Календарь

Сентябрь 2017
ПонВтСрЧтПтСбВс
 << < > >>
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Кто в сети?

Пользователь: 0
Гости: 2

rss Синдикация

I. ГАРРИ ПОТТЕР ВА ФАЛСАФИЙ ТОШ

ЕТТИНЧИ БОБ. САРАЛОВЧИ ШЛЯПА

Шу заћоти дарвоза очилиб, остонада зумрад-зангори ридо кийган, баланд бўйли ќора сочли афсунгар аёл кўринди. Унинг нићоятда жиддий ќиёфасини кўрган Гаррининг ћаёлига негадир, ушбу аёлга гап ќайтармаган маъќул деган ўй келди.
- Профессор Макгонагалл, биринчи синф ўќувчилари етказиб келтирилди, - билдирув берди Хагрид.
- Миннатдорман, Хагрид. Раћмат. Уларни ўзим бошлаб кираман.
Аёл дарвозани катта очди. Болалар кирган вестибюль шу ќадар катта эдики, унга Дурслларнинг уйи бут-бутунлигича сиѓиб кетишига шубћа йўќ. Вестибюлнинг тош деворлари «Гринготтс» деворлари каби машъалалар воситасида ёритилган, шифти, бемалол томоша ќиладиган даражада баланд, юќорига олиб чиќадиган ћашаматли мармар зинапоя эса мућташам ялтираб турибди.
Болалар, тошдан терилган полга тантанавор ќадам ќўйганча, вестибюль орќали юриб профессор Макгонагалл ортидан эргашиб боришди. Ўнг томондаги эшик ортида юзлаб бўѓиќ овозлар эшитилди. Юќори синф ўќувчилари йиѓилиб бўлишган чамаси, хаёлдан ўтказди Гарри. Бироќ профессор Макгонагалл болаларни марказий залдан наридаги бўш хонага етаклади. Болалар бир-бирига, оддий вазиятдан кўра янада жипслашиб олганча, ѓуж тўпланиб олиб, теварак-атрофга эсанкираб назар солиб, аланглашди.
- «Хогварц»га хуш келибсиз, - ќутлади профессор Макгонагалл, - Ћозир, янги ўќув йили бошланиши муносабати билан расмий зиёфат бошланади. Бироќ Катта Залда ёзилган байрам дастурхони атрофига ўтиришингиздан олдин сизларни коллежларга таќсимлаб чиќмоќ даркор. Ўтказиладиган саралаш таомили – мактабимиздаги энг мућим маросимлардан бири саналади. Негаки, мактаб даргоћида экансиз, сизнинг коллежингиз – сизнинг оилангиз демакдир. Сиз ўз коллежингиз биносида таћсил кўрасиз, ўз коллежингиз ётоќхонасида ухлайсиз, бўш ваќтингизни ћам ўз коллежингизнинг умумий мећмонхонасида ўтказасиз.
Профессор Макгонагалл болаларга диќќат билан назар солиб чиќди.
- Мактабимизда, - давом этди у, - тўртта коллеж бўлиб, улар «Гриффиндор», «Хуффльпуфф», «Равенкло» ва «Слизерин» деб номланади. Ћар бир коллеж ўзининг жуда ќизиќарли ва улуѓвор тарихига эга. Уларнинг ћар бирини машћур сећргарлар, атоќли афсунгарлар, ўз даврида таћсил кўриб, тамомлашган. «Хогварц»да экансиз эришган ћар ќандай ютуѓингиз учун сизнинг коллежингизга балларнинг муайян миќдори ќўшиб борилади, жорий этилган ќоидаларни ћар ќандай тарзда бузганлигингиз учун эса баллар тегишлича айириб борилади. Ўќув йили нићоясида энг кўп балл тўплашга эришган коллеж алоћида кубок билан мукофотланади. Ёдингизда бўлсин бу нићоятда нуфузли мукофот саналади. Ишончим комилки, ћозир саралаб олинадиган ћар бир ўќувчи ўз коллежининг фахрига айланажак.
Айтилган гап маъноси болаларнинг онгига етиб бориши учун бўлса керак, у яна бир оз танаффус ќилди.
- Саралаш таомили, - давом этди профессор Макгонагалл, - Бир неча даќиќадан сўнг, барча ўќувчи ва ўќитувчилар гувоћлигида бошланади. Ваќтни зое ўтказмай, маросим бошлангунга ќадар ташќи кўринишингизни тартибга келтириб олишингизни таклиф ќиламан.
Аёлнинг нигоћи Невиллнинг илгаги чап ќулоѓи остига ќадар тортилиб ќолган ридоси ва Роннинг кир бурнида бир даќиќа ушланиб ќолди. Гарри шоша-пиша соч тўѓрилашга киришиб кетди.
- Ћамма нарса тайёр бўлгач, ќайтаман, - деди профессор Макгонагалл, - Фаќат илтимос, шовќин солманг.
Афсунгар аёл чиќиб кетгач, Гарри ютиниб ќўйди.
- Факультетларга ќай тарзда таќсимлашади? - сўради у, ёнида турган Рондан.
- Ќандайдир синовдан ўтказишса керак. Фреднинг айтишича, ушбу синов жуда ќаттиќ оѓриќ билан ўтар эмиш. Мен унинг сўзларига ишонмайман, у доимо мазах ќилиб, ћазиллашгани-ћазиллашган.
Гаррининг юраги товонига тушиб кетди. Синов?! Бутун мактабнинг кўз ўнгида-я? Ахир у ћали бирон-бир сећр усулини билмайди-ку, энди нима бўлади? Мактабга етиб келишлари билан синовдан ўтказишларини умуман кутмаган. Боши ќотиб, атрофга ќаради. Ќолганларни ћам шундай ваћима босган. Ёд олган афсунлари ћаќида алланарса пичирлаб, ќайси бирини сўраб ќолишлари мумкинлигини тахмин ќилиб турган Гермиона Грэнжердан бошќа, ћамма жим. Ћали ћеч ќачон бу ќадар асабийлашмаган Гарри унга ќулоќ тутмасликка уринди. Ћатто ўќитувчисининг ясама сочини номаълум усул ила кўк рангга бўяб ќўйганлиги ћаќида мактаб директори номидан ёзилган шикоятни Дурслларга олиб келаётганида ћам, бу ќадар асабийлашмаган. Гарри полга тикилиб ќолди. Ћозир профессор Макгонагалл чиќиб келади-да, уни шарманда ќилгани олиб киради.
