойиб бўлибди.
- Фред, сенинг галинг, - деди тўладан келган аёл.
- Мен Фред эмас, Жоржман, - деди бола ўпка ќилиб. - Аћволингиз шу экан-у, хоним, онангман дейишга ќандай журъат этасиз, а?! Жоржлигимни кўрмаяпсиз-ми?
- Узр, Жоржи, болагинам.
- Ћазиллашдим ойижон, мен Фредман.
Унинг эгизи ћаракатни жадаллаштириш кераклигини эслатиб, баќириб берди. Фред шундай ќилди ћам чамаси, хаёл ўтмай кўздан ѓойиб бўлди. Бироќ у ќаёќќа ва ќандай ќилиб гум бўлганини Гарри сезмай ќолди. Тўсиќќа яќин келган учинчи бола ћам, фурсат ўтмай, кўз илѓамаган тарзда ѓойиб бўлди.
Бўлди, томоша тугади.
- Маъзур сананг, - мурожаат ќилди Гарри тўладан келган аёлга.
- Салом, ёќимтой, - самимий алик ќайтарди аёл, - «Хогварц»га биринчи бор кетишинг-ми, дейман? Рон ћам энди кетяпти, - деди у, сўнгги ўѓил болага имо ќилиб.
Гарри ќаршисида турган новча бўйли, озѓин, юзига сепкил босган, оёќ-ќўли узун, бурни катта бесўнаќай болага бош ирѓиб ќўйди.
- Ћа, - жавоб ќайтарди у, - Биласизми, мен... Ќандай ќилиб...
- Платформага ќай тарзда чиќиш керак? - хайрихоћлик билан саволни ифодалашга ёрдам бериб юборди аёл.
Гарри бош ирѓиди.
- Ћаяжонланма, - тинчлантирди у, - Тўќќизинчи ва ўнинчи платформалар орасида кўриниб турган тўсиќ томон тўѓри юриб борсанг, бас. Платформага чиќиб ќоласан. Энг мућими тўхтамасанг ва тўсиќќа урилиб кетишдан ќўрќмасанг бўлгани. Агар асабийлашаётган бўлсанг югуриб, тезлик олганинг маъќул. Ќани бўлаќол, Роннинг олдига туш.
- А... Ћа... яхши, - тез рози бўла ќолди Гарри, аравасини темир тўсиќ томон суриб.
Бола тўсиќ ќаршисига туриб олди. Тўќќизинчи ва ўнинчи платформа томон ошиќаётган одамлар уни туртиб ўтишмоќда. Гарри ќадамини тезлатди. Ћозир у тўсиќќа бориб урилса борми, ана бўлади томоша. У эгилиб олди-да, аравасини югурганча сура кетди. Тўсиќќа ќадар ќолган масофа борган сари ќисќариб бормоќда. Бошќариб бўлмас даражада тезлик олган аравасини маћкам ушлаб олган Гарри энди ўзини тўхтата олмади. У кўзини чирт юмиб, зарбага ћозирланди...
Бироќ... аварияга дуч келмай, югуришини давом этаётганини сезган Гарри кўзини очиб, одам босиб кетган платформа ёнида турган тўќ ќизил паровозни кўрди. Паровоз устига осиб ќўйилган эълонга эса «Хогварц-Экспресс, ўн бир-у ноль-нол» сўзлари битилган. Гарри орќага ўгирилиб, темир тўсиќ ўрнида устига «9¾» раќами ќоќилган аркани кўрди. Мана, нићоят рўй берди!
Платформада жонли сућбат ќураётган одамлар боши узра тутун ёйилиб кетган. Оёќ остида эса ранг-баранг мушуклар ўралашмоќда. Одамлар тўдасининг шовќини ва сандиќлар ѓичирлаганидан норози бойќушлар гурсиллаб ўзаро сућбат ќуришмоќда.
Дастлабки бир нечта вагон ўќувчиларга тўлиб бўлган. Улардан айримлари оила аъзолари билан хайрлашиш учун вагон деразасидан бош чиќариб олишган бўлса, баъзилари яхши ўрин талашишмоќда. Гарри бўш купе ќидириб, аравасини платформа бўйлаб судраб борди.
Аллаќандай кулчаюз бола алланарса ќидирмоќда.
- Буви, яна йўќотиб ќўйдим.
- Э Худойим, Невилль! - хўрсинди кекса бир аёл.
Ќўлига кичкина сандиќ ушлаб олган болакайни бир тўп болалар ўраб олган.
- Бир кўрайлик, Ли, йўќ демагин, илтимос!
Болакай ќопќоќни очган эди ћам-ки, сандиќ ичидан тук босган узун панжа чиќди. Буни кўрган халойиќ чинќириб юборди.
Гарри одамлар тўдаси орасида базўр юриб, нићоят поезднинг энг охирги вагонидан бўш купе топди. Дастлаб Хедвигни олиб кирди, шундан сўнг, сандиѓи билан овора бўлди. У вагон зинапоясидан олиб киришга уринган сандиќни икки маротаба оёѓига йиќитиб, жонини оѓритиб олди.
- Ёрдам керакми?
Бу тўќќизинчи ва ўнинчи платформалар орасидаги тўсиќ аро ўтаётганида изларидан борган малла соч эгизаклардан бири экан.
- Ћа, илтимос, агар малол келмаса, албатта, - ћаллослади Гарри.
- Эй, Фред! Бу ёќќа кел, ёрдамлашиб юбор!
Гаррининг сандиѓи эгизакларнинг ёрдами ила купе бурчагига киритилди.
- Катта раћмат, - миннатдорлик билдирди Гарри, терлаганидан нам бўлиб, кўзини тўсиб ќўйган сочини йиѓиштирар экан.
- Мана бу нима? - кутилмаганда сўраб ќолди эгизаклардан бири, Гаррининг пешонасидаги яшин шаклига ўхшаш чандиќни кўрсатиб
- Жин урсин! - хитоб ќилиб юборди иккинчиси, - Демак сен...
- Бу ўша, - деди биринчиси, - Шундайми? - сўради у Гарридан.
- Ким? - тушунмади Гарри.
- Гарри Поттер, - баралла жавоб ќайтаришди эгизаклар.
- А уми, ћа, ўша, - деди Гарри, - Яъни мен.
Болалар Гаррига баќрайиб ќолишди, Гарри эса хижолатдан ќизара бошлади. Унинг бахтига купенинг очиќ эшигидан овоз эшитилди:
- Фред? Жорж? Шу ердамисизлар?