Айни шу фурсатда шундай бир ћодиса рўй бердики, Гарри, ќўрќиб кетганидан ердан сал кам бир метр тепага сакраб тушди. Унинг орќасида турган болалардан бир нечтаси эса юракни эзиб юборадиган даражада дод солишди.
- Нима бу?!
Хонанинг орќа девори ичидан кам деганда йигирмата арвоћ кетма-кет чиќиб ќолса бўладими. Гарри, ќолган болалар каби, даћшатга тушганидан бўѓилиб, овози чиќмай ќолди. Садафдек оппоќ, ярим шаффоф арвоћлар бир-бири билан сућбат ќуриб боришганча, болаларга эътибор ћам ќаратмай ўтишди. Афтидан, арвоћлар ќандайдир масала юзасидан баћс ќилишмоќда.
- Унутиш ва узр айлаш даркор, - таъкидлади тўладан келган, паст бўйли роћиб арвоћи, - Биз унга яна бир карра имкон беришимиз керак...
- Ќадрли роћиб, ахир биз Дрюзгга бор имконларни тўла-тўкис ћавола этмадик-ми? У барчамизга иснод келтирмоќда. Бунинг устига, хабарингиз бор, у тамомила арвоћ ћам эмас...
- Ие, сизлар нима ќиляпсизлар бу ерда? - сўраб ќолди панталон кийиб, ёќасининг четига жабо таќиб олган арвоћ болаларга дафъатан эътибор ќаратиб (Жабо – тўрдан ќилинган бурма ћошия).
Ћеч ким унга жавоб ќайтармади.
- Янгилар! - хитоб ќилди Семиз Роћиб, ћаммага баравар кулиб ќарар экан, - Саралаш таомили бошланишини кутиб турибсизлар-ми?
Бир неча болалар бош ирѓишди.
- Умид ќиламан-ки, сизлар «Хуффльпуфф»га тушасизлар! - тилак билдирди Роћиб, яќинида турган болаларга ќараб, - Мен ўша факультетни тамомлаганман, тушундингиз-ми?
- Сафлан! - янгради хонага ќайтиб келган профессор Макгонагаллнинг ќатъий овози, - Саралаш таомили бошланди!
Арвоћлар ћам олд девор орќали ѓойиб бўлиб, хонани тарк этишди.
- Сафланинг, саф тортинг, - илдамлатди профессор Макгонагалл, - Ортимдан, олѓа.
Ќўрќиб кетганидан оёќлари ќўрѓошин ќуйгандай оѓирлашиб кетган Гарри, сочи сарѓиш-ќум тусли бола ортига турди, Рон эса Гаррининг орќасидан эргашди. Саф тортган болалар ќўшалоќ эшик орќали Катта Залга бўшашиб кириб боришди.
Дунёда бундай ѓаройиб ва гўзал жой бўлишини Гарри тасаввур ћам ќила олмаган. Катта Зал, атрофида юќори синф ўќувчилари ўтиришган тўртта узун стол устида муаллаќ осилиб турган минглаб шамлар воситасида ёритилган. Столларга ёзилган дастурхонлар эса олтин идиш ва ќадаћлар билан безатилган. Катта Залнинг нариги томонида яна битта, ўќитувчилар учун алоћида стол ўрнатилган. Профессор Макгонагалл биринчи синф ўќувчиларини айни ўша стол томон эргаштириб бориб, ўќитувчилар столига орќа ўгириб, ўќувчиларга юзлантириб ќўйди. Янги келганларга Катта Залдаги юзлаб ўќувчиларнинг юзлари ќоронѓиликда аранг кўринаётган фонусларга ўхшаб ќараб турибди. Ћар жой-ћар жойда болаларни ўлгудай ќўрќитиб юборган арвоћларнинг хира кумушга ўхшаш шарпалари кўринмоќда. Гарри ўзига ќаратилган нигоћлардан кўзини олиб ќочиш учун юќорига юзланиб, юлдузлар сочиб юборилган ќора бахмалга ўхшаш шифтни кўрди. Унинг ќулоѓига Гермионанинг пичирлаб айтган сўзлари эшитилди:
- Шифт шундай сећрланганки, гўё юлдузларга тўла ћаќиќий самога ўхшаб кетади. Мен бу ћаќда «Хогварц» тарихи»да ўќиган эдим.
Бу чиндан ћам шифт ёки осмон эканлиги, «Хогварц» тўѓридан-тўѓри космосга ќараб йўл олган-олмаганлигини текшириб кўришнинг иложи йўќ.
Профессор Макгонагалл индамай келиб, биринчи синф ўќувчиларининг ќаршисига тўрт оёќли курси, курси устига эса ћаддан ташќари кир, аъзойи-бадани ямоќ бўлиб, роса эскириб кетган чўќќидор шляпани ќўйди. Петунья хола бундай шляпани уйда саќлашга ћеч ћам розилик бермаган бўлар эди, хаёлдан ўтказди Гарри.
Кўзбойлоќчилик ћунарини намоён ќилиб, шляпа остидан ќуёнга ўхшаш бирон-бир нарса чиќариб бериш керакмикан, даћшатли фикр келди Гаррининг ћаёлига. Катта Залдагилар диќќат билан шляпага ќараб турганини кўриб, у ћам шляпага юзланди. Бир неча сония давомида Катта Залга мутлаќ сукунат чўкди. Кутилмаганда шляпа жойидан ќўзѓалиб, четида оѓизга ўхшаш тешик ћосил бўлгач, ќўшиќ айтишга киришиб кетди:

Хунукдирман, эћтимол,
Ќиёфамни айбситманг,
Мендай доно шляпа йўќ,
Ќидириб, сарсон бўлманг.
Ќозон шляпа юмалоќ,
Цилиндрлар узунчоќ,
Саралашдек маћорат
Уларда йўќ, гапим ћаќ.
Мен билмаган сирлар йўќ,
Бўлсин ёш кўнглингиз тўќ,
Кийинг мени кўрамиз,
Факультетни биламиз.
«Гриффиндор»нинг йўлида
Фаќат мардлар борарлар,
Асрлар бўйи улар
Шон-шућрат ќозонарлар.
Нодон, аћмоќ бўлсангиз
«Хуффльпуфф»га бормайсиз,
Унда таћсил кўрганлар
Нопоклигин билмайсиз.
Кекса, доно «Равенкло»
Аќли тезни олади,
Ким ўќишни ёќтирса,
Ўз йўлини топади.
«Слизерин»ни хоћларсиз
Унда кўп дўст топасиз,
Айёрлик-ла барчангиз
Маќсадга эришасиз.
Келинг, кийинг, ћеч ќўрќманг!
Ћаяжонланманг, ќўйинг,
Ќўлларим бўлмаса-да,
Ишончлиман мен, билинг,
Сиз курсига ўтиринг,
Ўйлашни менга ќўйинг!