- Ойи, биз шу ердамиз!
Яна бир бор ќараб ќўйган эгизаклар вагондан платформага сакраб тушишди.
Гарри купе деразаси ёнига ўтириб олганча, платформадаги малла соч оилани кузатиб, сућбатини эшитиб ўтирди.
- Рон, бурнинг кир бўлибди, - деди уларнинг ойиси дастрўмолни ќўлига олиб.
Кенжа ўѓил онасининг ќўлидан чиќиб кетишга уринди-ю, уддалай олмади. Онаси уни маћкам тутиб олиб, бурнининг учидаги доѓни тозалашга киришиб кетди.
- Ќўйиб юборинг, ойи!
Рон онасининг чангалидан бир илож ќилиб чиќиб олди.
- Ћа-а-а, сичќонча Лоннининг бурни устида бир нарса бор! - хиргойи-мазах ќилди эгизаклардан бири.
- Овозингни ўчир! - деди Рон.
- Перси ќани? - сўради онаси.
- Ана, келяпти.
Уларнинг ёнига башанг ќадам ташлаб келаётган катта ёшли бола яќинлашди. У эгнига «Хогварц» ўќувчисининг ћашаматли ќора кийимини кийиб олишга улгурган бўлиб, кўкрагида «С» ћарфи битилган кумуш нишон ялтирамоќда.
- Мен бу ерда узоќ ќола олмайман ойи, - деди яќин келган бола, - Поезд бошида менга ўхшаган синфбошилар учун иккита алоћида купе ажратилган...
- Ћа-я, сен синфбоши эдинг, а, Перси? - хитоб ќилди эгизаклардан бири, роса маћлиё бўлиб ќолган сохта ќиёфа ясаб, - Илгарироќ айтиб ќўйишинг керак эди-да, бизнинг аќлимиз етмаса.
- Тўхта, эсимга тушди, - деди эгизаклардан бошќа бири, - Чамаси, Перси бу ћаќда бир маротаба эслатиб ўтгандай бўлди шекилли...
- Ёки икки маротаба ..
- Бир даќиќа давомидамией...
- Бутун ёз бўйи...
- Э Худо, овозларингни ўчирсаларинг-чи, - ќўлини силтади синфбоши Перси.
- Нима учун Персининг мактаб кийими янги? - тийилиб тура олмади эгизаклардан бири.
- Чунки у синфбоши, - ѓурур-ла жавоб ќайтарди она, - Хўп, майли, ёќимтойим Перси, яхши ўќигин. Етиб боришларинг билан бойќуш йўллашни унутма.
Онасининг ўпичини олган Перси нари кетди. Шундан сўнг, она эгизакларга юзланди.
- Хўш, сиз, икковлон. Бу йилги хулќингиз намунали бўлиши шарт, тушундингиз-ми? Агар мен бу йил ћам ћожатхона-ми ёки шунга ўхшаш бирор бошќа жойними портлатиб юборганларинг ћаќида хабар олгудай бўлсам...
- Ћожатхона? Биз ћозирча ћожатхона портлатганимиз йўќ!
- Бироќ ойи, ажойиб ѓоя бердингиз, менга ёќди!
- Ћеч ћам кулгили эмас-да. Ронга ќараб юринглар.
- Хижолат бўлманг ойи, биз бор эканмиз, сичќонча Ронникинга ћеч нарса бўлмайди.
- Ўчирларинг, - боз тўнѓиллади Рон.
Унинг бўйи эгизакларнинг бўйи билан деярли тенг бўлиб, бурнидаги доѓ ћалигача ялтираб турибди.
- Ћа, айтгандай, ойи, биласизми поездда кимни учратдик?
Гарри, уларни кузатиб турганини сезиб ќолишмаслиги учун тез ўзини деразадан нари тортди.
- Вокзалда, ёнимизда турган ќора соч бола кимлигини биласизми? Ќани топинг-чи?!
- Хўш, ким экан?
- Гарри Поттер!
Шу заћоти ќизалоќнинг овози эшитилди.
- Ойи, поездга чиќиб, Гаррини кўриб келсам майлими? Илтимос!...
- Вокзалда кўрдинг-ку, Жинна. Бунинг устига бечора бола ћайвонот боѓидаги фил эмас, томоша ќилгани. Бу аниќ Гарри Поттер-ми, Фред? Ќандай танидинг?
- Исмини сўрадим. Бунинг устига пешонасида чандиќ бор. Ћаќиќатан ћам яшин зигзагига ўхшаб кетар экан.
- Бечора бола. Ёлѓизлигини кўриб ћайрон бўлган эдим-а. Платформага ќандай кириб бориш кераклигини сўраб, намоён этган хушмуомалалигини айтмайсиз-ми.
- Нима деб ўйлайсиз, Ўзингиз-Биласиз-Кимнинг ќиёфасини эслай олармикан?
- Бу ћаќда сўрашни ман этаман! Уќдинг-ми, Фред? - деди кутилмаганда онаси жиддий тус олган онаси, - Ћаёлингга ћам келтирма. Мактабдаги ћаётининг биринчи кунида бундай мудћиш нарсаларни эсига солишнинг асло ћожати йўќ!
- Уќдим, сўрамайман.
Ћуштак чалинди.
- Ќани, тез бўлинглар!
Шу заћоти учала бола вагон зинасига тармашиб ќолишди. Улар оналари ўпиб олиши учун вагон деразасидан бош чиќаришди. Кенжа сингилча эса йиѓлаб ќолди.
- Йиѓлама, Жинна, биз сенга бойќушларнинг бир галасини юборамиз!
- Унитаз ќопќоѓини ћам.
- Жорж!
- Ћазиллашдим ойи.
Поезд ќўзѓалди. Гарри малла соч болаларнинг онаси ќўл силтаб ќолганлиги, сингилчалари эса бир ваќтнинг ўзида ћам йиѓлаб, ћам кулганича, поезд билан теппа-тенг югуришга ћаракат ќилгани, поезд етарлича тезлик олгач, ќизалоќ йиќилиб тушгани, бироќ шунда ћам ерда ётиб ќўл силтаганини кузатиб турди.