Шляпа ќўшиѓини тамомлаши ћамоно Катта Зал ќарсаклардан портлаб кетгудай бўлди. Шляпа тўртта столнинг ћар бирига алоћидадан таъзим айлаб, ќимир этмай туриб ќолди.
- Демак, биз бор-йўѓи шляпани кийиб кўришимиз керак холос эканда! - шивирлаганча хитоб ќилди Рон, - Фредни ўлдираман. Синов давомида аллаќандай мудћиш тролль билан яккама-якка кураш тушасан, деб ёлѓон гапирган экан менга! (Тролль – Скандинавия афсоналарида тилга олинган, кўп эртакларда учрайдиган махлуќ. Троллар, ушбу афсона ва эртакларда, одатда, инсон душмани сифатида, тошга ўхшаш тоѓ рућлари кўринишида тасвирланади)
Гарри аста кулиб ќўйди. Шляпа кийиб кўриш, аллаќандай, ўзинг билиб-билмайдиган, тушуниб-тушунмайдиган афсун ўќиб беришга нисбатан осон кечади, албатта, хаёлдан ўтказди у, бироќ ћар ќалай, бу иш бутун мактабнинг кўз ўнгида бўлмагани афзалроќ эди. Ќўшиќ мазмунига кўра, Шляпа етарлича ќатъий талаб ќўядиган кўринади. Гарри ўзини мард деб ћам, аќли тез деб ћам билмайди, яна нима эди, ишќилиб ќолган талабларга ћам тўла-тўкис жавоб беришига ишонмайди. Агар Шляпа, ќўрќќанидан кўнгли айниб кетадиган ўќувчилар ўќийдиган коллеж ћаќида куйлаганда, айни муддао бўлиши мумкин.
- Диќќат! - эълон ќилди, ќўлига узун пергамент ўрамини олиб ќайтган профессор Макгонагалл олдинга чиќиб, - Мен номларингни бирма-бир ўќиб бораман, сизлар эса сараланишларинг учун бошларингга шляпани кийиб, курсига ўтиришларинг даркор, - тушунтирди у, - Аббот, Ханна!
Оќ сариќ сочларини майда ќилиб ўриб олган ќизил юзли ќизалоќ ќоќилганча, сафдан чиќди-да, бошига шляпани кийиб, курсига ўтириб олди. Бир даќиќали танаффусдан сўнг шляпанинг:
- «Хуффльпуфф!» - деган эълони эшитилди.
Ўнг томондаги стол атрофида ўтирганлар ќарсак чалиб, ќичќириб юборишди. Ханна ўша стол томон бориб, кўрсатилган жойга ўтирди. Гарри Семиз Роћибнинг арвоћи ќизалоќќа ќўл силтаганини кўриб ќолди.
- Боунс, Сьюзен!
- «Хуффльпуфф!» - яна баќирди шляпа.
Ќизалоќ Сьюзен чопќилаганча бориб, Ханнанинг ёнига ўтирди.
- Бут, Терри!
- «Равенкло!»
Бу сафар чап томондаги стол атрофидагилар ќарсак чалиб юборишди. Терри уларга яќин борганида бир неча равенклоликлар ўринларидан туриб, боланинг ќўлини сиќишди.
Мэнди Брокльхёрст ћам «Равенкло»га равона бўлди. Бироќ Лаванда Браун исмли ќизча чап томондаги девор ёнида турган, ќарсаклардан кўтарилиб кетишига сал ќолган «Гриффиндор» столига биринчи бўлиб ќўшилган янги ўќувчи ќиз бўлди. Гарри Роннинг эгизак акалари мушукларга ўхшаб айюћаннос солишганини эшитди.
Миллисент Бичешейдер исмли ќизча эса «Слизерин»га ќабул ќилинди. Эћтимол Гарри ўз тасаввурларига ћаддан ортиќ эрк бериб юборгандир, бироќ «Слизерин» ћаќида эшитишга улгурган шунча гап-сўзлардан кейин ўша коллежда таћсил кўрадиганлар ёќимсиз кишилар, деган хулосага борди.
Унинг кўнгли кучли айниб, мактабда ўќиб юрган кезларини, хусусан, жисмоний тарбия дарсида ћар хил ўйин жамоалари ќай тарзда тузилганлигини эслади. Уни маълум бир жамоага, одатда, энг охирида ќабул ќилишар эди. Бунга Гаррининг ёмон ўйнаши эмас безори Дудли Гаррининг ўйинини ћамма ёќтирар экан, деган хаёлга бормаслиги асосий сабаб бўлган эди.
- Финч-Флетчи, Жастин!
- «Хуффльпуфф!»
Шляпа коллеж номини, баъзан курсига навбатдаги ўќувчи ўтириши ћамоно эълон ќилаётгани, баъзан эса маълум ваќт ўйлаб кўргач, ќарор ќабул ќилаётгани кузатилди. Сафда, Гаррининг олдида турган Симус Финниган исмли сочи сарѓиш-ќум ранг бола курсида ќарийб бир даќиќа ўтиргандан сўнггина, шляпа уни «Гриффиндор»га тайинлади.
- Грэнжер, Гермиона!
Гермиона курси томон деярли югурганча ошиќиб, шляпани иштиёќ билан чаккасига ќадар тушириб, кийиб олди.
- «Гриффиндор!» - ќичќирди шляпа.
Эълонни эшитган Рон инграб юборди.
Кутилмаганда Гаррининг хаёлига келган ўй, асабийлашган кишининг хаёли каби саросимага солиб ќўйди. Агар мана бу Сараловчи шляпа уни «Хогварц»га номуносиб деб топса нима бўлади? Агар профессор Макгонагалл келиб, унинг бошидаги шляпани шартта ечиб, ќандайдир англашилмовчилик рўй берибди, станцияга ќайтиб кетганинг маъќул дегунга ќадар бошидаги шляпа билан курсида ўтираверса, нима бўлади?
Ќурбаќасини доимо йўќотиб юрган Невилль Лонгботтом курси томон юриб, ерга ќулаб тушди. Шляпа Невиллни ќаёќќа тайинлашни узоќ ўйлаб ќолди. Нићоят у, «Гриффиндор!» коллежини эълон ќилди. Невилль ўрнидан туриб, бошидаги шляпа билан курсидан нари кетиб ќолди ва залда ўтирганларнинг баланд ќаћќаћалари остида ёнбош юриб, шляпани Мораг Мак Дугалга узатишига тўѓри келди.
Ўз исмини эшитган Малфой ѓурур-ла олдинга чиќди. Унинг истаги шу заћоти вожиб бўлди. Бошига ћали етиб бормаган бечора шляпа «Слизерин!» деганча ќичќириб юборди.
Ўзидан ўзи чексиз миннатдор Малфой, «тана ќўриќчилари» Краббе билан Гойл ёнига ќайтди.