Поезд муюлиш ортига ўтгач, кузатувчилар кўринмай ќолди. Вагон деразасининг рўпарасидан лип-лип этиб ўтаётган уйлар кўринди. Гаррининг вужудини ћаёжон ќамраб олди. Олдинда уни нималар кутаётганини тасаввур ћам ќила олмади. Бироќ нима бўлганда ћам, тарк этиб кетаётган ћаёт тарзига нисбатан анча яхши ћаёт кутаётганига ишончи комил эди.
Купе эшиги очилиб, кенжа малла кириб келди.
- Мана бу жой бўшми? - сўради у, Гаррининг ќаршисидаги жойга имо ќилиб, - Ќолган жойлар банд экан.
Гарри бош ирѓигач, бола ичкарига кириб ўтирди. У Гаррига тез ќараб ќўйди-да, шу заћоти, гўё умуман эътибор ќаратмаган бўлиб, бурнидаги ќора доѓ ћалигача ялтираб турган юзини дераза томон бурди.
- Салом, Рон, - эшитилди эгизаклардан бирининг овози, - Биз поезднинг ўртасида бўламиз. У ерда Ли Жордан ўзи билан олиб кетаётган баћайбат ўргимчак бийини кўрсатяпти.
- Яхши, - пўнѓиллади Рон.
- Гарри, - деди эгизаклардан бири, - Ўзимизни таништирмабмиз-ку. Фред ва Жорж Уэсли. Бу эса Рон, укамиз бўлади. Кўришгунча.
- Кўришгунча! - хайрлашди Рон билан Гарри.
Купе эшиги сирпаниб, эгизакларни тўсганча, ўз жойига ўрнашиб, ёпилди.
- Сен ростдан ћам Гарри Поттермисан? - оѓзидан чиќиб кетди Роннинг.
Гарри бош ирѓиди.
- А... Яхши. Мен эса бу гап акаларимнинг навбатдаги ћазили бўлса керак деб ўйлабман, - сўнг бармоѓини Гаррининг пешонасига ўќтади-да, - Ћаќиќатан ћам пешонангда...
Гарри пешонасидаги соч тутамини четга тортиб, чандиѓини кўрсатди. Рон Гаррининг яшин шаклидаги чандиѓига тикилиб ќолди.
- Бу Ўзинг-Биласан-Кимнинг ќилган ишими?...
- Ћа, - бош ирѓиди Гарри, - Аммо мен ўша кунни эслай олмайман.
- Умуман эсингда йўќми?
- Ќандайдир ёрќин яшил ранг ёруѓлик эсимда, албатта. Бироќ бошќа нарсани эслай олмайман.
- Ўћу! - у муайян ваќт Гаррига термилиб ўтирди ва ћушини йиѓиб олиб, тез дераза томон ўгирилиб олди.
- Оилаларинг сећргарлар оиласими? - сўради Гарри.
- М-м-м... билишимча шундай. Онамнинг сећргар бўлмаган, ћисобчи бўлиб ишлайдиган ќандайдир амакиваччаси бор, албатта. Лекин биз у ћаќда деярли гапирмаймиз.
Уэслилар оиласи Диагон хиёбонидаги рангпар бола тилга олган оилалардан бири эканлиги аён бўлди.
- Анча ваќтдан буён сећргарлик ќилиб келсанг керак, а?
- Айтишларига ќараганда сени магллар тарбиялашган эмиш, улар ќанаќа бўлишади? - сўраб ќолди Рон.
- Жуда ёмон бўлишади. Ћаммаси ћам эмас, албатта. Бироќ холам, амаким ва холаваччам жуда ёмон магллардан. Ундан кўра учта сећргар акам бўлгани афзал эди.
- Бешта, - кутилмаганда маъюс тортди Рон, Гаррининг шамали гапини тўѓрилаб, - Мен оилада «Хогварц»да ўќийдиган олтинчи бола бўламан. Эћтимол кимдир, айни шу сабабли мен интилишим керак бўлган марралар бор деб ўйлаши мумкин. Билл билан Чарли мактабни илгари тамомлашган. Билл мактабнинг энг ибратли ўќувчиси, Чарли эса квидиш жамоасининг сардори бўлган, Персини коллежнинг синфбошиси этиб тайинлашди. Фред билан Жорж безорилик ќилишгани билан баћолари яхши. Кўпчиликнинг фикрига кўра, улар жуда ќизиќ болалар эмиш. Мен эса акаларимдан ќолишмаслигим шарт. Хўп, агар мен улардан ќолишмай зўр ўќиганимда ћам бунинг ћайрон бўладиган жойи бўлмайди. Негаки, акаларим эришиш керак бўлган барча марраларни забт этиб бўлишган. Яна шундай бир салбий жићати ћам борки, агар шунча аканг бўлса, ћеч ќачон бирор-бир янги нарсага эга бўла олмайсан. Мана масалан, мен киядиган мактаб кийимини бир ваќтлар Билл кийиб эскиртган, сећрли таёќчам Чарлиники, каламуш эса Персиники.
Рон ќўлини чўнтагига солиб, донг ќотиб ухлаётган семиз каламуш чиќарди.
- Унинг лаќаби Ќасмоќ. Бирор-бир наф келтирмайди ћам, деярли уйѓонмайди ћам. Ухлагани-ухлаган. Синфбоши этиб тайинлангани учун дадам Персига бойќуш ћадя этди. Шундан сўнг, ќаранг-ки, каламуш соћиби бўлиш у кишига ярашмай ќолди... Хуллас Ќасмоќ энди менга ўтди.
Роннинг ќулоѓи ќизариб кетди. Ортиќча гапириб юборганини сезди шекилли, яна дераза томон ўгирилиб олди.
Гарри, ота-онанинг бойќуш харид ќилиб олишга имкони бўлмаганлигини асло уят деб топмаслигини, ўтган сўнгги ойни ћисобга олмаганда, унда ћам ћеч ќачон ва ћеч ќанча пул бўлмаганлигини, бир умр Дудлининг эски кийимини кийиб катта бўлганлигини, туѓилган кунига эса ћеч ким, ћеч ќачон ва ћеч нарса совѓа ќилмаганлигини Ронга айтиб берди.
- ... Хагрид пайдо бўлгунга ќадар мен дунё бехабар бўлиб, умуман ћеч нарса билмай келдим. Сећргар эканлигимни ћам, ота-онам ћаќида ћам, Вольдемо...
Бирдан Рон ћайратланиб кетди.
- Ћа, нима бўлди? - тушунмай сўради Гарри.
- Ўзинг-Биласан-Кимнинг исмини айтдинг! - хитоб ќилиб юборди Рон, бир ваќтнинг ўзида ћам даћшатга тушиб, ћам ћайратланиб, - Мен доимо ўйлардим-ки, ким ќўрќмаса ћам сен ќўрќишинг...
- Йўќ, мен мард эканлигимни кўрсатмоќчи эмасман, асло, - ўзини оќлади Гарри, - Унинг исмини айтиш мумкин эмаслигини билмайман холос. Нима демоќчи бўлганимни тушуняпсан-ми? Мен билиб ќўйишим керак бўлган нарсалар ћали жуда кўпга ўхшайди... Гаров ўйнашим мумкинки... - шунча ваќтдан буён ќалбини ќийнаб юрган масалани биринчи бор тилга олиб, журъатсизлик-ла иќрор бўлди Гарри, - Гаров ўйнашим мумкинки, мен синфда энг ќолоќ ўќувчи бўлиб ўќисам керак.
- Ћеч ћам-да. Мактабда магллар оиласидан чиќќан, ўзлаштириш масаласида бошќалардан ћеч ќолишмайдиган жуда кўп болалар ўќишади.
Улар танишиб, сућбат ќуриб кетишаётган поезд Лондондан анча узоќлашиб кетди. Энди деразадан бепоён яйловлар, уларда ўтлаб юрган сон-саноќсиз мол-ќўй подалари кўринмоќда. Болалар ташќаридаги манзарани томоша ќилишганча, бир оз сукут саќлаб боришди.
Ўн икки яримга яќин эшик ортида таќир-туќур товуш эшитилди ва фурсат ўтгач, купега лунжи чуќурчали кулимсираган чиройли аёл бош суќиб:
- Бирон-бир егулик харид ќиласизларми, болакайлар? - деб сўради.
Бугун нонушта ќилмаган Гарри шу заћоти ўрнидан ирѓиб турди. Роннинг эса ќулоѓи яна ќизариб, ўзи билан бутерброд олиб келганлиги ћаќида алланарса деб пўнѓиллади. Гарри йўлакка чиќди.
Дурслларникида яшар экан, ёнида бирор-бир ширинлик ёки музќаймоќ харид ќилиб олиш учун ћеч ќачон пули бўлмаган. Энди эса чўнтаги тилла ва кумушга тўла бўлиб, аравачада нечта «Марс» шоколади бўлса, ћаммасини сотиб олишга тайёр. Бироќ сотувчи аёлда «Марс» йўќ, лекин аравачасида барча таъмларни ўзига мужассам этган Берти Ботт ёнѓоќлари, Друблиснинг портловчи саќичи, шокобаќалар (шоколад баќалар), ќовоќ печеньелари, тортеликалар, сећрли ќизилмия таёќчалар ва шу каби Гарри ћаётида умуман кўрмаган ѓаройиб нарсалар бор экан. Бирор-бир ќизиќ нарсадан бехабар ќолмаслик учун у ћамма нарсадан оз-оздан харид ќилиб, сотувчи аёлга ўн бир кумуш склат ва етти бронза нут тўлади.
Буларнинг барини купега олиб кириб, бўш ўриндиќќа тўкди. Рон ћайрон.
- Шунчалик оч ќолдинг-ми?
- Ўларча, - иќрор бўлди Гарри, ќовоќ печеньенинг йирик бўлагини тишлаб олиб.
Рон сандиѓидан тўртта бутерброд ўралган лўппи тугунчани олди.
- Тузланган гўштни хуш кўрмаслигимни ойим ёдидан чиќаргани чиќарган эканда, - норози оћангда пўнѓиллади у, бир бутербродни иккинчисидан ажратар экан
- Кел алиштирамиз, - таклиф киритди Гарри, ќовоќ печеньега имо ќилиб, - Розимисан...
- Сенга ёќмайди, тузланган гўшт жуда ќуруќ бўлади, - деди Рон, - Ойимнинг ћеч ваќти йўќ, - ќўшиб ќўйди у шоша-пиша, - Ћар ќалай беш нафар боласи бор...
- Тортинма, ола ќол, - далда берди Гарри.
У ћаётида ћали ћеч ким билан бирор нарсани бўлишиб емаган. Очиѓини айтганда бўлишиб ейдиган одамнинг ўзи бўлмаган. Шунинг учун бўлса керак, бутербродлар бир четда ќолиб, Рон билан ќовоќ печенье, тортелика ва конфетларни биргаликда баћам кўриш унга ќандайдир ћузур бахш этди.
- Мана бу нима? Умид ќиламан-ки, ћаќиќий баќа бўлмаса керак? - сўради ћаќиќий бўлганда ћам ажабланмаслигини билган Гарри, шокобаќа дастасини ќўлига олиб.
- Йўќ, - жавоб ќайтарди Рон, - Фаќат ќараб ќўйчи, кимнинг сурати бор экан. Менга Агриппанинг сурати етишмайди.
- Нима?
- Ћа-я, сен бунаќа нарсалардан бехабарлигинг ёдимда йўќ. Шокобаќа дастасининг ичида доимо кимнингдир сурати бўлади. Тушуняпсан-ми? Ћар бир даста ичидан машћур сећргар ва афсунгарлардан бирининг сурати чиќади. Одатда, уларни болалар йиѓиб юришади. Мен беш юзга яќин сурат йиѓганман. Фаќат Агриппа билан Птолемейнинг суратлари етишмаяпти.
Гарри шокобаќа дастасини очиб, кумуш сочи, соќол ва мўйлови шабадада ћилпираб турган, ярим ой шаклидаги кўзойнак таќиб олган, остида «Альбус Дамблдор» ёзуви битилган кишининг суратини чиќарди.
- Дамблдор деганлари шу эканда!
- Фаќат Дамблдор ћаќида ћеч нарса эшитганим йўќ дема! - деди Рон, - Битта шокобаќа олсам майлими? Агриппанинг расми чиќиб ќолар... Раћмат...
Гарри суратни ўгириб, орќасидаги ёзувни ўќиди:

Альбус Дамблдор
Бугунги кунда «Хогварц» мактабининг директори.
Аксарият донгдор афсунгарлар томонидан замонамизнинг буюк сећргари деб эътироф этилган афсунгар. Дамблдор 1945 йили ёвуз сећргар Гриндельвальд устидан ѓалаба ќозонгани, аждар ќонидан фойдаланишнинг ўн иккита усулини ихтиро ќилгани, шунингдек, Николас Фламел билан биргаликда алкимё соћасида олиб борган ишлари ила алоћида шућрат ќозонган. Профессор Дамблдор камерний мусиќа мухлиси бўлиб, кегли ўйини ишќивозидир.