Сафдаги болалар сони тобора камайиб бормоќда.
«Мун»... «Нотт»... «Паркинсон»... эгизак ќизалоќлар «Патил» ва «Пэтил»... улардан кейин «Салли-Энн Перкс» ва нићоят:
- Поттер, Гарри!
Унинг номи талаффуз этилиб, сафдан чиќиши ћамоно:
- Исмини нима деди? - баралла сўради Катта Залда ўтирган ўќувчиларнинг деярли барчаси, - Поттер деди-ми? Бу ўша Гарри Поттер-ми?
Бошига кийдирилган шляпа кўзини бекитиб ќўйишидан олдин Гарри, Катта Залда ўтирган жамики одамлар ўрнидан ќалќиб тик туриб олишгани, арвоћлар эса атрофини ўраб олишганини кўриб ќолди. Навбатдаги фурсатда шляпанинг ќора астари кўзини тўсгач, таќдирини ћал этадиган эълонни кутди. Катта Залга сув ќуйган каби сукунат чўкди.
- Ћмм, - эшитилди Гаррининг ќулоѓига паст овоз, - Ќийин ћолат. Нићоятда мураккаб вазифа. Жуда мард эканлиги яќќол билиниб турибди. Зећни ћам ўткир, истеъдоднинг ўзгинаси-я. Э Худойим, ўзини намоён этишга бўлган иштиёѓини айтмайсиз-ми, айнан шуниси ќизиќда. Ќаёќќа йўлласам экан сени?
- Фаќат «Слизерин»га эмас, «Слизерин»га эмас, - ичида илтижо ќила бошлади Гарри, курси четини маћкам ушлаб олганча.
- «Слизерин»га эмас дегин? - сўради паст эшитилаётган овоз, - Ишончинг комилми? Сен у ерда буюк сећргар бўлиб етишишинг мумкин. Бунинг учун табиатингда етарлича ќобилият бор. «Слизерин» эса сени шућрат чўќќисига олиб чиќади. Бунга ћеч ќандай шубћа йўќ. Истамайсан? Йўќ? Нима ћам дердим, ишончинг комил экан – «Гриффиндор»га борасан!
Шляпа сўнгги сўзларни бутун Катта Зални бошига кўтариб ќичќирди. Гарри шляпани ечиб, оёќлари ќалтираганча, ўзини гўё елкасидан тоѓ аѓанагандай ћис этиб, «Гриффиндор» столи томон йўл олди. Ћар ќалай мактабга ќабул ќилишди, бунинг устига «Слизерин»га юборишмади. Ўзини нићоятда бахтиёр ћис этганидан, уни бутун Катта Зал бор кучи билан олќишлаётганини пайќамай ќолибди. Синфбоши Перси ўрнидан туриб, Гаррини ќарши олганча, ќўлини сиќди. Эгизак Уэслилар эса чираниб:
- Поттер биз билан! Поттер биз билан! - деганча, жон-жаћд билан айюћаннос солишди.
Гарри жабо таќиб олган арвоћнинг ќаршисига келиб ўтирди. Арвоћ Гаррининг ќўлига енгил уриб ќўйди. Бола ќўлини бир челак муздай сувга ботириб олгандай бўлди.
Ана энди Мўътабар Столга разм солиб ќараш мумкин. Столнинг Гаррига яќин четида Хагрид ўтирибди. Хагрид Гаррининг нигоћини тутиб олгач, икка ќўлининг бош бармоќларини кўтариб кўрсатди. Гарри табассум-ла жавоб ќайтарди. Мўътабар Стол марказидаги олтиндан тайёрланган катта тахтда эса Альбус Дамблдор ўтирибди. Поезддаги шокобаќа дастаси ичидан чиќќан суратни эслаган Гарри Дамблдорни дарћол таниди. Дамблдорнинг бутун Залда ягона кумуш боши арвоћларнинг таналари каби ялтираб кўринмоќда. Гарри «Тешик ќозон»да учратган асабий профессор Белкани ћам таниди. Тўќ ќизил салласи уни ѓалати, жўясиз кўрсатмоќда.
Бу ваќтга келиб, сафда бор-йўќ тўрт нафар сараланмаган бола ќолди. Бўйи Рондан ћам новча Томас Дин «Гриффиндор»га ќабул ќилиниб, Гаррининг ёнига келиб ўтирди. Тюрпин Лиза исмли ќизалоќ «Равенкло»га йўлланди ва шундан сўнг, навбат Ронга етди. Бечоранинг юзи аллаќачон оч яшил бўлиб ќолган. Гарри стол остидаги бармоќларини насроний иримга амал ќилганча, чалиштириб олди. Сония ўтгач, шляпа: «Гриффиндор!» деб, баќириб юборди.
Гарри ўртоѓи ёнидаги курсига келиб, ўзини курсига ташланганига ќадар унинг шарафига ќарсак чалиб турди.
- Жуда яхши, Рон, баракалла, - деди ћашаматлилик билан Перси Уэсли, Цабини Блейз «Слизерин»га тайинлангани эълон ќилинганида.
Нићоят профессор Макгонагалл пергаментни ўраб, Сараловчи шляпани ќўлига олганча, нари кетди.
Гарри стол устида турган бўш тилла ликопга ќараб, ќорни очганлигини ћис этди. Поездда еган ќовоќ печеньелар, унинг ћаётида юз йил бурун бўлган эди гўё.
Севинчдан порлаб тургани сезилаётган Альбус Дамблдор ўрнидан туриб, ўќувчиларга юзланганча ќўлларини кенг очди. Ушбу Катта Залда бола тўплангани, унинг ћаётидаги энг бахтиёр кундай эди, чамаси.
- Хуш келибсиз! - хитоб ќилди у, - «Хогварц»нинг янги ўќув йилига келганингиз билан барчангизни ќутлайман! Зиёфат бошлашдан олдин бир оѓиз сўз айтмоќчиман сизга. У ћам бўлса: Тютя! Рева! Рвакля! Цап! Раћмат!
Дамблдор жойига ўтирди. Катта Залда ўтирганлар шодиёна ќичќириб, ќарсак чалди. Бироќ Дамблдордан кўзини узмаган Гарри нимадан хурсанд бўлиш кераклигини тушунмади.
- Томи жойидами? - гумонсираб мурожаат ќилди Персига ќараб.
- Томи жойидами, дейсанми? - ћайрон бўлиб сўради Перси, - У авлиё! Жаћоннинг энг зўр сећргари! Бироќ сен ќайсидир маънода ћаќсан, томи ћаќиќатан ћам батамом жойида эмас. Картошка солиб берай-ми?!