(Камерний мусиќа - мусиќачиларнинг кам сонли жамоаси томонидан ижро этиладиган мусиќа)

Гарри суратнинг олд томонини ўгирди. Дамблдорнинг расми йўќолиб ќолганлигидан ћайратланиб:
- Кетиб ќолибди! - деб юборди.
- Куни билан сенга ќараб ўтирмайди-ку! Ташвиш тортма, ќайтади. Ќара, яна Моргана чиќди. Менда унинг олти дона сурати йиѓилиб ќолган. Сенга керакми? Шу бугундан эътиборан коллекция йиѓишни бошлашинг мумкин. - деди Рон, ћали очилмаган шокобаќа дасталарига ќараб.
- Ол, ола ќол, - бош ирѓиди Гарри, - Маглларнинг суратларидаги одамлар ћеч ќаерга кетиб ќолмаслигини биласанми?
- Чинданми? Ћеч ќачон кетиб ќолмайди-ми? - ћайратланди Рон, - Жуда ѓалати-ку!
Дамблдор суратга ќайтиб келиб, кулиб ќуйганини кўрган Гарри ћайратдан ќотиб ќолди. Ронга ћар хил машћур сећргар ва афсунгарларнинг суратини томоша ќилгандан кўра, шокобаќаларни еб ўтириш ќизиќроќ туюлди. Гарри эса расмлардан кўзини уза олмади. Кўп ўтмай у нафаќат Дамблдор билан Морган суратлари, балки Ченгист Вудкрофт, Альберик Груннион, Цирцей, Парацельс ва Мерлин расмларининг соћиби бўлди. Нићоят у бурнини ќашиб турган дуохон-табиб Клиодна суратидан кўзини узиб, барча таъмларни ўзига мужассам этган Берти Ботт ёнѓоќларининг ќоѓоз халтасини очди.
- Эћтиёт бўл, - огоћлантирди Рон, - Буниси энди ћазил эмас, улар ћаќиќатан ћам ћар хил таъмли бўлади. Оддий ширинлик, мисол учун шоколад ёки ялпиз ёхуд мармелад таъмли бўлиши, бироќ исмалоќ, жигар ва ичак-чавоќ таъмли ёнѓоќлар ћам дуч келиб ќолиши мумкин. Жорж ќасам ичиб айтишича, кунлардан бир кун унга манќа таъмли ёнѓоќ дуч келибди эмиш.
Рон яшил рангли ёнѓоќни ќўлига олиб, шубћа билан ќараб чиќди-да, бир бўлагини тишлаб кўриб:
- Эќ... Мана кўрдинг-ми? Сарсабил таъми, - деди.
Барча таъмли ёнѓоќларни истеъмол ќилиш жуда ќувноќ ўйинга ўхшаб кетди. Гарри пишлоќли бутерброд, кокос, ќовурилган ловия, ќулупнай, ёввойи ўт, кофе, сардина балиќ таъмига дуч келди. Охири унинг мардлиги тутиб, Рон воз кечган ѓалати кул ранг ёнѓоќни тишлаб кўришга аћд ќилди ва аччиќ ќалампирга рўбару бўлди.
Яйловлар ортда ќолиб, деразадан, киши ќадами етмаган ќалин ўрмонлар, илон изи дарёлар ва тўќ яшил дўнгликлар манзараси кўрина бошланди.
Эшик таќиллаб, купега йиѓлаб юборгудай аћволда тўќќиз бутун тўртдан учинчи платформада кўринган кулчаюз бола кириб келди.
- Кечирасиз, ќурбаќамни кўрмадингиз-ми, мабодо?
Рон билан Гарри баробар бош силташди.
- Мен уни йўќотиб ќўйдим! У доимо ќочиб кетяпти! - ћиќиллади бола.
- Топилади, - юпатган бўлди Гарри.
- Умид ќиламан. Агар кўриб ќолсангиз... - базўр овоз чиќарди нари кетган бола.
- Мунча хижолат чекмаса, - ќошини чимир Рон, - Агар менда ќурбаќа бўлганида борми, уни имкон ќадар тезроќ йўќотиб ќўйишга ћаракат ќилган бўлар эдим. Ундай десам ўзимда ћам Ќасмоќ бор.
Каламуш Роннинг тиззасида тарашадай ќотиб ётибди.
- Унинг ўлик-тириклигини фарќлаб бўлмайди, - жирканди Рон, - Кеча, сал бўлса ћам ќизиќроќ кўринсин деб, юнг ќопламасига сариќ тус беришга уриндим, лекин афсун кор бермади. Мана ќара, ћозир кўрсатаман...
У сандиѓини титкилаб роса эскириб, тимдаланиб кетган, учида нимадир оќариб кўринаётган сећрли таёќчасини чиќарди.
- Яккашоћ нарвалнинг туки чиќиб ќолибди. Майли, ћозир бунинг аћамияти йўќ.
У таёќчасини эндигина кўтарган эди ћам-ки, купенинг эшиги очилиб, яна ўша, баќасини йўќотиб ќўйган бола, фаќат бу сафар «Хогварц» кийимини кийиб олган ќизалоќ билан бирга кириб келди.
- Ќурбаќа кўрмадиларингми? Невилль йўќотиб ќўйибди, - деди сочи ќизѓиш-ќўнѓир, олд тишлари йирик ќизалоќ, тўраларга хос оћангда.
- Айтдик-ку, кўрмадик деб, - бир оз аччиќланди Рон.
Бироќ ќизалоќ Роннинг ќўлидаги таёќчани кўриб ќолиб, гапига эътибор ќаратмади.
- Ћа, афсун билан бандмиз денг? Ќани кўрайлик-чи, - деди у, астойдил ўтириб олиб.
Рон бир оз гангиб ќолди.
- Хўп... майли, - деди у ва томоѓини ќириб олди-да:

Дасторгул-у, гуручдан сиќим бир,
Аћмоќ каламуш, сариќ тусга кир!

деганча таёќчасини силтади. Бироќ ћеч нарса рўй бермади. Кул ранг Ќасмоќ пинагини бузмай, ранги ўзгармай ухлаб ётибди.
- Ўќиганинг чиндан ћам афсун эканлигига ишончинг комилми? - сўраб ќолди ќиз, - Нима ќилганда ћам яхши афсун эмас экан. Мен бир нечта содда афсунларни ўќиб кўрганман. Ћаммаси кўнгилдагидай ўтди. Оиламизда ћеч ким афсун билан шуѓулланмайди. Менга хат келгани ћамма учун жуда ѓалати кутилмаган совѓа бўлди. Мен шундай бахтиёр, шундай бахтиёр ћис этдимки ўзимни, ўзингиз тушунасиз. Ахир бу, айтишларига ќараганда, афсунгарлик санъати бўйича энг зўр мактаб-ку! Мен харид ќилиб олинган дарсликларнинг ћаммасини ёд олдим. Умид ќиламан-ки, шунинг ўзи кифоя бўлади. Ћа, айтгандай, менинг исмим Гермиона Грэнжер, сизларнинг исмларингиз-чи?
Ќизалоќ ушбу сўзларнинг барчасини бир нафасда айта олди.
Гарри Роннинг ћанг-манг бўлиб ќолган башарасига ќараб, у ћам дарсликларни тўла-тўкис ёд олмаганлигига ишонч ћосил ќилгач, ўзини енгил тортди.
- Мен Рон Уэслиман, - пўнѓиллади Рон.
- Гарри Поттер, - ўзини таништирди Гарри.
- Шундайми?! - завќланиб кетди Гермиона, - Сен ћаќингда бор гапдан хабардорман. Ўќиш учун ќўшимча адабиёт сифатида бир ќатор китобларим, жумладан «Замонавий сећргарлик тарихи», «Ёвуз кучлар равнаќи ва барћам топиши» ћамда «Йигирманчи асрнинг буюк сећргарликлари» деб номланган, сен ћаќингда ћам маълумотлар келтирилган китобларим бор.
- Наћотки? – ћайрат-ла сўради Гарри, бундай сўзлардан боши айланиб.
- Э Худойим, чиндан ћам энди эшитяпсан-ми? Агар бу гаплар менга тааллуќли бўлганида борми, икир-чикиригача суриштириб олган бўлар эдим. Ќайси коллежда ўќишларингни биласизлар-ми? Шахсан мен ўзим ћаќимда сўраб билдим. Умид ќиламан-ки, «Гриффиндор»га ќабул ќилишади мени. Айтишларига ќараганда, энг зўр факультет «Гриффиндор» экан. Дамблдор ћам шу коллежни тамомлаган эмиш. Фикримча, «Равенкло» ћам ёмон эмас... Нима ќилганда ћам ћозир Невиллнинг баќасини топиш керак. Сиз икковингиз эса кийининг. Менинг ћисоб-китобларимга кўра, яќин орада манзилга етиб борамиз.
У ќурбаќасини йўќотиб ќўйган болани олдига солганича, купедан чиќиб кетди.
- Ќайси коллежда ўќишимни билмайман-у, иш ќилиб, шу ќиз ўќийдиган факультетга тушиб ќолмасам бўлгани, - вайсади Рон, таёќчасини сандиќќа улоќтириб, - Аћмоќона афсун. Уни менга Жорж ўргатган эди. Бошимни кундага ќўйиб айтишим мумкинки, бу афсун эмас, ќандайдир бемаънилик!
- Акаларинг ќайси коллежда ўќишади? - сўради Гарри.
- «Гриффиндор»да, - жавоб ќайтарди Рон ва яна тумшайиб олди, - Ота-онам ћам ўша факультетни тамомлашган. Агар мени бошќа коллежга ќабул ќилишса, ќандай хаёлга боришларини билмайман. Умид ќиламанки, «Равенкло»га тушиб ќолмасам керак. Агар «Слизерин»га ќабул ќилишса, нима бўлишини тасаввур ќилиб кўр.
- Бу ўша Воль... яъни Ўзинг-Биласан-Ким тамомлаган коллежми?
- Ћа, - ўзини курсига ташлади Рон, тушкунликка тушган ќиёфа ила тасдиќлаб.
- Назаримда, Ќасмоќнинг мўйлови сал оќарган кўринади, - ўртоѓига далда берган бўлди Гарри, - Катта акаларинг нима билан шуѓулланишади?
Мактабни тамомлаган сећргарлар нима иш ќилиши Гаррига ќизиќ бўлди.
- Чарли Руминияда, аждар зотларини ўрганиб юрибди. Билл эса Африкада, «Гринготтс» ишлари билан банд. «Гринготтс» ћаќидаги янгиликни эшитдинг-ми? «Башорат-у, каромат газетаси»да ёзишган эди. Магллар бундай газетага обуна бўлишмаса керак... Кимдир махсус бўлмани тунашга уринган эмиш.
Гаррининг кўзи катталашиб кетди.
- Чинданми? Хўш? Ўѓриларга нима ќилибди?
- Ћамма гап шунда-да. Уларга ћеч нарса бўлмабди. Ўѓриларни ћеч ким тута олмабди. Шу боис ћам тўс-тўполон кўтарилган. Дадамнинг сўзларига ќараганда, «Гринготтс» банкининг ќўриќлаш хизматини алдаб ўтиш фаќат ќудратли ёвуз сећргарнинг ќўлидан келар экан. Миш-миш гапларга ќараганда банкдан ћеч нарса ўѓирланмаган. Бу жуда ѓалати ћолат. Биласанми, ўхшаш ћодисалар содир бўлиши ћамоно, иттифоќо бу ишлар Ўзинг-Биласан-Кимнинг ћунари эмасмикан, деб ћамма ваћимага тушиб ќолади.
Гарри ушбу янгиликни ћазм ќилиб юборишга уринди. Энди Ўзингиз-Биласиз-Кимнинг номи ёдга олинса, даћшатдан эти жимирлашиб кетадиганга ўхшайди. Сећргарлар оламига кириб келганда шундай бўлишини тахмин ќилган, бироќ олдин ћамма нарса осон кечар, у бамайлихотир «Вольдеморт» дер ва ўзини ћеч ћам ёмон ћис этмас эди.
- Сен ќайси квидиш жамоасининг тарафдорисан? - кутилмаганда сўраб ќолди Рон.
- Э-э-э... Мен бирорта ћам жамоани билмайман, - иќрор бўлди Гарри.
- Нима! - ћайратдан батамом ќотиб ќолди Рон, - Ћали шошмай тур, билиб оласан, бу ахир дунёда энг зўр ўйин-ку.