Нигоћини столга ќаратган Гаррининг оѓзи ћайратдан ланг очилиб ќолди. Ћозиргина бўм-бўш турган тилла идишлар Дамблдорнинг тушунарсиз сўзлари ила турли-туман таомлар билан тўлиб-тошганидан стол синиб кетгудай бўлиб ќолибди. Бола ћаёти давомида бу ќадар мазали таомларнинг бир столда, бир ваќтда бўлишини муќаддам кўрмаган: ростбиф, ќовурилган жўжа, чўчќа билан бузоќнинг тўќмоќлаб юмшатилган гўшти, сосискалар, бекон, стейк, ќовурилган картошка, ќайнатиб пиширилган картошка, фри усулида ќовурилган картошка, Йоркшир пудингги, нўхат, сабзи, ќайла, кетчуп ва нима учун дастурхонга ќўйилганлигини идрок этиш ќийин бўлган ялпизтаъм обакидандон. Буларнинг бари унинг ихтиёрига ћавола этилган (Ростбиф – молнинг биќин гўштидан тайёрланган ќовурма. Бекон – ёш чўчќанинг тузланган (дудланган) нимтаси. Стейк – кўндаланг кесилиб, ќовурилган йирик гўшт бўлаги. Йоркшир пудингги – гуруч ва бошќа ёрмалардан творог ва мевалар ќўшиб товада пиширилган овќат).
Умуман айтганда, Дурсллар Гаррини оч ќолдириб, силласини ќуритишмаган, албатта. Бироќ бола, ўша хонадонда бирор маротаба бўлсин, ќорни тўйиб овќатланмаган. Бундан ташќари, дастурхонда Гаррини ќизиќтирган ћар ќандай нарсани Дудли, гарчи егиси келмай, бўкиб ќолганидан кўнгли айниб турган бўлса ћам, чангаллаб олади. Гарри, обакидандондан ташќари, столдаги таомларнинг ћаммасидан оз-оздан солиб, ликопини симига ќадар тўлдириб олди. Таомлар жуда мазали экан.
- Кўриниши ёмон эмас, - деди стейкни ѓажишга киришган Гаррига ќараб турган жаболи арвоћ маъюс оћангда.
- Сиз-чи, емайсизми ёки ман этилганми?...
- Мен сўнгги бор тўрт юз йил муќаддам овќатланганман, - жавоб ќайтарди арвоћ, - Овќатланишимга ћожат йўќ, бироќ очиѓини айтганда, бусиз зерикарли бўлар экан. Чамаси, ўзимни таништирмадим, а? Сэр Николас де Мимси-Порпиньон, хизматингизга мунтазирман. Ќароргоћим «Гриффиндор» минорасида.
- Сизнинг кимлигингизни биламан! - кутилмаганда фикр билдирди Рон, - Акаларим сиз ћаќингизда айтиб беришган. Сиз Деярли Бошсиз Никсиз, шундайми?!
- Мени, - совуќ оћангда жавоб ќайтарди арвоћ, - Ўз исмим билан чаќиришингизни, яъни Сэр Николас де Мимси...
- Деярли Бошсиз? Ќандай ќилиб деярли бошсиз бўлиш мумкин? - гапга аралашди Симус Финниган.
- Ќандай бўлиш мумкин? - деди сућбат ўзи тахмин ќилган йўсинда бормаганидан эсанкираб ќолган Сэр Николас, - Мана бундай бўлиши мумкин!
Жаћли чиќќан арвоћ чап ќулоѓини маћкам ушлаб, ќаттиќ тортди. Унинг боши бўйнидан шартта ажралиб, худди ошиќ-мошиќда тутиб турилгандай чап елкасига оѓиб ќолди. Афтидан кимдир Сэр Николаснинг бошини танасидан жудо ќилишга уринган-у, ишни охиригача етказмаган кўринади. Деярли Бошсиз Никнинг ушбу ќилиѓини кўрган болалар эси-ћушини йўќотиб ќўйди.
Кўрсатган таъсиридан ўзи мамнун бўлган Деярли Бошсиз Ник бошини абжирлик билан жойига ўрнатиб, йўталиб олдида:
- Хўш, янги гриффиндорчилар! Умид ќиламан-ки, лоаќал сизлар кубокни ќўлга кирита оларсизлар? «Гриффиндор» ѓалаба ќозонмаганига анча йил бўлди. Слизеринчилар кетма-кет олти йилдан буён мактаб кубогини ќўлда саќлаб келишмоќда! Ќонхўр Барон мутлаќо бадћазм бўлиб кетди. Унинг ќароргоћи «Слизерин»да.
Гарри ортга ўгирилиб ќаради. «Слизерин» столида кўз чаноѓи бўм-бўш, юзи мудћиш, эгнидаги кийими кумуш тусли ќонга беланган даћшатли арвоћ ўтирибди. Арвоћ Малфойнинг ўнг томонида ўтирганлиги, Драко эса ўз навбатида, бундай ќўшничиликдан хурсанд бўлмаганлиги Гаррига кулгили кўринди.
- Нима сабабдан, унинг эгни ќонга беланган? - ќизиќсиниб сўради Симус.
- Сабабини сўраганим йўќ, - одоб-ла жавоб ќайтарди Деярли Бошсиз Ник.
Ќорин тўйганидан сўнг, тарелкалардаги овќат ќолдиќлари йўќ бўлиб, идишлар боз ярќираб ќолди. Фурсат ўтгач, десерт, хусусан: бир дунё, тасаввур этса бўладиган барча турдаги музќаймоќлар, олмали пироглар, ќуюќ шиннили тортлар, шоколадли эклерлар, кўпчитиб пиширилган мурабболи кулчалар, трюфеллар, ќулупнай, желе, гуруч пудинг кабилар пайдо бўлди (Эклер – пирожнийнинг бир тури. Трюфель – ќўзиќорин шаклидаги шоколад ќандининг бир тури. Желе – мева суви, шакар ва желатиндан тайёрланадиган ширин дирилдоќ овќат).
Гарри ќуюќ шиннили торт еб ўтирар экан, сућбат ќариндош-уруѓлар мавзусига бурилиб кетди.
- Мен чала зот сећргарларга мансубман, - маълум ќилди Симус, - Дадам магл. Ойим турмушга чиќќунга ќадар афсунгар эканлигини дадамга айтмаган. Бу дадам учун чинакам кутилмаган совѓа бўлган.
Ћамма кулиб юборди.
- Сен-чи, Невилль? - ќизиќди Рон.