У завќ билан тўртта тўп, етти нафар ўйинчи ва еттовлон ўйинчининг ушбу ўйинда эгаллайдиган ўрни ћаќида тушунтиришга, акалари билан бирга борган машћур ўйинларни тавсифлаб беришга, етарлича пули бўлганида сотиб олишни орзу ќилган супурги русумларининг номларини бирма-бир санаб ўтишга киришиб кетди. У бўлиб ўтган ўйинлардан бирини тавсифлаб бераётган фурсатда купенинг эшиги яна очилди. Бу сафар кириб келганлар баќасини йўќотган Невилль ћам эмас ва ћатто Гермиона Грэнжер ћам эмас.
Купега уч нафар бола кириб келди. Ўртада турган болани Гарри дарћол таниди. Бу, Малкин хоним дўконида учратган ўша рангпар бола.
- Шу гап ростми? - менсимаган оћанг билан савол берди у, Гаррига Диагон хиёбонида ќарагандан ћам кўра кўпроќ ќизиќсиниб ќараб, - Поездда борки одамлар сизларнинг купенгизда Гарри Поттер келаётганлигини гапириб келишяпти. Поттер сенмисан?
- Ћа, мен.
Гарри ќолган икки нафар болага разм солди. Иккаласи ћам тўладан келган, ќиёфаси баджаћл бўлиб, рангпар боланинг икки томонида худди тан ќўриќчиларга ўхшаб туришибди.
- Танишинглар, мана бу Краббе, буниси эса Гойл, - совуќќон оћангда таништирди рангпар бола, - Менинг исмим Малфой, Драко Малфой, - ќўшиб ќўйди у, Гаррининг нигоћини сезгач.
Рон, кулгисини билдириб ќўймасликка уринди чамаси, аста йўталиб ќўйди.
- Фикрингча, исмим кулгили эшитиляпти-ми? Айтгандай, кимлигингни биламан. Дадам, Уэслиларнинг ћаммаси малла бўлиб, сепкиллари билан болаларининг сони, ўзларига эп кўриш даражасидан ортиќ бўлиб кетганлигини айтиб берган эди. Айрим сећргар оилалар бошќаларга кўра яхшироќ эканлигини яќин орада билиб оласан, Поттер, - деди Малфой яна Гаррига юзланиб, - Номуносиб кишилар билан дўстлашиш керак эмас. Бу масалада сенга яќиндан ёрдам беришим мумкин.
У Гаррига ќўл узатди. Бироќ Гарри Малфойнинг илтифотини ќабул ќилмади.
- Ўйлайман-ки, номуносиб кишиларнинг фарќига ўзим ета оламан, раћмат, - жавоб ќайтарди у, совуќ оћангда.
Драко Малфойнинг ранги ќизармади, аммо лунжида пушти аломат кўринди.
- Сенинг ўрнингда эћтиёткорона иш тутган бўлар эдим, Поттер, - деди Малфой дона-дона ќилиб, - Хушмуомала бўлмас экансан, тез орада ота-онанг кетидан етиб оласан. Улар ћам фойдали нарсани бефойда нарсадан фарќлай олишмаган эди. Уэслига ўхшаш чиќиндилар ёки анави мудћиш Хагридга ўхшаганлар билан мулоќот ќиладиган бўлсанг, ўзинг ћам ифлос бўлиб ќоласан.
Гарри билан Рон ўринларидан елкама-елка оёќќа туришди.
- Нима дединг? - ўдаѓайлади юзининг ранги сочининг рангидан фарќ ќилмай ќолган Рон тишларини ќисганича, олдинга ќадам босиб.
- Э, ћали сен бизни калтакламоќчимисан? - масхараомуз сўради Малфой.
- Агар ћозироќ туёќларингни шиќиллатмасаларинг, - жавоб ќайтарди Гарри, нисбатан йирикроќ Краббе билан Гойл томон янада ботирлик билан юзланиб.
- Биз ћали кетмоќчи эмасмиз, шундайми йигитлар? Егулигимизни еб тугатдик, сизларда эса ћали кўп экан...
Гойл ќўлини шокобаќага узатди. Рон олдинга интилди-ю, кутилмаганда юракни эзиб юборадиган фарёд эшитилди. Гойлнинг бармоѓини каламуш Ќасмоќ маћкам тишлаб, кичкинагина ўткир тишлари билан бўѓинга осилиб олибди. Ќўрќиб кетган Краббе билан Малфой ортга чекинди. Уввос солаётган Гойл эса гир айланиб, каламушни айлантирганча, ќўлини кемирувчи ћайвондан халос этишга уринди. Нићоят Ќасмоќ Гойлнинг бармоѓидан бўшаб кетиб, вагон деразасига бориб урилди. Эћтимол конфетлар орасида яна каламуш бор деган хаёлга боришгандир, балким йўлакдан ќадам товуши эшитилгани учун чўчичишгандир, ћар ќалай учаласи ћам тез гум бўлди. Фурсат ўтгач, остонада Гермиона Грэнжер пайдо бўлди.
- Нима бўляпти бу ерда? - сўради у, атрофда сочилиб ётган конфетлар ва ерда ётган каламушнинг думидан ушлаб кўтараётган Ронга ќараб.
- Хушидан кетганга ўхшайди, - деди Рон, Гаррига юзланиб, - Йўќ, айтсам ишонмайсан, бу уйќучи яна ухлаб ќолибди.
Ќасмоќ ћаќиќатан ћам донг ќотиб ухлаётган экан.
- Сен Малфойни муќаддам учратганмидинг?
Гарри Малфой билан Диагон хиёбонидаги учрашуви ћаќида айтиб берди.
- Мен бу оила тўѓрисида кўп эшитганман, - тумшайиб гапирди Рон, - Улар Ўзинг-Биласан-Ким ѓойиб бўлган кезларда биринчилардан бўлиб орамизга ќайтишган. Ќаранг-ки, ўшанда уларни кимдир сећрлаб ќўйган эмиш. Дадам ўша оиланинг бирорта ћам сўзига ишонмайди. Айтишига ќараганда, Малфойнинг отаси ёвуз кучлар ќайтадиган фурсатни орзиќиб кутар экан. Сенга бирон нарса керакми-ди? - сўраб ќолди у, Гермионага кескин юзланиб.
- Яхшиси мактаб кийимини тез кийиб олинг. Мен ћозиргина биринчи вагонга, кондуктор ћузурига бориб келдим. Биз деярли етиб келибмиз. Муштлашмадингларми ишќилиб, акс ћолда мактабга етиб бормай туриб, нохуш ћолатга тушиб ќоласизлар.
- Биз эмас, Ќасмоќ муштлашди, - деди Рон Гермионага дарѓазаб ќараб, - Балки кийимимизни алмаштириб олганимизга ќадар чиќиб турарсан?
- Ћозир чиќиб кетаман. Йўлакдаги болалар ўзларини ёш боладай тутишяпти. У ёќ, бу ёќ югуришгани-югуришган. Шунинг учун ћам купенгизга кириб олдим, - тушунтириш берган бўлди Гермиона, хафа бўлиб, - Бурнинг кир бўлибди, хабаринг борми?
Рон Гермионани дарѓазаб нигоћ-ла кузатиб ќўйди. Гарри деразадан ташќарига ќаради. Поезднинг ћаракати аста секинлашиб бормоќда. Ќош ќорайган. Тўќ ќирмизи тус олган осмон остида тоѓлар ва ўрмон дарахтларининг шарпалари ѓира-шира кўринмоќда.
Гарри билан Рон нимчаларини ечиб, узун ќора коржомаларини кийиб олишди. Акасининг эскириб кетган коржомаси Ронга бир оз калталик ќилиб, кроссовкаси кўриниб турибди.
Вагонлараро акс садо сингари эълон эшитилди:
- Поезд беш даќиќадан сўнг, «Хогварц» платформасида тўхтайди. Илтимос, юкингизни купеда ќолдиринг. Улар мактабга алоћида етказилади.
Гаррининг ќорни асабийлашганидан уюшиб ќолгандай бўлди. Роннинг юзи ћам ћаяжондан оќариб, сепкиллари алоћида ажралиб кўринмоќда. Икковлон ширинликларнинг ортиб ќолган ќисмини чўнтакка солиб, вагон йўлагида тўпланган болаларга ќўшилди.
Аста ўрмалаб бораётган поезд нићоят тўхтади. Болалар эшикка талпиниб, кичкинагина, ќоп-ќоронѓи платформага ѓуж бўлиб олишди. Туннинг ћавоси совуќ бўлиб, Гаррининг эти титрай бошлади. Кутилмаганда болалар устида фонус пайдо бўлиб, Гарри учун ќадрдон бўлиб ќолган таниш овоз янгради.
- Биринчи синф ўќувчилари! Биринчи синф ўќувчилари! Ќулоќ солинг! Диќќат! Бу ёќќа юрамиз! Гарри, ишлар жойидами?
Хагриднинг юнги ћурпайиб кетган катта юзи бола бошига тўлган майдон узра Гаррига кулиб ќараб турибди.
- Ќани болалар, ортимдан. Яна борми биринчи синфга келганлар? Оёќ остига ќараб юринг! Биринчи синф ўќувчилари, ортимдан, олѓа!
Тоѓнинг тик ёнбаѓридаги сўќмоќ бўйлаб чуѓурлашганча одимлай бошлаган болалар сирпаниб, ќоќилиб, Хагриднинг ортидан эргашишди. Йўлакнинг иккала томони ќоп-ќоронѓи. Ўтиб бўлмас ќалин ўрмон шу ердан бошланса керак, тахмин ќилди Гарри. Бир оз юрган болалар деярли сукут саќлаб ќолишди. Фаќат ќурбаќасини йўќотиб юрадиган Невиллнинг онда-сонда ћиќиллаб ќўйгани эшитилмоќда холос.
- Диќќат кичкинтойлар! Ћозир ћаётингизда илк бор «Хогварц»ни ўз кўзингиз билан кўрасиз, - елка узра эълон ќилди Хагрид.
Тор йўлак кутилмаганда катта ќора кўл соћилига олиб чиќди ва шу заћоти болаларнинг баралла, баланд хитоби эшитилди:
- Ооооо!
Юлдузлар сочилиб кетган осмон гумбази остидаги кўлнинг нариги соћилида, кўп сонли катта-кичик минораларга эга, деразалари ярќираб турган улкан ќаср баланд ќоя чўќќисида юксалиб кўринди.
- Ћар бир ќайиќќа тўрт кишидан кўпайиб кетмай ўтирилсин, - команда берди Хагрид, соћил ёнидаги митти ќайиќлар флотилияси томон ишора ќилиб.
Невилль билан Гермиона Рон ва Гарри ўтирган ќайиќќа жойлашди.
- Ћамма тайёрми? - ќичќирди Хагрид, ўзидан бошќа ћеч ким ўтирмаган ќайиќќа жойлашиб, - Жуда яхши, ОЛЃА!
Ќайиќчалар флотилияси кўлнинг кўзгудай силлиќ юзаси бўйлаб бир ваќтда ћаракат бошлаганча, соћилдан нари кетди. Болалар юксалиб турган ќасрдан кўз узмай, тик ќояга яќинлашган сари, бошларини орќага ташлаб томоша ќилганча, жим сузиб боришди.
- Бошлар эгилсин! - команда берди Хагрид, биринчи ќайиќ ќояга етиб бориши билан.
Ћамма бошини эгиб олди. Митти ќайиќчалар болаларни катта ѓор оѓзини тўсиб турган печак парда орќали олиб ўтди. Улар, чамаси ќаср остига олиб борадиган ќоп-ќоронѓи туннелдан сузиб ўтиб, нићоят майда шаѓал ќопланган ер ости причалига етиб, тушишди.
- Ћой, бола! Мана бу сенинг баќангми? - ќичќирди ќайиќларни текшириб юрган Хагрид.
- Тревор! - хитоб ќилди мутлаќо бахтиёр Невилль, митти кафтини Хагрид томон узатиб.
Шундан сўнг, ћамма долон ичра Хагриднинг чироѓига эргашганча юриб, нићоят ќаср рўпарасидаги шудринг ќоплаган текис чим устига етиб келди.
Тош зинапоядан юќорига чиќќан жажжи сайёћлар эмандан ясалган улкан дарвоза ќаршисига ѓуж бўлиб тўпланиб олишди.
- Ћамма шу ердами? Ќурбаќа-чи, у ћам жойидами?
Хагрид баћайбат муштини кўтариб, дарвозани уч карра уриб таќиллатди.
Admin · Просмотров: 1745 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:36:37

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p8.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)