- Мени афсунгар бувим тарбиялаган, - гап бошлади Невилль, - Умуман айтганда, оиламизнинг барча аъзолари мени магл эканлигимга юз фоиз кафолат беришган. Бувамнинг Алги исмли акаси менда сећргарлик аломати бор-йўќлигини текшириш учун кутилмаган синовлардан ўтказиб борди. Бироќ саккиз ёшга тўлгунимга ќадар унинг ќўлидан ћеч нарса келмади. У ћатто Блэкпул сув ћавзасидаги бурундан итариб ћам юборди мени. Чўкиб, ўлиб кетишимга бир бахя ќолди. Кунлардан бир куни Алги бувам уйимизга мећмонга келиб, оёѓимдан тутиб олганча, иккинчи ќаватдан бошимни осилтириб ушлаб турди. Худди ўчакишгандек, айни шу фурсатда бувимнинг Энид исмли синглиси хонага кириб, Алги бувамга, унинг ќилиѓини билмаган ћолда, албатта, меренга таклиф ќилиб ќолса бўладими. Ширинликни ўлгудай яхши кўрадиган очкўз бувам мени бехосдан ќўйиб юбориб, ќўлини меренгага узатди. Аммо мен ерга тушмадим. Бутун боѓ узра сакраб ўтиб, катта йўлга ќўндим. Ќариндошларим шундай мамнун бўлишдики, таърифлашга сўз ожиз. Бувам юракдан йиѓлаб олди. Бахтиёрлигидан ўзини ќўярга жой топа олмай ќолди. Хоналарига кириб келганимда юзларидаги хурсандчиликни кўриш керак эди. Ортга ќайтишга сећргарлик иродам етмайди, деб ўйлашган экан. Алги бувам шу ќадар хурсанд бўлдики, ћатто менга ќурбаќа олиб берди (Меренга – французлар тайёрлайдиган ширинликнинг бир тури).
Гаррининг бошќа ёнида Перси билан Гермиона мактабдаги таълим жараёни ћаќида сућбат ќуриб ўтиришибди.
- Умид ќиламан-ки, машѓулотлар тез орада бошланади. Мени кўпроќ бир нарсани бошќа нарсага айлантириш амаллари ќизиќтиради. Бу осон бўлмаса керак, албатта...
- Сизлар дастлаб содда амаллардан бошлайсизлар. Мисол учун гугурт донасини игнага айлантирасизлар...
Анча исиниб олган Гарри уйќусираб Мўътабар Стол томон ќаради. Хагрид ичкилик ичиб, профессор Макгонагалл Дамблдор билан сућбат ќуриб ўтиришибди. Беўхшов салла ўраб олган профессор Белка аллаќандай сочи ёѓли, ќийѓирбурун, юзи касалманд ўќитувчи билан ниманидир мућокама ќиляпти.
Бирдан Гарри учун кутилмаган ћолат юз берди. Ќийѓирбурун ўќитувчи профессор Белканинг салласи узра тикка Гаррининг кўзларига ќараб ќўйиши ћамоно, боланинг пешонасидаги чандиќ ўрни ќизиб, кучли оѓриќ ћис этди.
- Вой! - кафтини пешонасига босди Гарри.
- Нима ќилди? - хавотирланди Перси.
- Ћ-ћеч нима.
Оѓриќ ќандай пайдо бўлган бўлса, шундай тез тарќади. Ўќитувчининг нигоћи туфайли пайдо бўлган нохуш таассуротдан эса халос бўлиш ќийин кечди. Гарри унга ёќмаганлиги яќќол билинмоќда.
- Профессор Белка билан гаплашиб ўтирган анави ўќитувчи ким? - сўради Гарри Персидан.
- Ќара-я, Белкани танийсанми? Айтдим, нега у бунчалик асабийлашиб ќолди деб. Сен сўраган ўќитувчи Северус Снегг, сећрли дамламалар тайёрлаш фанидан дарс ўтади. Бироќ профессор Белканинг ўрнини эгалламоќчи эканлиги ћаммага маълум. Негаки у ёвуз кучлар ћаќида ћамма гапдан бохабар.
Гарри маълум ваќт Снеггни кузатиб ўтирди. Бироќ Снегг, Гарри томонга ќайта ќарамади.
Нићоят десерт ћам, ќандай пайдо бўлган бўлса, шундай йўќ бўлгач, Дамблдор ўрнидан турди. Катта Залга сукунат чўкди.
- Хўш, ќорнингизни тўйдириб, чанќовингизни босган экансиз, сизларга яна бир оѓиз сўз айтиб ќўйишим керак. Семестр бошланишидан олдин айрим ќоидаларни ёдингизга солиб ќўймоќчиман.
- Биринчи синф ўќувчилари шуни билиши лозимки, ќаср атрофидаги ўрмон жамики ўќувчилар учун ташриф буюриш ман этилган ћудуд саналади. - Айрим юќори синф ўќувчилари, ушбу ќоидани яна бир бор ёдга олишса фойдадан холи бўлмайди, - ќўшиб ќўйди у, милтиллаган нигоћини эгизак Уэслилар томон ќаратиб, - Бундан ташќари, назоратчимиз мистер Филч, машѓулотлар орасидаги танаффуслар давомида сећр-жоду билан шуѓулланиш ман этилганлигини яна бир бор эслатиб ўтишимни мендан илтимос ќилди. Квидиш жамоаларига ўйинчиларни саралаш тадбирлари семестрнинг иккинчи ћафтасида ташкиллаштирилади. Ўз коллежининг шарафини ћимоя ќилмоќчи бўлганлар хоним Роланда Трюкка мурожаат этишлари лозим. Ва нићоят, огоћлантириб ќўйишим даркорки, ким даћшатли ва мудћиш ажал топишни истамаса, ушбу ўќув йили давомида учинчи ќаватнинг ўнг томонидаги йўлакка кирмасин.
Гарри кулиб юборди. Бироќ у, бутун Катта Залда ўтирганлар орасида ягона кулган киши бўлди.
- Бу жиддий гап эмас эди шекилли? - ўз ќилиѓидан хижолат чекканча паст овоз билан сўради у Персидан.
- Аксинча, жиддийга ўхшайди, - жавоб ќайтарди ќовоѓини солган Перси, нигоћини Дамблдордан узмай, - Ќизиќ, одатда, Дамблдор, бирор-бир жойга нима учун бориш мумкин эмаслиги, мисол учун, ўрмонда хавфли махлуќлар борлигини тушунтирар эди... Мана бу таќиќ сабабини лоаќал биз синфбошиларга айтиб ќўйса бўлар эди-ку...
- Ана энди, уйќуга кетишдан олдин, мактабимиз мадћиясини куйлаймиз! - ќичќирди Дамблдор.
Гарри ўќитувчиларнинг юзларидаги табассум ќандайдир карахт эканлигига эътибор ќаратди.
Дамблдор сећрли таёќчасини, худди учига ќўнган пашшани ћайдаб юборгандай енгил силтаб ќўйди. Шу онда таёќча учидан узун тилла ранг тасма отилиб чиќиб, столлар узра баланд кўтарилди ва илонга ўхшаб тўлѓанганча, ќўшиќ сатрларига айланди.
- Ћамма ўзи ёќтирган куйга солиб айтаверсин, - деди Дамблдор, - Бошладик!
Мактаб куйлай бошлади:

Хогварц, Хогварц, Хогги-Вогги-Хогварц сен,
Ўргат бизга, ўќитгин, аќл, илм бергин сен,
Ќари, бола аралаш, бордир кал, бордир пахмоќ,
Маќсадимиз муштарак – ўќимоќ, таћсил кўрмоќ.
Аќлимиз ошмас-тошмас, лек дакки ћам емасмиз,
Тўѓри йўл кўрсат бизга, дарслардан ћеч ќолмасмиз.
Уриниб кўр биз учун, биз ћам ќараб турмаймиз,
Мияга зўр беришни бир он бўлсин ќўймасмиз.

Ћамма ўз ќўшиѓини ћар хил ваќтда нићоясига етказди. Охирида фаќат мадћияни мотам маршига солиб айтаётган эгизак Уэслиларгина ќолди. Дамблдор сўнгги овоз ўчгунга ќадар дирижёрлик ќилиб турди. Мотам марши нићоясига етгач, ћаммадан ќаттиќ ќарсак чалди.
- Оћ, мусиќа! - паст овозда хитоб ќилди у, - Сиз билан бизнинг маћоратларимиздан ћам ќудратли афсун! Хўш, энди уйќуга! Ќадам бос!
Гриффиндорчиларнинг биринчи синф ўќувчилари жонланиб вайсаётган халойиќ орасидан ўтиб, синфбоши Персининг орќасидан эргашганча, мармар зинапоядан кўтарилиб, Катта Зални тарк этди. Гаррининг оёќлари бу сафар ќорни тўйиб, толиќќанидан яна ќўрѓошин ќуйгандай оѓирлашиб кетди. Бола шундай толиќќан-ки, йўлак деворларига осилган портретлардаги одамлар тасвири ўзаро шивирлашиб, ёнларидан ўтаётган болаларга бармоќ ўќтаганга ћам, Перси синфни икки маротаба деворлардаги ўзидан ўзи очилаётган ёѓоч-тахта ќоплама ва гиламлар ортига ўрнатилган эшиклар орќали олиб ўтганига ћам ћайрон бўлмади. Болалар зинапоядан эснаб, оёќ судраб кўтарилаётган, Гарри эса ћали узоќ юриш керакмикан деган хаёлга борган фурсатда ћаракат бирдан таќа-таќ тўхтаб ќолди.
Бир тўп ћассалар ћавода муаллаќ осилиб турибди. Перси олѓа ќадам босиши ћамоно, таёќчалар ћамла ќила бошлади.
- Бу полтергейст Дрюзг, - шивирлаб тушунтирди Перси болаларга ва овозини кўтарди, - Дрюзг, ќани намоён бўл-чи!
Бунга жавобан ћавоси чиќиб кетаётган шардан эшитиладиган овозга ўхшаш баланд, бећурмат овоз эшитилди.
- Хўш Дрюзг, Ќонхўр Баронга бориб арз ќилишим керакми?
Ќарсак товушига ўхшаш товуш эшитилиб, ћавода муаллаќ осилганча, чордана ќуриб ўтирган, таёќчаларни ќорнига сиќиб олган, ќора кўзлари ила баджаћл ќараб турган, оѓзи катта, танаси митти одам кўринди.
- Оооооо! - деди у, бадхоћ ќаћќаћлаб, - Биринчи синф ўќувчиларими? Роса ќизиќ бўлар эканда энди!
У кутилмаганда ќаттиќ ћуштак чалди. Ќўрќиб кетган болалар тўдаси пастга тисарилди.
- Йўлдан ќоч, Дрюзг. Йўќса барча ќилиќларингни Баронга айтиб бераман, - ўшќирди Перси.
Дрюзг тилини узун чиќариб масхара ќилди-да, ќўлидаги ћассаларнинг ћаммасини Невиллнинг бошига тўкиб, кўздан ѓойиб бўлди. Полтергейст йўлакдаги рицарларнинг яроѓ-аслаћаларини таќир-туќур ќилиб парвоз этганча, нари кетгани эшитилди.
- Дрюзгдан нари юрган маъќул, - огоћлантирди Перси, ћаракатни давом эттириб, - Унга фаќат Ќонхўр Бароннинг сўзи ўтади. Барон эса ћатто биз синфбошиларнинг ћам сўзига кирмайди. Мана, нићоят етиб келдик.
Йўлакнинг охирида пушти шойи кўйлак кийган ўта семиз аёлнинг портрети осилиб турибди.
- Пароль? - сўради аёл тасвири.
- Аждарнинг ажали, - жавоб ќайтарди Перси.
Портрет ўзидан ўзи юќорига кўтарилгач, деворда юмалоќ туйнук кўринди. Болалар бирин-кетин ичкарига ќадам босди. Невиллга кўмаклашиб юборишга тўѓри келди. Улар «Гриффиндор»нинг жуда шинам, юмшоќќина креслолар билан жићозланган доира шаклидаги умумий мећмонхонасига кириб келишди.
Перси ќизалоќларни бир эшикка, ўѓил болаларни бошќа эшикка йўллади. Айланма зинадан юќорига, чамаси минорага кўтарилган болалар нићоят тўќ-ќизил рангли бахмалдан тайёрланган гулдор чодирлар остига ўрнатилган бешта каравотга етиб боришди. Ўринлар тайёр. Кўп гапиришга мадори ќолмаган болалар уст кийимларини пижамаларга базўр алиштириб, ўзларини кўрпага ташлашди.
- Овќат зўр экан-а? - пўнѓиллади Рон парда ортидан, - Нари ќоч, Ќасмоќ! Буни ќаранг, чойшаб чайнаяпти-я!
Гарри Рондан ќуюќ шиннили тортдан татиб кўрди-ми-йўќми сўрамоќчи бўлди-ю, бироќ ўрнига ётиши билан ухлаб ќолди.
Афтидан Гарри меъёридан ортиќ овќатланиб ќўйди шекилли, ѓалати туш кўрди. Унинг бошига профессор Белканинг салласи ўралган эмиш. Салла тилга кириб, зудлик билан «Слизерин» факультетига ўтиши лозимлигини уќтирди. Унинг сўзларига кўра, «Слизерин» Гаррининг таќдирига ёзилган порлоќ келажак эмиш. Гарри эса «Слизерин»га ўтишни истамаслигини айтиб, салла билан тортишди. Рад жавобдан норози салла тобора оѓирлашиб борди. Гарри уни ечиб ташлашга уринди. Салла эса ќаршилик кўрсатиб, борган сари торайганча, боланинг бошини ќаттиќ сиќди. Бу орада Малфой пайдо бўлиб, салла билан курашаётган Гаррининг устидан роса кулди. Ваќт ўтиб Малфой ќийѓирбурун ўќитувчи Снеггка айланди. Снеггнинг кулгиси баланд ва жуда хунук эшитилди. Бирдан кўзни ќамаштириб юборгудай яшил чаќмоќ чаќнади. Терга ботиб, ќалтираган Гарри уйѓониб кетди.
У бошќа ёнбошига аѓанаб, ухлаб ќолди. Эртасига эрталаб эса кўрган тушини эслай олмади.
Admin · Просмотров: 1507 · Оставить комментарий
Категории: Первая категория
26 Нояб 2011. 17:43:12

Постоянная ссылка на полную запись

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/-b1/-b1-p9.htm

Комментарии

У этой записи пока нет комментариев. Вы можете добавить свой Комментарий...


Оставить комментарий

Статус новых комментариев: В ожидании





Ваш URL будет показан.


Пожалуйста, введите код, указанный на картинке


Текст комментария

Опции
   (Сохранить cookies с именем, email и url)